Главная страница
Навигация по странице:

  • ТУРНИККА ТОРТИЛИШ ФОЙДАЛАРИ

  • турникда тортилиш. Турникка три тортилиш


    Скачать 14.71 Kb.
    НазваниеТурникка три тортилиш
    Дата03.08.2022
    Размер14.71 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлатурникда тортилиш.docx
    ТипДокументы
    #640070

    ТУРНИККА ТЎҒРИ ТОРТИЛИШ
    Турникка қандай тортилсангиз, самараси ҳам шунга қараб бўлади. Масалан, қўллар елка кенглигида бўлса, юклама биринчи навбатда билаклар, бицепснинг узун бошчасига тушади. Агар мақсадингиз катта мушаклар («қанот») ва бицепснинг қисқа бошчасини шуғуллантириш бўлса, қўлларингиз ўртача кенгликда бўлиши керак.
    Турникка тортилишда қўллар орасининг кенг бўлиши катта мушакларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади, бу усул шуғулланишни эндигина бошлаганлар учун ҳам фойдали бўлиб, бажариш қийинчилик туғдирмайди, мунтазам равишда бажарилса, жуда яхши самара беради. Унутмаслик керакки, аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида шуғулланиш юксак натижалар гаровидир.
    Мазкур машғулот сиздан муайян маҳоратни талаб қилади. Вақт ўтиши билан техникангиз яхшиланиб боради, лекин бу борада биладиган одамлар маслаҳатига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Турникни яхшилаб ушлаш, бош бармоқ ҳар доим пастда бўлиши керак. Тортилаётганда нафас олишга эътибор қаратинг. Юқорига ҳаракатланган пайтида нафас чиқарилади, тушаётганда эса олинади. Силтанишлардан ўзингизни асранг.
    Жароҳатланишга йўл қўйманг. Айниқса, турникка тортилаётганда тирсак бўғими нотабиий ҳолатда бўлади, шунинг учун ҳам қоидаларга риоя қилинг.
    ТУРНИККА ТОРТИЛИШ ФОЙДАЛАРИ

    Турникка тортилиш мушакларни бақувват қилиб, қоматнинг чиройли бўлишига, «қанот»нинг шаклланишига ёрдам беради. Айтиш керакки, бу машғулот тананинг юқори қисми учун мўлжалланган, у умуртқа поғонаси ва қўл мушакларини мустаҳкамлашдан ташқари, одамни чиниқишга ҳам ўргатади. Умуртқа поғонасида муаммоси борларга шифокорлар бекорга турникда осилиб туришни маслаҳат беришмайди. Айниқса, остеохондроз касаллигида турникнинг фойдаси катта. Бир-икки дақиқа (кучингиз етганича) осилиб туринг, агар оёғингиз ерга тегиб қолаётган бўлса, букиб олинг.


    написать администратору сайта