Главная страница
Навигация по странице:

  • Ишлаш тамойили.

  • Релс пармалагич дастгоҳи.

  • Гидравлик йўл қочиргич

  • Маъруза -5. 5маъруза Йл машиналари. Кичик механизмлар Режа Электр йл асбоблари


    Скачать 4.88 Mb.
    Название5маъруза Йл машиналари. Кичик механизмлар Режа Электр йл асбоблари
    Дата28.03.2023
    Размер4.88 Mb.
    Формат файлаpptx
    Имя файлаМаъруза -5.pptx
    ТипДокументы
    #1022127

    5-маъруза Йўл машиналари.Кичик механизмлар

    Режа:

    1.Электр йўл асбоблари

    2.Гидравлик йўл асбоблари

    3.Қўлда бажариладиган йўл асбоблари

    4.Йўлни таъмирлаш машиналари

    • Йўл асбоблари йўлни жорий сақлаш ва таъмирлашда кенг қўлланилади. Улар кичик ҳажмдаги ишларда, юқори қувватли йўл машиналаридан фойдаланиш имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
    • Йўл ишларини амалга оширишда қуйидаги асбоблар кенг қўлланинилади:

    • Электр йўл асбоблар,
    • Гидравлик йўл асбоблари,
    • Қўлда бажариладиган йўл асбоблари.
    • Электр йўл асбобларининг афзаллиги электродвигателларнинг юқори самарадорлиги ва енгил ва эгилувчан электр кабеллари орқали етказиб бериладиган электр энергиясининг арзонлиги, нолдан паст ҳаво ҳароратида ишончли ишлаши ва зарарли чиқинди газларнинг йўқлиги.
    • Камчиликлари, масалан, пневматик асбоблар билан солиштирганда, ишчиларни электр токидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш зарурати.
    • электрошпалаургич;
    • релскесгич;
    • релсларни пармалагич;
    • релсларни силлиқлаш дастгохлари;
    • шурупқотиргичлар;
    • элетр йўл калитлари;
    • электро-пневматик костилқоқгичлар.
    Ишлаш тамойили. Электрошпалаургичлар йўлда мавжуд камчиликлар просадка, перекос ва уровен бўйича бузилишларни бартараф этишда кенг қўлланилади.Камчилик аниқланган жой домкрат орқали кўтарилади, шпал остига балласт қатлами электрошпалургич ёрдамида шаббаланади. Йўлни таъмирлашда ЭШП-6, ЭШП-7 ва ЭШП-9 каби электрошпалургичлар қўлланилади.
    • Улоқсиз йўлларда нуқсон аниқланган жойни кесишда дастгох бевосита йўлга ўрнатилади.Иш жойи тўхташ сигналлари билан тўсилади.
    Релс пармалагич дастгоҳи. Кесилгандан кейин, релсларни ўзаро накладкалар билан боғлашда, стрелкали ўтказгичларда контррелсларни махкамлаш ва таянч болтларни ўрнатишда релс бўйнида болт тешикларини пармалаш учун релсларни пармаловчи дастгоҳлар қўлланилади. Ушбу дастгоҳлар Р75, Р65, Р50 ва ундан енгил типдаги релсларни пармалаш учун мўлжалланган.
    • Электрогайкали калит. Стик болтларини бўшатиш ва маҳкамлаш учун мўлжалланган асбоб.
    • Электр йўл асбобларини электр энергияси билан таъминлашда кўчиб юрувчи электростанциялар (генераторлар) ва 220 ва 380 В кучланишли уч фазали паст кучланишли электр узатиш линиялари қўлланилади;
    • Гидравлик асбоблар – темир йўлларни жорий тасарруф этишда электр асбоб ва дастгохлар билан бир қаторда гидравлик асбоблар ҳам ишлатилади.Гидравлик асбобларга қуйидаги асбоблар киради: гидравлик йўл домкрати, гидравлик йўл рихтовкалагич,гидравлик йўл қочириш асбоблари ва х.к.
    • Гидравлик йўл домкрати.Гидравлик домкрати вазни 19-20 кг, йўлни кўтариш учун ишлатилади.Домкратнинг кўтаргич кафтини релс подошвасига жойлаштирилади ва цилиндрга даста ёрдамида мой ҳайдалади.

    Гидравлик йўл қочиргич – икки релс орасидаги стикда тирқиш очиш учун қўлланилади.Бу асбоблар релсларни 100 мм ва 300ммгача қочириш имкониятини беради.

    • Қўлда бажариладиган асбоблар: темир йўлларни таъмирлашда иш хажмлари катта бўлмаган холларда қўлда бажариладиган асбобларга эхтиёж туғилади.Ишлаб чиқариш корхоналарида электр, гидравлик асбоблар билан бир қаторда қўлда бажариладиган асбобларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир.
    • Йўл ишларни бажаришда қуйидаги қўлда бажариладиган асбоблардан фойдаланилади: болға, кувалда, лом, лом лапа, гайкали калит ва х.к.
    • йўлдаги релсларни пайвандлаш ва силлиқлашда, материалларни юклаш ва тушириш учун , қордан тозалашда қўлланилади. Иш услубига кўра, оғир турдаги ва енгил турдаги машиналарга бўлинади. Ишчи органлар ва йўл машиналарининг ҳаракатланиши бўйича қуйидаги турларга бўлинади: гидравлик, пневматик, электр, механик узатмали ички ёнув двигателидан. Ҳаракатланиш турига қараб йўл машиналари темир йўл изида ҳаракатланадиган, занжирли , шинали ва аралаш турдаги машиналарга бўлинади.
    машиналар мажмуаси оқим усулида қўлланилади. Йўл машиналари мажмуасидан фойдаланиш ишларни бажариш учун кетадиган умумий вақтнинг қисқаришига, меҳнат сарфини камайишига, иш сифатининг яхшиланишига, поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.


    написать администратору сайта