Главная страница

Тестлар фтиз. Блим ижтимоий гигиена ва силга арши ёрдамни ташкил этиш


Скачать 238 Kb.
НазваниеБлим ижтимоий гигиена ва силга арши ёрдамни ташкил этиш
Дата12.09.2022
Размер238 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаТестлар фтиз.docx
ТипДокументы
#673516
страница9 из 16
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16

Кўкрак ичи лимфа тугунлари силини таққослаш керак бўладиган нафас аъзоларининг носпецифическ яллиғланишли ва туғма касалликларига киради:

А) бурун ҳалқум, ўпка ва бронхлар ўткир ва сурункали касалликларида ўпка

илдизининг реактив ўзгаришлари

B) айрисимон без гиперплазияси, кўкс оралиғи ўсмалари ва кисталари

C) барча санаб ўтилганлар*

D) кўкс оралиғи лимфасининг тизимли гранулематози (саркоидози)


  1. Кўкс оралиғи томирлари соясини кенгайишини тасдиқловчи энг қулай ва объектив усул ҳисобланади:

А) ангиография

B) биопсия

C) томография 2 та прекцияда

D) Вальсальва ва Мюллер функционал синамалари*


  1. Носпецифик реактив бронхаденит ҳақида маълумот беради:

А) асосий касаллик қўзишининг тинчланиши ёки соғайиш вақтида кўкрак ичи лимфа тугунлари соясининг кичирайиши ва йўқолиши

B) барча санаб ўтилганлар*

C) икки томонлама илдиз лимфа томирлари реакцияси

D) носпецифик даволаш самарадорлиги


  1. Лимфа тугунлари тизимли ва ёмон сифатли касалликларининг ташхисини тасдиқлаш учун албатта бажарилиши керак:

А) рентгенотомография

B) бронхоскопия

C) функционал синамалар

D) лимфа тугунлари биопсияси*


  1. Лимфогранулематозга қуйидаги клиник симптомлар хос:

А) иситма ва ўткир ўсиб борувчи интоксикация

B) барча лимфа тугунларининг катталашиши

C) барча санаб ўтилганлар*

D) гепатолиенал синдром


  1. Қуйидаги клиник рентгенологик мезонлар саркоидозга шубҳа қилишга имкон беради:

А) симптомсиз бошланиши, юқори кўкрак лимфа тугунларининг мустақил инволюция

жараёнига берилувчан

B) бронхопульмонал лимфа тугунларининг икки тарафлама шикастланиши, бронх

дарахти шикастланмаслиги

C) манфий туберкулин синамалар, қонда гипо-£-глобулинемия ва кальций миқдорини ошиши

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Болада кўкс оралиғи ўсмаси ёки кистасига шубха қилинганда қуйидаги текширувларни қўллаш керак:

А) жараённи локализациясини аниқлаш учун мақсадга муофиқ рентгенотомографияси

B) пневмомедиастинум ва диагностик пневмотораксни қўллаш

C) барча санаб ўтилганлар*

D) диагностик медиастинотомия морфологик текшириш билан бирга



  1. Сурункали кечувчи бирламчи силнинг жараён шакли сифатида қандай фарқловчи хусусиятлари бор:

А) барча санаб ўтилганлар*

B) тўлқинсимон кечиши – инфильтратив авж олишнинг нисбатан стабилизация

даврлари билан алмашиниши

C) янги гуруҳ лимфа тугунларининг жараёнга тортилиши билан торпид,

прогрессирланувчи кечиши бронх ва ўпка тўқимасининг шикстланиши

D) морфологик полиморфизм – қисман кальцинацияланган лимфа тугунлари билан

бирга янги казеоз ўзгарган лимфа туганлари аниқланади


  1. Бизнинг кунларимизда сурункали кечувчи бирламчи сил учун хос:

А) туберкулинга ўртача сезгирлик

B) барча санаб ўтилганлар*

C) яққол нейро-дистрофик ўзгаришлар

D) кўкрак ичи лимфа тугунларида жараённинг кам тарқалиши


  1. Сурункали кечувчи жараённинг авж олиши қуйидагича акс этиши мумкин:

