Главная страница
Навигация по странице:

  • I. “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фанининг функциялари.

  • 2-rasm. Pedagogik diagnostika olib boriladigan sohalar

  • 3-rasm. Pedagogik diagnostikaning asosiy funksiyalari 1. Tezkari (qaytar) aloqa yoki axborot bilan ta’minlanganlik функцияси.

  • 3. Назорат ва тузатиш функцияси

  • II. Педагогик диагностиканинг асосий турлари

  • 4-rasm. Pedagogik diagnostikaning asosiy turlari Asosiy yakuniy diagnostika

  • Asosiy boshlang‘ich diagnostika

  • Asosiy turlari Асосий диагностикани

  • III. Педагогик диагностика ва коррекциянинг ўзига хос жиҳатлари

  • 5-rasm. Pedagogik диагностиканинг устувор jihatlari Ustuvor jihatlar

  • 3. Изоҳлаш (талқин қилиш)

  • 8. Қарама-қаршиликларни бартараф қилиш

  • Тест топшириқлари

  • Мавзу. -мавзу. 2мавзу. увтарбия жараёнида педагогик диагностика Режа


    Скачать 105.89 Kb.
    Название2мавзу. увтарбия жараёнида педагогик диагностика Режа
    АнкорМавзу
    Дата15.12.2022
    Размер105.89 Kb.
    Формат файлаpptx
    Имя файла-мавзу.pptx
    ТипДокументы
    #846089

    2-мавзу. Ўқув-тарбия жараёнида педагогик диагностика

    Режа:

    1. “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фанининг функциялари.

    2. Педагогик диагностиканинг асосий турлари.

    3. Педагогик диагностиканинг ўзига хос жиҳатлари.

    Таянч тушунчалар:

    • функция, “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фанининг функциялари, педагогик диагностика турлари, фаолият, педагогик фаолият, ташхислаш, педагогик фаолиятни ташхислаш.

    I. “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фанининг функциялари.

    • Педагогнинг турли педагогик вазиятларда мавжуд муаммоларни ҳеч бир қийинчиликсиз, оқилона ҳал этиши унинг юқори даражада касбий компетентлика эга бўлишига боғлиқ. Қолаверса, инсон ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ўсиб бораётган ҳамда меҳнат бозорида кучли рақобат юзага келаётган мавжуд шароитда педагогнинг касбий компетентликка эга бўлиши мазкур муаммонинг долзарблигини янада оширишга хизмат қилади.
    • Педагогик ташхислаш орқали педагог фаолиятини аниқлаштириш, уни амалий вазифаларни ҳал қилишга йўналтириш, педагогнинг касбий компетентлигинини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг билим ҳамда тарбияланганлик даражасини, шунингдек, ўқувчилар жамоасининг тарбияловчи таъсирини кучайтириш мумкин. Ю.П.Шапранбўлажак биолог ўқитувчиларнинг касбий компетентлик даражасини ташхислаш масаласини бир қатор компетентликлар, хусусан, қадриятли-йўналтирувчи, табақалаштирилган-психологик, стратегик, аутопсихологик, ташкилий, методик, ахборотли-технологик, фан, этимологик, саломатликни асраш, инновацион-ижодий, ижтимоий-коммуникатив ва шахсий компетентлик асосида ўрганган. Шапран Ю.П. Диагностика профессиональной компетентности будущих учителей биологии //https://sibac.info/conf/pedagog/xxii/30254.
    • Ўз моҳиятига кўра педагогик ташхислаш педагогик жараённи баҳолаш ва коррекциялаш учун ташхис объекти (педагогнинг маълум сифати, касбий малакаси, компетенцияси, ўзлаштириш даражаси, тажрибаси)ни белгиловчи реал кўрсаткич ва ўзгариш анъаналари тўғрисидаги тезкор ахборотга эга бўлишни тақозо этади.
    • Ташхислашда энг муҳим омил муддатнинг белгиланишидир. Яъни: ташхисланадиган ҳар қандай ҳолат маълум вақт оралиғидагина ўрганилади. Зеро, ана шу вақт оралиғи ўрганилаётган ҳолат тўғрисида реал, объектив маълумотларни қўлга киритиш имконини беради. Ташхислашда кузатув муддатлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, 2 соат, 1 ҳафта, икки ҳафта, 1 ой, 6 ой, 1 йил, 3 йил ёки 5 йил.
    • Ҳар қандай соҳа, хусусан, тиббиёт ва психологияда бўлгани каби педагогикада ҳам педагогик ташхис аниқ ҳолатлар, уларнинг даражасини белгиловчи мезон ҳамда кўрсаткичларга мувофиқ амалга оширилади. Л.С.Выготский шахснинг ривожланишини ташхислашни қуйидаги ҳолатлар бўйича амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб топади: эмпирик, этимологик ва топологик жиҳатдан, ташхис, башорат ҳамда коррекциялаш (тўғрилаш) нуқтаи назаридан.
    • “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фани муайян функцияларни бажаради. “Функция” (лот. “functio” – ижро этиш, бажариш) тушунчаси назарий жиҳатдан “иш-ҳаракат ёки фаолият доираси” мазмунини англатади. Ўқув фани қуйидаги соҳаларда диагностика ва коррекциялаш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди (2-расм): Выготский Л.С. Диагностика развития и педологическая клиника трудного детства // Собрание сочинений: в 6 т. Т. 5. - М.: Наука, 1983. – С. 257-321.
    • Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тартибот – Шукр / 5 жилдли. Тўртинчи жилд. А.Мадвалиев таҳрири остида. Таҳрир ҳайъати: Э.Бегматов ва бошқ. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008. – 367-б.
    • Аванесов В.С. Определение, предмет и основные функции педагогической диагностики // http://www.ucheba.com/ur_rus/k_metodkopilka/avanesov.htm.

