6мавзу збекистон удудларининг хонликларга блиниб кетиши, унинг сабаблари ва оибатлари
Скачать 55.6 Kb.
|
ва қишлоқлар, ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Мурғоб дарёси воҳасидаги ерлар Бухоро амирлигига қарар эди. Бухоро амирлигининг пойтахти Шарқда энг нуфузли шаҳар сифатида эътироф этилган Бухорои шариф эди. Йирик шаҳарлардан: Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Термиз, Шеробод, Ҳисор, Душанбе, Кўлоб ва бошқалар амирлик тасарруфида эди. Марв ва Чоржўй шаҳарлари учун Бухоро амирлиги билан Хива хонлиги ўртасида, Жиззах, Ўратепа ва Хўжанд шаҳарлари учун Бухоро амирлиги билан Қўқон хонлиги ўртасида тез- тез урушлар бўлиб, бу шаҳарлар қўлдан-қўлга ўтиб турарди. ХIХ аср биринчи ярмида Бухоро амирлигида 2 миллионча аҳоли яшарди. Аҳоли амирликнинг серсув воҳаларида яшаб, жазирама иссиқ, сувсизлик ҳукмронлик қилувчи Қизилқум саҳролари ва чўллари кимсасиз ястаниб ётарди. Зарафшон водийсида 300-350 минг, Қашқадарё воҳасида 500 минг, Сурхандарё воҳасида 200 минг, Шарқий Бухорода 500 мингча аҳоли яшарди. Амирликнинг йирик шаҳарлари-Бухорода 60 минг, Самарқандда 50 мингга яқин аҳоли яшарди. Аҳоли этник жиҳатдан кўпгина элатлардан иборат бўлиб, уларнинг кўпгина қисми, қарийб 57 фоизи ўзбеклар эди. Ўзбеклар бир қанча қабилалардан ташкил топган бўлиб, улар орасида манғит, сарой, қўнғирот, жабғу, қорлуқ, қалмоқ, найман, қипчоқ, минг, юз қабилалари кўпчиликни ташкил этарди. Улар, асосан Зарафшон, Қашкадарё ва Сурхандарё воҳаларидаги шаҳар ва қишлоқларда яшарди. Бухоро амири ёрдамида 1863 йилда Қўқон тахтини эгаллади. Бироқ лашкарбоши Алимқул Худоёрхонга қарши уруш бошлади. Худоёрхон яна Бухорога кўчишга мажбур бўлди. Алимқул Маллахоннинг ўғли Султон Сайидхонни Қўқон хони деб эълон қилди. Аммо, бу билан Қўқон хонлигида сиёсий барқарорлик таркиб топмади. Худоёрхон 1865 йилда учинчи марта тахтни эгаллайди. Тахт учун ўзаро ички курашлар авж олиб борарди. Бу Россия босқини арафаси ва босқин бошланган даврда юз бераётган эди, Россия империяси босқини арафасида Бухоро амирлигида ҳам зодагонлар ва бекларнинг мол- мулк, тахт, амал талашиб ўзаро зиддиятлари кучайди, қирғинбарот урушлар бўлди. 1826- 1860 йилларда амирлик қилган Насрулло шафқатсиз ҳукмрон эди. У тахтга чиқгач, ўз йўлида тўсиқ бўлмасин деб акалари Ҳусайнни заҳарлаб ўлдирди, Умарни қатл эттирди. Насрулло тахтни эгаллашда унга ёрдамлашганларни ҳам ўлдирди. Тахтга ўтирган кундан бошлаб, бир ой давомида ҳар куни 50-100 кишини қатл қилиб турди. Шу боис амир Насруллога «қассоб амир» деб лақаб қўйилган эди. Амир Насрулло амирликдаги парокандаликни тўхтатиш учун шафқатсиз урушлар қиларди, бўйсунмаган шаҳар ва қишлоқ аҳолисини қиличдан ўтказарди. Бунга ўзини мустақил деб ҳисобловчи Шаҳрисабз беклигига қарши олиб борилган қонли урушлар мисол бўла олади. Амир Насрулло Шаҳрисабзга қарши 32 марта ҳужум қилиб, охири 1856 йилда уни забт этди. Иқтисодиётда инқироз содир бўлди. Маданий ҳаёт орқага кетди. Буларнинг ҳаммаси мамлакатнинг заифлашувига олиб келди. Бу жараён ХIХ асрда давом этди. Хонликларга бўлиниб феодал тарқоқлик шароитида яшашда давом этган Ўрта Осиё