Главная страница
Навигация по странице:

  • «Ғизо ва даводаги ҳаром қилинган ва нажас бўлган моддалар ҳақидаги қарор»

  • Savol

  • «G‘izo va davodagi harom qilingan va najas bo‘lgan moddalar haqidagi qaror»

  • E витамины хакида. Савол e моддасида чча ёи бор дейишди. Баъзи шоколад, маргарин ва музаймоларда шу модда блар экан деб эшитдим. Шу трими (Шомашраб) Жавоб


    Скачать 28.91 Kb.
    НазваниеСавол e моддасида чча ёи бор дейишди. Баъзи шоколад, маргарин ва музаймоларда шу модда блар экан деб эшитдим. Шу трими (Шомашраб) Жавоб
    Дата23.11.2022
    Размер28.91 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаE витамины хакида.docx
    ТипДокументы
    #807084



    Савол: E моддасида чўчқа ёғи бор дейишди. Баъзи шоколад, маргарин ва музқаймоқларда шу модда бўлар экан деб эшитдим. Шу тўғрими? (Шоҳмашраб)

    Жавоб: Албатта, бу ҳозирги кунда кўп такрорланадиган саволлардан ҳисобланади. Фақат Е-322 эмас, балки шунга ўхшаган рамз билан ишора қилинган кўпгина моддалар бор. Ана ўша моддалар озиқ-овқат маҳсулотларини маълум бир савияда ушлаб туриш, ёки қандайдир бир бошқа вазифаларни бажарадиган моддалар бўлади. Улар битта чўчқа ёгидан ташкил қилинган эмас, балки бир неча қоришма нарсалардан ташкил қилинган – «жалатин» ё шунга ўхшаган турли моддалар ҳисобланади. Уларнинг ичида чўчқа ёги қўшиб ишлатилган бўлиши мумкин, ёки кўпроқ ҳайвонларнинг суяклари ишлатилган бўлади ва ўшанинг ичида чўчқанинг суяги ҳам бўлиши мумкин.

    Мана бу масалага аввал бўлмаганлиги учун эски китобларда жавобини топа олмаймиз, лекин ҳозирги замон уламолари бу масалаларни пухта, ниҳоятда диққат билан ўрганишган, мана шу озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлайдиган кишилар билан, олимлари билан ўтириб, таркибларини, таҳлилларини – ҳамма нарсаларини кўпчилик бўлиб ўрганиб чиқишган ва ўз хулосаларини айтишган.

    Бу масала бизнинг диёримизда, халқимизнинг орасида энди-энди суриштириб борилаётгани эътиборидан, мўмин-мусулмонлар бунга қизиқиб, ҳукмини ўрганишга қизиқаётганлиги эътиборидан бу масалага батафсил тўхтаб ўтмоқчимиз ва ана ўша тўхтаб ўтишда асосан, Ислом фиқҳи академиялари, тиббий илмлар бўйича ислом ташкилоти уламолари ва бугунги кунимизда кўзга кўринган фақиҳларининг мажлислар ўтказиб, маслаҳат ва чуқур таҳлил қилиб ўрганиб чиққандан кейинги хулосаларини сизларга етказишга ҳаракат қиламиз.

    Мана шундай савол бошқа уламоларга ҳам берилган. Бизга берилган саволда Е-322 дейилган бўлса, бошқаларда, мана мисол учун «Мусулмон озчиликлар фиқҳи» деб номланган китобдаги саволда Е-422, Е-553 деб рамз қилинган моддалар ҳақида сўралади. Унда ҳам, бизнинг саволимиздаги каби «мана шу моддалар ичига аралаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини еса бўладими, бизга айтилишича ана шу нарсаларнинг асли чўчқанинг ёги ёки суягидан эмиш?» деган саволлар берилган.

    Жавобга айтиляптики, ана ўша рақамланган моддаларнинг ҳаммасининг ҳам асли чўчқанинг суягидан ёки ёгидан бўлавермайди. Баъзи ҳолатларда ўша нарсаларсиз қилинган ҳолатлар ҳам бор. Лекин ҳаром нарсадан қилинган фаразни эътиборга олсак ҳам, фуқаҳоларнинг барча жумҳурлари қарор қилишганки, «Агар нажас нарса бошқа нарсаларга аралашиб йўқ бўлиб кетса, унинг ҳукми ҳам ўзгаради.

    Мисол учун: ароқ моддаси – маст қилувчи ичимлик ўзи жойида турган ҳолида маст қилувчи ичимлик ҳолидан ўтиб сиркага айланиб қолса, ҳалол бўлади. Ёки нажосат нарса куйиб кул бўлса, унинг ҳам ҳукми ўзгаради - покка айланади.