А) жараёнга янги гуруҳ кўкрак ичи лимфа тугунларининг жалб этилиши

B) гематоген генерализацияда

C) бронх дарахти шикастланиши билан

D) барча санаб ўтилганлар


  1. Болалар силида пневмосклерознинг қуйидаги патогенитик шакллари фарқланади:

А) лимфоген

B) плевроген

C) гематоген

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Сурункали кечувчи бирламчи сил беморларини даволашда ҳисобга олиш керак:

А) бола организмида казеоз некротик ўзгаришларнинг узоқ ватқ мавжуд бўлиши

B) аъзо ва тўқималарда трофик ва функционал ўзгаришларнинг узоқ интоксикация

натижаси сифатида мавжудлиги

C) организмнинг гиперсенсибилизацияси, хусусан, томирлар эндотелийсининг

гиперергик моийллиги

D) барча санаб ўтилганлар*



  1. Яширин ёки фаоллиги сақланган специфик жараён ҳақида қуйидаги клиник белгилар маълумот беради

А) ўпкада хириллашлар

B) интоксикация синдроми, параспецифик реакциялар*

C) йўтал

D) барча санаб ўтилганлар


  1. Провокацион Кох синамаси асосланади:

А) сил микобактериясининг кўпайиши туфайли шикастланиш ўчоғида специфик

жараённинг реактивлигига

B) ўчоқ атирофидаги маҳаллий гиперсенсибилизация соҳасида токсико-аллергик

перифокал яллиғланиш пайдо бўлишига

C) аллерген туберкулин критилишига носпецифик жавоб реакцияси сифатида гемо- ва

протеинограммада яллиғланишли силжишлар пайдо бўлишига

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Болаларда бирламчи силининг асоратли кечишига олиб келувчи асосий сабаблар:

А) сил микобактериясининг сезгирлигини аниқламасдан норационал даволаш

B) массив суперинфекция

C) БЦЖ эмланмаган болаларда каслликни кеч аниқланиши

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Кўкрак ичи лимфа тугунлари сили кўпинча қуйидагилар билан асоратланади:

А) йирик бронхлар шикастланиши*

B) ателектаз пайдо бўлиши

C) ўпкабронх шикастланиши

D) ўпка тўқимасини емирилиши


  1. Бронхларни силининг диагностикаси асосланади:

А) клиник мезонларга

B) инструментал текширишга*

C) рентгенологик текширувга

D) иммунологик текширувга, туберкулинодиагностикага


  1. Бронхлар силининг етакчи клиник белгиси ҳисобланади:

А) тана ҳароратининг 38°C ва ундан юқори ошиши

B) йўтал*

C) симптомсиз кечиши

D) интоксикация симптомлари



  1. Болаларда бронхлар силининг шаклларига санаб ўтилганларнинг барчаси кириши мумкин, қуйидагидан ташқари:

А) чегараланган катарал эндобронхит

B) бронхлар чандиқли сили

C) диффуз катарал эндобронхит*

D) ярали ва оқма бронхлар сили


  1. Бронхлар шикастланишининг бевосита рентгенотомографик белгилари

А) бронх ёриғининг эзилиши

B) бронх деформацияси

C) бронх торайиши

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Бронхлар шикастланишининг билвосита рентгенологик белгилари ҳисобланади:

А) обтурацион шиш, гиповентиляция, бронхўпка шикастланиши

B) бронхоген тарқалиши

C) бронхлар компрессияси

D) тўғри жавоблар А ва В*


  1. Санаб ўтилганларнинг барчаси бронхоскопия ўтказиш учун кўрсатма бўлади, қуйидагидан ташқари:

А) ателектаз

B) йўтал

C) тана ҳароратининг ошиши*

D) бронхлар торайиши


  1. Болаларда бронхлар силининг кўп учрайдиган оқибати:

А) бутунлай сўрилиш

B) чандиқланиш ва деформация*

C) стеноз ва деформация

D) барча санаб ўтилганлар



  1. Гиповентиляциянинг асосий рентгенологик белгилари ҳисобланади:

А) кўкс оралиғининг шикастланган тарафга силжиши

B) ялтироқлилигини пасайиши (сегментларда, бўлакларда)

C) кўкс оралиғининг соғлом томонга силжиши

D) тўғри жавоблар А ва В*



  1. Обтурацион сегментар ёки бўлак эмфиземасида қайт этилади:

