Главная страница
Навигация по странице:

  • ЎзМУ ҳузуридаги “Биокимё ва биофизика институти” Молекуляр биофизика лабораторияси катта илмий ходими, б.ф.н. Абдуллаева Г.

  • ЎзМУ, Биология факультети Биокимё кафедраси кафедраси профессори, б.ф.д., Абдуллаева М.М

  • 25.05.такриз. Диссертация ишининг тахлили, долзарблиги борасида сз юритилганда, озирги кунда мамлакатимизда юз бераётган ислоотлар натижасида андли диабет касаллигини даволаш ва унга арши курашиш чора тадбирлари белгилаб йилган


    Скачать 26.28 Kb.
    НазваниеДиссертация ишининг тахлили, долзарблиги борасида сз юритилганда, озирги кунда мамлакатимизда юз бераётган ислоотлар натижасида андли диабет касаллигини даволаш ва унга арши курашиш чора тадбирлари белгилаб йилган
    Дата08.06.2021
    Размер26.28 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла25.05.такриз.docx
    ТипДиссертация
    #215454
    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси магистранти Турсинбоева Ҳалима Отабековнанинг “Айрим изопреноид моддаларининг ҳазм ва сўрилиш жараёнларига таъсири” мавзусида тақдим этган магистрлик диссертация ишига

    Т А Қ Р И З
    Жаҳон соғлиқни сақлаш (ЖССТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) берган маълумотига кўра ХХI асрда бутун дунё ҳамжамиятлари учун энг хавфли бўлган муаммо сифатида қандли диабет касаллиги эълон қилинган. Берилган маълумотларига кўра ҳозирда дунё аҳолисининг 415 миллиони диабетдан азият чекмоқда.

    Дунёни барча мамалакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам диабетнинг тарқалиш даражаси юқоридир. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги билан оғриган беморлар 245 мингдан ортиқроқ бўлиб, улардан 2,3 мингтаси ёш болалар, 879 таси ўсмирлар ҳисобланади. Тошкент шаҳрида 1-тип ва 2-тип диабет билан оғриган беморларнинг эпидемиологик жиҳатлари таҳлил қилиниб чиқилганда 16356 та диабет билан оғриган беморлар рўйхатда туриши маълум бўлиб, улардан 7,5% 1-тип, 92,5% и 2-тип диабет билан оғриган беморлар эканлиги аниқланган. Диабет билан оғриган беморларнинг жинс бўйича таққосланганда 1-типдагиларда деярли бир хил, 2-тип диабетда эса аёллар 70,6% ни ташкил қилган. Беморлар орасида 70-79 ёшлилар 28,2% ни, 10,5% ни 80-89 ёшлилар ташкил қилади .

    Юқорида келтирилган маълумотлардан шуни айтиш мумкинки ҳозирги кунда мамлакатимизда диабет касаллигини даволаш чораларини излаб топишда маҳаллий ўсимликлардан олинган дори препаратларидан фойдаланишни йўлга қўйиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.

    Диссертация ишининг тахлили, долзарблиги борасида сўз юритилганда, ҳозирги кунда мамлакатимизда юз бераётган ислоҳотлар натижасида қандли диабет касаллигини даволаш ва унга қарши курашиш чора тадбирлари белгилаб қўйилган.

    Диссертация иши умумий уч бўлимдан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шархи, тадқиқот натижаларининг тахлили, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

    Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, ўрганилганлик даражаси, олинган натижаларнинг илмий янгилиги, аҳамияти, натижаларининг жорий қилиниши, диссертация ишининг мухокамаси, чоп этилган илмий ишлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

    Адабиётлар шархида ҳаммаси бўлиб, учта кичик боблар ёритилган бўлиб қандли диабет ва уни овқат хазм қилиш органларига таъсири, қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш сабалари, полипреноллар хақида умумий маълумотлар келтирилган.