    Шунингдек, нажосат нарса тузнинг ичига тушиб, туз уни еб юборса, унинг ҳам ҳукми ўзгаради. Мисол учун, бир ҳайвон, ҳоҳ у ит бўлсин ёки чўчқа бўлсин туз конига қулаб тушган бўлса-ю, туз уни тамоман еб юборса, унинг итлик ёки чўчқалик хусусияти тамоман йўқолади, у умуман вужудда бўлмай йўққа айланиб кетади. Энди ўша ерда тузгина қолади, ана шу пайтда сифати ўзгарган бўлади ва исми ҳам қолмайди, ўзгаради. Шунга биноан унинг ҳукми ҳам ўзгариб нажосатдан покликка айланади.

    Мана шу гаплардан хулоса чиқариб айтамизки - биз бундай холатларда нарсаларнинг аслига қараб ҳукм чиқармаймиз, чунки ароқнинг асли ўзи узумдан бўлади, ёки шунга ўхшаган шариатда рухсат берилган мубоҳ нарсалардан бўлади. Лекин, ўша узум, ёки бугдой, ёки бир нарса ишлов бериш оқибатида узумлик, бугдойлик ҳолини ўзгартириб, маст қилувчи ичимликка айланади. Ана шу пайтда «бунинг асли узум эди, ичса бўлаверади» демаймиз. Чунки турган ҳолига қараб ҳукм чиқарамиз – «бу узум эди, ҳозир хамрга-ароққа айланибди, ҳаром бўлди» деймиз. Ана шу ароққа айланиб турган нарса маълум бир муддат ўтиб, ўзгариб, сиркага айланиб қолса, «бу асли ароқ эди, энди сирка бўлибди, ишлатмаймиз» демаймиз, балки «бу сирка, буни ишлатса ҳалол, ўзи покдир» деган ҳукмни чиқарамиз.

    Ҳозирги кундаги баъзи бир гизо ёки даволарга чўчқанинг бирор нарсаси аралашган бўлса ҳам, лекин ўша аралашган нарса ўзининг асл хусусиятини йўқотган бўлади. Бошқача ибора билан айтганимизда, «кимёвий ўзгариш оқибатида бутунлай бошқа бир нарсага айланиб қолади. Энди унинг нопоклиги, нажаслиги қолмайди ва ўша нарсада «чўчқанинг гўшти ҳаром» деб айтадиган ҳукмга ҳеч қандай дохил бўлмай қолади.

    Мисол учун, ўша нарсалардан қилинган моддалардан баъзилари ҳайвоннинг суягидан қилинади, гоҳида ўша суяк чўчқанинг суяги ҳам бўлиши мумкин. Бу ишдан хабардор бўлган, эътиқодли одамларнинг айтишича ана ўша қўшилган модда – чўчқанинг ёги ёки гўшти бўлган нарса кимёвий аралашув оқибатида ўзининг хусусиятини батамом йўқотган бўлади. Ана шундай нарсалардан баъзи вақтларда совун қилиш мумкин, ёки тиш тозалайдиган «маъжун» - пасталар қилиш мумкин ва булардан фойдаланиш мумкин. Чунки ҳали айтганимиздек, мазкур моддалар ўзининг асл моҳиятини йўқотган, батамом пок-ҳалол нарсага қўшилиб кетган нарсалар бўлади.

    Яна мана шу маънода сизларнинг эътиборингизга 1995 йил милодий санада, 22-24 май кунлари Кувайт давлатида бўлиб ўтган «Тиббий илмларнинг исломий муноззамаси» номли ташкилотнинг катта илмий анжуманида озиқ-овқат маҳсулотлари ва баъзи дори дармонларга қўшиладиган асли ҳаром бўлган моддалар тўгрисида бугунги куннинг кўзга кўринган уламолари ва тиб ходимларининг жуда катта илмий анжумани ва унда тақдим этилган 1112 саҳифали ҳужжатнинг охирида чиқарилган қарорни қисқача маъноси билан ҳам танишиб ўтишга ижозат бергайсиз:

    «Ғизо ва даводаги ҳаром қилинган ва нажас бўлган моддалар ҳақидаги қарор»

    Ҳар бир мўмин-мусулмон одам шариати исломия ҳукмларини ўзига лозим тутмоги вожибдур. Хусусан, озиқ-овқат ва даво соҳасида бунга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки мўмин-мусулмон одамнинг ейдиган нарсаси пок бўлмоги, ичадиган нарсаси пок бўлмоги, даволаниш учун истеъмол қиладиган дорилари пок бўлмоги лозимдур.

