ГРУНТЛАРДАГИ СУРИЛИШДА ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧЕГАРАВИЙ ЗЎР. Грунтлардаги сурилишда юзага келиши мумкин блган чегаравий зРИиш диаграммалари
Скачать 211.7 Kb.
|
ГРУНТЛАРДАГИ СУРИЛИШДА ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧЕГАРАВИЙ ЗЎРИҚИШ ДИАГРАММАЛАРИ. Юқорида кўриб ўтилган Кулон қонунлари бўйича тузилган тенгламаларни мураккаб зўриқиш ҳолатларидаги грунтларга ҳам тадбиқ этиш мумкин. Агар сурилишга қаршилик диаграммасини Морнинг чегаравий зўриқишлар айланасига уринма бўлувчи тўғри чизиқ деб қаралса, юқоридаги масалани ҳал қилиш мумкин, яъни қурилишда материаллар қаршилиги назарияси билан бир хил ёки Морнинг мустаҳкамлик назарияси демакдир. Ҳақиқатда тоғ жинсларининг сурилишга қаршилиги уларни чегаравий қийматидан катта бўлиши мумкин эмас, яъни тўхтовсиз сурилиш ҳолати кузатилгунча бўлган қийматдан катта бўлиши мумкин эмас. чегар tg чегар C+tg Бу қиймат тажриба асосида аниқланган тўғри чизиқ ҳамда Морнинг чегаравий зўриқиш айланаси билан умумий бўлган М нуқтага тўғри келади (1-расм). Бу ҳолат фақат ОМ ёки О/М чизиғини Мор зўриқиш айланасига уринма бўлган ҳолатда кузатилиши мумкин. 1-расм. Грунтларни сурилишдаги чегаравий зўриқиши диаграммаси. а. заррачалари боғланмаган грунтлар учун. б. заррачалари боғланган грунтлар учун. Юқорида қайд этилган шарт аналитик равишда ифодаланиши мумкин. Агар 1 – энг катта зўриқиш, 2 – энг кичик зўриқиш қийматлари маълум бўлса, у ҳолда 1а-расмдаги ОМС тўғри бурчакли учбурчакдан: ; (3) ; ; Энди МС ва ОС қийматларини (3) га қўйсак, 1б-расмдаги О/МС тўғри бурчакли учбурчакдан: ; (4) ; ; Энди МС ва ОС қийматларини (3) га қўйсак, Юқорида келтириб чиқарилган тенгламалар чегаравий мувозанат шартининг математик ифодаларидир. Бу ифодалар грунтларга берилиши мумкин бўлган чегаравий босим миқдорини аниқлашда, грунтлар турғунлигини аниқлашда, тоғ жинсларининг тиргович деворларга босим миқдорини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Агар юқорида келтирилган тоғ жинсларининг сурилишга қаршилиги тенгламаси тўғри чизиқ деб олинса, бу хулоса маълум босимлар қийматида тасдиқланади. Агар таъсир этувчи босимни кенг миқдордаги босимларда кўриб чиқсак, у эгри чизиқли қонуниятга эгалигига ишонч ҳосил қиламиз (2-расм). Чунки таъсир этувчи босим қиймати ошиши билан тоғ жинсларида сурилишга қаршилик енгилиб, грунтларнинг зичланиши кузатилади. Грунтларни сурилишга қаршилигини аниқлаш усуллари. Инженерлик амалиётида грунтларнинг сурилишга қаршилигини аниқлашнинг кенг тарқалган усулларидан бири «парракчалар» (крылчатка) усули ва Н.А.Цытович таклиф этган шарсимон штамп усулидир. 2-расм. Грунтларнинг сурилишга қаршилиги мураккаб босимлар остида ўрганилган ҳолатдаги диаграмма 1-оддий чўзилиш; 2-ҳақиқий сурилиш; 3-оддий зичланиш Парракчалар ёрдамида қайишқоқ грунтларнинг сурилишга қаршилиги дала шароитида аниқланади. Бунинг учун махсус ускунадан фойдаланилади. Бу усул биринчи маротаба Щвецияда ишлаб чиқилган бўлиб, грунтлардан намуна олиш имкони бўлмаганда бажарилади. Махсус асбобнинг чизмаси қуйида берилган (3-расм). 