Электроника ва схемалар 2
Скачать 42.81 Kb.
|
“Электроника ва схемалар 2” фанидан 1-мустақил иши Мавзу: «УМУМИЙ ЭМИТТЕР СХЕМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛГАН БИПОЛЯР ТРАНЗИСТОРЛИ КУЧАЙТИРГИЧ КАСКАДИНИ ҲИСОБЛАШ» Ишнинг мақсади: умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли кучайтиргич каскадларини техник параметрларини ҳисоблаш ва ўлчаш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш. Мустақил ининг вазифаси: Multisim дастури асосида умумий эмиттер (УЭ) схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли (БТ) кучайтиргич каскадини хисоблаш (1- расм). расм. Умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли кучайтиргич каскади Ишни бажариш тартиби: 1. Берилган транзисторнинг параметрларини ҳисоблаш. БТ нинг УЭ схемасига асосан кириш ва чиқиш статик характеристикалар оиласи графигини тузинг. БТ нинг УЭ схемаси асосида йиғилган вольтампер характеристикаси бўйича транзисторнинг h– параметрларини график усулда аниқланг. 2. БТ нинг УЭ бўйича йиғилган кучайтиргич каскади элементлари параметрларини ҳисоблаш. 2.1. Каскаднинг қаршилик элементларини хисобланг. 2.2.Каскаднинг сиғимли элементларини хисобланг. 2.3. Элементларнинг аниқланган параметрлари бўйича Multisim дастури асосида умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли кучайтиргич каскадининг схемасини йиғинг. 3. Кучайтиргич каскадини параметрларини аниқлаш. 3.1 Кучайтиргич каскадини кириш ва чиқиш қаршилигини аниқланг. 3.2. Кучланиш, ток ва қувват бўйича кучайтириш коэффициентларини аниқланг. 4. УЭ схемаси бўйича берилган транзисторда йиғилган кучайтиргич каскадини амплитуда-частота характеристикаси графигини чизинг. Амплитуд-частот характеристикадан кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти ни ва ўтказиш оралиғи (полосаси) Δf ни максимал қийматини аниқланг. Жадвал 1. Вариантлар
|