Главная страница
Навигация по странице:

  • Ясси конденсатор

  • Цилиндрик конденсатор

  • Сфера куринишидаги конденсатор

  • ТВН. Тема Т 17. Т. 17. Юори кучланиш конденсаторлари изоляцияси


    Скачать 209.5 Kb.
    НазваниеТ. 17. Юори кучланиш конденсаторлари изоляцияси
    Дата03.02.2022
    Размер209.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаТема Т 17.doc
    ТипДокументы
    #350765




    Т.17. ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ КОНДЕНСАТОРЛАРИ ИЗОЛЯЦИЯСИ

    Куч конденсаторлари электроэнергетик қурилмалар занжирларида энергияни ўзгартиришда ёки катта қувватни узатиш учун салмоқли даражада реактив қувватни ишлаб чиқаришда ёки катта реактив энергияни йиғишда хар хил маъсул функцияларни бажаради. Шунинг учун конденсаторлар ҳам барча электр система элементлари каби асосий куч элементлари қаторига киради

    Конденсаторлар изоляцияси на факат изоляциялашда, энергия ва қувватли электр қурилмаларида кенг қулланиладиган электр майдон ташувчиси булиб ҳам хизмат қилади. Конденсаторларда электр майдон кучланганлиги қанча ката бўлса, унинг қопламалари шунча яқин жойлашади ва шунга кура унинг сиғими ҳам, яъни унинг солиштирма реактив қуввати ҳам шунча ката бўлади.

    Электр қурилмаларининг қоғозли–мойли изоляцияли конструкция-ларда электр майдонини ростлаш конденсатор қопламаларига ўхшаш метал фолгадан ясалган қушимча электрод ёрдамида амалга оширилади ва у изоляциянинг қалинроқ қисмида бош электродлар орасига урнатилади.

    Қопламанинг улчамини ва унинг симметрик изоляцияда жойлашишини танлашнинг асоси қилиб қоплама бўйлаб оқимнинг силжишини ўзгармас деб олиниши учун қабул қилинади, яъни

    (1)

    бу ерда - конденсатор қопламаларидаги электр майдон кучланганлиги; - қопламанинг радиуси; - қопламанинг узунлиги

    Агар электр майдон кучланганлигини иккита қушни қопламалар орасидаги хар бир қатлам чегарасида максимал деб қабул қилсак ва ўзгармас деб қабул қилганимизда қопламаларнинг ўлчами қуйидаги шартдан келиб чиққан холда танланади.

    (2)

    Барча холатларда куч конденсаторлари ўзининг функциясини электродлар орасида жойлашган изоляциянинг актив қисмида бир мунча вақт давомида хар хил мақсадларда қўлланиладиган энергия йиғилади. Конденсаторда йиғиладиган энергия қуйидаги формула ёрдамида топилади.

    (3)

    бу ерда изоляция актив қисмининг хажми; Еишчи - изоляциядаги ишчи кучланганлик.

    Конденсаторнинг тўла хажми Vтахминан Va га пропорциональ, шунинг учун ушбу ифодадан фойдаланамиз. Табиийки куч конденсаторларида юқори нисбий диэлектриклик сингдирувчанлиги ва юқори электрик мустахкамликга эга бўлган изоляция материалларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Чунки унга аввола ишчи электр майдон кучланганлигининг қиймати боғлиқ.



    Конденсаторларнинг солиштирма қувватини купайтириш учун у ясалаётган материалнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанлигини ошириш талаб этилади. Солиштирма реактив қувватни қуйидаги ифода билан аниқланилади.

