Главная страница

Мақола007. Ер ости сувларидан оилона фойдаланишнинг устувор йналишлари


Скачать 19.38 Kb.
НазваниеЕр ости сувларидан оилона фойдаланишнинг устувор йналишлари
Дата25.02.2020
Размер19.38 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаМақола007.docx
ТипДокументы
#109785

ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Сувнинг инсоният учун аҳамияти беҳисобдир. Бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар ичимлик суви танқислигидан озор чекмоқда. Жумладан табиий намлик миқдори ўта танқис бўлган Ўзбекистон Республикаси учун сув алоҳида аҳамият касб этади. Республикамиз Марказий Осиёнинг сув ресурслари танқис минтақаларидан бири бўлиб, чегараланган миқдордаги сув ресурсларинидан оқилона фойдаланишни талаб этади. Вужудга келган сув танқислиги ҳолатида сувнинг сифат жиҳатидан кескин ёмонлашаётганлиги сув таъминоти тизимидаги вазиятни кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Бу муаммо мавжуд сув ресурсларининг шўрланиши ва ифлосланиши таъсирида тобора кескинлашмоқда. Ушбу шароитда республика аҳолисини сифатли тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида мураккаб вазият вужудга келмоқда.

Ер шарининг 70 фоизи сув билан қопланган бўлса-да унинг 97,5 фоизини шўр сувлар ташкил этади. Ердаги фақат 2,5 фоиз сувгина чучук, яъни ичиш учун яроқли. Ичиш учун яроқли бўлган сувларнинг 68,7 фоизи музликлар ва муз қоплами, 30,1 фоизи эса ер ости сувлари ва қолган 1,2 фоизи ер усти ва бошқа сувларни ташқил қилади. Демак ичимлик учун яроқли бўлган сувларнинг салкам 1/3 қисмини ер ости сувлари ташқил этаркан. Маълумотларга кўра, айни пайтда дунёнинг 1,5 миллиард нафар аҳолиси ичимлик суви танқислигидан азият чекмоқда. Инсоният таъсирида вужудга келаётган турли техноген жараёнлар туфайли ер усти сувлари ифлосланаётганлиги ва истеъмол учун яроқсиз бўлиб қолаётганлигини инобатга олган холда бугунги кунда ер ости сувларининг аҳамияти нақадар катта эканини англашимиз мумкин.

Мамлакатимиз аҳолисини тоза сув манбаи билан таъминлаш иқтисодиёт ва замонавий фаннинг мухим масалаларидан биридир. Бу борада республикамизнинг баъзи ҳудудларида асосий сув таъминоти манбаи ҳисобланадиган ер ости сувларининг аҳамияти беқиёс. Ер ости сувлари мамлакатимиз сув ресурсларининг муҳим қисмини эгаллаган бўлиб, у ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва маиший эҳтиёж учун фойдаланилмоқда. Охирги йилларда соҳа мутахассисларининг изчил изланишлари орқали кўп ер ости тоза ичимлик суви манбалари аниқланмоқда, бунинг натижасида республиканинг қатор шаҳар ва қишлоқлари аҳолиси тоза ичимлик сувлари билан таъминланмоқда.

Узоқ муддатли истиқболда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялашга доир комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши асосида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги пайтга қадар республикамизнинг аксарият минтақаларида аҳолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 4 майида қабул қилган «2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим аҳамиятга эгадир.

Шуни таъкидлаш жоизки, комплекс тадбирлар ижроси, мақсадли ривожланиш дастурлари ва узоқ йилларга мўлжалланган сув таъминоти тизимини модернизациялаш асосида республика аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш устувор йўналишлардан ҳисобланади.

Республикамиз ҳудудида 97 та ер ости сув конлари мавжуд, улардан 19 таси ер ости сувлари ҳосил бўлиш қисми ҳисобланиб, қўриқланувчи табиий ҳудуд тоифасига киритилган. Ер ости чучук сувларини химоялаш максадида юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, “Ҳимояланаётган табиий ҳудудлар” тўғрисидаги қарорни ижроси негизида 19 та табиий ҳудуд ер ости чучук сувлари шаклланаётган ер ости конларининг 11 таси республика миқёсида ва 8 таси вилоят миқёсидаги аҳамиятга эга бўлиб, улар табиий заҳираларнинг 50 % ини ташкил этади.

