отк. Открытый урок на тему _Ў. Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди. “Дунёнинг. Мавзу . ошимовнинг аёти ва ижоди. Дунёнинг ишлари. Дарснинг масади
Скачать 21.08 Kb.
|
Мавзу: Ў. Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди. “Дунёнинг ишлари”. Дарснинг мақсади: 1. Ўқувчиларни Ў. Ҳошимовнинг ҳаёти ва ижоди билан таништириш ҳамда “Дунёнинг ишлари” асарининг мазмунини ўрганиш. Ўқувчилар томонидан асарнинг мазмуни ва моҳиятининг чуқур ўзлаштирилишини таъминлаш. Ўқувчиларда оналарнинг буюк зот эканликлари тўғрисидаги тушунчани қарор топтириш. Ўқувчиларда оналарга нисбатан чексиз ҳурматни уйғотиш, бурчларини уқтириш. Дарс жиҳози: Ў. Ҳошимовнинг портрети, адиб ижоди хусусида маълумот берувчи жадвал, “Дунёнинг ишлари” асари. Дарс жараёнида қўлланувчи усуллар: Суҳбат, савол жавоб, ақлий ҳужум, “3/3”, “тафаккур чўққиси”. Дарснинг режаси: 1. Ў.Хошимов- замонавий ўзбек адабиётининг етук намаёндаларидан бири. 2. “Дунёнинг ишлари”, асарининг асосий ғояси. Оналарга хос бўлган юксак фазилатларнинг эътирофи. Дарснинг бориши: I. “4Х8Х4Х8”усули ёрдамида билимларни ўзлаштириш. Синф ўқувчилари 4 нафардан бўлиб 8 та гуруҳга бўлинадилар. Мавзунинг умумий матни 8 қисмга бўлиниб, ҳар бир қисм ҳар бир гуруҳга берилади ва гуруҳларга матнни ўрганиб чиқиш вазифаси топширилади. Гуруҳларга қуйидаги дарслик матнининг қуйидаги қисмлари тавсия этилади: 1-гуруҳга - Ў. Ҳошимовнинг ҳаёти ва фаолияти. 2-гуруҳга – асарнинг “Оқ, ойдин кечалар” номли банди. 3- гуруҳга – асарнинг “Туш” номли банди. 4- гуруҳга – асарнинг “Гилам пайпоқ” номли бандининг 1-ярми. 5- гуруҳга – асарнинг “Гилам пайпоқ” номли бандининг 2-ярми. 6- гуруҳга – асарнинг “Алла” номли бандининг 1-ярми. 7- гуруҳга – асарнинг “Алла” номли бандининг 2-ярми. 8- гуруҳга – асарнинг “Илтижо” номли банди. Матн гуруҳлар томонидан ўрганилгандан сўнг, гуруҳлар қайта ташкил этилади (ушбу ўринда ҳар бир гуруҳда аввалги бешта гуруҳнинг бир нафар аъзоси бўлиши шарт). Гуруҳлар қайта ташкил этилгандан сўнг ҳар бир ўқувчи ўзи ўзлаштирган маълумотларни қолган ўқувчиларга ҳикоя қилиб беради. Шу тарзда мавзу матн ўқувчилар томонидан ўзлаштирилади. II. Савол- жавоблар асосида суҳбат ташкил этиш. Ўқувчиларга қуйидаги саволлар берилади: Ў. Ҳошимовнинг ҳаёти ҳақида нималарни билиб олдингиз? Адиб томонидан қандай асарлар яратилган? “Дунёнинг ишлари” қандай жанрда ёзилган асар саналади? Ушбу асарнинг асосий қаҳрамонлари кимлар? Асарда оналарга хос бўлган қандай фазилатлар ифода этилган? Асар билан танишиш натижасида қандай таассуротларга эга бўлдингиз? II. “Ақлий ҳужум” усули ёрдамида билим, кўникмаларини мустаҳкамлаш. Ушбу усул воситасида қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади: ўқувчилар жуфтликка бирикадилар ва уларга адиб Ў. Ҳошимовнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи тушунчаларни тўлдириш вазифаси юкланади. Ўқитувчи топшириқнинг гуруҳлар томонидан қандай бажарилганлигини текширади. Сўнгра ўқувчилардан ушбу саналар нимани англатишини сўрайди, тўғри жавоб бера олган ўқувчи ўқитувчи ролини ижро этади. Навбатдаги босқичда ўқувчилардан адиб томонидан яратилган олтита асарнинг номини карточкаларга ёзиш сўралади. Ушбу ўқувчи ўқитувчи ёрдамида топшииқни мавжуд жуфтликларга бириктирилган ўқувчилар қандай бажарганликларини текширади ва ёзув тахтасига қуйидаги атамаларни ёзади: “Баҳор қайтмайди”, “Икки эшик ораси”, “Нур борки, соя бор”, “Тушда кечган умрлар”, “Дунёнинг ишлари”, “Урушнинг сўнгги қурбони”. Ўқитувчи ролини бажараётган ўқувчи тенгдошларидан ушбу сўзлар нималарни англатишини сўрайди. III. “3\3” усули ёрдамида ўзлаштирилган билимларни текшириш; Ўқувчиларга қуйидаги вазифани бажариш топширилади: берилган тушунчалар рўйхатидан Ў.Ҳошимов томонидан яратилган асар номини аниқланг ва уларни рўйхатидан чиқаринг, ҳаракатларингиз моҳиятини изоҳланг. IY. “Тафаккур чўққиси” усули ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш. Ўқувчиларга мавзу юзасидан мантиқий фикрлашни талаб этувчи қуйидаги саволлар берилади: Сизлар қандай фикрдасизлар: нима учун асар “Дунёнинг ишлари” деб номланган? Боланинг тушида онасининг чироқ кўтариб юрганларини кўриши Сизларнинг фикрингизча нимани англатади? Айтинглар-чи, алланинг қудрати нимада? Адибнинг “..... дунёдаги ҳамма оналар яхши” деган сўзларнинг маъносини қандай изохлайсизлар? |