|
Мусобакани ташкил килиш ва утказиш усуллари. Мусобақани_ташкил_қилиш_ва_ўтказиш_усуллари. Мусобаани ташкил илиш ва тказиш усуллари
МУСОБАҚАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ УСУЛЛАРИ Спорт мусобақаси – бу спортчининг жисмоний тайёргарлиги орқали онгнинг айрим жихатларини ривожлантириш афзалликларини аниқлаш учун тартибга солинган қоидалар асосида рақобатлашиш усулидир. Мусобақада муваффақиятга эришиш асосан ўз вақтида ва аниқ мақсадли қилинган тайёргарликка боғлиқдир. Бизнинг бутун ҳаётимиз доимий мусобақадир. Машҳурлик учун, мухаббат учун, баҳолар учун, муваффақият учун. Ғалаба қозониш учун сиз фақат бу мусобақа қоидаларини яхши билишингиз керак бўлади.
Лиз Коли, «Жозибадор 13» китобидан
МУСОБАҚАЛАР ТАСНИФИ: Мақсадига қараб: - 1. Асосий мусобақалар – маълум бир даврларда бўлиб ўтадиган мусобақалар (Олимпия ўйинлари, жахон чемпионатлари, Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари, мамлакат чемпионати ва кубоқлари).
- 2. Етакчи мусобақалар - асосий мусобақаларга тайёргарлик сифатида ўтказиладиган мусобақалар.
- 3. Саралаш мусобақалари – танловнинг якуний босқич иштирокчиларини танлаш ёки терма жамоаларни шакллантириш учун ўтказилади
- 4. Назорат мусобақалари – спортчиларни тайёргарлигини аниқлаш ва ўқув-машғулот дастурига тузатишлар киритиш учун хизмат қилади.
- 5. Тижорат мусобақалари – асосий мақсад пул мукофоти ёки совринни қўлга киритиш
- 6. Оммавий мусобақалар – кенг доирадаги кишилар эътиборини жалб қилиш, тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий ахамиятга эга мусобақалар.
- Айрим спорт турларида фақат бажарилган ишнинг натижаси инобатга олиниб бахоланади. (масофани босиб ўтиш, кўтарилган оғирлик, сакрашни баландлиги, урилган тўплар сони ва х.к). Бунда қоидалар билан белгиланган харакатларни бажарган холда натижа кўрсатилган тақдирда хам спортчининг техникаси бахоланмайди.
- Бошқа мусобақаларда харакатнинг бажарилиш жараёни инобатга олинади. (гимнастика, синхрон сузиш, фигурали учиш) хакамлар хайъатининг субъектив бахо бериши спортчининг ғалабасига таъсир кўрсатади.
- Мусобақалар бир спорт тури бўйича (бокс, эшкак эшиш, футбол) бўлиши мумкин ва бир неча спорт турларини қамраб олган холда кўпкураш (масалан: бешкураш – югуриш, сузиш, велоспорт, қиличбозлик ва ўқ отиш) усулида бўлиши мумкин. Бундан ташқари комплекс мусобақалар бўлиши мумкин масалан: спартакиада, универсиада, Олимпия ўйинлари ва бошқалар.
Мусобақа иштирокчилари контингентига кўра: - Ёшга қараб: (масалан: фахрийлар, ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида);
- Жинсига қараб;
- Малака тоифасига қараб: (разрядлари инобатга олинади);
- Худудий мансублиги бўйича (туман биринчилиги, вилоят биринчилиги ва х.к);
- Жамоавий ва якка тартибдаги;
- Очиқ ва ёпиқ мусобақалар;
- Рақибнинг бевосита алоқаси билан(кураш); - Рақибнинг билвосита алоқаси билан (қиличбозлик); - Рақиб томонидан халақит берилмаган холда (енгил атлетика, гимнастика); - Қаршилик ва тўсиқларни бартараф этиш билан (спорт ўйинлари); - Мусобақалар иштирокчиларнинг бир вақтнинг ўзида бир жойда бўлиши билан ва бир вақтда бошқа-бошқа жойда бўлиб рақобатлашиши мумкин. Мусобақалар ўтказилиш шароити ва даврийлигига кўра ажратилади. - даврийлиги (мусобақалар маълум бир муддат оралиғида ўтказилиши: мамлакат чемпионати йилда бир марта, Осиё чемпионати икки йилда бир марта ва х.к)
- ўтказилиш шароитига кўра (ёпиқ бинода, очиқ хавода, тоғ қиялигида, қум шароитида ва х.к
Хакамлик қилиш турига қараб: - Иштирокчининг субъектив харакатига кўра (гимнастика, фигурали учиш);
- Иштирокчининг объектив харакатига кўра (югуриш, улоқтириш, сакраш);
- Тўғридан тўғри. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, мусобақа машқлари барча иштирокчилар томонидан бир вақтнинг ўзида бир хил спорт майдончасида амалга оширилади. У асосан иштирокчиларнинг натижалари метрик бирликларда ёки балл тизимида баҳоланадиган мусобақаларда қўлланилади.
