Главная страница
Навигация по странице:

  • 2.5. Мавзуга доир тестлар 1.

  • 2.6. ТМИ бўйича топшириқлар

  • Тогай_ва_суяк_тукимасидан_вазият_масала_ва_тестлар. Вазиятли масалалар


    Скачать 22.8 Kb.
    НазваниеВазиятли масалалар
    Дата31.05.2020
    Размер22.8 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаТогай_ва_суяк_тукимасидан_вазият_масала_ва_тестлар.docx
    ТипДокументы
    #126942

    М

      1. Вазиятли масалалар

    1. Гемотоксилин - эозинда боялган гиалин тоғайи органиш учун берилган. Аъзонинг периферик қисмида икки қават аниқ кориниб турибди: ташқи-зич ва ички- сийракроқ. Кам такомиллашган хужайралар- прехондробластлар қаерда жойлашган?

    2. Органиш учун тоғай тўқимасининг учта препарати берилган (улардан иккитаси гематоксилин-эозин билан, биттаси эса орсеин билан боялган). Бундай бояш усулида қандай турдаги тоғайда қандай толаларни аниқлаш мумкин? Ушбу толалар тоғайнинг қандай функционал хусусиятларини белгилайди.

    3. Суяк тўқимасининг иккита препарати берилган. Уларнинг бирида концентрик суяк пластинкалари яхши коринган, иккинчисида суяк пластинкалари аниқланмаяпти. Суяк тўқималарининг турини ва организмда жойлашишини корсатинг.

    4. Электрон микрофотосуратда суяк хужайраси берилган. Унинг цитоплазмасида донадор эндоплазматик тор яхши ривожланган. Хужайранинг номини ва вазифасини аниқланг.

    5. Электрон микрофотосуратда суяк хужайраси берилган. Хужайранинг цитоплазмасида Кўп миқдорда лизосомалар мавжуд. Хужайранинг номини ва вазифасини аниқланг.

    6. Иккита суяк тўқимаси хужайраларининг электрон микрофотосуратлари берилган: уларнинг бири аниқ коринган коллаген фибриллалар билан ўралган, цитоплазмасида донадор эндоплазматик тор яхши ривожланган. Иккинчисини ораб турган хужайралараро моддаси охакланган, цитоплазмасида донадор эндоплазматик тор яхши ривожланмаган.



    2.5. Мавзуга доир тестлар
    1. Препаратда устидан ялтироқ аморф модда билан қопланган тоғай коринмоқда.Унинг остида кам ихтисослашган майда ҳужайралдардан иборат ҳужайралар қатлами , сонгра эса устунчалар коринишидаги изоген группалар ҳосил қилган ёш ва етук хондроцитлар қавати жойлашган.

    I. Ушбу тоғай турини аниқланг:

    А. қулоқ супраси тоғайи

    Б. нафас йолларининг тоғай пластинкалари

    В. қовурғаларнинг тоғай қисми

    Г. Боғим усти тоғайи

    Д. ҳиқилдоқ тоғайи.

    II. Унинг озиқланиши нима ҳисобига кечади.

    А. периост

    Б. эндост

    В. синовиал суюқлик

    Г. перихондр

    Д. лимфа суюқлиги

    2. Тоғай тўқимасининг бир одамдан иккинчи одамга трансплантация қилиниши одатда асоратларсиз кечади. Айтингчи, бу ҳолат қайси моддаларнинг тоғай тўқимасига диффузия қилмаслиги билан боғлиқ.

    А. сувнинг

    Б. минерал тузларнинг

    В. липидларнинг

    Г. йирик оқсилларнинг

    Д. Карбонсувларнинг

    3.Ушбу тоғай перихондр тутмайди. У пай билан гиалин тоғайи ўртасида жойлашади. Унинг ҳужайралараро моддасида коллаген толалар бир-бирига параллел жойлашиб, улар орасида тоғай ҳужайралари занжирсимон ётади.

