Замонавий педагогик техналогиялар. Талабаларни мустаил фикрлашга ргатишда педагогик техналогиялардан фойдаланиш услубиёти
Скачать 73.5 Kb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНАЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСЛУБИЁТИ Таълим - тарбия соҳасини тубдан ислоҳ қилиш босқичларини белгилаб берган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ижтимоий хаётга татбиқ қилиниши ҳал қилувчи паллага кирди. Биз жорий этаётган таълимнинг янги модели жамиятимиздаги потенциял кучларни, халқимизда мавжуд интеллектуал салхиятни рўёбга чиқаришда жуда катта аъамият касб этади. Таълим беришнинг асосий формаси дарсда дунёдаги энг мураккаб жараёни шахснинг шаклланиш жараёни содир бўлади. Замонавий педагогик техналогиялардан фойдаланган ҳолда бу жараён махсулдорлигини ортириш Давлат ахамиятига молик долзарб масала бўлиб, у таълим тўғрисидаги директив хужжатларда олий таълим тизимида замонавий педагогик техналогияларнинг ривожлантириш хақидаги қарорида акс этади. Қуйида биз машғулотлар ўтказишнинг замонавий педагогик техналогияларни баъзи бир усулини келтирамиз. Интерактив ўқитиш усули. Хозирги кундаги ишлаб чиқариш технологиялари махсулдорлигининг кескин ўсиб бориши. Ёш кадрларни замонавий педагогик технология орқали, ижодий фаол ва ўз билимларини мустақил тўлдириб бора оладиган қилиб тарбиялаш каби муҳим маъсулиятни юклайди. Талабага математик анализ фанидан дарс бериш жараёнини шартли равишда икки кўринишга ажратиш мумкин: маъруза дарслари, амалий машғулотлари. Дарсларнинг бошқа кўринишлари муҳимлик даражасини ёдда тутган ҳолда амалий машғулотларни ташкил қилишнинг баъзи тажрибаларини таҳлил қиламиз. Математик анализ бўйича назарий билимларини талабалар амаёлитда қўллай билиши кўникмаларини ҳосил қилиш, амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида юқори махсулдорлик билан амалга оширилади. Амалий машғулот дарсларини ўтказиш спецификаси ҳам ўқитувчидан, ҳам талабадан олдиндан изчил тайёргарлик кўришни талаб этади. Талабаларнинг мустақил олдиндан тайёрланиши билан боғлиқ муаммоларни мавжуд бўлишига қарамасдан айни амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида талабалар учун эмоционал диққатини биргалашган харакат билан янги билимлар олишга қаратиш мумкин. Талабаларни ижодий фаоллигини ошириш мақсадида гуруҳ билан амалий машғулоти ўтказишни махсус услуби ишлаб чиқилади. Талабалар дарс бошида уч кишидан беш гуруҳга ажратилади. Ҳар бир талабага шартли равишда 1 дан 15 га қадар тартиб рақами мос қўйилади. Олдиндан ҳар бир гуруҳ учун амалий машғулотини бажаришга зарур кўргазмали қуроллар, дарсликлар, ҳар бир талаба учун ажратилган иш столидаги амалий машғулотини бажаришнинг изчил баённомаси тайёрлаб қўйилади. Мисол тариқасида «Функцияларни ҳосиласини ҳисоблаш» мавзусидаги амлий машғулотини ўтказиш услубиётини келтирилади. Амалий машғулотини бошланишида талабаларга олдиндан тайёрлаб қўйилган: 1-қаторга 1, 2, 3, 4, 5 рақамли, 2-қаторга 6, 7, 8, 9,10 рақамли, 3-қаторга 11, 12, 13, 14, 15 рақамли талабалар ўтирадилар. Ўқитувчи раҳбарлигида талабалар гуруҳларига амалий машғулот вариантларни тарқатади ва машғулотни бажариш босқичлари билан тубдан таништириб чиқади. I гуруҳдаги талабаларга 1-вариантни (Даражали функциялар ҳосиласини ҳисоблаш). II гуруҳдаги талабаларга 2-вариантни (Кўрсаткичли функциялар ҳосиласини ҳисоблаш). III гуруҳдаги талабаларга 3-вариантни тарқатади (Логарифимик функцияларни ҳосиласини ҳисоблаш). Намуна учун «Даражали функциялар ҳосиласини ҳисоблаш»га бағишланган 1- вариантини келтирамиз. 