органайзерлар китоб. збек тили фани ва унинг блимлари тилшунослик аида
Скачать 294.17 Kb.
|
ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИ ВА УНИНГ БЎЛИМЛАРИ Тилшунослик ҳақида. Тил сўзлаш, фикрни ифодалаш воситаси сифатида ҳам ўзига хос бир олам. Унинг хусусиятини ўрганувчи ва ўргатувчи фан тилшунослик (лингвистика) дейилади. Тилшунослик фани бир неча таркибий қисм, яъни бўлимдан иборат. Тилшунослик фани умуман инсониятга хос тилни ёки маълум бир халқ тилини ўрганиш нуқтаи назаридан умумий ва хусусий турга бўлинади. Умумий тилшунослик тилнинг пайдо бўлиши, қариндошлик алоқаси ва умумий назарий масаласини ўрганади. Хусусий тилшунослик эса муайян бир тил хусусиятини текширади. Жумладан, ўзбек тилшунослиги хусусий тилшунослик бўлиб, ўзбек тилининг товуш тизими, лексикаси, грамматик қурилиши, ёзуви, шеваси, имло ва талаффуз қоидаси, услубини ўрганади. Хусусий тилшунослик фани бўлимлари. Ўзбек тилшунослиги фани қуйидаги бўлимни қамраб олади: 1. Фонетика. 2. Орфоепия (талаффуз). 3. Графика (ёзув). 4. Орфография (имло).5. Лексикология. 6. Фразеология. 7. Лексикография (луғатшунослик). 8. Морфемика (сўз таркиби). 9. Сўз ясалиши. 10.Морфология. 11. Синтаксис. 12. Пунктуация (тиниш белгилари). 13. Услубият. 14.Диалектология (шевашунослик). 15.Этимология (сўзларнинг келиб чиқиши). 16.Тил тарихи. 17. Социолингвистика. Бу бўлимдан ҳар бири тилнинг алоҳида-алоҳида томонини текшириб ва, ўз навбатида, кичик бўлимга ҳам бўлиниши мумкин. Қуйида уларнинг ўрганиш соҳаси, яъни ўрганиш обектини изоҳлаймиз: 1. Фонетика тилнинг товуш тизими, тузилиши, нутқ органи, бўғин ва унинг тури, сўзда товуш ўзгариши, шунингдек, урғу ва унинг ўрни кабини ўргатади.фонетика сўзи грекча (phone) сўзидан олинган бўлиб, “товуш” деган маънони англатади. Фонетика-нутқ товуши хақидаги таълимот, фан сохаси. Табиатдаги товуш уч хил: физик, биологик, нутқ товушлари. Физик товуш жонли ва жонсиз мавжудотнинг барчасига хос бўлиб, хавонинг сиқилишидан хосил бўлади. Биологик товуш жонли мавжудотга хос ва тириклик белгисидан бири.Нутқ товушлари фақат инсонгагина хосдир. Унли товушлар турлари Ундош товуш турлари Бўғин Нутқ товушлари Фонетика Товуш орттирилиши Ёпиқ бўғин Товуш ўзгариши Товуш тушиши Очиқ бўғин Товуш ўзгариши Товуш ўзгариши Матн урғуси 2. Орфоэпия (талаффуз) адабий тилда нутқ товуши ва сўзни тўғри айтиш меҳёри ҳамда қонун-қоидасини ўрганади. Орфоепия адабий тилнинг фақат оғзаки шаклига хос.Орфоепия-грекча orphos-тўғри, epos-нутқ деган маънони англатади.Тўғри талаффуз, аввало, шахснинг маданий етуклигидан далолат беради.Оғзаки нутқда хар хил талаффуз қилинадиган товуш, қўшимча ва сўздан адабий тил учун қабул қилинган биттаси тўғри талаффуз меъёори хисобланади.