01.01.2018 йил ҳолатига чучук ва кам шўрланган ер ости сувлари табиий ресурслари 75,6 млн.м3/сут (874,8 м3/сек). Тасдиқланган сув заҳиралари 16,8 млн.м3/сут (195 м3/сек). Улардан умумий олинаётган сувлар 5,5 млн.м3/сут (63,4 м3/сек). ни ташкил этади.

Чучук ер ости сувлари манбалари нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда кафолатли ва хавфсиз сув таъминоти манбаи ҳисобланади. Ҳозирда Германия, Франция ва шу каби дунёнинг ривожланган давлатлари аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда ер ости сувлари 80 фоиздан 100 фоизгачани ташкил этади. Айниқса иқлими қуруқ бўлган минтақаларда (Осиё, Африка, Америка қиталари) жойлашган давлатларида, аҳолини ичимлик суви таъминотида ер ости сувларининг роли жуда ҳам каттадир. Иқлими қуруқ минтакада жойлашган бизнинг мамлакатда ҳам аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда ер ости сувлари муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда унинг тасарруфидаги корхоналари, жумладан, “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” ДК си томонидан ер ости ва минерал сувларни қидириш, уларга техник объектларнинг таъсири, ифлосланган сувларни тозалаш усуллари ва янги технологияларга йўналтирилган ишлар ва тадқиқотлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Маълумотларга қараганда, охирги 1940−50 йилларда саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиши чучук ер ости сувлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатди, бу ўз навбатида сув олиш иншоотларининг руҳсатсиз қурилиши ва сувни назоратсиз олиш оқибатида ер ости сув конларидаги захираларнинг 35 фоизга қисқаришига ҳамда айримларининг сув захиралари тугашига олиб келди.

Халқ хўжалигини сув билан таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш нуқтаи назаридан ернинг устки қатламларида жойлашган сувлар аҳамиятлидир. Бу сувлар кўп ҳолларда ер усти сувлари билан узвий боғлангандир. Шунинг учун ҳам, улар ягона сув ресурсларини ташкил қилиш билан бирга, бу сувлардан оқилона фойдаланиш орқали умумий сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришиш мумкин.

Ер ости сувлари Республикамиз ҳудудида турлича тарқалган бўлиб, жумладан Фарғона водийси, Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларида ер ости сув ресурсларининг кўплиги, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида эса ер ости сув ресурслари кам миқдорда эканлиги ва 30% дан ортиқ аҳоли сифатли ичимлик суви билан кам таъминланган бўлиб қолмоқда.

Республикамизда 119 та шаҳар, 1064 та шаҳар туридаги ва 11088 та қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари мавжуд. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 69 та шаҳар (58%), 335 та (31%) шаҳар туридаги посёлка ва 2902 та (26%) қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари гидрогеологларимиз томонидан яидириб топилган ер ости сув заҳираларидан ичимлик суви билан таъминланиб келмоқда.

Ҳаммамизга маълумки, кейинги ўн йилликларда саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал суръатда ривожланиши чучук ер ости сувлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. Бу эса ўз навбатида сув захиралари ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши ҳамда сув олиш иншоотларининг рухсатсиз қурилишига, сувни назоратсиз олиш оқибатида эса айрим манбаларда сув захираларининг кескин камайиши ва тугашига олиб келди.

Жорий йилнинг бошидан гидрогеологик корхоналаримиз томонидан ўтказилган хатловлар натижасида 60 дан ортиқ қудуқлардан ер ости сувлари назоратсиз олинаётгани ҳамда уларнинг ифлосланиши ва захираларининг камайиши давом этаётганини, 59 фоиз ер ости сувлари тасдиқланмаган захиралардан олинаётганини, яқин ўн йиллар мобайнида чучук ер ости сувлари мавжуд ресурсларининг ярмидан кўпини тиклаб бўлмас тарзда йўқотишнинг реал хавфи мавжудлигини яққол кўрсатди.

Бу эса ер ости сувларидан оқилона фойдаланишнинг янада қийинлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларни зудлик билан ҳал этиш заруратидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди. У айни пайтда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва шу асосда мамлакатимиз аҳолисини сув билан таъминлаш сифатини яхшилашга ҳамда айрим шаҳарлар ва туманлар марказларида ер ости сувлари сатҳлари кўтарилишининг олдини олишга йўналтирилган.

