Главная страница
Навигация по странице:

  • МАЖБУРИЙ КЎРСАТМА

  • ОГОҲЛАНТИРИЛАСИЗ.

  • Шайхонтоҳур тумани давлат инспектори Мирахмедов.Х

  • Мажбурий кўрсатма. Мажбурий крсатма


    Скачать 33.5 Kb.
    НазваниеМажбурий крсатма
    Дата25.09.2022
    Размер33.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаМажбурий кўрсатма.doc
    ТипДокументы
    #694746



    _________ “ 16 ” сентабрь 2022 й

    140-сонли ДМТТга
    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ташкилотлар ҳамда қурилиш ҳудудлари бўйича масъул ташкилот раҳбари, ёки ЯТТ ёхуд жисмоний шахс ФИШ
    МАЖБУРИЙ КЎРСАТМА
    Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори билан тасдиқланган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, меъёрлари, муддатлари ва бошқа талаблари ва қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш, белгиланган тартибда рухсатномаларни расмилаштириш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш мақсадида Сизга тегишли бўлган ҳудудларда мавжуд дарахтлар ва буталарга шикаст етказиш, уларни ўзбошимчалик билан кесиш ёки бошқа жойга кўчириш, илдиз қисмидан қўпориб олиб ташлаш, шунингдек фуқаролар ва мансабдор шахслар ўз ихтиёрларидаги дов-дарахтларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслиги борасида:

    ОГОҲЛАНТИРИЛАСИЗ.
    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79 ва
    1976-моддаларига биноан шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган худудларда дарахтларни мухофаза қилиш ва саклашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг конуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

    Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплаши шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.


    Шайхонтоҳур тумани

    давлат инспектори Мирахмедов.Х
    _______________________________________________________________________________________
    _______________________________________________________________________________________
    -----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

    _________

    ТИЛХАТ
    Мен 140-сонли ДМТТ ушбу мажбурий кўрсатма хатини олдим ва унинг мазмун-моҳияти билан шахсан таништирилдим.


    Н.А.Ярашева ___________ 16.09.2022 й.


    написать администратору сайта