    Шахсий тадқиқотларида келтирилган маълумотлар бўйича тадқиқот давомида қўлланилган услублар аниқ очиб берилган. Унга кўра тадқиқот объектлари ва уларни сақлаш шароитлари, ҳайвонларга қўлланилган таъсиротлар, тажрибаларга тайёрлаш техникаси, ошқозон ости бези ва ичак гомогенатларини тайёрлаш, ферментатив фаолликни аниқлаш, қондаги глюкоза миқдорини глюкозооксидаза усулида аниқлаш, ичак препаратларини инкубациялаш шарт-шароитлари ва олинган натижаларни қайта ишлаш каби бўлимлар киритилган.

    Олинган натижалар бўлимида эса полипренол моддаларини антирадикаллик ҳусусиятини ўрганиш, аллоксанли диабетнинг каламуш айрим морфометрик кўрсатгичларига таъсири, аллоксанли диабетда ҳайвонлар қонидаги глюкоза миқдорини ўзгариши ва преналон ёрдамида коррекциялаш, аллоксанли диабетда ҳайвонлар ичак карбогидразалари фаоллигини ўзгариши ва преналон ёрдамида коррекциялаш каби кичик бўлимларни ўз ичига олади.

    Ишнинг ютуқлари билан бирга диссертациянинг мазмунига таъсир кўрсатмайдиган ва ишнинг долзарблигини янада оширадиган бир қатор айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, ушбу камчиликлар бартараф этиладиган бўлса диссертациянинг илмийлиги янада ортган бўлар эди:

    • диссертацияда мавзуни очиб беришда уни меҳанизмини ёритувчи расмлар келтирилган улар қайси манбадан олингани келтирилмаган ва расмлар ўзбекчага таржима қилинмаган;

    • диссертация мавзусидаги изопреноидлар ҳақидаги маьлумотлар патологиядан олдин келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди;

    • диссертацияда айрим стилистик ва орфографик хатолар мавжуд.

    Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, диссертант маълум кўламдаги илмий тадқиқот ишларини бажарган ва қисман назарий аҳамиятга эга бўлган натижаларга эришган. Магистр диссертация иши назарий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиб, унда келтирилган натижалар ишончлидир. Келгусида бу ишларни давом эттиришни мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

    Турсинбоева Ҳалима Отабековнанинг “Айрим изопреноид моддаларнинг ҳазм ва сўрилиш жараёнларига таъсири” мавзусида тақдим этган диссертация иши долзарблиги, бажарилган тажрибалар ҳажми ва мазмуни инобатга олган ҳолда уни расмий химояга тавсия этаман.

    ЎзМУ ҳузуридаги

    Биокимё ва биофизика институти”

    Молекуляр биофизика лабораторияси

    катта илмий ходими, б.ф.н. Абдуллаева Г.

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси магистранти Турсинбоева Ҳалима Отабековнанинг “Айрим изопреноид моддаларининг ҳазм ва сўрилиш жараёнларига таъсири” мавзусида тақдим этган магистрлик диссертация ишига

    Т А Қ Р И З
    Xaлқaрo диaбeт фeдeрaциясининг мaълумoтлaригa кўрa, дунёдa 382 миллиoнга яқин диaбeт касаллиги билан оғриган беморлар яшaйди. Статистик маълумотоларга кўра Европа аҳолиси орасида 2015 йилгa кeлиб бeмoрлaрнинг сони 412 миллиoнгa кўпaйиши кузатилаётган бўлса, 2017 йилга келиб 592 миллионга, 2040 йилга келиб эса бу кўрсатгич 642 миллионга кўпайиши кутилмоқда. Беморлар сонининг ўсиш суръати ва касалликнинг тарқалиши динамикасига қараб, 2-тоифа диабет касаллиги 21-асрнинг юқумли бўлмаган пандемияси сифатида тўлиқ ишонч билан кўрсатишимиз мумкин.