    Аллоҳ субҳану ва таолонинг раҳмати кенг. Ўз бандаларига раҳм қиладиган бу улуғ Зот ўзининг шариатига эргашиш йўлларини ҳам енгиллаштириб қўйган ва бу борада зарурат тугилганда баъзи бир нарсаларнинг риоясини эътиборга олишни шариатига киритган. Ана шундай қоидалардан бирида – «зарур бўлган ҳолда ман қилинган нарсаларга рухсат берилади» дейилган.

    Шунингдек, «ҳожат тушган пайтда бу ҳожат заруратнинг ўрнига ўтади» деган қоида ҳам бор. Аслида барча нарсалар мубоҳдир, илло ҳаромлигига эътиборли далил бор нарсаларгина ҳаром ҳисобланади. Шунингдек, «барча нарсалар аслида ўзи пок» деб ҳисобланади, лекин «нажаслиги, нопоклигига далил ишончли ҳолда келтирган нарсаларгина пок эмас» деб ҳисобланади.

    Ажнабий тиллардаги «алкогол» сўзи араб тилида «ал-Куҳл» деб аталади, Лекин ажнабийлар ҳам алкоголни «ал - Куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуқтаи-назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу нарса «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам барибир.

    Шу билан бирга, «хамр», яъни ароқ ва ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган нарсалар нажосат ҳисобланади. Шунга биноан, шариат нуқтаи-назаридан алкогол - яъни спиртли нарсалар тиббий ҳожат учун ишлатиладиган қилиб тайёрланган бўлса, уларни терини, яраларни ва тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш учун ишлатиш мумкин.

    Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади. Чунки, бу ердаги баъзи бир атирга қўшиладиган моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин.

    Шунингдек, баъзи бир кремларга ҳам мана шу нарса ишлатилади. Бу ҳалиги ичадиган, маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган хамр – ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо, алкогол нарса маст қилувчи модда бўлганлиги учун уни ичмоқ, танаввул қилмоқ мутлақо ҳаромдир.

    Шунингдек, мўмин-мусулмонлар қараб, ўрганиб билиб олишлари керакки, ўша ўзлари ичадиган даволарда ва унинг таркибида ароқ моддаси, маст қилувчи ичимлик моддалари бўлмаслиги керак. Хусусан, болалар учун, ҳомиладор аёллар учун бериладиган нарсаларда.

    Шунингдек, яхши билиб қўймоқ лозимки, ҳозирги кунда тайёрланаётган баъзи бир дориларнинг таркибида жуда ҳам оз миқдорда алкогол моддаси бўлиши мумкин, бу маст қилиш ниятида эмас, балки дорини ушлаб туриш ниятида ёки баъзи бир даволовчи моддаларни эритиб юмшатиш маъносида, сув ва бошқа нарсалар билан уларни юмшатиб бўлмаслиги юзасидан бироз қўшилган бўлади. Буларни истеъмол қилса жоиз, рухсат берилган.

    Шунингдек, баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотларига маст қилувчи ичимлик учун тайёрланган нарсаларни жуда оз миқдорда қўшилган бўлса ҳам истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмасдир. Бунга баъзи бир шоколадларнинг, музқаймоқнинг турлари ва шунга ўхшаш махсус овқатлар киради. Баъзи бир газли ичимликлар ҳам бор, ана ўша нарсаларда маст қилувчи нарсалар қўшилган бўлади – ароқми, конякми ёки бошқа нарсалар қўшилган бўлади – буларни ичишга мутлақо рухсат йўқ. Чунки шариат қоидаси бўйича, кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаром бўлади.

    Баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш пайтида алкогол моддасини жуда ҳам оз миқдорда ишлатилиши бор. Бунда унинг мазаси учун эмас, балки сув ёки бошқа нарсалар билан эримайдиган нарсаларни эритиш учун қилингандир. Бу кўп тарқалган нарса бўлганлиги учун ва ўша озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш пайтида қўшилган жуда оз миқдордаги алкогол нарса ҳавога буг бўлиб таралиб кетиши эътиборидан ундан озиқ-овқатларни истеъмол қилишга рухсат берилгандир.

    Баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотлари борки, унинг таркибига чўчқанинг ёги қўшилади ва у эриб бошқа нарсага айланиб кетмаган бўлади ҳамда ўз ҳолида мазкур озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида туради. Бунга мисол айтадиган бўлсак – баъзи бир пишлоқларр, мойлар, ёглар ва шунга ўхшаган нарсалар бор. Баъзи печенъеларни, шоколадларни ва музқаймоқларни қилишда чўчқанинг ёгидан фойдаланилади. Мазкур нарсаларда чўчқанинг ёги ўзи туради. Бундай таомларнинг барчаси ҳаромдир. Уларни емоқ мутлақо мумкин эмасдир. Чунки аҳли илмнинг барчаси чўчқанинг ҳамма нарсаси нажас эканлигига ва уни еб бўлмаслигига иттифоқ қилишган.