    I. Ушбу тоғай турини аниқланг:

    А. эластик тоғай

    Б. боғим усти тоғайи

    В. қекирдак тоғайи

    Г. толали тоғай

    II. Ушбу тоғай тури қаерларда учрайди:

    А. умуртқалараро дискларда

    Б. боғими юзаларида

    В. кекирдакда

    Г. бронхда

    Д. қулоқ супрасида.

    4. Ушбу тоғай тўқимасининг толалари орсеин боёғи билан боялганда яхши коринади. Толалар тоғайнинг юза қисмидан бошланиб, чуқурроқ қатламларида қалинлашади ва тор ҳосил қилиб жойлашади. Юза қават ҳужайралари ясси бўлиб, оралиқ қисмида юмалоқ шаклга эга бўлади ва қуйи қатламларда эса изоген группалар ҳосил қилади.

    Ушбу таъриф қайси тоғайга мос келади.

    А. толали тоғай

    Б. гиалин тогай

    В. эластик тоғай

    II. Бу тоғай учрайди:

    А. умуртқалараро дискда

    Б. боғим юзасида

    В. кекирдак деворида

    Г. ҳиқилдоқда

    5. Суякнинг бу қисми суяк тўқимаси ташқи томондан ораб, уни регенерациясини, озиқланишини, иннервациясини ҳамда бошқа тўқималар билан алоқасини белгилайди.У сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат.

    I. Унинг номи:

    А. периост

    Б. эндост

    В. перихондр

    Г. метаэпифизар пластинка

    Д. суяк манжеткаси.

    II. Унинг таркибига нима кирмайди

    А. бириктирувчи тўқима толалари

    Б. аморф модда

    В. нерв толалари

    Г. остеобластлар

    Д. остеоцитлар

    6. Суяк тўқимасининг препаратида катта объектив остида суяк бошлиқлари ( лакуналар) кориниб турибди, улар юлдузсимон шаклда бўлиб, бир-бири билан анастомозлар ҳосил қилган.

    I. Бу бошлиқларда жойлашган ҳужайраларнинг номини корсатинг.

    А. остеоцитлар

    Б. остеобластлар

    В. остеокластлар

    Г. хондробластлар

    Д. хондроцитлар.

    II. Ҳужайралардан ташқари лакуналар нима билан толган.

    А. тўқима суюқлиги

    Б. қон

    В. шиллиқ модда

    Г. гормонлар

    Д. ёғ ҳужайралари

    7. Суякнинг бойлама шлифида бир неча каналларнинг бойлама кесимлари кориниб турибди.Улар бошқа каналлардан озининг хусусий суяк пластинкалари системасининг болмаслиги билан ажралиб туради.

    I. Уларнинг номини топинг:

    А. Фолкман каналлари

    Б. Гаверс каналлари

    В. суяк лакуналари

    Г. остеонлар

    Д. тешиб отувчи каналлар.

    II. Ушбу каналлар бойлаб суякка нималар киради

    А. қон томирлар

    Б. остеобластлар

    В. остеоцитлар

    Г. остеокластлар

    Д. бириктирувчи тўқима ҳужайралари

    8. Суяк тўқимасининг ҳужайралараро тўқимасида оссеин толалар кориниб турибди.Улар Кўндаланг чизиқликка эга. Бу толалар суяк тўқимасининг органик матриксини компонентларидан бири ҳисобланади.

    I. Улар коллаген толаларнинг нечанчи типига мансуб:

    А. I типига

    Б. II типига;

    В. III типига

    Г. IV типига

    Д. V типига.

    II. Ушбу толалар қаерда учрамайди

    А. терида

    Б. гиалин тоғайда

    В. суякда

    Г. кўзнинг мугуз пардасида

    Д. Склерада

    9. Электронограммада суяк ҳужайраларидан бири кориниб турибди.Унинг цитоплазмасида жуда Кўп лизосомаларнинг борлиги аниқ коринмоқда.

