Глоссарий Ўлчаш элементлари қурилмалари кириллица. лчаш урилмалари элементлари
Скачать 38.76 Kb.
|
“ЎЛЧАШ ҚУРИЛМАЛАРИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ” ФАНИДАН ГЛОССАРИЙ Ҳар қандай ўлчов катталикларини (босим, ҳарорат, намлик ва ҳоказо) электр катталикларга айлантириб берувчи қурилмага бирламчи ўлчовчи ўзгарткич (БЎЎ) дейилади. Ўлчаш схемаси деганда ўлчаш схемаси датчикдан келадиган электр сигналларини кейинги қайд қилиш қурилмасига мослаб беради. Қайд қилиш қурилмаси деганда индикатор, шкалали кўрсаткичлар, рақамли кўрсаткичлар ва ҳоказолар тушунилади. Чиқиш катталигининг мос равишда кириш катталигига боғлиқлигини ифодаловчи характеристикага статик характеристика (статик- барқарор) дейилади. Агар кириш ва чиқиш миқдорлари орасидаги функционал боғланиш иш соҳасида узлуксиз ва бир қийматли бўлса, унда ҳар бир Х0 қийматга биттагина Й0 қиймат мос келади ва бундай бўғин статик бўғин дейилади. Агар хактеристика чизиқли бўлса, ёки чизиқли функция билан алмаштирилиши мумкин бўлса, бундай бўғинни чизиқли бўғин дейилади. Чизиқлилик талабларига жавоб бермайдиган бўғинлар чизиқсиз (чизиқли бўлмаган) бўғинлар дейилади.Чизиқсиз бўғинларга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: гисторезис, тўйиниш ҳодисаси, шунингдек носезгирлик ёки турғунлик зонаси. Ўлчаш ўзгарткичларига ва датчикларга нисбатан узатувчи коэффициент К асбоб ёки элементнинг сезгирлиги дейилади. Бунда чизиқсиз элемент ва асбоблар учун статик ва дифференсиал сезгирликлар фарқ қилинади. Ўлчаш натижасининг ҳақиқий қийматидан (ўлчанаётган катталик) фарқига ўлчаш хатолиги дейилади. Ўлчаш натижаси ва ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати орасидаги айирмага абсолют хатолик дейилади. Ўлчаш абсолют хатолигининг катталик ҳақиқий қийматига нисбати нисбий хатолик дейилади. Қайта ўлчашларда хатолик ўзгармас бўлса ёки маълум бир қонуният билан ўзгарса, бундай хатоликлар мунтазам хатоликлар дейилади. Инструментал хатолик дейилганда ўлчов асбоби аниқлигига боғлиқ бўлган хатолик тушунилади. Бу хатоликни тузатишлар киритиш орқали йўқотиш мумкин. Ўлчаш усули хатолиги ўлчаш усулининг такомиллашмаганлиги ҳисобидан келиб чиқади. Субъектив хатолик - кузатувчи хатти-ҳаракатлари ва сезгиларига боғлиқ бўлган хатолик. Ўрнатиш хатолиги, ўлчаш асбобининг талаб қилинган ўрнатиш қоидаларига риоя қилмаслик ҳисобидан ва бошланғич кўрсаткич нолни ўрнатиш орқали келиб чиқади. Ўлчаш услубияти хатоликлари ўлчаш қоидаларига риоя қилмасликдан келиб чиқади. Тасодифий хатоликлар деб, бир хил катталикни бир неча бор ўлчанганда турлича натижалар олиниши натижасидаги хатоликларга айтилади. Асбобнинг хатолиги шкала диапазонининг протсентларида ҳисобланади. Бундай хатоликлар келтирилган хатоликлар дейилади ва абсолют хатоликнинг диапазонига бўлган нисбатига тенг бўлади. Асбоб кўрсаткичининг стандартлар йўл қўядиган энг катта хатолиги йўл қўйилган хатолик дейилади. Нормал иш шароитида йўл қўйилган хатоликлар асосий хатоликлар дейилади. Асбоб кўрсатишига