Главная страница

1. Пул массаси нимани англатади


Скачать 118.44 Kb.
Название1. Пул массаси нимани англатади
Дата23.04.2023
Размер118.44 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файла2_5294393296582356294.docx
ТипДокументы
#1083783
страница4 из 7
1   2   3   4   5   6   7

378. Тадбиркорлик фаолиятида қайси ташкилотлар кафолат бериши мумкин?

- Банк ва суғурта ташкилотлари.

379. “Менежмент” деганда нимани тушунасиз?

- Одамлар меҳнати, интеллекти ва қобилиятидан фойдаланиб қўйилган мақсадларга эришиш.

380. Географик нуқтаи назардан узоқда жойлашган ходимларга ахборотни алмашиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқарув таъсирларини узатиш ягона тизими ёрдамида ташкилот сифатида ўзаро ишлаш имконини берувчи макон қандай номланади?

- виртуал офис

381. Маълум воқеа ёки ҳодисага нисбатан муносабат нима деб аталади?

- Позиция

382. Бозор иқтисодиётнинг салбий томони қандай намоён бўлади?

- Пул даромадларининг нотекис тақсимланишида.

383. Фойдаланувчининг ҳисоблаш тизими билан ўзаро алоқасини ташкил қиладиган муҳит қандай аталади?

- Монитор.

384. Умумий функционал вазифалар асосида берилган сўзлардан ортиқчасини топинг?

- Google Chrome

385. Internet Uzenet хизмати...

- телеконференция хизмати.

386. Интернет стандартлари, технологиялари ва дастурий таъминотдан фойдаланувчи ташкилот ёки корхонанинг локал ҳисоблаш тармоғи нима дейилади?

- Минтақавий тармоқ

387. Қуйидагилардан қайси бири эгри солиқларга киради?

- Акциз солиғи.

388. Фуқароликни қабул қилиш, ўзгартириш ва йуқотиш асослари қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади?

- Конституция, фуқаролик тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатлари асосида.

389. Веб браузер бу...

- веб саҳифаларни кўриш воситаси

390. Ўзбекистон Респбуликаси Конституциясининг “ташқи сиёсат” деб номланган боби неча моддадан иборат?

- иккита.

391. Раҳбар имиджини шакллантиришда .... энг муҳим ҳисобланади.

- Кийиниш маданиятига риоя қилиш талаби.

392. Этика фани предмети нима?

- Ахлоқ

393. “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонга биноан, қачондан мактабларда васийлик кенгашларини тугатилди?

- 2018 йил 1-октябрдан.

394. Инвестиция фаолиятини “Бюджет-солиқ сиёсати” орқали тартибга солиш деганда нимани тушунасиз?

- Инвестиция фаолияти учун солиқ имтиёзлари жорий этилиши

395. Маъмурий орган бошқа органга қўшилиб кетганда мазкур орган томонидан кўриб чиқилаётган маъмурий ишларнинг тақдири нима бўлади?

- Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ворис органга айланади.

396. Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари қандай тузилади?

- Камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.

397. Э. Хеменгуейнинг қайси асари Нобел мукофотини олган?

- “Чол ва Денгиз”.

398. Ўзбекистон Республикасининг биринчи орденини аниқланг.

- “Соғлом авлод учун”.

399. Суверенитет – бу..

- Ҳокимиятнинг мустақиллиги ва устуворлиги.

400. “Хабеас корпус” нима?

- Суд-ҳуқуқ тизимидаги халқаро институт.

401. Мустақиллик даври адабиётида ёрқин из қолдирган “Ўзбекистон қахрамон” лари қайси қаторда тўғри кўрсатилган.

- Саид Ахмад, Абдулла Орипов, Эркин Вохидов

402. “Подшоҳ ўз қарорида қатъий бўлсин, яъни ҳар қандай ишни қилишга қасд қилар экан, то битирмагунича ундан қўл тортмасин” сатрлари қайси тарихий асарда баён қилинган?

- “Темур тузуклари”.

403. Сифатни таъминлаш тамойилларини аниқланг.

Эҳтиёжга йўналганлик, тизимлилик, ташкиллаштириш, бошқарувчанлик.

404. Зардуштийлик иймони 3 та асосга таянади, булар қайсилар?

- Фикрлар софлиги сўзнинг ростлиги, амалларнинг ҳақиқийлиги.

