Тестлар фтиз. Блим ижтимоий гигиена ва силга арши ёрдамни ташкил этиш
Скачать 238 Kb.
|
Суяк-бўғим силини ташхислашда энг информатив усул бўлиб хисобланади: А) туберкулиндиагностика B) рентгенологик текширув* C) бактериологик текширув D) қоннинг лаборатор тахлилари Алкоголизли беморларда сил ривожланишининг кўп учраш сабаблари: А) иммун тизим сусайиши В) ҳазм тизимида сўрилишнинг бузилиши С) гигиена қоидаларига риоя қилмаслик D) санаб ўтилганларнинг барчаси * Ўпка сили алкоголизмли беморларда ҳаракитерланади: А) прогрессланувчи кечиши B) емирилишга мойиллиги C) кўп миқдорда бактерия ажратиш D) барча санаб ўтилганлар* Алкоголизли беморларда сил кечишига таъсир этади: А) бемор ўз аҳволини етарли баҳолай олмаслиги В) химиопрепаратларни ёмон кўтара олиш С) сил ўзгаришларининг кенг тарқалганлиги D) санаб ўтилганларнинг барчаси * Алкоголизмнинг кечиши сил билан бирга келганда санаб ўтилганларнинг барчаси билан ҳарактерланади, қуйидагидан ташқари: А) одатдагидан фарқ қилмайди * B) алкоголга муккасидан кетиш C) кўпинча ривожланадрган шахс деградацияси D) ўзининг соғлиғига масъулиятсизлик Алкоголизм билан бирга келган сил беморларини даволаш санаб ўтилган барчахусусиятлар билан ажралиб туради, қуйидагидан ташқари: А) нисбатан узоқ даволаниш B) ўтказиладиган, асосан стационар даволаниш C) асосан амбулатор шароитда ўтказилган даволаш * D) бир вақтда алкоголизм ва силни даволаш Сил тизимли қизил бўрича билан бирга келиши... А) мумкин * B) мумкин эмас C) бир-бирига боғлиқ эмас D) ҳеч қачон учрамайди Сил ва тизимли қизил бўричаўзаро муносабатларинимадан иборат? А) сил тизимли қизил бўричадан олдин келади B) тизимли қизил бўрича силдан олдин келади C) иккала касаллик ҳам бирин-кетин келиши мумкин * D) абацилляр бщлганда сил олдин келиши мумкин эмас Тизимли қизил бўричада сил ривожланишига шароит яратади: А) иммун тизим ўзгариши B) ўтказиладиган глюкокортикоид терапия * C) дориларни кўтара олмаслик D) тизимли қизил бўрича натижасида ўпкадаги ўзгаришлар Тизимли қизил бўрича билан кўпинча бирга келади: А) ўчоқли ўпка сили B) тарқалган ўпка сили C) инфильтратив ўпка сили * D) сил плеврити Тизимли қизил бўричада ўпка сили ҳарактерланади: А) прогрессланишга мойиллик билан ўткир бошланиш билан* B) секин-аста бошланиш билан C) клиник белгиларининг йўқлиги билан D) суст клиник кўриниш Тизимли қизил бўрича билан бирга кечган сил беморларида силга қарши химиопрепаратларни танлашда ҳисобга олиш керак, қуйидагидан ташқари: А) уларни беморлар кўтара олиши B) тизимли қизил бўричага таъсири билан C) уларнинг фаоллик даражаси D) глюкокортикоид гормонлар билан мос келиши* Сил бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликларида асосан қуйидагиларга боғлиқ ҳолда ривожланади: А) глюкокортикоид гормонларни қўллаш билан * B) бу касалликларнинг сурункали кечгани учун C)кўпгина касалликларга чидамстзлик D) силга қарши химиопрепаратларни кўтара олмаслик Сийдик ажратув тизимининг силида асосий белги: А) пешобда гематурия кўринишидаги ўзгаришлар B) қоринда ўткир оғриқ C) субфебрил ҳарорат D) пешобда лейкоцитурия кўринишидаги ўзгаришлар* Глюкокортикоид гормонларнинг организмга таъсир этишининг санаб