    Q0 = k’E2 (4)

    Иккинчи томондан изоляциянинг ишончлилиги электр майдон кучланганлиги ошиши билан камайиб боради. Яъни катта электрик мустахкамликга эга булган материаллар паст нисбий диэлектрик сингдирувчанликга эга булади. Бундан кўринадики солиштирма қувватни ошириш билан изоляция конструкциясининг ишончлилиги бир бирига зид. Бу зидлик юкори сифатли изоляцияловчи материалларни қуллаш орқали ечилади. Конденсаторларда юқори зичликдаги қалинлиги 5-30 мк булган қоғозли - мойли изоляция қулланилади. Бу қоғоз юқори механик, электрик мустахкамликга ва оширилган нисбий диэлектрик сингдирувчанликга эга бўлади.

    Конденсаторларнинг қаттиқ ва суюқ диэлектрикли изоляция конструкцияларида ҳам худди кабел изоляциясидаги каби газли уланишлар кузатилади. Газли уланишларнинг пайдо бўлишига сабаб конденсаторни тайёрлашда ва эксплуатация даврида учрайдиган деффектлар ҳисобланади. Газли уланишларонинг нисбий диэлектрик сингдирувчанлиги жуда паст ( ), бунинг таъсирида газли уланишда электр майдон кучланганлиги атрофдаги диэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанлигига нисбатан анча ошиб кетади. Шунга кўра газли уланиш айнан ҳаво қаттиқ диэлектрикга нисбатан анча паст. Шу сабабданг газли уланишларда разряднинг пайдо бўлиши купинча бутун изоляция конструкциясининг тешилишига олиб келади.

    Конденсаторнинг эквипотенциаль сиртида жойлашган жуда юпқа ҳаво қатламидаги бир жинсли майдоннинг кучланганлиги ҳаво қатлами жойлашган жойда қуйидаги формула ёрдамида топамиз

    (5)

    Ҳаво қатламидаги электр майдон кучланганлиги

    (6

    Купинча изоляцияловчи мухитда, айниқса суюқ диэлектрикда (мойда) газли уланиш сферик кўринишда бўлади. Радиуси электродлари орасидаги масофадан кичик булган сферик конденсаторда ташқи майдони бир жинсли деб қабул қилиш мумкин булса унинг электр майдон кучланганлиги қуйидаги формула орқали ифодаланади.

    (7) Юқори кучланиш конденсаторлари: - электр энергетикада катта қувватни ўзгартириш ва узатиш занжирларида турли хил функцияларни бажаришга асосан реактив қувват ишлаб чиқариш учун қўлланилади. Шунинг учун улар, ҳам электр энергетиканинг бошқа қурулмалари каби асосий қурулмалар туркумига киради. Электр энергетикада қўлланиладиган конденсаторлар бир биридан сиғими (1000 мкф), кучланиши (150 кВ) ва конструкциялари билан фарқ қилади.

    Электрэнергетикада қўлланиладиган конденсаторларни қуйидаги гурухларга булиш мумкин

    1. Саноат давртезлигидага кучланишда ишлашга мулжалланган конденсаторлар.

    2. Кучланиш импульсига ишлашга мулжалланган конденсаторлар.

    3. Пульсланувчи ва ўзгармас ток кучланишларида ишлашга мулжалланган конденсаторлар.

    4. Юқори частотада (бир неча кГЦ) ишлашга мулжалланган электротермик конденсаторлар.

    Бринчи гурухга электроэнергетикада кенг тарқалган электр ускуналарнинг қувват коэффициентини яхшилашга "косинус" ҳамда узунлик ҳаво электр узатиш линияларининг индуктив қаршиликларини компенсациялашга ишлатувчи бўйлама компенсация қурулмаларда, тақсимловчи тармоқларда кучланишни ростлашга, юқори кучланиш электр узатиш линияларидан унча катта бўлмаган қувватни олишга ва уларга алоқа ва ҳимоя ускуналарини улашга мулжалланган конденсаторлар киради. Бу конденсаторларнинг изоляцияси узоқ вақт ишчи кучланиш таъсирида, айрим ҳолларда эса ўта кучланишлар таъсирида бўлади. Бу конденсаторга хам барча электр қурилмаларига қуйилган талаб юқори ишончлиликга эга бўлиши керак. Косинус конденсаторларида рухсат этиладиган ишчи кучланганлик 12- 14 кВ/мм, буйлама ва кунгдаланг компенсацияловчи қурилмаларда эса 7 – 1 0 кВ/мм га тенг деб олинади.