405. “Ҳар ким олмаса ҳаётдан таълим, унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим” деган бу фикрнинг муаллифи ким?

- Абу Абдулло Рудаки

406. Сиз диний бағрикенглик деганда нимани тушунасиз?

- Эътиқод ва виждон эркинлиги.

408. Аракс қайси дарёнинг қадимги номи?

- Амударё

409. Дастлабки цивилизация тарихи қаердан бошланган эди?

- Қадимги шарқ

410. Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мусиқа фестиввалларини аниқланг.

- “Шарқ тароналари”, Халқаро мақом санъати.

411. Бошқарувда мувваффақиятни таъминловчи асосий омил қайси?

- касбий билимлар.

412. Инсоннинг интелекти, соғлиги, билими ва унумли меҳнати ҳамда унинг сифати – бу...

- Инсон капитали.

413. Таълимда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг асосий мақсади нимадан иборат?

- таълим жараёнини автоматлаштириш.

414. Давлат умумий ўрта таълим мактабларидаги бепул хизмат турини кўрсатинг.

- Тез тиббий ёрдам хизматларидан фойдаланиш.

415. Таълим тизимининг умумий бошқарувини қайси ваколатли орган амалга оширилади.

- Вазирлар Маҳкамаси

416. Стратегик бошқарув-бу:

- Корхона фаолиятини бозор муҳитига мослаштириш фаолиятидир.

417. Қоғоз пуллар кредитдан фарқ қилади, чунки бу...

- Арзон товарлар учун тўлашга мўлжалланган.

418. Иқтисодий фаолият турларига нималар киради?

- Айрбошлаш.

419. Истиқболдаги ишлаб чиқариш даражаси қандай аниқланади?

- ялпи талабнинг қиймати ва унинг динамикаси.

420. Миллий ишлаб чиқарувчилар бошқа мамлакатларга ички бозордаги нархлардан, айрим ҳоллардатаннархдан ҳам паст бўлган нархларда товарларни сотадилар. Ушбу нархлар нима деб аталади?

- Демпинг нархлар.

421. “Беш болали йигитча”, “Сариқ девни миниб”, “Ширин қовунлар мамлакатида” асарлари муаллификим?

- Х. Тўхтабоев.

422. Ишсизликнинг асосий турлари бу...

- фриксион, мавсумий, цикли ишсизлик.

423. Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати қандай аниқланади?

- Сотиб олиш шартнома баҳоси ва ишга тушуриш харажатлари йиғиндиси.

424. Криптовалюта ўтказмаларини қайд этиш учун қандай технология қўлланилади?

- Блокчейн

425. Бозор иқтисодиётига ўтишни амалга оширувчи бош ислоҳотчи.

- Давлат.

426. Макроиқтисодиёт қайси даражадаги иқтисодиёт?

-

427. Солиқлар иқтисодий моҳиятига кўра қандай турларга бўлинади?

- Тўғри ва эгри солиқлар.

428. Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши.... билан курашилади.

- Маърифат.

429. “Қадимги халқлардан қолган ёдголиклар” асарининг муаллифи ким?

- Абу Райҳон Беруний

430. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга мурожаатномасида қайси соҳани иқтисодиётини “драйвер” ларидан бирига айланганлигини айтиб ўтди?

- Қурилиш.

431. “Геосиёсий мувозанат” деганда нимани тушуниш мумкин?

- Сиёсий онг, сиёсий манфаат билан боғлиқ бўлган тушунча.

432. Аҳолининг қайси қатламига инфляция нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатади?

- нафақахўрларга.

433. Бузғунчи ғоялар қандай шароитда кўпроқ таъсир кўрсатади?

- Жамиятда яхлит ғоя ва мафкуранинг йўқлиги-мафкурасизлик шароитида

434. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси қайси домен остида фаолият олиб боради?

- Lex.uz

435. Жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси нима деб юритилади?

- Менталитет.

436. Давлат хизматлари агентлиги сайтини киритинг.

- davxizmat.uz

437. “Янги Ўзбекистон-янги .....” шиоридаги тушиб қолган сўзни топинг?

- ислоҳотлар.

438. Таълим сифати нима билан белгиланади?

- олий таълим муассасаларига кирган ўқувчилар миқдори билан.

439. Қуидагилардан қайси бири судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланади?

- Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши.

440. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қайси моддасида маҳаллий ҳокимиятларнинг вакант муддати белгиланган.

- 102-моддаси

441. Халқ депутатлари вилоят, туман, шахар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари қайси орган томонидан бекор қилинади?

- Олий Мажлис томонидан.

442. Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия раҳбари ким?

- Ўзбекистон Республикаси Президенти.

443. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонуний маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ким ҳақли?

- Президент

444. Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлашда иштирок этувчи тузилмаларни аниқланг.

- ХХР, Туркия, Россия, Қозоғистон

445. Умумий функционал вазифалар асосида берилган сўзлардан ортиқчасини топинг.

- Microsoft Excel

446. Ноанъанавий таълим технологияси қуйидагиларга бўлинади...

- якка таълим, тадқиқот, амалий машғулот.

447. Қуйидаги қайси омил давлатимизни янада жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндошувни ишлаб чиқишни тақозо этади?

- Мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори талабининг кескин ўзгариб, глоббалашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани.

449. Бугунги кунда жамиятимизнинг соғлом маънавий муҳитини бузишга уринаётган маънавий ва мафкуравий хуружларини кўрсатинг.

- Экстремизм, миссионерлик ва “оммавий мададаният”.

450. Таълим сифатининг энг муҳим вазифалари нималардан иборат?

- Билимлар ҳажми, фикрлаш, ўқитувчиларнинг салоҳияти.

451. Депутатлик ва сенаторлик сўрови нима?

- Давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахсларга мурожаат этиши.

452. Ягона интерактив давлат хизматлари порталини кўрсатинг.

- my.gov.uz

453. Жамият ҳаётига маънавий куч берувчи омил-бу...

- маънавий эътиқод, мафкуравий иммунитет

454. Аралаш иқтисодиёт шароитида давлат ўзининг тижорат сиёсатини олиб боришда:

- хусусий бизнес билан рақобатни қўллаб-қуватлайди.

455. Маънавий-маърифий соҳадаги муаммоларни бартараф этишда этарли самарага эришиш учун...

- таълим-тарбияга комплекс ёндошув механизмларини йўлга қўйиш лозим.

456. Қимматли Қоғозлар бозорида савдо ташкил этувчи субъект?

- Фонд биржаси

457. Нима учун таълим муассасаси раҳбари даврни анлаши лозим?

- Даврнинг ўзига хослиги, унинг ўзгарувчан янги ғояларга асосланаётганлиги ва янгича ёндошувларни юзага келтираётганлигини англаб этиш.

458. Нима, қандай, ким учун ишлаб чиқариш муаммолари қайси тизимга алоқадор?

- фақат бозор иқтисодиётига.

459. Мафкуравий курашнинг синоними қандай номланади?

- Инсон онги ва қалби учун кураш.

460. Ақидапарастлик мафкурасининг моҳияти қайси жавобда тўғри берилган?

- Жамият тарақиётига тўсқинлик қилиш.

461. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг замонавий жаҳон сиёсатидаги роли қандай?

- сиёсий диалог учун анжуман.

462. Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи қахрамонларини аниқланг.

- Отабек, Кумуш, Юсуфбек ҳожи, Ҳасанали.

463. Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши қандай номланади?

- Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш.

464. Кимларни “маънавий қашшоқ” деса бўлади?

- Имконияти бўла туриб китоб, газета-журнал олиб ўқимайдиганларни.

465. Халқ депутатлари Кенгашлари қайси органга киради?

- маҳаллий вакиллик органларига.

466. Сотиладиган ва сотиб олинадиган товар, хизмат турига қараб бозор қандай турларга бўлинади?

- Истеъмол товарлари ва хизматлар бозори, ишлаб чиқариш воситалари бозори, валюта бозори.

467. 1992 йил 4-январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида” ги қонунга мувофиқ....

- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари лавозими жорий этилди.

468. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг қарорлари қайси жараёндан кейин кучга киради?

- Президент томонидан тасдиқланганидан кейин.

469. “Жулқунбой”, “Калвак Махзум”, “Думбул” сингари тахаллусда ижод қилган ижодкор ким?

- Абдулло Қодирий

470. Жамиятда сиёсий етакчиликнинг учта асосий кўринишларини аниқланг?

- Тоталитар, либерал, демократик.

471. “Кеча ва кундуз” романинг бош қахрамони кимлар?