хонликларини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан анча қолоқ эди. Уч хонлик ҳудудида ҳам ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсишига тўсиқ бўлаётган омиллар мавжуд бўлиб ишлаб чиқариш муносабатларидаги ўрта аср кўринишлари асосан сақланиб қолган эди. Бу эса ишлаб чиқарувчи кучларнинг эркин ривожланишини таъминларди. Бироқ иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўлиб турган ғовларни давлат аҳамиятига молик иш сифатида кўриб чиқилмади. Шунингдек уч хонлик ҳам моддий-маънавий ёрдамга ғоят мухтож бўлиб турганлари холда ўзаро низоларни бартараф қила олмадилар. Келишмовчиликлар баъзи қон тўкишларга олиб келар, хазинани қахшатарди. Унинг асосий оғирлиги эса халқнинг гарданига тушарди. Аксинча мамлакат иқтисодиётига катта аҳамият касб этувчи табиий фанларга ғамхўрлик назардан қолган эди. Ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиб уларнинг ютуқларидан ижодий фойдаланишга мутлақо эътибор берилмади. Шу туфайли хонликларнинг ижтимоий хаёти сокин бўлиб жахон тараққиётидан қарийб узилиб қолган эди. Тарих шуни исботладики халқ ва давлат манфаатлари бир бирига зиддиятли жабхада турса халқ моддий жиҳатдан мустаҳкам таянчга эга бўлмаса бу давлатнинг заифлик белгисидир. Халқ ватан армияси давлатнинг доимий ғамхўрлигидан маҳрум экан. Эл улус ташқи ёвларга ем бўлаверади. Ўзбек хонликларининг ҳукмдорлари Рус давлати тажовузларига эътиборсизлик, масъулиятсизлик қилди. Ўзаро урушлар гирдобига ботиб, катта кучларини беҳуд қурбон қилди, мамлакат бойлигини бесамар ишларга совурди. Вақтини айши-ишрат, кайфу сафода ўтказди. Таниқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ўзининг «Ўтган кунлар» романида Юсуфбек хожи тилидан қўйидаги аламли сўзларни баён этади: «Мақсадлари жуда очиқ,... Биттаси мингбоши бўлмокчи, иккинчиси Нормуҳаммаднинг ўрнига ўтирмоқчи, учинчиси яна бир шаҳарни ўзига қарам қилмоқчи. Иттифоқнинг нима эканлигини билмаган, ёлғиз ўз манфаати, шахсияти йўлида, бир-бирини еб, ичган мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизга ақлим етмай қолди... Биз шу ҳолатда кетадиган, бир- биримизнинг тагимизга сув қуядиган бўлсак, яқиндирки, чор истибдоди Туркистонимизни эгаллар ва биз бўлсак ўз қўлимиз билан келгусимизни ўрис қўлига қолдирган бўлармиз». Хақиқатдан ҳам шундай бўлди. Туркистон жаҳон тараққиёти жараёнидан тобора четда қолаверди, илғор давлатлардан орқада қолди. ХVIII-ХIХ асрлар жаҳон тарихига моддий ва маданий юксалиш даври бўлиб кирганлиги маълум. Хусусан, Европадаги бир қатор мамлакатларда ишлаб чиқариш сезиларли даражада ўсди, завод-фабрикалар қурилиб, янги техник ускуналар билан жиҳозланди, темир йўллар қурилди, китъалараро денгиз йўллари очилди, меҳнат унумдорлиги ошди, одамларнинг моддий ва маданий турмуш даражаси кўтарилди. Ўрта Осиё хонликлари ана шундай ижобий жараёнлардан четда қолди, қолоқликка юз тутди. Ўзбек хонликлари ҳаётидаги қолоқликнинг илдизи, сабаблари нималардан иборат? Бизнингча, бундай қолоқликка бир қатор омиллар сабаб бўлганди. Хонликларнинг асрлар давомида ўзгармай келаётган давлат идора усули, тор доирадаги ҳукмдорлар зулми тараққиётга ғов