ташқи шароитнинг таъсири натижасида келиб чиқадиган хатоликка қўшимча хатолик дейилади. Асбобнинг ишончлилиги деганда, маълум ишлаш вақт оралиғида ўзининг параметрларини белгиланган чегараларда сақлаб қолиши тушунилади. Ўқлардаги электр ўзгарткич деганда ҳар қандай ўлчов катталикни (ўлчанаётган катталикни) электр ўзгарткичлар дейилади. Масалан: босим, ҳарорат, намлик ва бошқа катталиклар электр катталиклар-ток ёки кучланишга айлантирилади. Электромагнит (ЭМ) бирламчи ўлчаш ўзгарткичлари турли хилдаги физик катталикларни (силжиш, буралиш, босим ва бошқалар) ўлчашда қўлланилади. Юқори частотали ўзгарткичлар (ЮЧЎ)асосини сиғим конденсатор ёки индуктив ғалтаклар ташкил этади. Ўта юқори частотали ўзгарткичлар (ЎЮЧ) ўзгарткичлар ҳар хил узатувчи ва қабул қилувчи антенналар, тўлқин узатувчилар ва резонаторлар асосида қурилади. Оптоэлектрон БЎЎ ларни маълумотларни қабул қилишига қараб тўғридан- тўғри ва билвосита усулларга ажратиш мумкин. Одатда бундай ўзгарткичлар силиндрик световодларда амалга оширилади. Потенсиометрик ўлчаш асбобига юқори аниқлик талаб қилинганда ва асбоб кўрсатиши ташқи занжир қаршиликларининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаслик талаблари қўйилганда потенсиометрлар кенг қўлланилади. Компенсатсион усул юқори аниқлик талаб қилинганда ва БЎЎ даги чиқиш сигнали кичик бўлганда кенг қўлланилади. Бу усул моҳияти - ўлчанаётган резистордаги ва у билан кетма-кет уланган намуна резисторда кучланиш тушувини таққослашдир. Ўлчаш қурилмалари элементларининг динамик характеристикаларини яхшилаш учун система таркибига корректловчи қурилмалар (звенолар) "КЗ" - корректловчи звено киритилади. Ўлчаш натижасига асосий ўлчанадиган катталикдан ташқари бошқа халақит берувчи хатоликлар ҳам таъсир этади.Бу хатоликлар қўшимча хатоликлар дейилади. Ўлчаш қурилмаларининг асосий элементларидан бири қайд қилиш элементидир ёки қайд қилиш қурилмасидир.Қайд қилиш қурилмасининг ноасосий вазифаси оператор сезги органларига таъсир этувчи сигналлар ишлаб чиқариш, яъни ўлчаш схемаларидаги сигнални мос равишда оператор сезги органларига йетказиш. Ўлчаш техникасида микропроцессорлардан фойдаланиш асбобларнинг аниқлигини кескин оширишга, уларнинг имкониятларини анча кенгайтиришга, ишончлилигини, тез ишлашини оширишга, аввалари мутлақо ечилмаган масалаларни ҳал этишга имкон беради. Технологик процессорларни бошқаришнинг автоматлаштирилган системаси (ТП АБС) ва унинг корхонани бошқаришда тутган ўрни корхона турига, технологик обйектнинг хилига ва фойдаланилаётган назорат қилиш ҳамда автоматлаштириш воситаларига боғлиқ. Ишчи тавсифномаси деб, генератор салт ёки хар хил кийматдаги юкламалар билан ишлаганда унинг кучланиши U ни айланишлар частотаси п га богликлигига айтилади, яъни U = f (n). Коммутатор (switch, switching hub)- маълумотларни (кадрларни) ишлаш тамоили бўйича кўприкдан фарқ қилмайди. Коммутаторнинг кўприкдан фарқли жойи шуки, у ўзига хос коммуникацион мультипроцессор бўлиб, унинг ҳар бир порти кўприк