1- вариант Амалий машғулотдан кўзланган мақсад: талабаларда функциялар ҳосиласини ҳисоблашни янада такомиллаштириш. Амалий машғулот топшириқлари: 1.1. y=7x25+25x-7 1.2. 1.3. Услубий йўланмалар. Даражали функцияларни ҳосиласини ҳисоблашда ҳосила таърифидан, ҳосила жадвалидан, кўпайтмани ҳосиласидан фойдаланиш мумкин. Яъни 1) 2) 3) 4) Амалий машғулот топшириқлари Гуруҳларга тарқатилган мисолларни ўша гуруҳга тегишли бўлган ҳар бир талаба ҳосиласини ҳисоблайди. Ўқитувчи талабаларнинг мисолларини ҳисоблашини кузатиб боради. Амалий машғулотининг топшириқларини бажариш учун ажратилга вақт тугугандан сўнг ўқитувчи янги ишчи гуруҳларни қуйидаги тартибда тузади: 1-партага тартиб рақами 1, 6, 11 бўлган талабалар, 2-партага тартиб рақами 2, 7, 12 талабалар, 3-партага 3, 8, 13 тартибли, 4-партага 4, 9, 14 тартибли, 5-партага 5, 10, 15 рақамли бўлган талабалар ўтирадилар. Амалий машғулотларни бажариш давомида ҳосил қилинган кўникмалар, ҳисоблаш тартибини умумлаштириш босқичига ўтилади. Бунда ҳар бир талаба ўз партасида шерикларига ўзи ўрганган вариантдаги мисолларни бажариш тартибини батафсил тушинтиради. Назорат Таълил қилиш жараёни тугагандан сўнг ўқитувчи учта амалий машғулот топшириқлари бўйича тест назорати ёки ёзма иш кўринишда фронтал назарий иш ўтказади. Бунда талабанинг тўла ўзлаштиргани ва ҳисоблаш усулини қайтарзда тушинтирганига боғлиқ. Масалан 1–партадаги 1-рақамли талабанинг 2– ва 3– амалий машғулот топшириқлари бўйича ўзлаштириши, 6 ва 11 рақамли талабаларга боғлиқ бўлади. 1-рақамли талабага баҳони 6- ва 11- талабалар 1–амалий машғулотни қайдаражада ўзлаштирганлигига қараб қўйилади. Шундай қилиб, ҳар бир талабанинг амалий машғулотларни ўзлаштириш ва амалий иш натижалари талабалар жамосининг умум фаолияти билан боғлиқ бўлади. Ташкил этилган иш гуруҳидаги партада ҳар бир талаба ўзининг ўртоқларига ўзи ўзлаштирган билимларини қандай тушунтира билишига боғлиқ бўлади. Назорат натижаларини таҳлил қилиб, ўқитувчи янги билимларни қониқарли ўзлаштирмаган талабаларни аниқлайди ва уларга қўшимча машғулотлар тайинлайди. Қўшимча машғулотда талаба барча топшириқларни мустақил бажариб, ҳисоблаш усулларини тушунтириб беради. Шундан сўнг ўқитувчи қўшимча назорат ўтказади. Амалий машғулотларни бундай усулда ўтказишда талабаларни янги билимларни муваффақиятли ўзлаштириши амалий машғулотида қатнашган ҳар бир талабанинг ижодий фаоллиги, мустақил фикрлаши билан боғлиқ бўлиб ҳар бир талабада маъсулят хиссини ортиради. Талабалар томонидан амалий машғулот топшириқлари ва олинган натижаларни бундай усулда таҳлил қилинишида ҳамма талабалар янги билимларни жамоа бўлиб ўзлаштираётган фаол гуруҳга, ҳар бир талаба эса ҳам эшитувчи, ҳам тинловчи бўлиб фаол иштирокчига айланади. Адабиётлар. |