Главная страница
Навигация по странице:

  • 2. Марказ фаолиятининг мақсад ва вазифалари

  • 4. Марказни бошқариш

  • 6. Марказ фаолиятини назорат қилиш

  • 7. Марказнинг жавобгарлиги

  • 8. Марказнинг ҳуқуқлари

  • 9. Якуний қоидалар

  • Положение инкубационного центра. UZ_ПОЛОЖЕНИЕ_О_ЦЕНТРЕ_ИНКУБАЦИИ_УЗБ. Инкубaция вa aкселерaция мaркaзи трисидаги низом


    Скачать 14.37 Kb.
    НазваниеИнкубaция вa aкселерaция мaркaзи трисидаги низом
    Анкор Положение инкубационного центра
    Дата05.12.2022
    Размер14.37 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаUZ_ПОЛОЖЕНИЕ_О_ЦЕНТРЕ_ИНКУБАЦИИ_УЗБ.docx
    ТипДокументы
    #829548

    _______________________________ ИНКУБAЦИЯ ВA AКСЕЛЕРAЦИЯ МAРКAЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
    1. Умумий қоидалар

    1.1. Инкубация ва акселерация маркази _____”(Университетнинг номи)”____ (кейинги ўринларда – Институт) таркибий бўлинмаси бўлиб, институт кенгаши қарори асосида Институт ректорининг буйруғи билан тузилади.

    1.2. Расмий номи: “__________________” инкубация ва акселерация маркази (кейинги ўринларда - Марказ).

    1.3. Марказ ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:

    - Қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, вазирликлар
    ва идораларнинг тегишли фармонлари ва фармойишлари;


    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сон қарори;

    -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги
    “2019-2021 йилларда ўзбекистон республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармони.


    - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 589-сон қарори;

    - Институт ректорининг фармойишлари ва буйруқлари;

    - Институт Низоми;

    - Институт ички меҳнат тартиб қоидалари;

    - ушбу Низом билан.
    2. Марказ фаолиятининг мақсад ва вазифалари

    2.1. Марказ фаолиятининг мақсади: илғор бизнес ғоялар ва илмий-тадқиқот ишланмаларини мониторинг қилиш, саралаш, инкубация қилиш, инновацион лойиҳа фаолияти қобилиятини намойиш этадиган иқтидорли талабалар
    ва магистрларни аниқлаш, инновацион ва тадбиркорлик ғояларини тижоратлаштириш жараёнини ташкил этиш, бошқа тузилмаларга, шу жумладан, технопарклар Марказлар, банклар, компаниялар ва фирмаларга лойиҳалар ва ишланмаларни амалга оширишга кўмаклашиш.

    2.2. Марказнинг вазифалари:

    - институтда стартап-лойиҳалар экотизимини ривожлантириш;

    - ёшлар бизнес-жамоаларини шакллантириш ва лойиҳа фаолиятига тайёрлаш учун инновация фаолияти соҳасидаги ёшларнинг ташаббусларини аниқлаш;

    - таълимни қўллаб-қувватлаш, интерактив курсларни ташкил этиш ва ёшлар бизнес-жамоаларига техник хизматлар кўрсатишни амалга ошириш;

    - институт талабалари, магистрлари, докторантлари ва ёш олимларининг илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

    -Институтнинг илмий-техник ва технологик ишланмаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

    -Институтнинг миллий ва халқаро инновацион дастурларига интеграциялашувига кўмаклашиш;

    - институтнинг манфаатлари ва инновацион фаолияти натижаларини республика ва халқаро миқёсда намойиш этиш;

    - маслаҳат хизматларини, шу жумладан, пуллик хизматларни кўрсатиш;

    - тадбирларни, шу жумладан, пуллик тадбирларни ўтказиш.
    3. Марказнинг вазифалари

    3.1. Марказ стартап-лойиҳаларни саралаш бўйича танловларни ташкил этади.

    3.2. Марказ ИТ-Парк инкубация ва акселерация дастурлари бўйича ўқув методикасига мувофиқ стартап-лойиҳалар учун ўқиш ташкил қилишни амалга оширади.

    3.3. Марказ стартап-лойиҳалар иштирокчиларини техник таъминлаш бўйича иш олиб боради.

    3.4 Марказ тадбиркорликнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалалари бўйича, шу жумладан, халқаро иштироки билан конференциялар, кўргазмалар, давра суҳбатлари, семинарлар ва ҳ.к.лар ўтказади.

    3.6 Марказ инкубация иштирокчилари, амалиёт ўтишни, шу жумладан чет элда ўтишни ташкил қилишда ёрдам беради.

    3.7. Марказ стартап жамоаларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро алоқада бўлганда маъмурий масалаларни ҳал қилишда, стратегияни ишлаб чиқишда, хорижий ҳамкорлар, инвесторлар, кредит ташкилотлари билан музокаралар олиб боришда, кўргазмаларда қатнашишда, тақдимотлар ўтказишда ва бизнеснинг бошқа жиҳатларида ёрдам беради.

    3.8. Марказ инновацион тадқиқотлар ва ишланмаларга, талабалар
    ва ёш олимларнинг лойиҳалари ва дастурларига инвестициялар жалб қилади.

    3.9. Марказ маркетинг бўйича эксперт-тадқиқотлари фаолиятини (товар
    ва бошқа бозорларнинг ҳолати, уларнинг конъюнктураси ва улар ривожланишининг тенденцияларини прогноз қилиш тўғрисида тижорат маълумотларини йиғиш), шунингдек, маркетинг хизматларини кўрсатиш,
    шу жумладан шартнома асосида амалга оширади.