сингари маълумотларни ишлаш алгоритми асосида мустақил ишлайдиган махсуслаштирилган процессорлар билан таъминланган. Теплоэнергетик кўрсаткичларга: харорат, босим, сатх ва сарф каби катталиклар киради. Электроэнергетик кўрсаткичларга: ўзгармас ва ўзгарувчан ток ва кучланиш, актив реактив ва тўла қувват, қувват коэффициенти, частота, изоляция қаршилиги. Механик кўрсаткичлар: бурчак тезланиш, деформация, куч, айланиш моментлари, деталлар сони, материаллар қаттиқлиги, тебраниш, масса. Кимёвий кўрсаткичлар: концентрация, кимёвий тузилиши ва таркиби. Физикавий катталиклар: намлик, электр ўтказувчанлик, зичлик, юмшоқлик, ёритилганлик ва б. кабилар. Реле деб маълум бир кириш сигнали ўзгарганда чиқиш сигнали сакрашсимон ўзгарувчи мосламага айтилади. Электромагнит релеларида чўлғамдан ўтаётган ток таъсирида магнит майдон хосил бўлиб якорнинг ва контактларнинг холати ўзгартирилади. Магнитоэлектрик релеларда чўлғам рамка кўринишида бажарилиб, ўзгармас магнит майдонида жойлаштирилган. Чўлғамдан ток ўтаётганда рамка пружинани кучини енгиб харакатга келади ва контактларнинг ҳолатини ўзгартиради. Электродинамик реле иш принципи бўйича магнитоэлектрик релега ўхшаш лекин ундаги магнит майдони махсус уйғотиш чўлғами билан ҳосил этилади. Индукцион реленинг иш принципи реленинг чўлғами ҳосил қиладиган ўзгарувчан магнит оқими ва харакатланувчан дискда ҳосил бўладиган ток ўзаро таъсирига асосланган. Ферромагнит релелар магнит катталиклари (магнит оқими, магнит майдони кучланганлиги) ёки ферродинамик материалларининг магнит тавсифномалари ўзгарилиши таъсирида ишлайди. Электрон ва ион релелари бевосита кучланиш ёки ток кучи натижасида ҳосил бўладиган сакрашсимон ўзгаришлар таъсирида ишлайди. Электроиссиқлик релелари ҳарорат таъсирида ишлайди. Уларнинг иш принципи юқорида кўриб чиқилган биметалик ва билатомитрик датчикларнинг иш принципига ўхшаш бўлади. Резонанс релелари иш принципи электрик тебраниш тизимларда ҳосил бўладиган резонасга асосланган. Стабилизатор деб, ўзгармас токнинг кучланиши миқдорини автоматик равишда ва юқори аниқликда (фойдаланувчининг қаршилиги ўзгарганда ҳам), бир хилда ушлаб турувчи электрон қурилмага айтилади. Температуранинг таъсирини бартараф этиш учун температура компенсатори қўлланилади. Дискретлаштириш – бу муайян (жуда қисқа) дискрет вақт оралигида қайдномаларни олишдир. Қайд қилиш қурилмасининг вазифаси оператор сезги органларига таъсир этувчи сигналлар ишлаб чиқариш, яъни ўлчаш схемаларидаги сигнални мос равишда оператор сезги органларига етказиш. Микропроцессор - бу рақамли сонлар устида амаллар бажарувчи қурилмадир. Микропроцессор - битта ёки бир нечта катта интеграл схемалар тарзида тайёрланган процессордир. У бир ёки бир нечта дастур билан бошқарилувчи бир ёки бир нечта катта интеграл схемалардан иборат бўлган ва рақамли ахборотларни автоматик тарзда ишлайдиган яримўтказгичли асбобдир. Микропроцессорлар хотирлаш қурилмалари ва ахборот киритиш-чиқариш қурилмалари билан бирга ишлатишга мўлжалланган. |