    Яна бир қонун шуки, чўчқанинг моддасидан тайёрланган «инсулин» дориси. Буни қанд касаллигига гирифтор бўлган беморлар учун даво сифатида ишлатилади ва уни шаръий қоидаларга биноан зарурат учун истеъмол қилса бўлади.

    Агар ғизо ва давога қўшилган ҳаром нарса бошқа моддаларга аралашиб, ўз хусусиятини тамоман йўқотиб, бошқа бир ҳолатга айланиб қолса, уларни истеъмол қилиши мубоҳ бўлади. Мана шу қоидага биноан, ҳайвонларнинг суягидан, терисидан ёки пайларидан қилинган «жалатин» моддаси ҳалол ҳисобланади.

    Шунингдек, чўчқанинг ёки ўзи ўлган ҳайвоннинг ёгидан қилинган совунлар мазкур чўчқа ёги ёки ўзи ўлган ҳайвоннинг ёги бошқа моддаларга – пок нарсаларга аралашиб, ўзининг хусусиятини батамом йўқотса, шакли-шамоили умуман қолмаса, ҳеч қандай аломати бўлмай бутунлай йўқ ҳолга айланиб кетган бўлса, ўшандан тайёрланган совунларни ҳам ишлатса бўлади.

    Шунингдек, баъзи бир суриладиган малҳамлар, кремлар, пардоз-андоз ашёларини таркибида чўчқанинг ёгидан қўшилган бўлиши мумкин, лекин ана ўша нарсани зийнат нарса бўлганлиги учун ишлатиб бўлмайди. Фақат ҳали айтганимиздек, бу нарса жуда оз бўлиб, ўша ёгни бутунлай бошқа нарсага айланиб кетганлиги, унинг асорати умуман қолмаганлиги аниқ бўлсагина, ишлатиб бўлади.

    Шунингдек, кишининг ҳушини йўқотадиган, араб тилида «мухаддир» деб аталадиган, бизда тиббий маъноларда ишлатиладиган нарсалар бор – нашанаванд, наркотик моддаларни бирортасини танаввул қилиб бўлмайди. Фақат тиббий маънода, муайян бир миқдорда, муайян бир шаклда, табибларни бошчилигида ва уларни тайинлаши асосидагина улардан фойдаланиш мумкин, холос».

    Алоҳида, таъкидлаб айтиб ўтишимиз керакки, мана бу бўлаётган изнлар, рухсатлар фатво тариқасида айтилган нарсалардир. Яъники, ўрганиб чиқиб, «мана шу нарса жоиз бўлади» деган хулоса чиқарилгандир. «Буни ҳамма истеъмол қилиши мажбур, қилмаса бўлмайди» деган маъно мутлақо йўқ. Кишиларнинг ичида тақво йўлини тутиб, «мана шу нарсаларни ўзим истеъмол қилмайман, нима бўлса ҳам ичида шубҳали нарса борлиги кўнглимни хира қиляпти» деган одамлар бўлса, улар албатта тақво йўлини тутганлари афзал. Кўнгиллари тортган ҳолатда энг шубҳасиз нарсаларни истеъмол қилиб юришлари ўзларининг иши – тақволари.

    Лекин, уламолар рухсат бериб қўйган тарафни олиб «уламолар рухсат берган, мана шу нарсалардан истеъмол қилсак жоиз экан» деб баъзи бир одамлар истеъмол қилса, тақво йўлини тутганлар уларни маломат қилмасликлари керак. Аксинча, фатво йўлини тутиб турганлар тақво йўлини тутганларни маломат қилмасликлари керак.

    Ҳар ким муфтийларнинг фатво беришлари билан бирга яна ўз қалбига ўзи фатво бериб, шариат ҳудудида турган икки тарафдан бирини олишга ҳаққи бор ҳисобланади.

    Аллоҳ субҳану ва таоло барчаларимизни озиқ-овқатимиз, дори-дармонимиз ҳалол, пок бўлишини Ўзи насиб қилган бўлсин, барчаларимизга Ўзи пок юришни таъминлаган бўлсин. Омийн! (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)

    * * *

    Savol: E moddasida cho‘chqa yog‘i bor deyishdi. Ba’zi shokolad, margarin va muzqaymoqlarda shu modda bo‘lar ekan deb eshitdim. Shu to‘g‘rimi? (Shohmashrab)

    Javob: Albatta, bu hozirgi kunda ko‘p takrorlanadigan savollardan hisoblanadi. Faqat Ye-322 emas, balki shunga o‘xshagan ramz bilan ishora qilingan ko‘pgina moddalar bor. Ana o‘sha moddalar oziq-ovqat mahsulotlarini ma’lum bir saviyada ushlab turish, yoki qandaydir bir boshqa vazifalarni bajaradigan moddalar bo‘ladi. Ular bitta cho‘chqa yogidan tashkil qilingan emas, balki bir necha qorishma narsalardan tashkil qilingan – «jalatin» yo shunga o‘xshagan turli moddalar hisoblanadi. Ularning ichida cho‘chqa yogi qo‘shib ishlatilgan bo‘lishi mumkin, yoki ko‘proq hayvonlarning suyaklari ishlatilgan bo‘ladi va o‘shaning ichida cho‘chqaning suyagi ham bo‘lishi mumkin.

