Главная страница
Навигация по странице:

  • «Чирчик» стационар насос станцияси

  • 8-3-1 350Д-90 АL 103-6

  • Замонавий частота узгартгичлар насос станциялари учун бу

  • ФОЙДАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  • Частота узгаргич самарадорлиги. Частота узгартиргич самарадорлиги. Сугориш насос станциялари учун замонавий частота узгартгичларнинг самарадорлиги


    Скачать 30.44 Kb.
    НазваниеСугориш насос станциялари учун замонавий частота узгартгичларнинг самарадорлиги
    АнкорЧастота узгаргич самарадорлиги
    Дата09.03.2023
    Размер30.44 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаЧастота узгартиргич самарадорлиги.docx
    ТипДокументы
    #976470

    Сугориш насос станциялари учун замонавий частота узгартгичларнинг самарадорлиги
    Ҳозирги кунда республикамизда машиналар ёрдамида сув чикариш тизимларидаги суғориш насос станцияларида энерго ва ресурс тежамкорлигига катта эътибор берилмоқда.

    Самарали усуллардан бири сугориш насос станцияларини частотавий бошкариш курилмаси асосида равон ишга тушириш ва унумдорлигини оширишдир.

    Насос агрегати электродвигателининг айланиш частотасини ростлаш, сув таъминоти тизимида узгарувчан сарфнинг босимини ушлаб туриш, шунингдек гидроудар ва босимнинг пасайишини олдини олади.

    Киска туташтирилган асинхрон электр моторлари узун каскадли сугориш насос станцияларида кенг кулланилади. Бу турдаги киска туташтирилган асинхрон электр моторлар ишлаб чикарилиши осон, юкори даражада эксплуатация килиниши ва техник иктисодий параметрларига эга. Ушб турдаги электр моторларнинг мухим хусусиятларидан бири, валдаги нагрузкалардан катъий назар двигателнинг доимий тезлиги узгармайди. Частота узгартгич курилмаси ишчи холатдаги нагрузкада ишлайдиган киска туташтирилган асинхрон электр моторларнинг айланиш тезлигини бошкариш имконини беради.

    Замонавий насос станциялари автоматик режимда ишлаши учун мулжалланган. Бу эса насос агрегатларини ишлатиш учун автоматик бошкарув тизимларининг мавжудлигини назарда тутади. Узун каскадли насос агрегатлари электрмоторларини айланиш тезлигини узгартириш, электрдвигателнинг ишлаш муддатини узайтириш, кучланиш бир маромда ушлаб туриши таъминлаш максадида частота узгартгич курилмаларидан кенг фойдаланилади.

    Узун каскадли насос агрегатларининг киска туташтирилган асинхрон электр моторларини частота узгартгич курилмаси оркали бошкариш схемаларини куллаш билан, насос агрегатларини автоматик ишга тушириш, уни тескари айлантириш ва тормозлаш насос агрегатларини узлуксиз ишга тушириб ишлатишга имкон беради, унинг тезлигини ва насос кувватини бир меъёрда ушлаб туради ва бутун сугориш насос станциясининг самарадорлигини оширади.

    Сугориш насос станцияларининг бошкариш тизимларида фойдаланиладиган частота узгартгич курилмаси ПИД регуляторлари (пропорционал-интеграл-дифференциал регулияторлар) асосида курилган булиб улар насос агрегати электр двигателларининг курсатилган параметрларини аник бошкариш имконини беради.

    Частотавий бошкариш курилмаси (шунингдек инверторлар деб аталади) вакт бирлигида насос электродвигатели валининг айланиш тезлигини бошкаришда кувватнинг сакрашсиз погоналарсиз, силлик булиши, электродвигател билан узвий богликдир. Электродвигателга бериладиган уч фазали кучланишнинг амплитудаси ва частотасини узгартириш хисобига бошкариш амалга оширилади.

    Хозирги кунда частота узгартгич курилмасини амалиётга жорий этиш буйича шу соханинг етук олимларидан профессор Камалов Т.С.нинг хамрохлигида республикамизнинг бир катор сугориш насос станцияларида илмий тадкикотлар олиб борилмокда. Изланишлар натижасида частотавий бошкариш курилмасини амалиётга жорий этиш буйича Тошкент вилоятига карашли Чирчиқ охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасига қарашли «Чирчик» стационар насос станцияси танлаб олинди. «Чирчик» сугориш насос станцияси 1981 йилда ишга туширилган булиб, бу насос станцияси Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шахрида жойлашган.

    «Чирчик» сугориш насос станциясининг асосий параметрлари яъни, насос агрегатлари типи, номинал қуввати, кучланиши, сув хайдаш кобилияти ва сув кутариш баландликлари урганиб килиб чиқилди. Куйидаги жадвалда урганиш натижалари келтирилган

    1жадвал

    «Чирчик» стационар насос станцияси

    Агргеат рақами

    Насос маркаси

    Двигатель маркаси

    Сув хайдаш қобилияти м3/сек

    Айланишлар сони айл/мин

    Сув кўтариш баландлиги, м

    Номинал қувват, кВт

    8-3-1

    350Д-90

    АL 103-6

    0,3

    1000

    37

    160

    8-3-2

    350Д-90

    АL 103-6

    0,3

    1000

    37

    160

    8-3-3

    350Д-90

    АL 103-6

    0,3

    1000

    37

    160

    8-3-4

    400Д-190

    M280-2-6

    0,3

    1000

    15

    110

    8-3-5

    400Д-190

    M280-2-6

    0,3

    1000

    15

    110

    8-3-6

    К-80-50-200

    4AM-31-AU34

    0,09

    3000

    35

    7,5

    8-3-7

    К-80-50-200

    4AM-31-AU34

    0,09

    3000

    35

    15

    «Чирчиқ» сугориш насос станциясининг 8-3-1 ракамли насос агрегатига эксперемент сифатида частотавий ростланувчи бошкариш курилмаси урнатилди.