    2-rasm. Pedagogik diagnostika olib boriladigan sohalar

    Asosiysohalar

    Tarbiya sohasida

    O‘qitish sohasida

    Ta’lim sohasida

    Shaxsning hayotiy

    maqsadlarini aniqlash va o‘lchash; u tomonidan 

    insoniyatning madaniy 

    bilim va tajribasining samarali o‘zlashtirilishi 

    uchun zarur choralarni 

    belgilash

    Shaxsning har tomonlama 

    rivojlanishi hamda u 

    tomonidan borliq, kishilik faoliyatiga oid 

    tizimlashgan bilimlarning 

    o‘zlashtirilishi uchun zarur choralarni

    belgilash

     

    Muayyan ta’lim

    muassasasida ma’lum 

    bilim, ko‘nikma, malaka,

     tajriba va o‘quv-bilish kompetensiyalarini samarali, puxta 

    o‘zlashtirish darajasini aniqlash

     

    Манбаларда “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фанининг асосий функциялари қуйидагилар эканини кўрсатилган (3-расм):


    Asosiy funksiyalar



    Tezkari (qaytar) aloqa yoki axborot bilan ta’minlanganlik

     

    Bashoratlash

     

    Nazorat-tuzatish

     

    Baholash

     

    3-rasm. Pedagogik diagnostikaning asosiy funksiyalari


    1. Tezkari (qaytar) aloqa yoki axborot bilan ta’minlanganlik функцияси.

    • Ушбу функция ўқитувчига ўқув жараёнини, ўқувчиларнинг ҳаракатларини бошқариш, турли мураккаб, муаммоли вазиятларда тўғри педагогик ечимни топишга ёрдам беради. Tezkari (qaytar) aloqa yoki axborot bilan ta’minlanganlik функцияси педагогик диагностиканинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, у орқали ўқувчиларнинг ҳаётий мақсадлари, қизиқишлар, борлиққа бўлган ҳамда турли ижтимоий субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатлари, руҳий ҳолатлари, ички кечинмалари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлинади. Ўқувчиларнинг турли вазиятлар (тенгдошлари билан ўйнаш, сайр, таълим жараёни ҳамда бўш вақтлар)да ўзларини намоён қилишлари педагог томонидан ўрганилиб, содир бўлган ҳолатларга нисбатан муносабат билдирилади.
    • Мазкур функция ўқитувчига ҳар бир ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳининг
    • ўзига хос хусусиятларини, қизиқишлари, майллари, муаммолари, ҳаётий интилишлари, мақсадлари ва тажрибалари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Ўқувчиларнинг муаммо ва ютуқлари ҳақидаги аниқ маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида, индивидуал педагогик ёндашувни белгилаш, ўқув материалларини тақдим этиш имкониятини таъминлайди. Шу билан бирга ўқитиш жараёнини ўта мураккаблаштириб борилишининг олдини олади.

    2. Башоратлаш функцияси