    Иккинчи гурух конденсаторлари юқори кучланиш лабораторияларида қўлланиладиган ишлатиладиган энергияни йиғувчи кучланиш ва ток генераторларида (ГИН), боғланиш конденсаторларида, сиғимий трансформаторларда, учиргичлардаги кучланишни булгичларда энергияни жамлашга мулжалланган. Шу билан бирга бу конденсаторлар махсус қурулмаларда, яъни конденсаторнинг нисбатан секин зарядланиши ва тез разрядланиш хусусияти анча катта қувват беришни талаб этиладиган юқори параметрли плазма олишда, кучли магнит майдони хосил қилишда ва электрогидравлик эффект олишда ҳам ишлатилади. Бу конденсаторларнинг барчаси нисбатан кичик сиғимли булиб уларнинг ишчи кучланганлиги 7 – 8 кВ/мм.

    Ўзгармас ва пульсланувчи кучланишда куч конденсаторлари юқори кучланишли тўғрилагич қурулмаларида фильтр ролини бажаради. Кучланишнинг пульсланиши конденсатор изоляциясига сезиларли таъсир кўрсатади. Лаборатория қурилмаларида улар асосан ўзгармас ток куланишли электр узатиш линияларида кенг қулланилади. Уларнинг ишчи кучланганлиги 30 – 40 кВ/мм.

    Туртинчи гурух конденсаторлари юқори частотали электротермик ускуналарнинг тебраниш контурларида ишлашга мулжалланган. Лаборатория шароитида ишлашга ўзгармас ток кучланишидаги импульс конденсаторлари, Уларнинг ишчи электр майдон кучланганлиги 100 кВ/мм гача булади.

    Системанинг қувват коэффициентини оширишга мулжаланган конденсаторнинг герметик корпусида ясси пресланган урамли секция келтирилган.

    Конденсаторнинг сиғими ва номинал кучланишига боғлиқ ҳолда конденсаторларнинг секциялари перемечка орқали параллел, кетма – кет ва комбинацияланган схема бўйича уланади. Баъзи конденсаторларда секциялар перемечкага хусусий сақлагичлар (предохранитель) орқали уланади. Бу холда конденсаторларда баъзи секциялар ишдан чиқса хам конденсатор ишлаш қобилиятини йўқотмайди. Алохида секциялар орасига электркартондан ясалган тўсиқ ( прокладка) жойлаштирилади, у ўз набатида секциялар пакетлар орасига қўйилади. Бу эса қўшимча қиздиришни чегаралаб мойнинг парчаланишига тусқинлиқ қилиб баъзи секциялар ишдан чиққан холда ҳам конденсаторнинг ишлаш қобилиятини сақлайди. Спирал кўринишида диэлектрик лентадан ўралган секция конденсаторларнинг асосий элементи хисобланади. Секцияларнинг иккала томони электрод ролини бажаради, бу электродга кетадиган метал сарфини камайтиради.

    Хозирги вақтда электр энергетикада қўлланилаётган конденсаторларнинг барчасида секциялар ясси прессланган бўлади. Секцияларни қолипда ўраб кейинчалик прессланганлиги учун улар жуда ихчам бўлади. Бир секциянинг сиғими қўйидагича аниқланилади:

    (8)

    бу ерда а - электроднинг(фольга лентанинг) кенглиги;

    l -электрод узунлиги; d- электродлар орасидаги диэлектрикнинг қалинлиги;  - диэлектрикнинг диэлектрик сингдирувчанлиги.