3-расм. Грунтларни сурилишга қаршилигини аниқлаш ускунаси. 1. Тўрт япроқли паррак 2. Штанга 3. Марказлаштирувчи қурилма 4. Қудуқ деворини мустаҳкамловчи қувур 5. Сиқиб турувчи қурилма 6. Ускунанинг бош қисми 7. Редуктор дастаги 8. Айланиш куч моментини ўлчовчи торсиометр кўрсаткичи Парракчалар ёрдамида грунтларнинг сурилишга қаршилигини аниқлаш учун парракчалар бурғу қудуғи тубида грунтга ботириб киргизилади ва редуктор дастаги орқали 3600 га айлантирилади. Бунда баландлиги «h», диаметри «d» га тенгпаррак грунтни кесади. Грунтни кесилишга кўрсатган қаршилиги торсиометр кўрсаткичи орқали аниқланади (Мкр). Бундан Бу усул ёрдамида сувсизлантирилмаган ил ҳамда гил грунтлар қаршилиги аниқланади. Ҳисоб-китобларда деб олинади. Шарсимон штамп усули (Н.А.Цытович (1947)) дисперс грунтларнинг сурилишга қаршилигини жуда тез ва мураккаб бўлмаган усул билан аниқлашга имкон беради. Бунинг учун лаборатория (21-расм) ва дала шароитида (22-расм) қўлланиладиган ускуналардан фойдаланилади. Бир ўқли шарсимон штампдан лаборатория шароитида грунтларнинг сурилишга қаршилигини аниқлашда фойдаланилади. 21-расм. Бир ўқли шарсимон штамп 1. Грунт намунаси 2. Шарсимон штамп 3. Штанга 4. Юк берувчи тошлар 5. Мессура Н.А.Цытович таклиф этган усулга мувофиқ грунт сатҳининг бир неча ерида шар ёрдамида унинг боғланиш кучи аниқланади ва бир маротаба унинг сурилишга қаршилигини маълум тенглик бўйича аниқлаш етарли. Бу усул олдинги кўриб ўтган усулларимиздан анча самарали ва тезкор ҳисобланади. 22-расм. Н.А.Цытович усули билан дала шароитида грунтларни сурилишга қаршилигини аниқлаш ускуналари а) қаттиқ гил грунтлар учун; б) мўрт ва нисбатан юмшоқ гил грунтлар учун. 1, 5 – сферик штамп, диаметри 30-50 см; 2–домкрат; 3–тиргаклар; 4–босимни бир маромда ушлаб турувчи редукторли насос учун қувурча; 6–тош, босим қуйиладиган шток; 7–штатив; 8–мессура. Дала шароитида босим бериш усули билан сурилишга қаршиликни аниқлашдан бу усулнинг фарқи шундаки, бунда шарсимон штамп орқали фақат битта босим берилади. Босим таъсирида шарсимон штамп диаметрининг тахминан 1/200 қисмига деформациянинг кузатилиши етарли, бунда қайишқоқ деформация миқдори аниқланмаса ҳам бўлади. Назарий жиҳатданs/Dнисбат (s-штамп остидаги грунт деформацияси,D-штамп диаметри) 0,1 дан кичик ёки тенг бўлса, яъни s/D 0,1, бунда қўлланилаётган турли штамплар бир хил натижа бериши мумкин. Тажриба ишлари натижасида тоғ жинсларининг боғланиш кучи аниқланади: Бунда 0,18 коэффициент акад. А.Ю.Ишлинский томонидан аниқланган бўлиб, бу қиймат қайишқоқ грунтлар учун қаттиқлиги қийматини оқиш чегарасидаги намликка муносабатини ифодаловчи доимийдир. |