Божхона аудитини тказиш тартиби трисидаги низомни тасдилаш аида
Скачать 15.59 Kb.
|
Муаммо: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февральдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 101-сонли қарори имзоланган. Ушбу низомнинг 45 бандига кўра божхона аудити ходими сайёр божхона аудити давомида ҳужжатлар бўйича тафовутлар ва номувофиқликлар мавжуд бўлганда, божхона органи томонидан товарлар вақтинчалик сақловга олиниши мумкинлиги белгиланган. Аммо амалиётда ҳужжатлар вақтинча сақловга олишда ҳар хилдаги ҳужжатларни вақтинча сақловга олиш ҳужжати юритилишига ёки умумман юритилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Таклиф: “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 45-бандининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этиш керак: Сайёр божхона аудити давомида ҳужжатлар бўйича тафовутлар ва номувофиқликлар мавжуд бўлганда, божхона органи томонидан товарлар вақтинчалик сақловга олиниши мумкин. Бунда божхона органи низомнинг . . . иловасига мувофиқ ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоботлари ва ёзувларини вақтинча сақловга олиш ва қайтариш далолатномаси тузади. Ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоботлари ва ёзувларини вақтинча сақловга олиш ва қайтариш далолатномаси қуйилаги шаклда бўлади: ҲУЖЖАТЛАР, БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТЛАРИ ВА ЁЗУВЛАРИНИ ВАҚТИНЧА САҚЛОВГА ОЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
I. Текширилаётган шахс маълумотлари: Текширилаётган шахснинг номи:_________________________________________________
Манзили:_____________________________________________________________________ Аудит ўтказилган давр: _________________________________________________________ II. божхона аудити ўтказаётган божхона органи номи: _______________________________ _____________________________________________________________________________ III. Ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоботлари ва ёзувларини вақтинча сақловга олиш ва қайтариш:
|