    Бу формуладан кўринадики конденсаторларни тайёрлашда юқори диэлектрик сингдирувчанликга эга бўлган изоляцияловчи материаллар қўланилади, чунки у электроднинг унча катта булмаган юзасидан керакли сиғимни олишга имкон беради. Диэлектрикнинг электрик мустахкамлиги учун худди шундай мухим параметрларидан бири тангенс йўқотиш бурчаги ( ) ва рухсат этиладиган қизиш темперастураси ҳисобланади. Барча куч конденсаторларида бажарадиган асосий функция электродлар оралиғига киритилган диэлектрикда маълум бир вақт ичида маълум миқдордаги энергия жамланади. Конденсаторда жамланадиган энергия W қуйидаги формуладан аниқланилади.

    (9)

    бу ерда - электроднинг юзаси;

    = Sd - диэлектрик актив қисмининг хажми$

    - диэлектрикнинг актив қисмидаги электр майдон кучланганлдиги.

    Конденсаторни ясашга сарфланаётган актив материалнинг хажми ва унинг нархи диэлекрикнинг диэлектрик сингдирувчанлигига ва янада кучлироқ иложи борича катта қийматга эга бўлган майдон кучланганлигига боғлиқ. Ишчи электр майдон кучланганлиги ўз навбатида диэлектрикнинг қисқа муддатли, айниқса ўзоқ муддатли электрик мустахкамлигига ҳамда диэлектрикдаги исрофга боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда ишчи кучланганлик шундай ўрнатиладики у диэлектрикнинг электрик мустахкамлигидан юқори ва рухсат этилган диапазондан ортиқга қиздирмаслиги керак. Конденсаторларда шундай диэлектрик ишлатилиши керакки уларнинг электр мустахкамлиги, td ва қизиш темпратураси маълум мунособотда бўлиши керак.

    Юқоридаги талабга жавоб берадиган диэлектриксуюқ ёки ярим суюқ изоляцияловчи материал сингдирилган кабел ёки конденсатор қоғози хисобланади. Купинча бу қоғозларга конденсатор ёки костор мойлари сингдирилади. Хорижий мамалакатларда эса минерал мойларга нисбатан бирқанча устунликга эга бўлган синтетик изоляцияловчи суюқлик – совола қўлланилади.

    Чунки мой сингдирилган қоғознинг электр мустахкамлиги ва диэлектрик сингдирувчанлиги кескин купаяди. Бунга сабаб қоғоздаги ўйиқларнинг купчилиги, яъни қоғознинг 25 – 35% қисмини мой билан тулиши хисобланади.

    Конденсаторга қўйилган кучланишнинг частотаси ошиши билан қоғозли – мойли диэлектрикнинг электрик мустахкамлиги ва ионлаштириш кучланиши сезиларли даражада пасаяди (расм. 1). Бундан ташқари бирлик вақт ичида тебраниш даври сонининг купайиши, ва ҳамда ошиши хисобига диэлектрикда бўлаётган исроф купаяди. Шунинг учун қоғозли – мойли изоляцияли конденсаторлар 10 кГц дан юқори частотага тайёрланмайди. Агар частота 10 кГцдан анча кам бўлса ишчи кучланган-ликни кучли пасайтиришга ва совутишнинг махсус тадбирларини қуллаш талаб этилади. Қоғозли–мойли изоляцияда ионланиш жараёни бошланадиган кучланганлик бакдаги босимни ошириш хисобига сезиларли даражада купайтириш мумкин. Мисол учун кабел қоғозининг қалинлиги 8 мк бўлиб, унинг босими 1.5 асмосферага оширсак ионлашиш кучланганигини тахминан 25% га купайтиради.



    Расм 1. Қоғозли – мойли изоляциянинг электрик мустахкамлигининг частотага боғлиқлиги.

    Шуни такидлаш лозимки ионлаштириш кучланганли конденсаторни тайёрлаш технологиясида ги режимга кучли боғлиқ. Айниқса конденсатор секцияларини вакуумли қуритиш пайтидаги қолдиқ босимга боғлиқ.