    Mana bu masalaga avval bo‘lmaganligi uchun eski kitoblarda javobini topa olmaymiz, lekin hozirgi zamon ulamolari bu masalalarni puxta, nihoyatda diqqat bilan o‘rganishgan, mana shu oziq-ovqat mahsulotlarini tayyorlaydigan kishilar bilan, olimlari bilan o‘tirib, tarkiblarini, tahlillarini – hamma narsalarini ko‘pchilik bo‘lib o‘rganib chiqishgan va o‘z xulosalarini aytishgan.

    Bu masala bizning diyorimizda, xalqimizning orasida endi-endi surishtirib borilayotgani e’tiboridan, mo‘min-musulmonlar bunga qiziqib, hukmini o‘rganishga qiziqayotganligi e’tiboridan bu masalaga batafsil to‘xtab o‘tmoqchimiz va ana o‘sha to‘xtab o‘tishda asosan, Islom fiqhi akademiyalari, tibbiy ilmlar bo‘yicha islom tashkiloti ulamolari va bugungi kunimizda ko‘zga ko‘ringan faqihlarining majlislar o‘tkazib, maslahat va chuqur tahlil qilib o‘rganib chiqqandan keyingi xulosalarini sizlarga yetkazishga harakat qilamiz.

    Mana shunday savol boshqa ulamolarga ham berilgan. Bizga berilgan savolda Ye-322 deyilgan bo‘lsa, boshqalarda, mana misol uchun «Musulmon ozchiliklar fiqhi» deb nomlangan kitobdagi savolda Ye-422, Ye-553 deb ramz qilingan moddalar haqida so‘raladi. Unda ham, bizning savolimizdagi kabi «mana shu moddalar ichiga aralashtirilgan oziq-ovqat mahsulotlarini yesa bo‘ladimi, bizga aytilishicha ana shu narsalarning asli cho‘chqaning yogi yoki suyagidan emish?» degan savollar berilgan.

    Javobga aytilyaptiki, ana o‘sha raqamlangan moddalarning hammasining ham asli cho‘chqaning suyagidan yoki yogidan bo‘lavermaydi. Ba’zi holatlarda o‘sha narsalarsiz qilingan holatlar ham bor. Lekin harom narsadan qilingan farazni e’tiborga olsak ham, fuqaholarning barcha jumhurlari qaror qilishganki, «Agar najas narsa boshqa narsalarga aralashib yo‘q bo‘lib ketsa, uning hukmi ham o‘zgaradi.

    Misol uchun: aroq moddasi – mast qiluvchi ichimlik o‘zi joyida turgan holida mast qiluvchi ichimlik holidan o‘tib sirkaga aylanib qolsa, halol bo‘ladi. Yoki najosat narsa kuyib kul bo‘lsa, uning ham hukmi o‘zgaradi - pokka aylanadi.

    Shuningdek, najosat narsa tuzning ichiga tushib, tuz uni yeb yuborsa, uning ham hukmi o‘zgaradi. Misol uchun, bir hayvon, hoh u it bo‘lsin yoki cho‘chqa bo‘lsin tuz koniga qulab tushgan bo‘lsa-yu, tuz uni tamoman yeb yuborsa, uning itlik yoki cho‘chqalik xususiyati tamoman yo‘qoladi, u umuman vujudda bo‘lmay yo‘qqa aylanib ketadi. Endi o‘sha yerda tuzgina qoladi, ana shu paytda sifati o‘zgargan bo‘ladi va ismi ham qolmaydi, o‘zgaradi. Shunga binoan uning hukmi ham o‘zgarib najosatdan poklikka aylanadi.

