Йўл харакатини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари .. 1мавзу. ЙЛ аракатини ташкил этишнинг масад ва вазифалари
Скачать 118.43 Kb.
|
1-МАВЗУ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ. Автомобил йўлларида ҳаракат тартибсиз равишда вужудга келади. Ҳар бир ҳайдовчи ўзига қулай ҳаракат тартибини танлайди ҳамда ўзи танлаган ҳаракат тартибининг бошқа ҳаракат катнашчиларига таъсири билан ҳисоблашмайди. Шунингдек, турли русумли автомобилларнинг ҳар хил динамик сифати ҳаракат тартибига таъсир қилиши муқаррар. Йўл ҳаракатида автомобилларнинг ўзаро таъсири ҳаракат миқдори қанча кўп бўлса, шунча орта боради. Йўл ҳаракатини ташкил этиш – транспорт воситалари оқимини максимал даражада йўлнинг геометрик ўлчам имкониятларидан фойдаланиб, унинг ҳар хил бўлакларида хавфсиз ҳаракат тартибини ва юқори ўтказиш қобилиятини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат. Йўл ҳаракатини ташкил этиш тамойиллари транспорт оқимини тўғри йўналтиришга, керак ҳолларда уларни тезликлар бўйича гуруҳларга ажратишга, ҳар бир йўл бўлаги учун рационал тезликларни белгилашга, ҳайдовчиларга ўз вақтида ҳаракат маршрути ва йўл шароити тўғрисида ахборот беришга қаратилган. Автомобил транспортининг ишини, ҳайдовчи меҳнатини, йўлдаги транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатини ташкил қилишни бир- биридан фарқлаш лозим. Биринчи икки масала билан асосан автокорхоналар, кейингиси билан эса йўл хўжаликлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари ва ҳокимият вакиллари шуғулланадилар. Юқоридагилардан келиб чиқиб, йўл ҳаракатини ташкил қилишнинг асосий мақсади деб ҳар хил транспорт воситаларини юқори тезлик билан йўлнинг турли бўлагидан йилнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитларида хавфсиз ўтказиш тушунилади. Ҳаракатни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: транспорт воситаларининг ҳаракат тартибини белгилаш ва таъминлаш; автомобилларнинг юқори самарадорлик билан ишлашини ҳар қандай об-ҳаво шароитида таъминлаш ва энг яхши йўл шароитларини вужудга келтириш; ҳаракат хавфсизлигини йўлнинг ҳар қандай бўлагида ва турли об-ҳаво шароитларида таъминлаш; атроф-муҳитни булғатмаслик; транспорт воситаларининг ва йўл иншоотларининг тез ишдан чиқмаслигини таъминлаш. Ҳаракатни ташкил қилишдаги ечиладиган масалалар кўламига қараб, уларни уч даражага бўлиш мумкин: Давлат аҳамиятидаги даража. Бу даражада йўлда ҳаракатланиш қонун ва меъёрлари тузилади, «Автомобил-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит» тизимидаги элементларга талаб стандартлаштирилади, йўл тармоғининг ривожланиш режалари тузилади, давлат миқиёсида автомобиллаштириш кўлами мувофиқлаштирилади. Вазирликлар даражаси. Бу даража йўловчиларни ва юкларни ташишни такомиллаштириш ва ривожлантириш; транспорт воситаларини ишлаб чиқариш; йўлларни қуриш, таъмирлаш; йўлда юришни ташкил қилишда ишлатиладиган техник воситаларни ишлаб чиқариш; ҳайдовчиларни тайёрлаш ва йўл қоидаларини йўл ҳаракати қатнашчиларига тарғибот қилиш масалалари кўриб чиқилади. Муҳандис хизмати даражаси. Бу даражада йўлда ҳаракатни ташкил қилиш бўйича изланишлар; йўлнинг хавфли бўлакларида ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш; йўлнинг турли бўлакларида бўйлама ва кўндаланг кўринишни яхшилаш; транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш; ҳаракатни ташкил қилиш учун ишлатиладиган техник воситаларни татбиқ этиш ва ишлатиш; ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб бориш масалалари ҳал қилинади. Йўл ҳаракатини ташкил этишда “Автомобил-йўл-ҳайдовчи-пиёда-муҳит” тизимининг ўзаро боғлиқлиги Автомобил йўлларида инсонлар томонидан бошқариладиган турли хилдаги механик ва механик бўлмаган транспорт воситалари, ҳаракатланаётган (ёки ҳаракатда бўлмаган) пиёдалар мажмуидан иборат мураккаб динамик тизим мавжуддир. Бу тизим йўл ҳаракати деб аталади. Йўл ҳаракатининг муаммолари ва махсус томонлари, энг аввало, “Автомобил-ҳайдовчи-йўл-пиёда” тизими орқали белгиланади. Улар ўз навбатида атроф-муҳитда фаолият кўрсатадилар АҲЙП ЙП АП AҲ ҲЙ Х Й А П Ҳаракат муҳити Тизимга қуйидаги ташкилий қисмлар киради: А (автомобил), Ҳ (ҳайдовчи), Й (йўл), П (пиёда), М (муҳит). Бу ташкилий қисмлар муҳитда фаолият кўрсатибгина қолмасдан, атроф-муҳит билан уларнинг ҳар бири чамбарчас боғлиқ бўлади. Муҳит деб атроф-муҳитнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига мужассамлашган таъсири тушунилади ва у қуйидаги омиллардан ташкил топади:
“А-Ҳ-Й-П-М” тизимида механик тизим, яъни “Автомобил-Йўл” (А-Й) ва биомеханик тизим, яъни “Ҳайдовчи-Автомобил” (Ҳ-А), “Ҳайдовчи-Йўл” (Ҳ-Й), “Пиёда-Автомобил” (П-А) ва “Пиёда-Йўл” (П-Й) ҳамда биологик тизим, яъни “Ҳайдовчи-Пиёда” (Ҳ-П) тизимларини ажратиб кўрсатиш мумкин. |