- Зеби, Мирёқуб, Акбарали.

472. Жамоатчилик назоратининг натижаларига асосан тайёрланган якуний ҳужжат қандай хусусиятга эга?

- Тартибга солувчи хусусиятга

473. БМТ нинг Бош ассамблеясининг 72-сессияси доирасида БМТ ташкилоти биносида мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга молик қандай ёдгорлик ўрнатилган?

- Мирзо Улуғбек ҳайкали.

474. Компьютерда сақланадиган фойдаланувчи тавсифи қандай аталади?

- аккаунт.

475. Оила аъзолари ногирон бўлган оилалар, боқувчисини йуқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга ишга юборилган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар қандай оилалар дейилади?

- Ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар.

476. Жамият эҳтиёжининг миқдорат ўсиб ва таркибан янгиланиб боришига нима таъсир кўрсатади?

- Аҳоли сонининг ўсиши.

477. Қуидагилардан қайси бири ахборот жамиятига ўтишни таърифлайди?

- оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши.

478. Бошқарув нима?

- Танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёни

479. Тараққиёт учун замин яратадиган энг асосий шарт нима?

- Таълим-тарбия соҳасига жиддий эътибор беришда.

480. “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур” деган фикр қайси мутафаккирга тегишли?

- Амир Темур

481. Қайси орган жиноят содир этган шахсга нисбатан ҳукм чиқариш ваколатига эга?

- Суд.

482. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қандай асосий вазифалардан иборат?

- барча жавоблар тўғри.

483. Инсон ҳуқуқлари негизида қандай тушунча туради?

- Инсон, шахс, қадрият

484. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қандай конвенцияни ишлаб чиқишни таклиф этган эди?

- Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни

485. Саккиз асрдирки, мусулмон мамлакатларида энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий манба сифатида эътироф этиб келинаётган эллик етти китобдан иборат “Ҳидоя”- “Тўғри йўл” деб аталган асарни муаллифини аниқланг.

- Бурҳониддин Марғиноний

486. БМТ нинг асосий органлари тўғри кўрсатилган қаторни топинг?

- Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаш, Васийлик бўйича Кенгаш, Котибият, Халқаро суд.

487. Мамлакатимизда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Қатоғон қурбонларини ёд этишнинг илк бор нишонланиши қайси жавобда тўғри келтирилган?

- 2001 йил 31-август куни

488. Ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратишда давлат органлари нималарга эътибор бериши керак?

- Электрон ҳукумат тизимининг марказлашган маълумотлар базалари билан интеграллашув.

489. Бобур довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан қандай лақаб олади?

- “Бобур” (Шер).

490. edu домени қандай фаолият соҳасига таълуқли?

- Таълим ташкилотлари;

491. Қайси меъморий иншоотда “Агар бизнинг қудратимизга шубҳа қилгудек бўлсангиз, биз қурдирган иморатларни кўринг” сўзлари ёзилган?

- Оқсарой

492. 3 ёшга тўлмаган бор аёл, агар бюджет ҳисобидаги корхонада ишлаётган бўлса, ҳафтасига неча соат ишлаши керак?

- 36 соат ишлайди.

493.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида” ги ПҚ-3160-сон қарорига кўра Республика Маънавият ва маърифат кенгашига ким раислик қилади?

- Ўзбекистон Республикаси Президенти

494. Қайси ғоя мазмунига кўра иймон – эътиқоднинг негизини ташкил этади?

- динний ғоя

495. Алишер Навоийининг халқимиз олдидаги буюк хизмати нимада?

- Мутафаккир, адиб ва давлат арбоби эканлигида.

496. Ғарб мамлакатлари тажрибасидан тўғридан-тўғри нусха кўчиришга асосланувчи ривожланиш модели нима деб аталади?

- ғарблаштириш.

497. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай гуруҳларга бўлинади?

- Шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий.

498. Ўзбекистон мустақиллигининг собиқ Иттифоқ республикаларидан қайси бири биринчи бўлиб тан олди?

- Грузия

499. Қонун қачон юридик кучига эга бўлади?

- қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилинганда.

500. Ўзбекистон Фуқаролиги масалалари бўйича қарорлар ижроси устидан назоратни қайси орган амалга оширади?

- Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссия томонидан.
1   2   3   4   5   6   7


написать администратору сайта