А) тўғри жавоблар С ва D*

B) йўтал

C) суст нафас

D) перкутор-қутичасимон товуш


  1. Туберкулинга сезгирликни “вираж” тушунчаси:

А) олдинги манфий туберкулин синамасидан кейинги илк бора мусбат натижа*

B) сўниб борувчи вакцинадан кейинги аллергия фонидаги туберкулинга сезгирликни 6 мм ёки ундан куп ошиб бориши

C) бирламчи сил инфекцияси эрта босқичи

D) тўғри жавоб йўқ


  1. Силда қуйидаги кўринишдаги ателектазлар учрайди

А) компенсацияланган ва декомпенсацияланган

B) обтурацион

C) компрессион

D) тўғри жавоблар В ва С*


  1. Болаларда бронхўпка шикастланишига олиб келади:

А) ноадекват даволаш

B) эрта болалик даври

C) эмланмаганлик

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Бронх ўпка шикастланишининг ҳарактерли клиник белгилари ҳисобланади:

А) нафас етишмовчилиги

B) кўкрак қафасининг қовурғалар оралиғининг торайиши билан кичирайиши

C) кўкрак қафасининг пекутор қутичасимон товуш ҳосил қилиб шишиши

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Чўзилган пневмонияни силдан фарқловчи асосий клиник дифференциал диагностик белгиси:

А) сил беморлари билан контак йўқлиги

B) манфий тубеоркулин синамалари

C) ўпкада яққол катарал ўзгаришлар билан ўткир респератор вирусли инфекция

фонида касаллик ривожланиш

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Чўзилган пневмонияни силдан фарқловчи асосий рентгенологик белги:

А) унинг фонида бронхлар ёруғланадиган сояланиш

B) носпецифик бронхоаденит

C) икки томонлама лимфа томир реакцияси

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Болаларда бронхоген тарқалиш ривожланишининг патогенези боғлиқ:

А) ўпка тўқимасига инфекциянинг лимфоген йўл билан кириши

B) шикастланган лимфа тугунидан бронхлар бўйлаб инфекциянинг тарфалиши*

C) сил кавернасида инфекциясининг бронхлар бўйлаб тарқалиши

D) барча санаб ўтилганлар



  1. Бронхоген тарқалиш ўчоқларининг ҳарактерли белгиси ҳисобланади:

А) уларнинг локализацияси ва тарқалганлиги

B) уларнинг бронхга нисбатан жойлашуви

C) уларнинг шакли ва ўлчамлари

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Бронхоген тарқалиш ўчоқлари адекват даволанганда кўпинча:

А) бутунлай сўрилади*

B) чегараланган фиброзга ўтади

C) переходят в пневмосклероз

D) қотади


  1. Бирламчи силда сероз пардалар шикастланишига моийллик туғдиради:

А) сероз пардаларнинг гиперергик ҳолати

B) жараённинг лимфо-гематоген диссеминацияга моийллиги

C) қўзғатувчининг кўпчилик аъзо ва тўқималарда ушланиб қолишга моийллиги

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Плеврал суюқлик хусусиятига кўра қуйидаги экссудатив плеврит турлари фарқланади (нотўғри жавобни кўрсатинг):

А) сероз и йирингли

B) геморрагик ва ҳолестеринли

C) хилезли

D) суюқликли ва транссудатив*


  1. Экссудатив плеврит кечишининг қуйидаги босқичлари (даврлари) фарқланади:

А) продромал

B) экссудация ва стабилизация

C) суюқлик резорбцияси

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Экссудатив плеврит продромал даври учун қуйидаги клиник белгилар хос:

А) интоксикация синдроми

B) субфебрил температура

C) кўкрак қафасида оғриқ

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Плевра бўшлиғида экссудат тўрежаишини қуйидаги клиник белгилар ишончли акс эттиради (нотўғри жавобни кўрсатинг):

А) оғриқ синдромини йўқолиши

B) хансираш пайдо бўлиши

C) йўтал кучайиши ва балғам пайдо бўлиши*

D) плевра ишқаланиш шовқининг йўқолиши


  1. Плевра бўшлиғида эркин суюқлик мавжуд бўлганда объектив аниқланади:

А) экссудат устида юқори чегараси билан парабола (Дамуазо чизиғи) кўринишида

перкутор товушнинг сусайиши

B) суюқлик зонаси устида тимпанит (Горланд учбурчаги)

C) кўкс оралиғи аъзоларининг сурилиши ҳисобига (Раухфус учбурчаги) соғ томонда

бўғиқ товуш

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Плеврал экссудат текширилганда аниқланади:

А) ҳужайравий таркиб, бактериология

B) тиниқлиги, ранги, солиштирма оғирлиги

C) оқсил ва қанд миқдори

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Санаб ўтилганларнинг барчаси плевра бўшлиғида эркин суюқлик пайдо бўлишининг илк (эрта) рентгенологик белгилари ҳисобланади, қуйидагидан ташқари:

А) диафрагма ташқи синусининг сояси

B) диафрагма ўнг гумбазининг сохта юқори жойлашиши

C) диафрагма чап гумбазининг қалинлашган сояси

D) Дамуазо чизиғи бўйича сояланиш*


  1. Тугунчали эритема касалликнинг белгиси бўлиб ҳисобланади, қуйидагидан ташқари:

А) саркоидоз

B) ревматизм

C) қорин тифи*

D) бирламчи сил


  1. Эрта болалик давридаги зарарланишда кўпинча касалланиш нима ҳисобига кузатилади?

А) асосий тизимлар морфологик ихтисослашмаганлиги ва функционал

етишмаганлигида организм интенсив ўсиши

B) ретикулоэндотелиал тизим аъзоларининг функционал заифлиги

C) бронх-ўпка тизими бириктирувчи тўқимали эластик каркаси ва уни нейрорегуляция

тизимининг ривожланмаганлиги

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Эрта болалаик даврида сил кечишининг асосий хусусиятларига киради:

А) тизимли, бир вақтнинг ўзида барча лимфа тугунларининг шикастланишга,казеоз

ўзгаришга мойиллиги

B) бронхлар сили оқма шаклининг ривожланиши билан баонхлар дарахтининг

тарқалган шикастланиши

C) милиар сил ва менингит ривожланиши билан жараённинггематоген диссеминация ва умумий генерализацияга мойиллиги

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Эрта болалик даврида сил кечишига таъсир қилувчи эндогеномилларга киради:

А) преморбидли фон *

B) бациллярбемор билан контакт

C) химиопрофилактиканинг йўқлиги

D) БЦЖ вакцинациянинг йўқлиги


  1. Эрта болалик даврида сил барча санаб ўтилган методлар асосида аниқланади, қуйидагидан ташқари:

А) туберкулинодиагностика

B) кўкрак қафаси рентгенографияси

C) контакт бўйича текшириш

D) касаллик клиникаси бўйича*


  1. Эрта болалик даврида силни кеч аниқланишининг асосий сабаби:

А) жараённи рентгенограммада тушунишни қийинлаштирувчи кўкрак қафаси

аъзоларининг анатомо-физиологик хусусиятлари

B) кўп сонли сил “ниқоби”,болалар билан мулоқот қийинлиги

C) ҳатто генерализациялашган жараёнда бронхлар шикастланиши ва иситмада йўтал

рефлексининг йўқлиги

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Бирламчи инфицирланиш сил касаллигига ўтишининг асосий сабаби:

А) массив суперинфекция

B) ёмон преморбид фон ва тез-тез интеркуррент касалликлар

C) бирламчи сил инфекциясининг эрта даврида дифференциалланган профилактик давони йўқлиги

D) барча жавоб тўғри*


  1. Эрта болалик даврида сил адекват даволанганда унинг асосий оқибати ҳисобланади:

А) жараённинг ривожланиб ўлим билан тугаши

B) тарқалган қолдиқ ўзгаришлар билан соғайиш*

C) кичик қолдиқ ўзгаришлар билан соғайиш

D) сурункали кечувчи бирламчи силга ўтиш


  1. Бирламчи сил комплекси кўпинча дифференциация қилинади:

А) ўпка раки лимфа тугунларига метастази билан

B) ўткир пневмония билан*

C) ўпка ривожланиши нуқсонлари билан

D) эозинофилли инфильтрат билан

  1. 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16


написать администратору сайта