    • ташхисланаётган объектнинг ривожланиш истиқболларини аниқлашни назарда тутади. Ушбу функция ўқитувчига таълим ва тарбия жараёнида фойдаланилаётган воситалар, яратилган шарт-шароитлар, педагогик фаолият натижалари ўртасидаги сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш орқали педагогик жараённинг истиқболли ривожланишини белгилашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш имконини беради. Ўқитувчининг диагностик фаолияти нафақат ўқувчиларнинг аҳволини аниқлаш ва баҳолашга, балки уларнинг ривожланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадиган омиллар, шарт-шароитларни аниқлашга ҳам йўналтирилгандир. Башоратлаш функцияси педагогик тадқиқотларда янада самарали қўлланилади.

    3. Назорат ва тузатиш функцияси

    • ўқитувчига ўқувчилар таълим ва тарбия жараёнида дуч келадиган қийинчиликларни бартараф қилиш орқали педагогик жараённи бошқариш, шунингдек, таълимнинг ривожлантирувчи имкониятларидан ўқитиш самарадорлигини оширишда фойдаланишга ёрдам беради. Мазкур функция эксперт баҳолаш асосида амалга оширилади ҳамда ташхисланаётган объектнинг муайян стандарт, меъёр ёки моделга эгалигини назарда тутади.
    • 4. Баҳолаш функцияси қўлга киритилган педагогик мезон ва кўрсаткичлар билан таққослаш асосида амалга оширилади. Мазкур функция амалга ошириш ўрганилаётган педагогик объектнинг ҳар бир аниқ белгиланган вақтдаги ўзгариши даражасини белгилаш ва бу ўзгаришларнинг ўқитувчининг ҳаракатларига боғлиқлигини ифодалайди. Баҳолаш функцияси ҳар бир ўқитувчи фаолиятини сифат ва миқдор жиҳатдан баҳоланилишига хизмат қилади. Педагогик диагностикада илмий-педагогик тажриба сифатида амалга ошириладиган баҳолаш функцияси қўлга киритилган натижаларни таҳлил қилиш, холис равишда қийматини белгилаш имкониятини яратади. Полякова М.Н. Зачем нужна педагогическая диагностика? //https://nsportal.ru/vuz/pedagogicheskie-nauki/library/2018/05/05/zachem-nuzhna-pedagogicheskaya-diagnostika.

    II. Педагогик диагностиканинг асосий турлари

    • Ҳар бир фаолиятнинг жамият учун ижтимоий, субъект учун шахсий аҳамияти, қиймати унинг қай даражада самарали бўлгани, муайян натижаларни кафолатлай олгани билан белгиланади. Шу сабабли қайси соҳада бўлишидан қатъи назар фаолият самарадорлигини аниқлаш учун у эришилган натижа – аниқ кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинади. Таҳлил натижасига кўра фаолиятнинг самарали бўлгани тўғрисидаги хулосага келинади. Фаолият самарадорлигини аниқлаш бир неча йўл, метод ёки усуллар билан аниқланади. Педагогик диагностика бу борадаги мавжуд йўл, метод ва усулларни ўзида тўла қамраб олган фаолият шакли ҳамда алоҳида мустақил соҳа саналади.
    • Таълим тизимида қўлланилаётган педагогик диагностика яхлит жараён бўлиб, у ўз ичига бир нечта турдаги диагностик фаолиятни қамраб олади.
    • Манбаларда педагогик диагностиканинг бир нечта тури мавжудлиги кўрсатилади. Улар қуйидагилардир (4-расм):

