Главная страница
Навигация по странице:

  • 2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. “ КАФИЛ”

  • 3. КАФИЛЛИКНИ ИЖРО ҚИЛИШ ТАРТИБИ 3.1. Қарз олувчи томонидан таълим кредити шартномаси мажбуриятлари бажарилмаганда ёхуд лозим даражада бажарилмаганда, “КАФИЛ”

  • 4. КАФИЛЛИКНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ 4.1. “ КАФИЛЛИК”

  • 6. ШАРТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШИ

  • тайпан дилемма. Кафиллик шартномаси


    Скачать 18.7 Kb.
    НазваниеКафиллик шартномаси
    Анкортайпан дилемма
    Дата05.04.2023
    Размер18.7 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаcredit_card_agreement.docx
    ТипДокументы
    #1039067

    КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ
    ________________ туман/шаҳар №____ 20___йил “____”________
    “Агробанк” АТБ номидан харакат қилувчи банкнинг ____________ филиали Низомга ва Марказий аппарат томонидан берилган ишончномага асосан фаолият кўрсатувчи _______________________________ бундан буён матнда БАНК деб юритилувчи бир томондан, жисмоний шахс ___________________________________________________________________ бундан буён матнда КАФИЛ деб юритилувчи иккинчи томондан, иккинчи томондан _________________________________________________________________нинг кундузги

    (олий таълим муассасасининг номи)

    бўлимининг ___________________________________________га ўқишга қабул қилинган

    (бакалавриат, магистратура)

    _________________________________________________________нинг ота(она)си бўлмиш (талабанинг Ф.И.О)

    ___________________________________________бундан буён, матнда ҚАРЗ ОЛУВЧИ”

    (талаба ота-онасининг Ф.И.О.)

    деб юритилувчи учинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.
    1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

    1.1. Қарз олувчи банкдан олган ______________________________ (______________________ _________________________________) сўм миқдоридаги таълим кредитини ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда КАФИЛ”БАНК”нинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган пеня ва фоизлар ҳамда кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни пул маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олади.

    2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    2.1. КАФИЛ” қуйидаги мажбуриятларни олади:

    - қарз олувчи кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда банк талабларига биноан кредит асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларни қарз олувчининг кредит шартномасидаги мажбуриятида белгиланган муддатлар ва миқдорларда банкка тўлаш;

    - БАНК” олдида қарз олувчи сифатида тўлиқ ҳажмда жавоб бериш, шу жумладан, фоизларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчининг мажбуриятини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги туфайли БАНК” кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ҳамда унга ҳисобланган пеня ва фоизларни тўлаш ҳақидаги талабини сўзсиз ижро қилиш;

    - пул маблағлари бўлмаса ёки етарли бўлмаса КАФИЛ” кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ликвидли мол-мулки билан тўлаш;

    - кредит шартномасидаги мажбурият бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолатда банкда мавжуд бўлган барча ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан ҳамда ишлоётган корхона орқали ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пластик карточкасидаги, омонат ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан кафилнинг рухсатисиз (акцептсиз) ундириб олинишига руҳсат бериш.

    2.2. КАФИЛ” қуйидагиларга ҳақлидир:

    - қарз олувчининг банк олдидаги мажбуриятларини бажаргандан сўнг қарз олувчидан барча қилинган харажатларни КАФИЛ” банк талабини қондирган ҳажмда тўлашни талаб қилиш;

    - қарз олувчидан фоизларни банкка тўланган суммада тўлашни ва қарз олувчи учун жавобгарлик муносабати билан кўрилган бошқа зарарлар ўрнини қоплашни талаб қилиш;

    - қарз олувчи томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида банкдан маълумот талаб қилиш;

    2.3. қарз олувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:

    - Банк олдидаги кафиллик билан таъминланган ўз мажбуриятларини бажариш пайтида бу ҳақда дарҳолКАФИЛ”га маълум қилиш;

    - КАФИЛ”га унинг барча қилган чиқимларини КАФИЛ” банк талабини қондирган ҳажмда тўлаш.

    2.4. “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” қуйидагиларга ҳақлидир:

    - КАФИЛ”га нисбатан даъво тақдим этилганда ишда иштирок этиш;

    - кафиллик шартномаси бўйича даъвони кўришда банк талабига қарши эътирозлар билдириш.

    2.5. БАНК” қуйидаги мажбуриятларга эга:

    - “КАФИЛ”га қарздор томонидан кредит мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида маълумот тақдим этиш.