бўлиб қолган эди. Асрлар давомида бир бутун бўлиб келган мамлакатнинг, бир иқтисодий ва маданий маконда яшаб келган аҳолининг учга бўлиниб кетиши, хонликлар ўртасидаги урушлар, ҳар бир хонлик ичидаги парокандалик, бошбошдоклик ва ўзаро ҳокимият учун тинимсиз давом этган ички кураш, иғво- фасоднинг авж олиши, ўзаро низо-жанжаллар, урушлар вилоят ва туманларни, қолаверса, бутун мамлакатни хонавайрон қиларди. Ўзаро урушлар қабилалар кўчишини келтириб чиқарарди ёки улар зўрлик билан яшаб турган жойларидан кўчирилар эди. Бу жараён этник гуруҳбозликни келтириб чиқарарди, қабилаларнинг этник аралашувига, бир бутун халқ бўлиб қовушишига, жипслашишига ҳалақит берарди. Давлат даражасида хам, вилоятлар даражасида ҳам ягона халқ, ягона Ватан тушунчасининг қадри англаб олинмади. Одамларни Туркистонни, халқни бирлаштириш ғояси остида уюштира оладиган етук йўлбошчи топилмади. Аҳоли хон ва бекларнинг, лавозимдаги амалдорларнинг зўравонлигидан, ўзбошимчалигидан, суистеъмолчиликларидан, ғайриқонуний солиқ ва тўловлардан азоб чекарди. Турмуш даражаси паст бўлиб, аҳоли истеъмол учун энг зарур бўлган тор доирадаги оддий буюмлар ва маҳсулотлар билан қаноатланарди. Ишлаб чиқаришнинг фақат истеъмолга йўналтирилганлиги иқтисодиётнинг ўсиши учун туртки беролмасди. Хонлар ва сарой амалдорлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожига ҳалақит бераётган ишлаб чиқариш усулини ҳимоя қиларди. Асосий бойлик бўлган ерга мулкчиликнинг эски усули бир неча асрлардан бери ўзгармасдан келарди. Хонликларда ҳукмдор ернинг бирдан-бир эгаси бўлиб, ер ишловчиларга-деҳқонларга хатлаб, ижара тарзида бириктирилган эди. Деҳқон ер эгаси эмас, ердан олинган ҳосилнинг эгаси эди. Шу боисдан деҳқон ерни авайлаб-асрашдан манфаатдор эмасди, унинг унумдорлигини оширишга интилмасди. Деҳқон ер эгаси бўлмагани учун бошқа жойларга кетаверарди. Деҳқончилик ночор аҳволда эди. Ерга ишлов бериш ўша-ўша бир жуфт ҳўкиз, сўқа- омоч даражасида қолиб кетган эди. Ирригасия иншоотларига аҳамият пасайиб, суғориладиган ер майдонлари қисқариб борарди. Хонликларда саноат ишлари ривожланмади. Олтингугурт, рангли металлар, мармар, тошкўмир, нефт каби табиий бойликлар тўла бўлган конлар бўлсада, уларни қазиб олиш, кон-тоғ ишларини йўлга қўйишга бефарқлик қилинди. Ўлкада етарли даражада йирик дарёлар бўлсада, уларда балиқчиликни ривожлантириш, кемасозликни йўлга қўйиш ҳеч кимнинг хаёлига келмасди. Товар-пул муносабатлари ривожлантирилмади. Даромад истеъмол ва қўшин ҳаражатларини зўрга қопларди, пул, олтин-кумуш хон ва амалдорларнинг хазина тўплаш манбаи бўлиб қолган эди, капиталга айланмасди. Хонликларнинг савдо муносабатларида ҳамон айирбошлаш тарзи давом этарди. Ўрта Осиё жаҳон бозоридан ажралиб қолгани устига ягона ички бозор ҳам ташкил топмаган эди. Ўзбек хонликларидаги ижтимоий-сиёсий беқарорлик, иқтисодий ва ҳарбий ночорлик қўшни мамлакатларни ўз тасарруфига киритиб олиш сиёсатини жадаллаштираётган Россия империясига қўл келди. Хонликлардаги парокандалик, ўзаро низо ва урушлар, охир-оқибат, уларнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши ва мустамлакага айланишига олиб келди. |