Болага сўз орқали тарбия беринг. Болага сз орали тарбия беринг!
Скачать 15.11 Kb.
|
Болага сўз орқали тарбия беринг! Бола билан мулоқот қила олиш тарбиянинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бунга эришишнинг бир неча йўллари бор: 1. Олдин муомала ўрнатинг, кейин йўл-йўриқ кўрсатинг. Кичик ёшдаги болангизга бирор муҳим гапни тушунтирмоқчи бўлсангиз, олдин тиз букиб ўтиринг. Кўзингиз унинг кўзи билан тенглашсин. Чунки кўз орқали ахборот алмашиш катта аҳамиятга эга. 2. Болангизга исми билан мурожаат қилинг, айниқса, суҳбат бошида. 3. Қисқа, лўнда гапиринг. 4. Асосий мақсадингизни сўзингиз бошидаёқ айтинг. Айниқса, айтмоқчи бўлган гапингиз битта бўлса ёки болангизнинг ёши кичик бўлса. 5. Оддий тилда гапиринг. 6. Болангиздан айтганларингизни қайтаришини сўранг. 7. Фарзандингизга рад этиши мумкин бўлган ишни буюринг. Масалан, “Кийиниб олсанг, айлангани чиқамиз”, деб кўринг. 8. Тасдиқ гапларни ишлатинг. “Пичоққа тегма!” дейиш ўрнига “Пичоқ ўткир, қўлингни кесиши мумкин. Эҳтиёт бўл”, деб огоҳлантиринг. 9. Қўшни хонада туриб “Овқатга чиқ!” деб бақиргандан кўра, фарзандингиз ўтирган хонага кириб таклиф қилинг. 10. Таклифли мурожаатлардан фойдаланинг. Масалан, “Бугун қайси кийимимизни киямиз: қизилиними, яшилиними?” 11. Боланинг ёшига мос гапиринг. Икки-уч ёшли болага “Нимага бундай қилдинг?” ёки “Нимага гапимга қулоқ солмаяпсан?” қабилидаги саволларни берманг. У ҳали бу каби саволларга жавоб бериш ёшига етмаган 12. Мулойим бўлинг, боланинг кўнглига ёқадиган эркалатиш сўзларидан фойдаланинг... |