семинар казус. Мен мева сабзавот махсулотларини экспортга олиб чимочиман. Бунда андай божхона тловлари мавжуд
Скачать 15.71 Kb.
|
Мен мева сабзавот махсулотларини экспортга олиб чиқмоқчиман. Бунда қандай божхона тўловлари мавжуд. Товарларни импорт қилмоқчиман. Бунда қандай чекловлар мавжуд. Қайси товарларни импорт қилсам божхона божидан имтиёзга эга бўламан. Импорт товарлари учун божхона имтиёзлари ва преференциялар тушунчалари фарқини очиб бера оласизми. Мисол билан келтириб тушунтириб беринг. Қайси ҳолларда божхона органи ходими импортга расмийлаштирган товарларимдан божхона расмийлаштирувидан ташқари қўшимча йиғимларни ундириши мумкин ва уларни миқдори қанча. Товарларни четдан олиб киришда божхона тўловларини қаега, кимга ва қайси вақт тўлашим лозим. Мен тоғамди ўрнига тўласам бўладими. Менинг ёшим 14 да. Қайси холларда тўланган импорт божларим қайтарилиб берилиши мумкин Товаримди экспортга олиб чиқиб кетганман. Аммо ушбу товаримди Россияда очиб текшириб куришганда товаримда зарарли хашаротлар борлигини аниқлашди ва киришга рухсат бермади. Ушбу товаримди қайтариб олиб киришим иложи борми ва бунда қандай тўловлар тўлашим керак. Мен хеч қаердан руйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини олиб бормоқдаман.Товарларни четдан импорт қилишимда қандай божхона тўловларини тўлайман ва имтиёзлар мавжудми менга тўловлар тўлаш бўйича. Вайси давлатлардан товарлар олиб келсам мен энг кам божхона тўловлари тўлайман ва яна қандай қўшимча шартлари бор божхонадан расмийлаштирув жараёнида Импорт товарларим учун божхона тўловларини қанча бўлишини мен билмайман. Менга ёрдам бера оласизми қаерга ёки қайси хужжат ёки қонунларни уқиб ўрганиб хисоблаб чиқаришимди. Товарларимди импортга 3 ой расмийлаштириб чиқарганман. Ушбу товаримдан хозир фойдаланиб келмоқдаман. Лекин бир соат олдин узини божхона органи ходими деб таништирган бир киши сизга қўшимча текширувлардан сўнг қўшимча божхона тўловлари хисобланди. Нимага хисобланди деб сўрасам эртага божхона органига келинг тушунтириб бераман деб жавоб беришди. Нима ва қайси қонун хужжатларига амал қилмаган бўлишим мумкин. Қайси вақтгача божхона органлари қўшимча божхона тўловлари хисоблашлари мумкин. Қаерда хатолигим бўлган бўлиши мумкин. Товарим учун мувофиқлик сертификати олиш имконияти бўлмаганлиги сабабли 8 ойдан бери божхона омборида сақлаб турибман. Бу холатда менга қандай молиявий ва божхона тўловларидан қийинчиликлар бўлиши мумкин. Экспорт ва импорт божхона режимларида БЮДнинг барча графаларини тўлдириб чиқдим. Менга БЮДнинг 44 ва 47 графаларини тўлдириш бўйича амалий ёрдам бера оласизми. Божхона тўловлари хақида менга тушунтириб беринг. Бу маблағлар қаерга тушади. Нима учун барча олиб кирилаётган товарлардан божхона тўловлари ундирилади. Асос нима. Импорт қилинган товар менга ёкмади. Мен ушбу товарларни қайтариб юборсам бўладими. Тўланган божхона тўловларим қайтарилиб бериладими. Мен хорижий инвесторман. Мен инвестиция киритдим. Қайси холларда менга божхона тўловларидан имтиёз берилади. Қайси хужжатлар талаб қилинади мендан. Жисмоний шахс сифатида қайси товарларни Республикага божсиз олиб киришим мумкин. Ва ушбу товарларни олиб кирганимдан сўнг уларни сотишим ёки қайтариб экспорт режимига расмийлаштирсам бўладими. Менга қандай имтиёзлар мавжуд Нима учун божхона органлари ходимлари менинг хисобимда пул маблағлари етарли бўлмаса божхона кўригини амалга оширмасдан ўтирибди. Қайси холларда божхона кўриги учун тўловлар ундирилмайди. Божхона омборига (божхона органига тегишли) сақланган товарларим учун қайси холларда мендан тўловлар ундирилмайди. |