    Замонавий частота узгартгичлар насос станциялари учун бу:

    Курилманинг арзонлиги ва ишлатиш давомида таннархини копланиши;

    Иш давомида курилманинг ишончли ишлаши ва мослашиши

    Частота узгартгич курилмаси учун утиш жараёнларида зарарли таъсирнинг йуклигидадир.

    Частота узгартгич курилмасининг аник параметрларини ва иш режимини осон узгартириш асосида сугориш насос станциялари учун юкори автоматлаштирилган бошкарув тизимини яратиш имконияти вужудга келади.

    Маълумот узатувчи ва ахборот берувчи курилмалари узокдан ва масофадан туриб назорат килиш тизимларига осонлик билан билан уланади.

    Сугориш насос станциясининг асосий жихозларини алмаштирмасдан туриб бутун тизимни янгилаш мумкин

    Насос агрегатининг тезлигини юмшок ишга тушириш оркали насос станциясининг механик кисмини соддалаштириш, таъмирлаш ва эксплуатация харажатларини камайтириш имкониятлари пайдо булади.

    Дастлабки синов тадкикотлари сугориш даврининг энг куп сув талаб этиладиган оралигида утказилди. Синов натижаларига кура, частота узгартгич курилмаси ва насос агрегатининг параметрлари тахлил килиниб, керакли ростлаш режимларига созланди. Энергетик курсатгичлари яъни курилманинг кучланиши, частотаси, ишлаш токи, куввати ва электр энергия сарфи буйича дастлабки эксперементал маълумотлар олинди. Олинган эксперементал маълумотлар куйидаги келтирилган жадвалда курсатиб утилган.

    Частотавий ростланувчи бошкариш курилмаси урнатилган

    8-3-1 ракамли насос агрегатининг ишлаш вакти

    Олинган эксперементал натижалар



    Ишлаш вакти

    f

    Iст

    Uчик

    W

    Электр энергия сарфи

    Гц

    А

    В

    кВт

    кВт*ч

    1

    27.06.2016-02.07.2016

    46,5

    239,07

    353,2

    125,54

    15042,4

    2

    02.07.2016-07.07.2016

    47,5

    248,4

    360

    135,3

    19883,2

    3

    08.07.2016-13.07.2016

    46,5

    239,07

    353,2

    125,54

    18327,2

    4

    13.07.2016-15.07.2016

    47

    242,3

    357,4

    128,9

    8817,76

    5

    16.07.2016-18.07.2016

    47,5

    247,3

    360,7

    135,1

    7100,64

    6

    18.07.2016

    48

    248,3

    364,6

    135,4

    3681,6

    7

    19.07.2016

    46

    232,7

    353,2

    129,3

    2987,2

    8

    20.07.2016-26.07.2016

    47,5

    246,8

    360,7

    134,1

    10624,8

    9

    27.07.2016

    48,5

    250,7

    364,6

    143,4

    3013,6

    10

    28.07.2016

    47

    244,8

    357,4

    133,1

    3270,4


    Утказилган тадкикотлар натижасида частотавий ростланувчи бошкариш курилмаси насос станциясига урнатилмаганда айнан 8-3-1сонли насос агрегатининг синов тадкикотлари олиб борилган ораликда уртача электр энергия сарфи куйидагича.


    бунда I –уртача ишлаш токи, А,

    U- тармок куланиши В,

    t соат –насос агрегатининг ишлаш вакти

    8-3-1сонли насос агрегатига частотавий ростланувчи бошкариш курилмаси урнатилганда айнан синов тадкикотлари олиб борилган ораликда уртача электр энергия сарфи куйидагича.



    ёки электр энергияси сарфи 13 % гача тежаб колинади.

    Демак сугориш насос станцияларига частотавий ростланувчи бошкариш курилмасини урнатиш ресурс ва электрэнергияни тежаш ва ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади.

    Замонавий частота узгартгичларнинг арзонлиги ва ишлатиш давомида уз нархини тезрок муддатда копланиши бу сугориш насос станциялари учун фойдалидир.

    ХУЛОСА

    Чирчиқ Охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасига қарашли насос станцияларида электр двигателларига бошқарилувчи тиристорли ўзгартиргич қурилмасини жорий этиш ва модернизациялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Частотавий ростланувчи бошкариш курилмани сугориш насос станцияларида қўллаш, электр двигателларни равон ишга тушириш, номинал ток ошишини камайтириш, узоқ масофадан туриб бошқариш, электр двигателлар ва насоснинг капитал ва жорий таъмирлаш ҳаражатларини камайтириш хисобига хизмат муддатини узайтириш, насос агрегатининг титраши ва шовқинини камайишига ва насос агрегатларнинг иш унумдорлигини оширишга олиб келади.

    ФОЙДАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

    1. Камалов Т.С. Монография «Частотно-регулируемый электропривод насосных станций систем машинного орошения». Издательство «Фан»-2014, стр. 348.

    2. Камалов Т.С. Регулируемый электропривод оросительных насосных станций. Ташкент, изд. «Фан», 1987. – 80 с.

    3. Камалов Т.С., Тоиров О.З.«Энергосберегающий электропривод и вопросы выбора преобразователя частоты» // Узбекский журнал Проблемы информатики и энергетики. № 1, 2009 г., 36-42 стр.

    4. Лезнов Б.С., Энергосбережение и регулируемый привод в насосных и воздуходувных установках. – М.: Энергоатомиздат, 2006. 360 с.


    написать администратору сайта