    Mana shu gaplardan xulosa chiqarib aytamizki - biz bunday xolatlarda narsalarning asliga qarab hukm chiqarmaymiz, chunki aroqning asli o‘zi uzumdan bo‘ladi, yoki shunga o‘xshagan shariatda ruxsat berilgan muboh narsalardan bo‘ladi. Lekin, o‘sha uzum, yoki bugdoy, yoki bir narsa ishlov berish oqibatida uzumlik, bugdoylik holini o‘zgartirib, mast qiluvchi ichimlikka aylanadi. Ana shu paytda «buning asli uzum edi, ichsa bo‘laveradi» demaymiz. Chunki turgan holiga qarab hukm chiqaramiz – «bu uzum edi, hozir xamrga-aroqqa aylanibdi, harom bo‘ldi» deymiz. Ana shu aroqqa aylanib turgan narsa ma’lum bir muddat o‘tib, o‘zgarib, sirkaga aylanib qolsa, «bu asli aroq edi, endi sirka bo‘libdi, ishlatmaymiz» demaymiz, balki «bu sirka, buni ishlatsa halol, o‘zi pokdir» degan hukmni chiqaramiz.

    Hozirgi kundagi ba’zi bir gizo yoki davolarga cho‘chqaning biror narsasi aralashgan bo‘lsa ham, lekin o‘sha aralashgan narsa o‘zining asl xususiyatini yo‘qotgan bo‘ladi. Boshqacha ibora bilan aytganimizda, «kimyoviy o‘zgarish oqibatida butunlay boshqa bir narsaga aylanib qoladi. Endi uning nopokligi, najasligi qolmaydi va o‘sha narsada «cho‘chqaning go‘shti harom» deb aytadigan hukmga hech qanday doxil bo‘lmay qoladi.

    Misol uchun, o‘sha narsalardan qilingan moddalardan ba’zilari hayvonning suyagidan qilinadi, gohida o‘sha suyak cho‘chqaning suyagi ham bo‘lishi mumkin. Bu ishdan xabardor bo‘lgan, e’tiqodli odamlarning aytishicha ana o‘sha qo‘shilgan modda – cho‘chqaning yogi yoki go‘shti bo‘lgan narsa kimyoviy aralashuv oqibatida o‘zining xususiyatini batamom yo‘qotgan bo‘ladi. Ana shunday narsalardan ba’zi vaqtlarda sovun qilish mumkin, yoki tish tozalaydigan «ma’jun» - pastalar qilish mumkin va bulardan foydalanish mumkin. Chunki hali aytganimizdek, mazkur moddalar o‘zining asl mohiyatini yo‘qotgan, batamom pok-halol narsaga qo‘shilib ketgan narsalar bo‘ladi.

    Yana mana shu ma’noda sizlarning e’tiboringizga 1995 yil milodiy sanada, 22-24 may kunlari Kuvayt davlatida bo‘lib o‘tgan «Tibbiy ilmlarning islomiy munozzamasi» nomli tashkilotning katta ilmiy anjumanida oziq-ovqat mahsulotlari va ba’zi dori darmonlarga qo‘shiladigan asli harom bo‘lgan moddalar to‘grisida bugungi kunning ko‘zga ko‘ringan ulamolari va tib xodimlarining juda katta ilmiy anjumani va unda taqdim etilgan 1112 sahifali hujjatning oxirida chiqarilgan qarorni qisqacha ma’nosi bilan ham tanishib o‘tishga ijozat bergaysiz:

    «G‘izo va davodagi harom qilingan va najas bo‘lgan moddalar haqidagi qaror»

    Har bir mo‘min-musulmon odam shariati islomiya hukmlarini o‘ziga lozim tutmogi vojibdur. Xususan, oziq-ovqat va davo sohasida bunga alohida e’tibor berish kerak. Chunki mo‘min-musulmon odamning yeydigan narsasi pok bo‘lmogi, ichadigan narsasi pok bo‘lmogi, davolanish uchun iste’mol qiladigan dorilari pok bo‘lmogi lozimdur.

    Alloh subhanu va taoloning rahmati keng. O‘z bandalariga rahm qiladigan bu ulug‘ Zot o‘zining shariatiga ergashish yo‘llarini ham yengillashtirib qo‘ygan va bu borada zarurat tugilganda ba’zi bir narsalarning rioyasini e’tiborga olishni shariatiga kiritgan. Ana shunday qoidalardan birida – «zarur bo‘lgan holda man qilingan narsalarga ruxsat beriladi» deyilgan.

    Shuningdek, «hojat tushgan paytda bu hojat zaruratning o‘rniga o‘tadi» degan qoida ham bor. Aslida barcha narsalar mubohdir, illo haromligiga e’tiborli dalil bor narsalargina harom hisoblanadi. Shuningdek, «barcha narsalar aslida o‘zi pok» deb hisoblanadi, lekin «najasligi, nopokligiga dalil ishonchli holda keltirgan narsalargina pok emas» deb hisoblanadi.