    2.6. БАНК” қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    - кредит мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тезкорлик билан КАФИЛ” ва қарз олувчидан қарздорликни қайтаришни талаб қилиш, унинг талаби бир ойлик муддат ичида бажарилмаганда қарз мажбуриятларини қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижро қилдириш;

    - қарз олувчи томонидан кредит шартномасидаги мажбурият бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолатда “КАФИЛ”нинг банкда мавжуд бўлган барча ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳисобидан мемориал ордер билан унинг розилигисиз ундирувни амалга ошириш. Шунингдек, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобдан ундириш мақсадида кафил ишлаётган ташкилотларига тўлов талабномасини қўйиш.
    3. КАФИЛЛИКНИ ИЖРО ҚИЛИШ ТАРТИБИ

    3.1. Қарз олувчи томонидан таълим кредити шартномаси мажбуриятлари бажарилмаганда ёхуд лозим даражада бажарилмаганда, “КАФИЛ” банкнинг ёзма талабномасини олгач, 3-иш кунида ихтиёрий равишда қарз олувчининг ижро қилинмаган пул мажбуриятларини бажаради.

    3.2. КАФИЛ” мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, шунингдек бажарилишини кечиктирганда ёхуд бажаришдан бош тортганда амалдаги қонунчилик талаблари ва ушбу шартноманинг 5-бандига биноан мулкий жавобгарликка тортилади.

    3.3. Қарз мажбуриятини бажаришни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланади.
    4. КАФИЛЛИКНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ

    4.1. КАФИЛЛИК” қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

    - кафиллик шартномаси билан таъминланган асосий мажбурият тўлиқ бажарилганда;

    - кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар бекор бўлганда, кафилнинг розилигисиз жавобгарликни кучайтиришга ёки унинг учун нохуш оқибатларга олиб келадиган тарзда ушбу шартномага ўзгартириш киритилганда;

    - кредит мажбуриятларини бажариш муддатлари тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида КАФИЛ”га нисбатан БАНК” даъво қўзғатмаган тақдирда.
    5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

    5.1. Тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун ва фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.

    5.2. КАФИЛ” банкнинг талабини ижро қилишдан бош тортганда, КАФИЛ” БАНК”ка ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

    5.3. Тарафларнинг бири бошқа тарафнинг олдида ушбу шартнома бўйича олган мажбуриятларини форс-мажор ҳолатларда, яъни, тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари вужудга келган ҳамда уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар (ер қимирлаш, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар)да бажармаганликлари учун жавобгар бўлмайдилар.

    5.4. Тарафларнинг мажбуриятни бажаришдан озод қилиниши учун бу форс-мажор ҳолатлар мажбуриятнинг бажарилмаслигига тўғридан-тўғри тўсқинлик қилган бўлиши лозим ва буни асослантирувчи ҳужжатларни банкка тақдим қилишлари лозим.

    5.5. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ўзаро муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

    5.6. Мазкур шартномани бажариш юзасидан келиб чиқадиган барча низолар музокара йўли билан ҳал этилади. Музокара йўли билан ҳал этилмайдиган низолар суд орқали ҳал этилади.

    5.7. Мазкур шартномани ижро этиш бўйича ҳар қандай суд инстанциясида банк тақдим этган ҳужжат, ушбу қарздорлик суммаси банкка тегишлилиги ва тўланиши лозимлигини тасдиқловчи prima facie (бирламчи) далил ҳисобланади.

    5.8. Ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаса ёки етарли бўлмаса КАФИЛ” кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”га асосан ликвидли мол-мулкининг олинишига қаршилик қилмайди.
    6. ШАРТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШИ

    6.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва олинган кредитлар, воситачилик ҳақлари, фоизлар ҳамда унга доир пенялар тўлиқ узилгунга қадар амал қилади.

    6.2. Шартнома тарафлар учун бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилиб, БАНК”, КАФИЛ” ва қарз олувчига топширилди.
    7. Тарафларнинг манзиллари ва реквизитлари:

    БАНК

    “Агробанк” АТБ ______________ филиали

    Манзили:

    _________________________ туман/шахар ______________________кўчаси _____-уй

    ХР-_________________________________

    МФО:__________
    Бошкарувчи _____________________________

    (ФИШ)

    __________________________

    (М.У. имзо)


    ҚАРЗ ОЛУВЧИ”
    (ФИШ)

    Манзили: _____________________туман/шаҳар, ______________ МФЙ ________ кўчаси ______ уй

    Паспорт маълумотлари:

    Паспорт рақами________________ _________________________ туман/шаҳар ИИБ томонидан _________________йилда берилган.

    СТИР(ИНН):_________________

    __________________________

    (Имзо)





    КАФИЛ” (Жисмоний шахс)
    (ФИШ)

    Манзили: _________________туман/шаҳар, ____________МФЙ ____________ кўчаси ______ уй

    Паспорт маълумотлари:

    Паспорт рақами_____________________ _________________________ туман/шаҳар ИИБ томонидан _________________йилда берилган.

    СТИР(ИНН):_________________

    __________________________

    (Имзо)





    написать администратору сайта