    Электродларги ўзгармас ток кучланиши қўйилганда ионлашиш жараённинг интенсивлиги сезиларли даражада кичик, яъни разрядларнинг пайдо бўлиш частотаси анча кам.

    Маълумки конденсатор изоляцияси учун ишчи кучланганлик қуйидагилардан: таъсир этаётган кучланишнинг шакли ва таъсир этиш вақти; диэлектрикнинг электрик мустахкамлиги ва ионлашиш характеристикасидан; конденсатордаги исроф ва унинг совутиш шартларидан келиб чиқиб танланади. Бундан ташқари ишончлилик даражаси, талаб этилаётган ишлаш муддати, диэлектрик характеристикасининг маълум даражада ёмонлашиши ва бир қанча факторлар хисобга олинади. Хозирги вақтда юқори кучланишли куч конденсаторларининг қоғозли – мойли диэлектриклари учун текширилган хисобланиб қуйидаги ишчи кучланганлик тавсия этилади:

    1. Ўзгарувчан ток кучланишли конденсаторлар учун:

    а) частотаси 50 Гц ўзоқ давом этувчи кучланиш ва ўтакучланиш йўқ холатда 12 -14 кВтаъсир этувчи/мм;

    б) худди шундай ва коммутацияли ўтакучланишнинг пайдо бўлишида 8 – 9 кВтаъсир этувчи/мм;

    в) худди шундай ва коммутацияли ва атмосфера ўтакучланишнинг пайдо бўлишида 7 - 8 кВтаъсир этувчи/мм;

    г) частотаси 0.1 – 10 кГц билан ўзгараётган кучланишнинг ўзоқ давом этишида ва табиий совутишда 3 – 6 кВ/мм;

    д) худди шундай сув билан совутишда 8 – 10 кВ/мм;

    2. Ўзгармас ток кучланишли конденсаторлар учун:

    а) ўзоқ муддатга хизмат қилишда 25 – 40 кВ/мм;

    б) чегараланган муддатга хизмат қилишда то 100 кВ/мм гача.

    3. Ипульсли кондесаторларда:

    а) ўзоқ муддатга хизмат қилишда 30 – 40 кВ/мм;

    б) чегараланган муддатга хизмат қилишда то 100 кВ/мм гача.

    Бу рақамлар диэлектрикнинг ишчи кучланишида ишлаш режимини характерлайди. Ўзун линияларда унинг индуктив қаршилигини буйлама компенсация мулжаланган, тақсимловчи тармоқларда кучланишни ростлашга қулланиладига ва косунисли конденсаторларда ишчи кучланишини қисқа ва ўзоқ муддатга кучланишнинг оширилган қийматидан келиб чиқиб танланади.

    Саноатда конденсаторлар учун икки турдаги қалинлиги 5  30 мк ва зичлиги билан бир биридан фарқланувчи КОН I ва КОН II конденсатор қоғози ишлаб чиқарилади. Бу қоғозлар юқори механик ва электрик мустахкамликга ҳамда кичик ноорганик уланишларга эга. Бу қоғозларнинг электрик мустахкамлиги 30  50 кВ//мм-га тенг,

    КОН I қоғози асосан ўзгарувчан, КОН II эса ўзгармас ток кучланишларида қўлланилади. Қалинлиги 50  120 мк бўлган кабел қоғозлари юқори кучланиш конденсаторларида ишлатилади.

    Маълумки юқори кучланишга мулжалланган конденсаторлар учун қоғоз минерал конденсатор мойи билан туйинтирилади. Конденсатор мойи трансформатор мойини қайта тозалаш ёрдамида олинади. Бу мойнинг электр мустахкамлиги 200 кВ/мм-гача бўлиши мумкин.