    Ajnabiy tillardagi «alkogol» so‘zi arab tilida «al-Kuhl» deb ataladi, Lekin ajnabiylar ham alkogolni «al - Kuhl»dan olishganligi ma’lum va mashhur. Ana shu alkogol narsalar shariat nuqtai-nazaridan najas hisoblanmaydi. Bu narsa «hamma narsaning asli pokdir» qoidasi asosida bo‘lgan. Xususan, o‘sha alkogol narsalar xolis o‘zi bo‘lsa ham, boshqa narsa aralashtirilgan bo‘lsa ham, yoki suvga aralashtirilgan bo‘lsa ham baribir.

    Shu bilan birga, «xamr», ya’ni aroq va ichib mast bo‘lish uchun tayyorlab qo‘yilgan narsalar najosat hisoblanadi. Shunga binoan, shariat nuqtai-nazaridan alkogol - ya’ni spirtli narsalar tibbiy hojat uchun ishlatiladigan qilib tayyorlangan bo‘lsa, ularni terini, yaralarni va tibbiy asbob-uskunalarni tozalash uchun, mikroblarni o‘ldirish uchun ishlatish mumkin.

    Shuningdek, tibbiy ma’noda va tibbiy niyatda tayyorlab qo‘yilgan spirtlarni hidi yaxshi bo‘ladigan atirlar uchun ishlatilsa bo‘ladi. Chunki, bu yerdagi ba’zi bir atirga qo‘shiladigan moddalar faqat ana o‘sha spirt bilangina erishi mumkin.

    Shuningdek, ba’zi bir kremlarga ham mana shu narsa ishlatiladi. Bu haligi ichadigan, mast bo‘lish uchun tayyorlab qo‘yilgan xamr – aroq hukmiga kirmaydi. Ammo, alkogol narsa mast qiluvchi modda bo‘lganligi uchun uni ichmoq, tanavvul qilmoq mutlaqo haromdir.

    Shuningdek, mo‘min-musulmonlar qarab, o‘rganib bilib olishlari kerakki, o‘sha o‘zlari ichadigan davolarda va uning tarkibida aroq moddasi, mast qiluvchi ichimlik moddalari bo‘lmasligi kerak. Xususan, bolalar uchun, homilador ayollar uchun beriladigan narsalarda.

    Shuningdek, yaxshi bilib qo‘ymoq lozimki, hozirgi kunda tayyorlanayotgan ba’zi bir dorilarning tarkibida juda ham oz miqdorda alkogol moddasi bo‘lishi mumkin, bu mast qilish niyatida emas, balki dorini ushlab turish niyatida yoki ba’zi bir davolovchi moddalarni eritib yumshatish ma’nosida, suv va boshqa narsalar bilan ularni yumshatib bo‘lmasligi yuzasidan biroz qo‘shilgan bo‘ladi. Bularni iste’mol qilsa joiz, ruxsat berilgan.

    Shuningdek, ba’zi bir oziq-ovqat mahsulotlariga mast qiluvchi ichimlik uchun tayyorlangan narsalarni juda oz miqdorda qo‘shilgan bo‘lsa ham iste’mol qilish mutlaqo mumkin emasdir. Bunga ba’zi bir shokoladlarning, muzqaymoqning turlari va shunga o‘xshash maxsus ovqatlar kiradi. Ba’zi bir gazli ichimliklar ham bor, ana o‘sha narsalarda mast qiluvchi narsalar qo‘shilgan bo‘ladi – aroqmi, konyakmi yoki boshqa narsalar qo‘shilgan bo‘ladi – bularni ichishga mutlaqo ruxsat yo‘q. Chunki shariat qoidasi bo‘yicha, ko‘pi mast qilgan narsaning ozi ham harom bo‘ladi.

    Ba’zi bir oziq-ovqat mahsulotlarini tayyorlash paytida alkogol moddasini juda ham oz miqdorda ishlatilishi bor. Bunda uning mazasi uchun emas, balki suv yoki boshqa narsalar bilan erimaydigan narsalarni eritish uchun qilingandir. Bu ko‘p tarqalgan narsa bo‘lganligi uchun va o‘sha oziq-ovqat mahsulotini tayyorlash paytida qo‘shilgan juda oz miqdordagi alkogol narsa havoga bug bo‘lib taralib ketishi e’tiboridan undan oziq-ovqatlarni iste’mol qilishga ruxsat berilgandir.

    Ba’zi bir oziq-ovqat mahsulotlari borki, uning tarkibiga cho‘chqaning yogi qo‘shiladi va u erib boshqa narsaga aylanib ketmagan bo‘ladi hamda o‘z holida mazkur oziq-ovqat mahsulotlarini tarkibida turadi. Bunga misol aytadigan bo‘lsak – ba’zi bir pishloqlarr, moylar, yoglar va shunga o‘xshagan narsalar bor. Ba’zi pechen’elarni, shokoladlarni va muzqaymoqlarni qilishda cho‘chqaning yogidan foydalaniladi. Mazkur narsalarda cho‘chqaning yogi o‘zi turadi. Bunday taomlarning barchasi haromdir. Ularni yemoq mutlaqo mumkin emasdir. Chunki ahli ilmning barchasi cho‘chqaning hamma narsasi najas ekanligiga va uni yeb bo‘lmasligiga ittifoq qilishgan.

