Главная страница
Навигация по странице:

  • CEFR, IELTS, FIT IN DEUTSCH

  • «samdchti-al.uz»

  • +998905031725, +998911879441, +998662331154, +998933557573

  • Cefr, ielts, fit in deutsch даражаларига эга блишади. иш муддати 2 йил. Итидорли увчилар учун ректор стипендияси амда академик лицейимиз ифтихори


    Скачать 17.69 Kb.
    НазваниеCefr, ielts, fit in deutsch даражаларига эга блишади. иш муддати 2 йил. Итидорли увчилар учун ректор стипендияси амда академик лицейимиз ифтихори
    Дата27.05.2021
    Размер17.69 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла2_5445253601947552866.docx
    ТипДокументы
    #210554

    ЎҚИШГА МАРҲАМАТ

    Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейи 2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф иқтидорли ўқувчиларини танлов асосида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинади:

    1. Хорижий тиллар ўзбек гурухи (инглиз, немис, француз тиллари);

    2. Хорижий тиллар рус гурухи (инглиз тили);

    3. Шарқ тиллари (корейс, япон, хитой, араб тиллари);

    Танловнинг дастлабки босқичи жорий йилнинг 14 апрелдан 10 июнига қадар хафтанинг хар чоршанба куни соат 13:00да академик лицей биносида бўлиб ўтади.

    Дастлабки танловда: Она тили ва адабиёт фанидан диктан (50 балл), чет тили фанидан иншо (Essay) (50 балл), Интелектуал қобилият (ИҚ) ни аниқлаш бўйича тест олинади.

    Дастлабки танловдан (60 балдан юқори тўплаганлар) муваффақиятли ўтган ўқувчилар кейинги босқичга ўтади ва кириш тестларида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Дастлабки танловдан ўтган ўқувчилар жорий йилнинг 20 июндан 30 июнгача хужжатларини топшириши сўралади.

    Академик лицейга ўқишга қабул қилиш бўйича якуний саралаш имтихонлари ўтказиш вақти жорий йилнинг 10 июлидан 25 июлигача ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, аниқ вақт қўшимча равишда маълум қилинади.

    Академик лицейда дарс машгулотлари махсус сертефикатга эга бўлган, Республикамиз ва хорижлик юқори малакали ўқитувчилар томонидан ҳалқаро стандартлар асосида олиб борилади. Лицей битирувчилари CEFR, IELTS, FIT IN DEUTSCH даражаларига эга бўлишади. Ўқиш муддати 2 йил.

    Иқтидорли ўқувчилар учун “РЕКТОР СТИПЕНДИЯСИ” ҳамда “АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИМИЗ ИФТИХОРИ” стипендиялари жорий этилган.

    Узоқ тумандан келган ўқувчилар ётоқхона ҳамда 3 махал имтиёзли овқат билан таъминланади.

    Қўшимча маълумотларни «samdchti-al.uz» сайтидан олишингиз мумкин.

    Манзил: Самарқанд шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 57-уй.
    Мўлжал: Университет хиёбони (булвар), СамДУ физика факультети биноси орқа томони, “Савдогар банк” ёнида жойлашган.
    Телефонлар: +998905031725, +998911879441, +998662331154, +998933557573


    написать администратору сайта