Главная страница
Навигация по странице:

  • Жавобгар: “YANGI ARIQ TEX” МЧЖга

  • “Амру Даврон”

  • “Буюртмачи”га

  • “Буюртмачи” “Хўжалик”ка

  • СЎРАЙМАН :1. Даъвогар “Амру Даврон”

  • 5.4 бандини қуллаб 20 фоиз яъни 89 587 082 (саксон тўққиз миллион беш юз саксон етти мин саксон икки) сўм

  • 85 134 924(саксон беш миллион бир юз ўттиз тўрт минг тўққиз юз йигирма тўрт) сўм пеня

  • Янгиариқ туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси: Ж.Машарипов

  • Хақиқий Даъво ариза Амру Даврон (2). Боот туманлараро итисодий судига Даъвогар


    Скачать 1.11 Mb.
    НазваниеБоот туманлараро итисодий судига Даъвогар
    Дата02.02.2023
    Размер1.11 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаХақиқий Даъво ариза Амру Даврон (2).docx
    ТипДокументы
    #916976



    Боғот туманлараро иқтисодий судига

    Даъвогар: Янгиариқ туман фермер, дехқон

    хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

    Кенгаши “Амру Даврон” фермер

    хўжалиги манфаатини кўзлаб,

    Х/Р: 2020 8000 9043 7311 2001

    ИНН: 205341714 МФО 00563

    Агробанк АТБ Янгиариқ филиали

    Манзил:Хоразм вилояти Янгиариқ туман

    Гулланбоғ қишлоғи.

    Жавобгар: “YANGI ARIQ TEX” МЧЖга

    Манзили: Хоразм вилояти Янгиариқ

    тумани Мустақиллик 74-уй

    Банк реквизитлари:

    “Ўз саноатқурилишбанк” Хоразм

    вилоят филиали

    Х/Р:2020 8000 9052 7064 4001

    ИНН: 307 516 712 МФО:00853

    ДАЪВО АРИЗАСИ

    (қарздорликни ундириш тўғрисида)

    Янгиариқ туман, фермер деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари Кенгаши азоси “Амру Даврон” фермер хўжалиги кенгашга мурожаат қилиб, жавобгар YANGI ARIQ TEX” МЧЖдан қарздорликни ундириш масаласида судга даъво аризаси киритишда амалий ёрдам сўраган.

    Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулланбоғ” қишлоғида пахта-ғалла йўналишида фаолият юритаётган “Амру Даврон” фермер хўжалиги ва YANGI ARIQ TEX” МЧЖ томонидан 2022 йил 16-мартда №47-сонли Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш хамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, бир томондан YANGI ARIQ TEX” МЧЖ номидан низом (устав) асосида иш юритувчи раҳбари Б.Режапов (бундан буён-“Буюртмачи”) ва иккинчи томондан “Амру Даврон” фермер хўжалиги номидан устав асосида иш юритувчи раҳбари М.Қурёзов (бундан буён-“Хўжалик”) биргаликда “тарафлар” ушбу битимни тузган бўлиб.

    Ушбу шартнома шартларига асосан “Амру Даврон” фермер хўжалиги томонидан 2022 йил хосилидан 49,6 гектар ер майдонидан 165 тонна пахта хом ашёсини белгиланган режага асосан ўз муддатида топширилган ва YANGI ARIQ TEX” МЧЖга топширилган пахта хом ашёсидан 1 январ холатига жами 790 272 177 (тўрт юз қирқ етти миллион тўққиз юз ўттиз беш минг тўрт юз ўн бир) сўм олғидорлиги мавжуд бўлиб, бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огохлантиришга қарамасдан хозхирги кунга қадар “Амру Даврон” фермер хўжалигига тўланиши керак бўлган 334 056 411(уч юз ўттиз тўрт миллион элликолти минг тўрт юз ўн бир) сўм пул маблағларини хисоб рақамига ўтказилмаган.


    Натижада фермер хўжалиги молиявий ахволига салбий таъсир кўрсатиб, ажратилган кредит маблағларини қайтаришда, ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш учун агротеҳник тадбирларни бажаришда қийинчилик туғдирмоқда. Шу масалани ечишда амалий ёрдам беришни сўраб Янгиариқ туман, фермер деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари Кенгаши азоси “Амру Даврон” фермер хўжалиги кенгашга мурожаат қилиб, жавобгар YANGI ARIQ TEX” МЧЖдан қарздорликни ундириш масаласида судга даъво аризаси киритишда амалий ёрдам сўраган.

    Шартноманинг 4.4-бандида “Буюртмачи” томонидан “Хўжаликнинг”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний хисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоиз миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсининг “Буюртмачи”га топширган вақтда тўловлар амалга оширилади деб кўрсатилган.

    5.4 бандида мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган(юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси хақини тўлашдан асосиз бўйин товлаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди.

    Жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пения тўлайди деб кўрсатиб ўтилган.

    Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 9-октябрдаги ПФ-5199-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 10-октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 1-банди 2-қисмини хамда 2018-йил 26-апрелдаги ПҚ-3680 сонли қарорини ижро этишни қўллаб,

    СЎРАЙМАН:

    1. Даъвогар “Амру Даврон” фермер хўжалигининг фойдасига, жавобгар “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ дан шартнома бандларига асосланиб 1 январ холатига 447 935 411 (тўрт юз қирқ етти миллион тўққиз юз ўттиз беш минг тўрт юз ўн бир) сўм олғидорлиги мавжуд бўлиб шартномада белгиланган мажбуриятларни бўзганлиги учун 5.4 бандини қуллаб 20 фоиз яъни 89 587 082 (саксон тўққиз миллион беш юз саксон етти мин саксон икки) сўм жарима хамда бугунги кунгача тўланмасдан келаётган 334 056 411(уч юз ўттиз тўрт миллион элликолти минг тўрт юз ўн бир) сўм пул маблағини кечиктирилган хар бир кун учун 0,4 фоиз яни 85 134 924(саксон беш миллион бир юз ўттиз тўрт минг тўққиз юз йигирма тўрт) сўм пеня пулларини ва 19 600 (ўн тўққиз минг олти юз) сўм почта харажатини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариб беришингизни.

    2. Даъво аризани судда кўриб чиқиш учун тайинланган вақти ва вакил иштирокини таъминлаш мақсадида Янгиариқ туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашини ҳабардор қилишингизни.

    ИЛОВА : 1. Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича Фьючерс

    шартномаси нусхаси

    2. Огохлантириш хати ва квитанция

    3. Банк маълумотномаси

    4. Даъво ариза нусхаси тарафларга юборилганлиги бўйича квитанция

    нусхаси.

    5 .Почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи хужжат.
    Янгиариқ туман фермер, дехқон хўжаликлари

    ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси: Ж.Машарипов


    написать администратору сайта