Главная страница
Навигация по странице:

  • Ишни бажариш бўйича маълумотлар

  • 1.1– расм. Асинхрон двигателни реверсивмагнит ишга туширгичдан фойдаланган холда бошқариш схемаси

  • Ишни бажариш тартиби

  • Назорат саволлари

  • Лабаратория. 1-Лаб ЭМТКБ (1). 1лаборатория иши уч фазали иса туташган роторли асинхрон моторни автоматик бошариш схемасини рганиш, йииш ва созлаш. Ишнинг масади


    Скачать 38.42 Kb.
    Название1лаборатория иши уч фазали иса туташган роторли асинхрон моторни автоматик бошариш схемасини рганиш, йииш ва созлаш. Ишнинг масади
    АнкорЛабаратория
    Дата30.03.2022
    Размер38.42 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла1-Лаб ЭМТКБ (1).docx
    ТипДокументы
    #429021

    1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ

    Уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон моторни автоматик бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш.
    Ишнинг мақсади. Уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон моторни автоматик бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш бўйича кўникмалар олиш.
    Ишни бажариш бўйича маълумотлар

    Лаборатория схемаси йиғиш.Бу схеманинг асосий элементи реверсив магнит ишга туширгич бўлиб, у ўз ичига иккита чизиқли контактор КМ1 ва КМ2 ларни, ҳамда иккита химоялаш иссиқлик релеси КК ни олади (1.1-расм). Схема двигателни бевосита ишга тушириш ва реверслашни, шунингдек дастаки бошқариладиган (автоматик бўлмаган) тескари уланишли тўхтатишни таъминлайди.


    1.1– расм. Асинхрон двигателни реверсивмагнит ишга туширгичдан фойдаланган холда бошқариш схемаси
    Схемада двигателни ўта юкламадан (реле КК) ва статор (автоматик ўчиргич QF) ва бошқариш (сақлагичлар FA) занжирларидаги қисқа туташув-дан, ҳамда тармоқ кучланишнинг йўқолишидан (ёки камайишидан) нул ҳимоя (контактор КМ1 ва КМ2) лар кўзда тутилган.

    Двигателни автоматик ўчирғич QF уланган ҳолда шартли “Олдига” ва “Орқага” йўналишларида ишга тушириш мос равишда тугмача SB1 ва SB2 ларни босиш билан амалга оширилади. Бу контактор КМ1 ёки КМ2 ларни ишга туширишга, двигателни тармоққа уланишига ва уни тезлашишига олиб келади.

    Двигателни реверслаш ёки тўхтатиш учун олдин тугмача SB3 боси-лади ва бу шу пайтгача уланиб турган контакторни (мисол учун, КМ1) узилишига олиб келади, шундан сўнг тугмача SB2 босилади. Бу контактор КМ2 ни уланишига ва АДга фазалар алмашишининг бошқа тартиби билан таъминлаш манбасининг кучланишини берилишига олиб келади. Двигателни магнит майдони ўзининг айланиш йўналишини текари томонга ўзгартиради ва реверслаш жараёни бошланади. У икки босқичдан иборат бўлади: тескари уланишли тўхтатиш ва тескари томонга тезланиш.

    Двигателни фақат тўхтатиш керак бўлган холларда, нул тезликка эришганда тугмача SB3 яна бир бор босилиши зарур, бу двигателни тармоқ-дан узилишига ва схемани бошланғич холатга қайтишига олиб келади. Агар тугмача SB3 босилса, бу двигателни бошқа томонга қараб тезланишига, яъни уни реверслашга олиб келади.

    Статор занжиридаги қисқа туташувни олдини олиш учун (у тугмача SB1 ва SB2 ларни хато тарзда бир пайтнинг ўзида босилиши натижасида хосил бўлади), реверсив магнит ишга туширгичларда баъзида махсус механикавий блокировкалаш кўзда тутилган. У, ричакли тизим кўринишида бўлиб, агар бир контактор уланган холда бўлса, иккинчисини ишга тортилишини олдини олади. Схемада механикавий блокировкалашга қўшимча реверсив бошқариш схемаларида қўлланиладиган, андозавий электрик блокировкалашдан фойдаланилади. У аппарат КМ1 нинг узувчи контакторларини аппарат КМ2 нинг ғалтаги занжирига чоррахали уланишни кўзда тутади.

    Таъкидлаш керакки, схемада хаво автоматик узгич QF нинг қўлланилиши ишончлилик ва ишлатилишдаги қулайлик омилига олиб келади. Унинг борлиги, юритмани бирон бир фаза узилганда, бир фазали қисқа туташувда ишлаш имкониятини бермайди (булар сақлагичлар ўрнатилгач хосил бўлиши мумкин), шунингдек элементларни алмаштиришни талаб этмайди (сақлагич-ларда уларнинг эрувчи киргазмаси куйгандаги каби)

    Бажарилган иш тўғрисидаги хулосаларда текширилган бошқариш схемасининг хоссаларини баён қилиш, двигателни юргизиш ва реверслашни характерловчи параметрларнинг ўртача қийматлари келтирилади.

    Ишни бажариш тартиби:

    1. Тажриба учун олинган асинхрон моторни тармоққа “юлдуз” улаш, роторни “олдинга” ва “орқага” айлантириш (реверслаш) схемасини йиғиш;

    2. Тажриба учун олинган асинхрон моторни тармоққа “учбурчак” улаш, роторни “олдинга” ва “орқага” айлантириш (реверслаш) схемасини йиғиш;

    3. Тажриба натишаларини қайд қилиш ва ҳисобот ёзиш.

    Назорат саволлари

    1. "Ишга тушириш" кнопкасини босилганда контактор ва релеларнинг ишлаш кетма-кетлигини баён этинг.



    2. Агар "Ишга тушириш" кнопкасини контактлари билан шунтланмаса, схема ишлайдими?

    3. КМ 2 контактори ва КК нима учун ўрнатилган?

    4. Электр двигателини бошқариш схемаси кандай ишлайди?


    написать администратору сайта