    Ўзгарувчан кучланишда ишлашга мулжалланган конденсаторларда минерал мойдан ташқари совола (пентахлордифенил) синтетик мой ҳам қўлланилади. Бу синтетик мойнинг диэлектрик сингдирувчанлиги минерал мойникига қараганда 2 баробар катта ва td  = 0,0030,006 гача бўлганида конденсаторнинг массаси 35  40% -га камаяди.

    Конденсатор диэлектриклари учун асосий характеристикалардан бири бу tg чунки ишчи кучланганлик куп томондан ушбу параметрга ҳам боғлиқ. Кучланиши 525 кВ бўлган конденсаторларда диэлектрик атрофидаги темпратура 200 С- да қоғозли - мойли диэлектриклар учун норма бўйича tg = 0,004- га, ўтаюқори кучланишларда эса tg =0,003 га тенг деб қабул қилинади.

    Конденсаторлардаги диэлектрик исроф қуйидаги формула ёрдамида аниқланилади:

    Ра = kU2Ctg (10).

    Конденсатордаги исроф унинг сиғимига прапорциональ.

    Электр майдон кучланганлигининг ионланиш жараёни бошланадиган, бошланғич қиймати қуйидаги ифода билан топилади.

    Еи.б = (1.85 – 1.6 )d-0/58 кВ/мм

    d - конденсатор қопламалари орасидаги изоляция қалинлиги. 1.85 – КОНI; 1.6 – КОНII.

    Хусусий разрядланишда пайдо буладиган майда газ пупаклари мойда эриб аста секин изоляция электр мустахкамлигининг пасайишига олиб келади.

    Изоляциянинг яшаш даври (хизмат қилиш даври) майдон кучланганликларнинг нисбати билан бахоланади.

    . (11)

    Нормал ишлаш шароитига мулжалланган конденсаторлар учун Т0 150 – 200 деб қабул қилинади.

    Конденсатор электродларининг ўзаро жойлашишига қараб қуйидаги учта куринишда булиши мумкин:

    - ясси конденсаторлар;

    - цилиндрик конденсаторлар;

    - сферик куринишдаги конденсаторлар.
    Ясси конденсатор
    Конденсаторнинг сиғими қуйидаги боғланишдан аниқлаймиз

    (12)

    Агар конденсаторга қуйилган кучланишнинг қиймати берилган булса, конденсатор изаляциясидаги электр майдон кучланишни хисоблаш учун ушбу формуладан фойдаланамий

    (13)

    Бу ерда а – электродлар оралиғи;

    Sa – электродларп сирти.

    Куп қатламли конденсаторнинг сиғими ва электр майдон кучланганлигини хисоблаш иккита куринишда бажарилади:

    а) конденсаторнинг ташки копламаларига қуйилган кучланиш хар бир қатламига туғри келадиган кучланишларнинг йиғиндисига тенг:

    U0 = U1 + U2 + U3……..+ Un;

    б) электрик силжиш ва хар қандай қатламнинг текислигидаги заряд узгармас

    D = Е11 + Е22 + Е33 = Ет

    Q = CU = C1 U1 + C2 U2 = C3 U3 = C nUn.

    Икки ва уч қатламли конденсаторнинг сиғимини хисоблаш формуласи қуйидаги куринишда булади.

    С = ,

    С =

    Зарядар тенглигидан



    Ёнма ён жойлашган қатламлар орасидаги кучланиш таксимланиши конденсаторнинг туридан катъий назар шу конденсаторларнинг катламларининг сиғимларига тескари пропорционал.

    Икки катламли конденсатор учун кучланишни аниқлаш формуласи

    U = Е1а1 + Е2а2 = Е1а1 + Е1 = Е1

    Е1 = .

    Бу ифодани шаклини бир оз ўзгартиришимиз мумкин

    Е1 =

    Уч қатламли ясси конденсатор учун

    Еn =

    Конденсаторнинг хар бир қатламидаги кучланишни ростлашни материалнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанлиги ва матеиалнинг калинлигини ўзгартириш ёрдамида амалга оширилади.