    4-rasm. Pedagogik diagnostikaning asosiy turlari

    Asosiy yakuniy diagnostika

    O‘quv yili oxirida o‘tkaziladi hamda

    mavjud holat boshlang‘ich holat bilan

    o‘zaro qiyoslanadi

     

    Asosiy diagnostika

     

    Tezkor diagnostika



    Oraliq diagnostika

     

    Ushbu diagnostika tashxislanayotgan ob’ektning haqiqiy holatini, uning o‘ziga xos xususiyatlarini va rivojlanish an’analarini aniqlash muammosini hal qiladi (rivojlanish prognozi)

    Asosiy boshlang‘ich diagnostika

    O‘quv yili boshi (taxminan sentabr

    oyi)da o‘tkaziladi va boshlang‘ich

    shartlarga asoslanadi

     

    Boshlang‘ich va yakuniy diagnostika oralig‘ida o‘tkaziladi

    Favqulotda muammolarni hal qilish maqsadida tashkil etiladi

     

    Asosiy turlari

    Асосий диагностикани

    • ўтказишнинг асосий усули – бир қатор бошқа усуллар билан тўлдирилган иштирокчи кузатув усули саналади. Бу турдаги ташхис йилига икки марта ўтказилади ва синфдаги барча ўқувчиларни қамраб олади.
    • Моҳиятига кўра асосий бошланғич диагностика ўқувчининг жорий вақтгача эришган ютуқлари, шунингдек, ривожланишдаги муаммолари аниқланади. Мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун ўқувчига ўқитувчи, ота-оналар ёки мутахассиснинг ёрдами зарур. Асосий бошланғич диагностика асосида ўқитувчи психолог ва мутахассис ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчининг шахс сифатида ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлайди.
    • Шу билан бирга унинг ўқув фаолиятида ҳамда шахс сифатида шаклланишида ютуқларга эришиши учун катталарнинг касбий ёрдами ёки ҳаётий тажрибасига асосланган маслаҳатлари керак. Асосий бошланғич диагностика орқали педагогик ёрдамга муҳтож ўқувчилар учун индивидуал иш режаси ишлаб чиқилади. Режада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, шунингдек, ўқувчининг шахсий ривожланишига имкон берадиган бир йиллик таълим йўналиши белгиланади.
    • Ўқув йили охирида ўтказиладиган асосий якуний диагностиканинг натижаларига кўра ўқитувчининг олдига қўйилган педагогик вазифаларнинг ҳал қилиниш даражаси таҳлил қилиниб, баҳоланади. Қолаверса, педагогик жараённи лойиҳалаштиришнинг янада истиқболи йўналишлари, жараёнга самарали таъсир кўрсатадиган жуда кўплаб омиллар белгиланади, педагогик
    • жамоатчиликнинг тарбиявий таъсир имкониятлари аниқланади.

    Оралиқ диагностика

    • синфнинг барча ўқувчилари учун эмас, балки улар орасидан танлаб олинган – ривожланишида жиддий муаммолари бўлган ўқувчилар билан амалга оширилади. Бу жараёнда педагогик диагностика усуллари сифатида кузатиш ва болалар учун оддий тест топшириқларидан фойдаланиш мумкин. Оралиқ педагогик диагностиканинг мақсади болага нисбатан танланган таълим стратегиясининг тўғрилигини баҳолаш, ривожланиш динамикасини аниқлашдир. Ушбу турдаги диагностика натижаларига кўра, агар зарур бўлса, педагог, психолог ва бошқа мутахассис ўқитувчилар педагогик жараён мазмунига тузатиш, ўзгаритиришлар киритишлари мумкин.