- . Айлана усули. Бу усул асосан спорт ўйинларида қўлланилади ва ҳар бир иштирокчи (жамоа) бошқа барча иштирокчилар билан учрашиши керак деган тамойилга асосланади. Мусобақанинг барча иштирокчиларининг кучини жуда объектив аниқлаш имконини беради.
- Чиқиб кетиш (олимпия) усули. Бу усул бир ёки бир нечта мағлубиятдан кейин иштирокчи ёки жамоани чиқиб кетиш тамойилига асосланади. Асосий афзаллик - танловга кўплаб иштирокчиларни жалб қилиш ва мусобақани қисқа вақт ичида ўтказиш имконияти.
- Аралаш усул. Бу усул айлана усул ва чиқиб кетиш усулининг аралашмасидан ташкил топган. (масалан: футбол жахон чемпионати).
Спорт мусобақалари қандай миқёсда бўлишидан қатъи назар - халқаро, миллий, минтақавий ёки маҳаллий бўладими у тўғри ташкиллаштирилган бўлиши керак. Спорт тадбирини ташкиллаштириш муваффақиятли бўлиши тадбирни тўғри ва малакали бошқаришга боғлиқдир Айлана усулида мусобақа ўтказиш. Чиқиб кетиш усулида мусобақа ўтказиш. - Мусобақалар ўтказиш учун баъзи қоидалар асосида дастур тузилади.
Чиқиб кетиш усули жамоалар (иштирокчиларининг)бир ёки бир нечта мағлубиятдан кейин мусобақадан принтсипига асосланади. Мусобақалар ўтказиш учун баъзи қоидалар асосида дастур тузилади.
Жамоалар сони 2 даражасига тенг бўлиши мумкин, яъни 4, 8, 16, 32, 64 ва тенг бўлмаслиги хам мумкин яъни 3, 5, 7, 9 ва бошқалар.
Исталган миқдордаги жамоаларни чиқиб кетиш усулида мусобақада иштирокини таъминлаш учун биринчи турда нечта жамоа ишитирок этишини аниқлаштириб олишимиз лозим бўлади.
Бунинг учун қуйидаги формла ишлатилади:
(А-2х) х 2
Бу формулада А-командалар сони, 2х - А га яқинлаштирилган ва даражага орттирилган, аммо А дан кичикина сон
Масалан 8 командани кўриб чиқсак:
(8-22)x2=8
Демак биринчи турда 8 та команда хам иштирок қилади
Яна битта усули!!! Доимгидек бўлувчи сонлар мавжуд булар: 2, 4, 8, 16, 32, 64 Энди формула: А-В=Сx2=D А – командалар сони В – бўлувчи сонлар С - йиғинди D – биринчи турда ўйнайдиган командалар Қайси командалар кейинги турдан бошлаб иштирок этишини аниқлаб оламиз: Формула: А-D=F Йиғинди тенг иккига ажратилади ва жеребёвкада тузилган командалардан тепасидан ва пастидан олинади: Қийинроғидан бирини кўриб чиқамиз. 10-8=2*2=4
Демак биринчи турда 4 та команда иштирок қилади
11 жамоани кўриб чиқамиз.
11-8=3*2=6
Демак биринчи турда 6 та команда иштирок қилади - - мусобақа низомини ишлаб чиқиш;
- - харажатлар сметасини ва мусобақа ўтказиш буйруғини тасдиқлатиш;
- - бош хакам ва бош котиб тайинлаш масаласини хал қилиш;
- - мусобақа тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича масъул шахсларга йўриқномалар бериш.
Тайёргарлик кўриш ишларида қуйидагиларни инобатга олиш лозим: - - мусобақа ўтказиш жойини аниқлаш, жихоз ва инвентарлар билан таъминлаш;
- - мусобақа очилиш маросимини режасини тузиш;
- - хакамлар жамоасини тайинлаш;
- - хизмат кўрсатувчи ходимларни тайинлаш;
- - иштирокчиларни яшаш ва овқатланиш жойларини аниқлаштириш;
- - ғолиб ва совриндорлар учун медал ва дипломлар ташкиллаштириш;
- - ўтказилган мусобақа баённомалари, жадвали, ва хисоботларини тайёрлаш;
- - тиббиёт ходимларини жалб қилиш;
- - хакамлар ва хизмат ходимлари билан ўтказиладиган мусобақа қоидалари тўғрисида семинар ўтказиш;
- - хакамлар хайати, жамоа вакиллари ва тренерлар билан биргаликда мажлис ўтказиш;
- - тадбир ўтказилаётган бинонинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соха вакилларини жалб қилиш;
- - тадбир ўтказилаётган вақтда тартибни сақланиши таъминлаш.
Спорт мусобақалари ва спорт тадбирларини ўтказиш асосан бир нечта хужжатлар асосида бошқариб борилади: улар спорт мусобақалари тўғрисида низом, спорт мусобақаларининг тақвим режаси, ўтказиш регламенти ва сарф-харажатлар сметаси. Мусобақа низоми Мусобақа низоми - иштирокчиларининг мақсади, вазифалари, таркибини, ғолибларни аниқлаш тартиби ва усулларини белгилайдиган асосий бошқарув ҳужжати хисобланади.