ўтилган барча механизмлари сил ривожланишига шароит туғдиради, қуйидагидан ташқари: А) Т-лимфоцитлар фаоллигининг пасайиши B) антителалар ҳосил бшлишининг сусайиши C) организмдан кальцийнинг чиқиб кетиши* D) фагоцитознинг сусайии Глюкокортикоид гормонлар қабул қилиш билан кўпинча сил инфекциясининг қайси ўчоқлари фаоллашади: А) суяква бўғим сили B) кўкрак ичи лимфа тугунларида* C) плеврада D) буйрак сили Глюкокортикоид гормонлар фонида кўпинча пайдо бўлади: А) ўчоқли ўпка сили B) инфильтратив ўпка сили* C) силли плеврит D) ўпка туберкулемаси Глюкокортикоид терапия асорати бўлган инфильтративсил учун хос, қуйидагидан ташқари: А) касалликнинг ўткир бошланиш, бронхит симптомлари В) касалликнинг секин-аста ривожланиши* С) яққол интоксикация D) сояланиш соҳаси емирилиш ва бронхоген диссмеминация ўчоқлари билан Глюкокортикоид терапия асорати бўлган силнинг ишончли ташхиси қуйидагиларда кўринади: А) клиникаси B) нафас олиш аъзолари рентгенологик текшириш C) балғамда СМБтопилиши* D) балғамни цитологик текшириш Силда даволаш тактикаси қуйидагилар бўйича аниқланади: А) барча жавоблар тўғри * B) силнинг клиник шакли ва деструктив ўзгаришларга қараб C) массив бактерия ажратувчанликка қараб D) ёндош касалликлар ва уларнинг характерига қараб Силда патогенетик терапиядан мақсаб: А) организм қаршилигини оширади B) зарарланган ўчоқда кимёпрепаратлар концентрациясини оширади C) чандиқ тўқимаси шаклланишини сусайтиради D) барча жавоблар тўғри* Глюкокортикоид терапияда сил ўзгаришларининг профилактикаси ўз ичига олади: А) тубазид (изониазид)ни тавсия қилиш* B) стрептомицинни тавсия қилиш C) рентгенологик назорат D) пиразинамидни тавсия қилиш Комплекс берилганда кўпроқ силга қарши эффективликни намоён қилувчи препаратларга киради: А) стрептомицин + канамицин B) протионамид + ПАСК C) изониазид + рифампицин* D) циклосерин + тибон Ҳомиладорлик сили беморларида... А) сил жараёни кечишини яхшилайди B) одатда жараён прогрессланишига олиб келмайди C) одатда маълум шароитлардагина жараён прогрессланишига олиб келади* D) сил жараёни кечишига таъсир этмайди Изониазид қўлланилишига асосий қарши курсатма бўлиб ҳисобланади: А) марказий ва периферик нерв тизими касаллиги бўлганда* B) ошқозон яра касаллигида C) қандли диабет D) холецистит Силнинг қўзиши ва прогрессланишининг юқори хавфи ҳарактерланади: А) ҳомиладорликнинг 1- триместри* B) ҳомиладорликнинг 2- триместри C) ҳомиладорликнинг 3- триместри D) лактация даври Силда ҳомилани тушириб юбориш учун кўрсатма бўлади, қуйидагидан ташқари: А) нофаол сил жараёни мавжудлиги* В) химиотерапияда яққол ижобий натижа йўқлиги С) химиотерапияни яхши кўтара олмаслик D) сурункали деструктив сил Туғруқдан сўнг силнинг кечиши кўпинча ... А) соғайиш юзага келади B) ҳомиладорлик вақтидагидан фарқ қилмайди C) жараённинг сезиларли прогрессланиши билан ҳарактерланади* D) сил жараёнининг яхшиланиши Сил билан хаста ҳомиладор аёл биринчи ўринда нимани қабул қилишдан эҳтиёт бўлиши лозим: А) изониазид B) стрептомицин* C) рифампицин D) пиразинамид Силга қарши препаратларнинг энг юқориэмбриотоксиклиги аниқланади: А) ҳомиладорликнинг 1. триместри* B) ҳомиладорликнинг 2. триместри