    Тезкор диагностика

    • фавқулотда муаммоларни ҳал қилиш сифатини баҳолашга қаратилган. У тарбиявий иш доирасида керак бўлганда амалга оширилади, мураккаб воситаларни талаб қилмайди ва тарбиячига болалар билан мулоқот қилишнинг тўғри тактикасини танлашда ёрдам беради. Тезкор диагностиканинг асосий шакллари диагностика дарси, оддий экспериментал вазият, суҳбат ва бошқалар бўлиши мумкин.

    III. Педагогик диагностика ва коррекциянинг ўзига хос жиҳатлари

    • Ҳар қандай жараёнда бўлгани каби педагогик диагностикада ҳам ўзига хос хусусиятлар, унгагина хос бўлган жиҳатлар кўзга ташланади. Диагностик фаолиятда қуйидаги устувор жиҳатларни ажратиш мумкин (5-расм):

    5-rasm. Pedagogik диагностиканинг устувор jihatlari

    Ustuvor jihatlar

    Taqqoslash

    Tahlil qilish

    Izohlash (talqin qilish)

    Bashoratlash

    Qarama-qarshiliklarni bartaraf qilish
    • Таққослаш диагностика жараёнининг бошланиш нуқтасидир. Педагогик жараёнда ўқитувчи ўқувчининг хулқ-атворини кузатиб, унинг хатти-ҳаракатларини аввалги хатти-ҳаракатлари билан ёки ҳозирги ёки аввалги, шунингдек, бошқа ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари билан ёки бўлмаса, мутлақо нотаниш ўқувчининг хатти-ҳаракатлари билан солиштиради. Бу ҳолат педагогик диагностикада индивидуал, ижтимоий ёки объектив корреляцион меъёр деб аталади.
    • 2. Таҳлил қилишда кузатишнинг қиёсий таснифидан четга чиқилади. Бунда қуйидаги саволларга жавоб топилади: 1. Нима учун ўқувчининг муайян ёш давридаги хулқ-атвори аввалги хатти-ҳаракатларидан, синфдошларининг хатти-ҳаракатларидан фарқ қилади? Нима сабабдан айрим ўқувчиларнинг хулқ-атворида “оғишлар” кузатилади? Таҳлил қилиш орқали ўқувчининг ташхисланаётган сифати, ҳолатидаги ижобий ва салбий кўринишларнинг сабаблари ўрганилади, аниқланади ҳамда уни коррекциялаш чоралари ишлаб чиқилади. Ўқувчи билан индивидуал ишлаш иш режаси тузилади.
    3. Изоҳлаш (талқин қилиш) ташхислаш натижасида қўлга киритилган маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида маълум хулосага келиш жараёни ҳолатни изоҳлаш ёки талқин қилиш дейилади. Ривожланиш прогнозини тайёрлаш ва педагогик қарорни қабул қилиш хулосага таянган ҳолда ҳолатнинг изоҳланиши (талқин қилиниши)га боғлиқ. Изоҳлаш (талқин қилиш) тўпланган маълумотлар аниқ бўлганидагина амалга оширилади. Ташхис жараёнида фақат бир нафар ўқитувчининг шахсий кузатувлари асосида тўпланган маълумотларгина эмас, балки бошқа фан ўқитувчилари ҳамда мутахассисларнинг ўрганишлари орқали эга бўлинган қўшимча далиллар ҳам таҳлил қилинади. Ўқитувчи ёки ўқувчи (мутахассис)лар эга бўлган маълумотлар объектив ва субъектив ёндашув, самарали усуллар ёрдамида ҳар томонлама синчиклаб ўрганилади, таҳлил қилинади. Бинобарин, шундагина, хулосанинг холис, тўғри бўлишига эришилади.
    • 3. Изоҳлаш (талқин қилиш) ташхислаш натижасида қўлга киритилган маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида маълум хулосага келиш жараёни ҳолатни изоҳлаш ёки талқин қилиш дейилади. Ривожланиш прогнозини тайёрлаш ва педагогик қарорни қабул қилиш хулосага таянган ҳолда ҳолатнинг изоҳланиши (талқин қилиниши)га боғлиқ. Изоҳлаш (талқин қилиш) тўпланган маълумотлар аниқ бўлганидагина амалга оширилади. Ташхис жараёнида фақат бир нафар ўқитувчининг шахсий кузатувлари асосида тўпланган маълумотларгина эмас, балки бошқа фан ўқитувчилари ҳамда мутахассисларнинг ўрганишлари орқали эга бўлинган қўшимча далиллар ҳам таҳлил қилинади. Ўқитувчи ёки ўқувчи (мутахассис)лар эга бўлган маълумотлар объектив ва субъектив ёндашув, самарали усуллар ёрдамида ҳар томонлама синчиклаб ўрганилади, таҳлил қилинади. Бинобарин, шундагина, хулосанинг холис, тўғри бўлишига эришилади.
    • 4. Башоратлаш. Педагогик диагностикада ўқитувчи ўқувчининг турли вазиятларда ёки муайян муддат (1, 2, 3 ва ҳоказо йил)дан кейин ўзини тутиши, муомаласи, атрофдагилар билан муносабатига оид маълумотлар доимий равишда экстраполяция қилади (объект ёки жараёнининг бир қисмини кузатиш асосида чиқарилган хулосани бошқа таркибий элементларга тенг тақсимлайди). Ташхис натижасида олинган маълумотлар, улар асосида тузилган хулосаларга таянган ҳолда ўқитувчи ўқувчининг ҳар хил вазиятлардаги ҳаракатларининг истиқболини белгилаш (башоратлаш) имкониятига эга бўлади. Башоратлаш ўқувчига нима учун ва қандай педагогик ёрдам зарурлигини тушунишга ёрдам беради.