Авваламбор, ушбу қарор билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилди:

белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, бироқ техник талабларга риоя этилган ҳолда қазилган қудуқлардан фойдаланиш тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан келгусида белгиланган тартибда фойдаланиш учун расмийлаштирилиши лозим;

белгиланган тартибда рухсат олинмасдан ва техник талабларга риоя этилмасдан қазилган қудуқлар тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини муқобил сув манбаларига улашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тугатилади;

юридик ва жисмоний шахсларга сув олиш учун қудуқ қазишга белгиланган тартибда гидрогеологик хулоса бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг гидрогеология корхоналари томонидан амалга оширилади;

сув олиш учун қудуқ қазишга рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Ушбу ҳужжатда ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш юзасидан назорат ва ҳисоб-китобнинг таъминланиши учун ваколатли давлат органларининг ҳамда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, олинаётган сув ҳажмини тўлақонли тарзда ҳисобга олиш, шунингдек, уларнинг ифлосланиши ва камайишига йўл қўймаслик бўйича вазифалари белгиланган.

Мазкур қарор билан тасдиқланган 2017 – 2021йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури соҳада муҳим ўрин тутади.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Шарқий ва Жанубий Ўзбекистон ер ости сувлари кони миқёсида 18 дан ортиқ истиқболли майдонлар хужжатлар билан асосланди. Ер ости сувларининг тоғ ва тоғ ҳудудида 80 дан ортиқ маҳаллий тўпланиш майдонларини шунингдек, галерея туридаги сув олиш иншооти истиқболдаги жойлашиши асосланган. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ер ости сувларининг маҳаллий тўпланиш майдонларини қидириш тамойилларига бўлган таклифлар ва ёндашишлар ишлаб чиқарилган ва асосланган.

Зарафшон ер ости сувлари кони мисолида галерея туридаги сув олиш иншоотларини жойлаштириш майдонларини танлашга таклифлар ишлаб чиқарилган.

Ҳар қандай фаннинг самарали ривожланишини замонавий илмий технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Ҳозирги кунда гидрогеологик турли ҳилдаги махсус гидрогеологик картографик материалларни тузиш ҳамда гадрогеологик тадқиқотлар технологиясини модернизациялаштириш бўйича ГИС технологиларини самарали қўллаш, автоматик равишда дастлабки гидрогеологик ахборотларни олиш ва гидрогеологик жараёнларни моделлаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Айни пайтда, «ГИДРОИНГЕО институти» ДК си мутахассислари томонидан яратилган ер ости сув сатҳи ва ҳароратини ўлчовчи (АЎҚ-1) автоматлаштирилган қурилма мониторинг кузатув қудуқларида ер ости сув сатҳини ва ҳароратини ўлчаш, маълумотларни қайд этиш, сақлаш ҳамда кейинги қайта ишлаш жараёнлари учун, яъни жадвал, график кўринишида тайёрлаб беришга мўлжалланган.

Ўзбекстон Республикаси Давлат геология қўмитаси гидрогеологик ва инженер-геологик хизмати ташкил этилгандан бошлаб ер ости сувларидаги ўзгаришлар ва хавфли геологик жараёнларни шаклланишини кузатув остига олган. Гидрогеологик изланишлар биринчи навбатда халқ хўжалиги томонидан қўйилган масалаларни устувор йўналишига қараб олиб борилган. Ҳозирги кунда Республикамизда 14 та гидрогеологик станция бўлиб, улар ер ости сувларидаги гидродинамик ва гидрокимёвий ўзгаришини мунтазам равишда кузатув остига олган.

Гидрогеологик жараёнлар бўйича турли майдонлар ва ҳудудлар моделларини тузиш, гидрогеологик маълумотларни тўпланиши ва ер ости сувлари сатҳини ўлчаш тизимини автоматлаштириш, маълумотларни қабул қилиш ва жўнатишнинг электрон тизимини тадбиқ қилиш, ГИС технологиялар асосида гидрогеологик маълумотлар базасини яратиш ҳамда гидрогеологик тадқиқотлар натижасини тақдим этиш, замонавий аниқ техникалар қўллаган ҳолда гидрогеофизик тадқиқотлар ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.


написать администратору сайта