| Давлат органларида АКТни ривожлантириш учун масъул ходимларни малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида, давлат органлари масъул ходимларининг аттестациядан ўтказиш ва малака ошириш ҳолати бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ишларини якунига етказиш
| 20%
|
| Бажарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонининг 3-бандида давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари уч йилда бир марта мос равишда аттестациядан ўтиши лозимлиги белгиланган.
Давлат органлари масъул ходимларининг аттестациядан ўтказиш ва малака ошириш ҳолатини бўйича маълумотларни олиш учун Вазирликнинг сўров хати тайёрланди ва давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарига 24.03.2022 йилда 33-8/1678-сон хат чиқарилган ва хатга асосан 111 та давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиб, давлат органларидаги 351 нафар масъул ходимларининг аттестациядан ўтказиш ва малака ошириш ҳолатини бўйича маълумотлар базаси яратилди.
Шунингдек, Давлат органлари масъул ходимларининг аттестациядан ўтказиш ва малака ошириш ҳолати бўйича йўналишлар кесимида яъни Давлат органларининг соҳа йўналишлари кесимида ҳам тест саволлари ишлаб чиқилмоқда.
|
| Аттестация учун тайёрланган тест саволларини қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб бориш
| 10%
|
| Бажарилмоқда.
Давлат органлари масъул ходимларининг аттестациядан ўтказиш ва малака ошириш ҳолати бўйича йўналишлар кесимида яъни Давлат органларининг соҳа йўналишлари кесимида ҳам тест саволларини норматив ҳуқуқий хужжатлар асосида ҳам ишлаб чиқилмоқда.
|
| Давлат органларида АКТни ривожлантириш учун масъул ходимларини аттестациядан ўтказиш давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушириш чораларини кўриш
| 10%
|
| Бажарилди.
Давлат органларида АКТни ривожлантириш учун масъул ходимларини аттестациядан ўтказиш давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган, тестлар жамланмаси тасдиқдан ўтганидан сўнг тест саволлари тўлиқ юкланади.
|
| Вазирлик билан келишилган Давлат органларида АКТни ривожлантириш учун масъул ходимларини аттестациядан ўтказиш (377 та) тест саволларини тизимга киритиш
| 10%
|
| Бажарилди.
Давлат органларида АКТни ривожлантириш учун масъул ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тайёрланган тест саволларини шакллантириш мақсадида, ишлаб чиқилган тест саволлари 5 та (Давлат органларининг соҳа йўналишлари кесимида, рақамли иқтисодиёт, телекоммуникация, ахборот хавфсизлиги, электрон ҳукумат) йўналишларига ажратилиб, 3 та – осон, ўртача ва мураккаб даражалардаги саволлар кўринишида ажратиб чиқилди ва https://attestat.egov.uz/ тизимига киритиш учун тайёр кўриниш (Excel жадвали)га келтирилади.
Вазирлик томонидан саволлар рўйхати келишиб берилгандан сўнг саволлар тизимга киритилади.
|
| Аттестация саволнома мавзуларининг йўналиши хақидаги маълумотни ҳамда тайёрланган саволлардан наъмуналарни вазирлик ва идораларга жўнатиш учун тайёрлашда иштирок этиш
| 10%
|
| Бажарилди.
Аттестация саволнома мавзуларининг йўналиши хақидаги маълумотни ҳамда тайёрланган саволлардан наъмуналарни вазирликка тасдиқлаш учун юборилди.
|
| Давлат органларида АКТни
Вазирлик ва идоралар томонидан Марказга бўлаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда долзарб мавзулар бўйича Марказнинг тегишли бўлимлари томонидан семирнар ўтказилишини ташкил қилиш
| 10%
|
| Бажарилмоқда.
Давлат органларида АКТни Вазирлик ва идоралар томонидан Марказга бўлаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда долзарб мавзулар бўйича Марказнинг тегишли бўлимлари томонидан семирнар ўтказилиши чора-тадбир ишлаб чиқилмоқда, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ, Амитй ва ИНҲА университетлари, BePro-Education Center” ўқув маркази, ҳамда “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази” филиали билан келишган ҳолатда ўқув дастурлари кўриб чиқилмоқда.
|
| Давлат органларида АКТга масъул ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳориж ва Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича раҳбариятга ҳисобот киритиш
| 20%
|
| Бажарилди.
Давлат органларида АКТга масъул ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳориж ва Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича раҳбариятга ҳисобот тайёрланди.
|
| Раҳбарият ва Вазирлик топшириқ ва кўрсатмаларини (буйруқлар, фармойишлар, режалар, низомлар ва бошқалар) ўз вақтида ва талаб даражасида бажарилиши (ижро интизоми)
| 10%
|
|
|