    3.10. Марказ, агар бу тақиқланмаган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва Институт Низомига зид бўлмаса, инновацион фаолият билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний, шу жумладан халқаро шахслар билан ҳамкорлик қилади.

    3.11. Марказ талабалар, магистрлар, докторантлар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва кенг аҳоли ўртасида кичик тадбиркорликни тарғиб қилади.

    3.12. Марказ консалтинг хизматларини кўрсатади, тадбирлар ўтказади,
    шу жумладан учинчи шахслар ва ташкилотлар учун тадбирларни ҳам шартнома асосида ўтказади.

    3.12. Ушбу функцияларни амалга оширишда Марказ тақиқланмаган
    ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва Институт Уставига зид бўлмаган қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

    1) илмий тадқиқот, илмий-услубий ишлар ва хизматлар,
    синов-конструкторлик ишларини бажариш;

    2) амалий илмий-тадқиқот ишларини бажариш, интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, шунингдек, уларга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш;

    3) даромад келтирувчи фаолиятдан олинган ва институтнинг қонуний фаолиятини таъминлашга қаратилган маблағлар ҳисобига яратилган ёки сотиб олинган товарлар, хизматлар ва ўз маҳсулотларини сотиш;

    4) ишлаб чиқариш, технологик, ўқув ва маиший мақсадларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш;

    5) институтда ўқиётганлар томонидан тайёрланган хизматлар
    ва маҳсулотларни сотиш.
    4. Марказни бошқариш

    4.1. Марказни Марказ бошлиғи бошқаради ва у ректорнинг буйруғи билан илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорнинг тавсиясига биноан институтнинг стартап лойиҳаларини шакллантиришда катта тажрибага эга бўлган ёш ўқитувчилар орасидан тайинланади. Марказ раҳбари
    ўз бўлинмаси фаолияти натижалари учун жавобгардир.

    4.2. Марказнинг тузилиши ҳал қилинадиган вазифалар, бажариладиган функциялар билан белгиланади ва штат жадвалида акс этади.

    4.3. Марказ ходимлари ўз фаолияти давомида қоидалар ва тасдиқланган регламентларга амал қилишлари керак.

    4.4. Марказ IТ-Парк ва Институт ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ Институтда стартап-экотизимини ривожлантириш соҳасида IТ-Парк билан яқин ҳамкорликни амалга оширади ва IТ-Парк томонидан тўлиқ мувофиқлаштирилади.

    4.5. Марказ ходимлари IТ-Паркдан Марказни бошқариш бўйича бошланғич таълимни оладилар.

    4.6. Марказнинг ишининг ҳар бир йўналиши бўйича берилган топшириққа масъул ходим томонидан жорий қарорлар қабул қилинади.
    5. Марказнинг мулкий ва молиявий таъминоти

    5.1. Марказ фаолиятини молиялаштириш Институт маблағлари, Марказнинг даромад келтирувчи фаолиятидан олинган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

    5.2. Марказни молиялаштириш институтнинг шахсий ҳисоби орқали амалга оширилади.

    5.3. Марказнинг даромад келтирувчи фаолиятидан олинган маблағларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

    5.4. Ходимларга иш ҳақи тўлаш штат жадвалига асосан, Институтнинг Жамоа шартномаси ва институтнинг бошқа маҳаллий норматив актларига мувофиқ тўланади.

    5.5. Марказ ходимларига, шунингдек институтнинг бошқа ходимларига уларнинг Марказдаги фаолияти билан боғлиқ равишда рағбатлантирувчи тўловлар Марказнинг даромад келтирувчи фаолиятидан олинган маблағларга мувофиқ амалга оширилади.

    5.6. Даромад келтирадиган фаолиятдан олинган маблағлар ҳисобига Институт балансида қайд этиладиган Марказ фаолияти учун зарур бўлган мол-мулк олишга ҳақлидир.

    5.7. Марказнинг таркибий бўлинмаларида муҳандислик-техник хизмати
    ва бошқа хўжалик хизматларини кўрсатиш институтнинг фойдаланиш-хўжалик хизматлари томонидан амалга оширилади.

    5.8. Самарали фаолиятни таъминлаш учун Институт раҳбарияти Марказни зарур бинолар, мебеллар, техник воситалар, оргтехника, бошқа мол-мулк
    ва маблағлар билан таъминлайди.
    6. Марказ фаолиятини назорат қилиш

    6.1. Марказ раҳбари Институт Кенгаши йиғилишида Марказ фаолияти тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади.

    6.2. Марказ фаолияти устидан жорий назоратни, Институт кенгаши ёки ректорат йиғилишларида Марказ ишининг ҳар қандай жиҳатларини кўриб чиқишни таклиф қиладиган илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан амалга оширилади.

    7. Марказнинг жавобгарлиги

    Марказ қуйидагилар учун жавобгардир:

    • юклатилган вазифалар ва функцияларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

    • стартап-лойиҳалар экотизимини ривожлантириш бўйича дастурлар, режаларни самарали амалга ошириш.

    Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам
    ўз зиммасига олиши мумкин.
    8. Марказнинг ҳуқуқлари

    8.1. Стартап лойиҳасини яратишга қаратилган инновацион фаолиятни
    ўз вақтида қўллаб-қувватлаш мақсадида Институт бўлимларидан керакли маълумотларни олиш.

    8.2. Топширилган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Марказ институтнинг таркибий бўлинмаларидан фойдаланиш ва мутахассисларининг маслаҳатларини бепул олиш ҳуқуқига эга.
    9. Якуний қоидалар

    9.1. Ушбу қоида, унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ректор томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

    9.2. Марказ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор институт Кенгашининг қарорига асосан ректорнинг буйруғи билан қабул қилинади.


    написать администратору сайта