    Тажриба шуни кўрсатадики конденсаторнинг электродлари орасидаги хаво оралиғининг ўртача тешилиш кучланганлиги электродлар оралиғига боғлиқ.

    Цилиндрик конденсатор Цилиндрик конденсаторнинг электр майдони ясси параллель ва ўқлари буйича симметриялиги билан характерланади, шу билан бирга эквипотенциаль сирт коаксиал цилиндр куринищида булади.

    У холда потенциал айирмаси ва Гаусс теоремасидан фойдаланиб кучланиш аниқлаш ифодасини келтирамиз

    U =

    Сиғимни заряднинг кучланишга булган нисбатидан фойдаланиб қўйидаги ифодани оламиз

    С = .

    Зарядни кучланиш ва сиғимнинг купайтмаси сифати куринишида олиб амалий хисоблар учун яроқли булган электр майдон кучланганлигини аниқлаш ифодасини оламиз

    Ех =

    Купчи.лик холларда бизни электр майдон кучланганлигининг максимал ва минимал қийматлари қизиқтиради

    Емах =

    Емин =

    Агар электр майдон кучланганлигининг тақсимланишини қарайдиган булсак унинг қиймати кичик раиусли сиртда максимал. Шундай қилиб, агар ички электрод яқинида кучланганлик буйича юкланган булса, ташқи электрод сирти эса электр майдон кучланганлиги буйича юксизланган булади. Шунинг учун электр майдон кучланганлигини

    Емах =

    минимал буйича текшириш изоляциянинг барча нўқталари буйича бир хил юкланишини таъминлайдиган радиуснинг рационал қиймати топилади

    Ички цилиндр яқинида максимал электр майдон кучланганлигининг қиймати минимал булади, агар ташқи ва ички радусларнинг нисбати натурал логарифм асосига тенг булса

    Емах = = = [кВ/см]

    Агар цилиндрик конденсатор бир нечта қатламдан иборат бўлса, мисол учун учта бир биридан фарқ киладиган катламдан иборат булса (r1, r2, r3) ва ташқи r4. Бундай конструкциясини учта кетма кет уланган С1, С2 ва С3 конденсатор кўринишида ифодалаш мумкиш. У холда хар бир конденсаторнинг сиғими қўйидаги формула ёрдамида аниқланилади.

    Сn = .

    Қатламли изоляцияли цилиндрик конденсаторнинг изоляцияловчи мухитлар чегарасида электр майдон кучланганлиги сакраб ўзгаради.

    Куп қатламли конденсаторнинг катламларидаги электр майдон кучланганлиги қўйидаги формула ёрдамида хисобланади.

    Ех = [кВ/см] Бу ерда Сх – майдон кучланганлиги аниқланаётган қатламнинг сиғими;0

    rx – текширилаётган қатламнинг ички радиуси;

    rx+1 – текширилаётган катламнинг ташқи радиуси.

    Мисол учун уч қатламли цилиндрик конденсаторнинг биринчи қатламидаги х радиусли нуктанинг электр майдон кучланганлиги

    Е1 =

    Сфера куринишидаги конденсатор

    Сфера куринишидаги конденсаторлар юқори кучланиш электр қурилмаларида жуда кам учрайди. Купчилик холларда унинг шакли осулувчан изоляторлар қолпоғи билан пестик орасидаги кисми ухшайди.Айрим холларда ЮКТ битталик сфера қулланилади, чунки бу холджа иккинчи чексз уклчамли сфера ролини бино ёки ер бажаради.

    Амалий хисоблашларда электр майдон кучланганлигининг максимал ва минималь қиймати куйидаги ифодалар ёрдамида топилади.

    Емах =

    Емин =

    r1 = деб қабул қилсак Емах =

    С = 4 ; Емах =


    написать администратору сайта