C) ҳомиладорликнинг 3. триместри D) химиопрепаратлар эмбриотоксик эмас Кичик формали яллиғланиш фазасидаги кўкрак ичи лимфа тугунлари сили аниқланиши мумкин: А) тўғри кўрсатмалар асосида фақат рентгенологик усуллар билан* B) нисбий кўрсатмалар асосида фақат рентгенологик усуллар билан C) клиник кўринишлар асосида D) лаборатор кўрсаткичлар асосида Эрта ёшдаги болалар сили асосан аниқланади: А) туберкулиндиагностика усули билан* B) флюорографик усул билан C) касалликнинг клиник кўринишлари асосида D) контакт бўйича текширув асосида Бирламчи сил комплекси бу: А) ўпкадаги силга хос ўзгаришлар билан намоён бўлувчи бирламчи сил B) ўпкада яллиғланиш, яллиғланишнинг ўпка илдизи билан боғланганлиги ва регионар лимфаденит билан намоён бўлувчи сил C) ўпкада ўчоқ ёки инфильтрат, яллиғланиш йўлаги ва регионар лимфаденит билан намоён бўлувчи бирламчи сил даври* D) кўкрак ичи лимфа тугунларини катталашиши Силга қарши дорилар билан даволаш усулини танлаш асосида нима ётади: А) сил жараёнининг давомийлиги B) силнинг шакли ва фазаси C) эрта силга қарши дорилар билан даволанганлиги D) тўғри жавоб В ва С* Сил билан оғриган беморларда комбинациялашган химиотерапиянинг мақсади: А) даволаш давомийлигини қисқартириш B) давонинг самарасини ошириш C) микобактериянинг дориларга чидамлилигини олдини олиш D) тўғри жавоб В ва С* Силга қарши химиотерапия бу: А) турли хил кимёвий моддалар ёрдамида силни даволаш усули B) касаллик кўзғатувчисига таъсир қилиш усули C) силни даволашни асосий усули D) хамма жавоб тўғри* Беморни стационарда даволаниш давомийлигини аниқлайди: А) сил жараёнининг намоён бўлиши ва унинг асоратлари B) рентгенологик мусбат ўзгаришларнинг қанчалик тезликда бўлиши ва бактерия ажратувчанликни тезлик билан тўхташи C) кимётерапияни кўтара олиши D) санаб ўтилганларнинг барчаси* Сил билан оғриган беморларни даволаш давомийлигини аниқлайди: А) деструктив ўзгаришлар билан, массив бактерия ажратувчанлик билан намоён бўлувчи силнинг клиник шакли B) ёндош касалликлар C) даволашнинг мусбат ўзгаришларнинг қанчалик тезликда бўлиши ва қолдиқ ўзгаришларнинг шаклланиши D) барча жавоб тўғри* Сил билан оғриган беморларда витамин танқислиги ривожланади: А) хамма жавоблар тўғри* B) витаминлар чиқарилишининг бузилиши натижасида C) витаминларнинг ичакларда сўрилиши бузилиши натижасида D) дорилар ва витаминлар ўртасида тўғри антогонизм натижасида Дориларга чидамлиликнинг асосий олдини олиш йўли бўлиб хисобланади: А) силни ўз вақтида аниқланиши B) бошланғич босқичларда жадал химиотерапия C) силга қарши дорилар қабулини назоратиш қилиш D) хамма жавоблар тўғри* Силга қарши даво самарасининг асосий омили бўлиб хисобланади: А) силга қарши дориларни яхши кўтара олиш B) организм химоя кучларининг юқори даражадалиги C) қўлланиладиган дориларга нисбатан микобактериянинг сезувчанлиги* D) хамрох касалликларнинг бўлмаслиги Ўпка силининг коллапсотерапия усулига киради: А) даволовчи пневмоторакс ва пневмоперитонеум B) экстраплеврал пневмоторакс (пневмолиз) C) торакопластика D) хаммаси жавоблар тўғри * Суъний пневмоторакс қўйилади: А) даволаш мақсадида B) ташхислаш мақсадида C) профилактика мақсадида D) тўғри жавоблар