    8. Қарама-қаршиликларни бартараф қилиш

    • Педагогик диагностиканинг замонавий муаммолари жуда кўп ва хилма-хилдир. Бу ҳолат турли сабаблар билан изоҳланади. Яъни: педагогик диагностиканинг илмий-методологик асоси назарий жиҳатдан ҳали етарли даражада асосланмаган; педагогик диагностикани амалга оширишга бўлган талабнинг хилма-хил мазмунга эгалиги (илмий-педагогик экспертиза, тадқиқот фаолияти, ўқув амалиёти); диагностик масалаларни ҳал қилишга дифференциал (табақавий) ёндашувнинг талаб қилиниши (сабаб – педагогик диагностика мақсадининг турлича эканидир).
    • Замонавий шароитда педагогик диагностика воситаларини ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлай оладиган даражада такомиллаштириш талаб қилинади. Қолаверса, ҳар бир ўқувчининг муаммо ва ютуқларига таянган ҳолда уни ривожлантириш траекториясини оқилона белгилаш мақсадга мувофиқдир. Бунда, энг муҳими, педагогик диагностика жараёни босқичлари тўғри белгилаш ва уларни изчил ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
    • Демак, замонавий шароитда ҳар бир ўқитувчи ҳар ўқитувчи педагогик диагностика асосларини пухта билиши, бу борадаги мавжуд билимларидан таълим ва тарбия жараёнида самарали фойдалана олиши зарур. Зеро, шунда педагогик жараённинг самарадорлигини таъминлаш ва ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланган шахс этиб тарбиялашга эришилади.