Ушбу низом тадбир ташкилотчилари, унинг иштирокчилари ва судялари ўртасидаги барча муносабатларни тартибга солади.
Бу қуйидагиларни кўрсатади: мусобақанинг номи, вақти, манзили, мусобақанинг вазифалари, мусобақа ташкилотчилари, иштирокчилар ва томошабинларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби, дастлабки дастур ва уни ўтказиш тартиби, иштирокчилар рўйхати, қатнашчилар ва уларни қабул қилиш шартларига қўйиладиган талаблар, хулоса қилиш шартлари, мусобақа ўтказиш тизими (ғолибларни аниқлаш), мукофот шакли ва молиялаштириш.
Ишлаб чиқилган мусобақа низоми жавобгар ташкилот томонидан тасдиқланиб мусобақа ва манфаатдор ташкилотлар ва манфаатдор ташкилотларнинг барча иштирокчиларига олдиндан юборилади.
Тақвим режа Тақвим режа Мусобақанинг тақвим режаси тадбир даврида режалаштирилган спорт тадбирлари рўйхатини тартибга солувчи режалаштирилган ҳужжат бўлиб, уларнинг холати ва унинг ўтказилишини, иштирокчи ташкилотлар, иштирокчилар ва судялар таркиби, шунингдек тахмин қилинган молиявий харажатлар ккўрсатилади. Тақвим режасининг бажарилиши мусобақалар ўтказувчи ташкилотларнинг махоратига боғлиқ бўлади. Одатда, тақвим режаси бир йил ёки мавсум учун ишлаб чиқилади ва учта бўлимни ўз ичига олади: - 1) жисмоний ва соғломлаштириш тадбирлари;
- 2) оммавий тадбирлар;
- 3) спорт турлари бўйича мусобақалар
Тақвим режада мусобақа номи, ўтказилиш вақти, жойи ва тадбирни ўтказиш бўйича масъуллар кўрсатилади. Талабнома - Спортчиларнинг мусобақаларда иштирок этиш учун қўшимча равишда белгиланган муддатларда дастлабки талабнома, сўнгра якуний талқинда талабнома топширилади.
- Биринчи далолатномада ушбу жамоанинг мусобақаларида қатнашиш истаги мавжудлиги хақида. Иккинчи далолатномада иштирокчиларнинг таркиби ва бошқа маълумотларни тақдим этади. Баъзи бир спорт турлари мусобақаларида бош судянинг қарори билан баъзи ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Яъни бир иштирокчининг ўрнига бошқасини тушириши этиш мумкин. Тақдим этилган аризалар асосида мусобақа баённомаси тузилади.
Мусобақа жадвалини олдиндан ишлаб чиқиш лозим бўлади, мусобақада иштирокчиларнинг иштирок этиш кетма-кетлигини ва вақтини белгилаш керак. Иштирокчилар ва ташкилотчилар мусобақанинг ўртача давомийлигини билиши, турларнинг сони ва иштирокчилар сони, мусобақанинг умумий давомийлигини ушбу жадвалга асосланган ҳолда аниқлаш мумкин бўлиши керак.
Мусобақа ўтказишнинг умумий режаси Биринчи босқич - мусобақа очилиши - Мусобақа очилиш маросими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- • тадбир бошланишидан олдин спортчилар, мураббийлар ва хакамлар саф тортишади;
- • Ташкилотчилар томонидан ва мусобақа мехмонлари томонидан тантанали нутқлар сўзланади
Танловда иштирокчилар ва судялар тақдимоти - Иштирокчилар ва хакамалар кенгашининг тақдимоти мусобақа бошланишидан олдин, мусобақа оралиқидаги танаффусда ва тур бошланишида ўтказилади.
- Спортчини тақдим этганда, кўкрак белгиси, исми, фамилияси ва спорт жамиятива қайси худуддан иштирок этаётгани кўрсатилади.
- Хакамлар хайяти тақдимотида хакамнинг исми-шарифи қайси худуддан эканлиги кўрсатилади.
Мусобақаларни ёпиш ва тақдирлаш маросими - Тақдирлаш маросими учун қуйидагиларни тайёрлаш керак:
- Мукофотлар (совғалар, кубоклар, медаллар, дипломлар, дипломлар);
- Тақдирлаш маросими:
- Танлов якунида;
- Тақдирлаш маросими ўтказиш учун иштирокчиларни сафланади.
- Бош хакам натижаларни эълон қилади.
Мусобақанинг якуний қисми - Мусобақа тугагандан кейин тренерларга белгиланган тартибда зарурий чора-тадбирлар бўйича мусобақа хақида хисоботлар тақдим этилади.
Мусобақа баённомаси Мусобақа баённомаси масъул ташкилот томонидан тасдиқланади ва хар бир иштирокчининг эгаллаган ўрни кўрсатилади
Эътиборингиз учун раҳмат!!! |
|
|