    I. Ушбу ҳужайранинг номи:

    А. остеоцит

    Б. остеокласт

    В. остеобласт

    Г. хондробласт

    Д. хондроцит.

    II. Унинг вазифаси

    А. ҳужайралараро моддани синтезлаш

    Б. ҳужайралараро моддани емириш

    В. модда алмашиниувини амалга ошириш

    Г. иммун-ҳимоя

    Д. Экскретор

    10. Уч хил суяк ҳужайраларидан сон жихатдан Кўпчиликни ташкил қилган, осимтали , тоқ боялувчи ядро ва суст ривожланган органеллаларга эга бўлган

    I. Ҳужайранинг номини корсатинг.

    А. остеоцит

    Б. остеобласт

    В. остеокласт

    Г. хондробласт

    Д. хондроцит.

    II. Ушбу ҳужайралар суяк тўқимасининг қайси қисмида жойлашади.

    А. лакуналарда

    Б. остеонларда

    В. суяк усти пардасида

    Г. эндостда

    Д. Перихондрда

    12. Суяк тўқимасининг ушбу ҳужайраси цитоплазмасида яхши ривожланган эндоплазматик тор, митохондриялар, Голжи аппарати бўлади.

    I. Бу ҳужайранинг номи:

    А. остеобласт

    Б. остеоцит

    В. остеокласт

    Г. хондробласт

    Д. хондроцит.

    II. Уларнинг вазифаси нимадан иборат

    А. суяк тўқимасини ҳосил қилиш

    Б. суяк тўқимасини емириш

    В. фагоцитоз

    Г. суяк тўқимасини ҳимоя қилиш

    Д. водород ионларини ҳосил қилиш

    13. Фиброз остит билан оғриган касалнинг суягида суяк тўқимасининг резорбцияси ва унинг орнига жуда Кўп остеокластлар тутувчи фиброз тўқиманинг ҳосил болиши кузатилди.

    I. Ушбу ҳолат организмда қайси гормоннинг миқдори ошиб кетиши натижасида содир болиши мумкин.

    А. паратирин

    Б. тиреокалцитонин

    В. тироксин

    Г. трийодтиронин

    Д. ҳамма жавоблар тўғри.

    II. Ушбу гормоннинг вазифаси нимадан иборат

    А. қондаги калцийнинг миқдорини камайтириш

    Б. қондаги калцийнинг миқдорини ошириш

    В. остеокластлариниг фаолиятини ошириш

    Г. қон билан таъминланишини бошқариш

    Д. остеобластлариниг фаолиятини камайтириш

    14. Ёш организмнинг найсимон суяги бойига осиши айнан мана шу зона ҳужайраларнинг Кўпайиши ҳисобига кечади.Тоғай ҳужайралари бу ерда устунчалар ҳолида жойлашиб, болиниб Кўпаяди.

    I.Бу зонанинг номи:

    А. метаэпифизар пластинка

    Б. суяк манжеткаси;

    В. периост

    Г. эндост

    Д. эпифиз

    II. Ушбу зона қандай тўқимадан ташкил топган

    А. гиалин тоғайидан

    Б. эластик тоғайидан

    В. толали тоғайдан

    Г. сийрак толали бириктирувчи тўқимадан

    Д. зич толали бириктирувчи тўқимадан

    15. Организмда ушбу витаминнинг етишмаслиги натижасида остеобластларнинг фаолияти сусаяди. Бу эса оз навбатида коллаген толаларнинг ҳосил болишининг камайишига ҳамда остеобластларнинг фосфатаза активлигининг пасайишига олиб келади. Натижада суякнинг осишдан тохташи кузатилади. Бу витаминнинг номи:

    А. вит. D

    Б. вит. С

    В. вит. Е

    Г. ҳамма жавоблар тўғри.

    2.6. ТМИ бўйича топшириқлар:

    1. Қуйидаги жадвалларни толдиринг:


    Тўқима тури

    Коллаген толалар

    Эластик толалар

    Гиалин







    Эластик







    Толали








    написать администратору сайта