    Yana bir qonun shuki, cho‘chqaning moddasidan tayyorlangan «insulin» dorisi. Buni qand kasalligiga giriftor bo‘lgan bemorlar uchun davo sifatida ishlatiladi va uni shar’iy qoidalarga binoan zarurat uchun iste’mol qilsa bo‘ladi.

    Agar g‘izo va davoga qo‘shilgan harom narsa boshqa moddalarga aralashib, o‘z xususiyatini tamoman yo‘qotib, boshqa bir holatga aylanib qolsa, ularni iste’mol qilishi muboh bo‘ladi. Mana shu qoidaga binoan, hayvonlarning suyagidan, terisidan yoki paylaridan qilingan «jalatin» moddasi halol hisoblanadi.

    Shuningdek, cho‘chqaning yoki o‘zi o‘lgan hayvonning yogidan qilingan sovunlar mazkur cho‘chqa yogi yoki o‘zi o‘lgan hayvonning yogi boshqa moddalarga – pok narsalarga aralashib, o‘zining xususiyatini batamom yo‘qotsa, shakli-shamoili umuman qolmasa, hech qanday alomati bo‘lmay butunlay yo‘q holga aylanib ketgan bo‘lsa, o‘shandan tayyorlangan sovunlarni ham ishlatsa bo‘ladi.

    Shuningdek, ba’zi bir suriladigan malhamlar, kremlar, pardoz-andoz ashyolarini tarkibida cho‘chqaning yogidan qo‘shilgan bo‘lishi mumkin, lekin ana o‘sha narsani ziynat narsa bo‘lganligi uchun ishlatib bo‘lmaydi. Faqat hali aytganimizdek, bu narsa juda oz bo‘lib, o‘sha yogni butunlay boshqa narsaga aylanib ketganligi, uning asorati umuman qolmaganligi aniq bo‘lsagina, ishlatib bo‘ladi.

    Shuningdek, kishining hushini yo‘qotadigan, arab tilida «muxaddir» deb ataladigan, bizda tibbiy ma’nolarda ishlatiladigan narsalar bor – nashanavand, narkotik moddalarni birortasini tanavvul qilib bo‘lmaydi. Faqat tibbiy ma’noda, muayyan bir miqdorda, muayyan bir shaklda, tabiblarni boshchiligida va ularni tayinlashi asosidagina ulardan foydalanish mumkin, xolos».

    Alohida, ta’kidlab aytib o‘tishimiz kerakki, mana bu bo‘layotgan iznlar, ruxsatlar fatvo tariqasida aytilgan narsalardir. Ya’niki, o‘rganib chiqib, «mana shu narsa joiz bo‘ladi» degan xulosa chiqarilgandir. «Buni hamma iste’mol qilishi majbur, qilmasa bo‘lmaydi» degan ma’no mutlaqo yo‘q. Kishilarning ichida taqvo yo‘lini tutib, «mana shu narsalarni o‘zim iste’mol qilmayman, nima bo‘lsa ham ichida shubhali narsa borligi ko‘nglimni xira qilyapti» degan odamlar bo‘lsa, ular albatta taqvo yo‘lini tutganlari afzal. Ko‘ngillari tortgan holatda eng shubhasiz narsalarni iste’mol qilib yurishlari o‘zlarining ishi – taqvolari.

    Lekin, ulamolar ruxsat berib qo‘ygan tarafni olib «ulamolar ruxsat bergan, mana shu narsalardan iste’mol qilsak joiz ekan» deb ba’zi bir odamlar iste’mol qilsa, taqvo yo‘lini tutganlar ularni malomat qilmasliklari kerak. Aksincha, fatvo yo‘lini tutib turganlar taqvo yo‘lini tutganlarni malomat qilmasliklari kerak.

    Har kim muftiylarning fatvo berishlari bilan birga yana o‘z qalbiga o‘zi fatvo berib, shariat hududida turgan ikki tarafdan birini olishga haqqi bor hisoblanadi.

    Alloh subhanu va taolo barchalarimizni oziq-ovqatimiz, dori-darmonimiz halol, pok bo‘lishini O‘zi nasib qilgan bo‘lsin, barchalarimizga O‘zi pok yurishni ta’minlagan bo‘lsin. Omiyn! (Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf)


    написать администратору сайта