    Назорат саволлари:

    • 1. “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фани қандай функцияларни бажаради?
    • 2. Педагогик диагностиканинг қандай турлари мавжуд?
    • 3. Асосий диагностика қачон ва нима мақсадда амалга оширилади?
    • 4. Тезкор диагностика педагогик диагностиканинг бошқа турларидан қайси
    • жиҳатига кўра фарқланади?
    • 5. Педагогик диагностиканинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?
    • 6. Педагогик фаолиятни ташхислаш қандай аҳамиятга эга?
    • 7. Ташкилий-методик ташхислаш нима?
    • 8. Аттестацион ташхислашнинг муҳим хусусияти нимадан иборат?

    Тест топшириқлари:

    • 1. Ташхислашда кузатув муддати энг узоғи билан ... йилгача белгиланади?
    • a) 3;
    • b) 5;
    • c) 7;
    • d) 10.
    • 2. Назарий жиҳатдан “иш-ҳаракат ёки фаолият доираси” мазмунини англатадиган тушунча – бу ...
    • a) концепция;
    • b) мониторинг;
    • c) функция;
    • d) коррекция.
    • 3. Тарбия, таълим ва ўқитиш. Улар – педагогик диагностика амалга ошириладиган асосий ...
    • a) вазифалар;
    • b) соҳалар;
    • c) йўналишлар;
    • d) фаолият турлари.
    • 4. Tezkari (qaytar) aloqa yoki axborot bilan ta’minlanganlik, bashoratlash, nazorat-tuzatish, baholash – булар “Педагогик диагностика ва коррекция” ўқув фанининг асосий ...
    • a) функциялари;
    • b) йўналишлари;
    • c) турлари;
    • d) вазифалари.
    • 5. Асосий (асосий бошланғич ва якуний) диагностика; оралиқ диагностика, тезкор диагностика – булар педагогик диагностиканинг асосий ...
    • a) функциялари;
    • b) йўналишлари;
    • c) турлари;
    • d) вазифалари.
    • 6. Tashxislanayotgan ob’ektning haqiqiy holatini, uning o‘ziga xos xususiyatlarini va rivojlanish an’analarini aniqlash muammosini hal qiladiган diagnostika – бу ...
    • a) тезкор диагностика;
    • b) оралиқ диагностика;
    • c) асосий диагностика;
    • d) экстеримал диагностика.
    • 7. Favqulotda muammolarni hal qilish maqsadida tashkil etiladiган диагностика – бу ...
    • a) тезкор диагностика;
    • b) оралиқ диагностика;
    • c) асосий диагностика;
    • d) экстеримал диагностика.
    • 8. Барча ўқувчилари учун эмас, балки улар орасидан танлаб олинган – ривожланишида жиддий муаммолари бўлган ўқувчилар билан амалга ошириладиган диагностика – бу ....
    • a) тезкор диагностика;
    • b) оралиқ диагностика;
    • c) асосий диагностика;
    • d) экстеримал диагностика.
    • 9. Таққослаш, таҳлил қилиш, изоҳлаш (талқин қилиш), баҳолаш ҳамда қарама-қаршиликларни бартараф қилиш – бу педагогик диагностиканинг ...
    • a) муҳим омиллари;
    • b) ўзига хос жиҳатлари;
    • c) асосий вазифалари;
    • d) зарур талаблари.

    Фойдаланиш учун адабиётлар:

    • 1. Ингенкамп, Карлхайнц. Педагогическая диагностика / Пер. с нем. – М.: Педагогика, 2001. – С. 16-17.
    • 2. Педагогик диагностика /Маъруз матнлари. Тузувчи: Х.Рахматова. – Наманган: Наманган ДУ, 2014. – 100 б.
    • 3. Овсянникова С.К. Педагогическая диагностика и коррекция в воспитательном процессе / Учебно-метод.пособие. – Нижневартовск: Изд-во Нижневарт.гуманит.унив-а, 2011. – 243 с.
    • 4. Йўлдошев Ж.Ғ., Ширинов М.К., Очилов Ф.И. Педагогик диагностика / Ўқув-метод.қўлл. – 2014. – 96 б.


    написать администратору сайта