А ва В* Пневмоперитонеум ишлатилиши мумкин: А) даволаш мақсадида B) ташхислаш мақсадида C) профилактика мақсадида (операциядан сўнг ўпканинг чўзилиб кетишини олдини олишда) D) хамма жавоблар тўғри* Спонтан пневмоторакс бемор ҳаётига хавф солади: А) ўпкани бужмайиб қолиши ва унинг қисман ёки тўлиқ нафас функциясини бажараолмаслиги ҳисобига B) ўпкани бужмайиб қолиши ва ўпка қон-томирларини шунтланиб қолиши ҳисобига C) кўкс оралиғини сурилиши, кўкс оралиғини йирик қон-томирларида гемодинамика бузилиши ва юрак ишини қийинлашиш ҳисобига D) барча санаб ўтилганлар* Нафас олиш аъзолари сили билан оғриган беморларда жаррохлик усули билан даволаш нимага асосан аниқланади: А) олиб борилаётган даво чораларига қарамасдан касалликнинг авж олиши ёки хаётга хавф солувчи асоратларнинг пайдо бўлиши B) дорилар билан даволаш курси якунида инфекциянинг реактивациясига олиб келувчи хавфли ўзгаришларнинг сақланиши C) мавжуд бўлган инфекцион жараённинг сурункали ўчоқларини медикаментоз дорилар билан санация қилиш мумкин бўлмаганида D) барча жавоблар тўғри* Операцияга ижтимоий кўрсатмалар аниқланади: А) беморнинг ичкиликбозлиги ва алкоголизми B) беморнинг тартибсизлиги ва даводан бош тортиши C) хар хил сабабларга кўра беморнинг тиббий ва ижтимоий қайта тикланишини тезлаштириш зарурияти* D) барча санаб ўтилганлар Кўкрак ичи лимфа тугунлари силида операцияга асосий кўрсатма бўлиб хисобланади: А) инфильтратив бронхоаденит ва унинг асоратлари B) тумороз бронхоаденит ва унинг асоратлари* C) бронхоаденитнинг кичик формалари D) хамма жавоблар тўғри Ўпка туберкулемасида операцияга кўрсатма бўлиб хисобланади: А) стационар шароитда активлик белгиларсиз туберкулема ўлчами 1.5-2 смдан катта бўлса B) касалликнинг тўлқинсимон ёки авж олиб кечишида C) авж олиш белгилари билан кечаётган жараёнда (бактериоажратиш, парчаланиш, яллиғланиш, тарқалиш) D) хамма жавоблар тўғри* Ўпканинг фиброз-кавернали силида жаррохлик амалиётини маълуб бир беморларда амалга оширилишининг сабаби: А) шу гурух беморларда силга хамрох сифатида хар хил касалликларнинг мавжудлиги B) ўпканинг сил билан зарарланишининг тарқалганлиги C) нафас олиш захирасининг камайиши оқибатида D) хамма жавоблар тўғри* Сил кавернасининг махаллий даволаш усули бу: А) кавернани игна билан тешиш орқали дори воситаларини каверна ичига юбориш B) дори воситалари сақловчи моддалар билан кавернани пломбалаш C) кавернани дренажлаш орқали дори воситаларини юбориш ва унинг бўшлиғини ювиш D) хамма жавоблар тўғри* Қон туфлашга қарши самарали восита бўлиб хисобланади: А) томир ичига 10% 5-10 мл кальций хлор юбориш B) хамма жавоблар тўғри* C) томир ичига (мушак орасига) дицинон, витамин С ва викасол D) 40 минутгача оёқларга жгут қўйиш ва пневмоперитонеум Спонтан пневмоторакснинг асосий клиник симптомлари бу: А) иситма, балғамли йўтал B) кўкрак кафасида оғриқлар ва хансираш* C) иситма, қуруқ йўтал D) қийналиб нафас олиш, балғамли йўтал Сил билан касалланган беморларда ўпкадан қон кетишининг асосий сабаби бўлиб хисобланади: А) томир деворларини зарарланиши* B) қон ивиш тизимидаги бузилишлар C) қон ивишга қарши тизимидги бузилишлар D) кичик қон айланиш доирасида димланиш |