    Қaндли диaбeт - бу сурункaли мeтaбoлик кaсaллик бўлиб, oшқoзoн oсти бeзи β-ҳужaйрaлaри тoмoнидaн инсулин сeкрeцияси eтишмaслиги ёки инсулин қaршилиги туфaйли юзaгa кeлaдиган жараёндир. Касалликнинг ирсий ёки ҳаётда орттирилган, шунингдек, инсулинга боғлиқ (диабетнинг 1-тури) ва инсулинга боғлиқ бўлмаган (диабетнинг 2-тури) тури фарқ қилинади. Диабетнинг биринчи тури кўп ҳолларда ўсувчи организмларда учраб, бунда бемор организмида меъда ости бези β-ҳужайраларида инсулин ишлаб чиқариш издан чиқади, яъни бу касаллик инсулин билан боғлиқ бўлади. Қандли диабетнинг иккинчи турида меъда ости бези оролчасидаги β-ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқариши сақланиб қолади, яъни бу касаллик инсулинга боғлиқ бўлмай балки инсулинни сезувчи тизими ишдан чиқади.

    Диссертация ишининг тахилили, долзарблиги борасида сўз юритилганда, ҳозирги кунда мамлакатимизда юз бераётган ислоҳотлар натижасида қандли диабет касаллигини даволаш ва унга қарши курашиш чора тадбирлари белгилаб қўйилган.

    Диссертация иши умумий уч бобдан иборат бўлиб, кириш, адабиётлар шархи, тадқиқот натижаларининг тахлили, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

    Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, ўрганилганлик даражаси, олинган натижаларнинг илмий янгилиги, аҳамияти, натижаларининг жорий қилиниши, диссертация ишининг муҳокамаси, чоп этилган илмий ишлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

    Адабиётлар шархида ҳаммаси бўлиб, учта кичик боблар ёритилган бўлиб қандли диабет ва уни овқат хазм қилиш органларига таъсири, қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш сабалари, полипреноллар хақида умумий маълумотлар келтирилган.

    Шахсий тадқиқотларида келтирилган маълумотлар бўйича тадқиқот давомида қўлланилган услублар аниқ очиб берилган. Унга кўра тадқиқот объектлари ва уларни сақлаш шароитлари, ҳайвонларга қўлланилган таъсиротлар, тажрибаларга тайёрлаш техникаси, ошқозон ости бези ва ичак гомогенатларини тайёрлаш, ферментатив фаолликни аниқлаш, қондаги глюкоза миқдорини глюкозооксидаза усулида аниқлаш, ичак препаратларини инкубациялаш шарт-шароитлари ва олинган натижаларни қайта ишлаш каби бўлимлар киритилган.

    Олинган натижалар бўлимида эса полипренол моддаларини антирадикаллик ҳусусиятини ўрганиш, аллоксанли диабетнинг каламуш айрим морфометрик кўрсатгичларига таъсири, аллоксанли диабетда ҳайвонлар қонидаги глюкоза миқдорини ўзгариши ва преналон ёрдамида коррекциялаш, аллоксанли диабетда ҳайвонлар ичак карбогидразалари фаоллигини ўзгариши ва преналон ёрдамида коррекциялаш каби кичик бўлимларни ўз ичига олади.

    Ишнинг ютуқлари билан бирга диссертациянинг мазмунига таъсир кўрсатмайдиган ва ишнинг долзарблигини янада оширадиган бир қатор айрим камчиликлари мавжуд бўлиб, ушбу камчиликлар бартараф этиладиган бўлса диссертациянинг илмийлиги янада ортган бўлар эди:

    • айрим интернетдан олинган расм ўзбекчага таржима қилинмаган;

    • диссертацияда айрим стилистик ва орфографик ҳатолар мавжуд.

    Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, диссертант маълум кўламдаги илмий тадқиқот ишларини бажарган ва қисман назарий аҳамиятга эга бўлган натижаларга эришган. Магистр диссертация иши назарий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиб, унда келтирилган натижалар ишончлидир. Келгусида бу ишларни давом эттиришни мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

    Умуман олганда, Турсинбоева Ҳалима Отабековнанинг “Айрим изопреноид моддаларининг ҳазм ва сўрилиш жараёнларига таъсири” мавзусида тақдим этган диссертация ишини расмий химояга тавсия этаман.

    ЎзМУ, Биология факультети

    Биокимё кафедраси

    кафедраси профессори, б.ф.д., Абдуллаева М.М


    написать администратору сайта