Орфоепияни юзага келишида орфография ва халқ оғзаки нутқининг талаффузи асос қилиб олинган. Унли товуш талаффузи Ундош товуш талаффузи Асос ва қўшимчалар имлоси Орфоэпия Бошқа тилдан ўзлашган сўзлар имлоси 3. Графика (ёзув) ёзув тарихи ва алифбони ўрганади. Графика тарихда қандай ёзувдан фойдаланилган, ҳарф ва ҳарфнинг шакли, товушнинг ифодаси, ҳарфни алифбода жойлаштириш, товуш ва ҳарф орасидаги муносабат масаласи билан шуғулланади.Graphe-ёзаман демакдир. Ёзув фикирнинг ташқи ифодаси. У орқали киши ўз фикрини бир-бирига билдиради. Ёзув орқали олдин ўтган воқеа, шахс, илмва урф-одат тўғрисида маълумот олиб, маданият, фан, ижтимоий хаётда бўлган воқеадан воқиф бўлади. ГРАФИКА Алифбо Ёзув тарихи 4. Орфография (имло) - сўз асоси ва қўшимчани ягона тарзда тўғри ёзиш масаласи билан банд бўлади. Бўғин кўчириш, чизиқча билан ёзиш қоидаси, қўшиб ёки ажратиб ёзиш тартибини белгилайди. Орфография грекча “тўғри ёзмоқ” демакдир. Орфография адабий тилнининг ёзма шаклига хос. Орфоепия ва алифбо (графика) билан узвий боғлиқ. Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари 1995-йил 24-августда қабул қилинган. У 82 параграфдан иборат. Фонетик ёзув Орфография Фарқлаш ёзуви Тарихий-анъанвий ёзув Шаклий ёзув Морфологик ёзув 5. Лексикология сўзнинг луғавий маъноси, луғавий маъно тури, маъно муносабати, сўзнинг шакл ва маъно муносабати, луғат таркибидаги фаол ва нофаол сўз, тарихий жиҳатдан ўзбек тили лексикаси, сўзнинг ҳиссий ва услубий хусусияти кабини ўрганади. Умуман олганда, сўзда қандай луғавий маъно муносабати бўлса, барчасини лексикология текширади.Лексикология грекча lexis-сўз, logos- таълимот сўзидан олинган бўлиб, “сўз хақидаги сўз”,”сўз хақидаги маълумот” демакдир.Англашиладики, лексикология-тилнинг сўз бойлиги. Лексикология семасиология, фразеология, этимология каби сохани ўз ичига олади. Лексикология Сўз Сўз танлаш қўллаш 2 Сўзларда маъно кўчиши 1 Сўзларнинг маъно турлари 1 2 2.Кўчма маъноси 1.Асосий маъноси 3 1 4 1.Шевага хос сўзлар 4 2 3 1 2 3 5 2. Касб-хунарга оид сузлар 4 1.Метофора 2. Метономия 3.Снекдоха 1. Шаклдош 1. Шаклдош 4. Вазифадошлик 3.Зид маъноли 2. Маънодош 4. Паронимлар 3.Эскирган сўзлар 4. Атамалар 5. Янги пайдо бўлгансўзлар 6. Фразеология ибора ва фразеологик боғланиш, иборанинг маъно таркиби, тури каби билан шуғулланади. 1. Кўп маъноли ибора 1 ИБОРА 2 4 4.Антоним 2.Омоним ибора ибора 3 3.Синоним ибора 7. Лексикография (луғатшунослик). Маълум бир ёки бирдан ортиқ тил сўзини йиғиб, тизимлаштирган ҳолда луғатда бериш луғатчилик дейилади. Лексикография, яъни луғатшунослик луғат ва унинг тури, турли луғат яратишнинг назарий масаласини ўрганади. 8. Морфемика (сўз таркиби) сўзнинг маъноли қисми - ўзак ва қўшимча, унинг хусусияти ва тури, қўшимчанинг вазифаси, тузилиши, жойлашиши кабини текширади. У юнонча morphe- форма, шакл сўзидан олинган. Асосан ўзак ва қўшимчаларнинг келиб чиқиш тарихи ва қўлланилиш усулларини ўргатади. Морфемика АСОС ҚЎШИМЧА 9. Сўз ясалиши ҳар қандай усул билан бўлса-да, янги сўз ҳосил қилиш йўли ва қонуниятини ўрганади. Ўзбек тилида тўртта сўз туркуми- от, сифат, феъл, равиш ясалиши тан олинади. Ясама сон ва олмош тилда мавжуд эмас. Тарихий ва замонавий сўз ясалиши мавжуд. Замонавий сўз ясалишида ясама сўзнинг ўзакка алоқаси сезилиб туради. Масалан: китобхон сўзи китоб сўзи билан алоқадорлиги сезилиб туради. Тарихий сўз ясалишда ясама сўзнинг ўзакка алоқаси сезилмайди.Масалан: қишлоқ, овлоқ сўзи қиш, ов сўзига боғлаб бўлмайди. 10. Морфология грамматиканинг бир қисми, сўзнинг грамматик маъноси, шаклий (морфологик) ва вазифавий (синтактик) хусусиятига кўра гуруҳланиши 2-туркумга ажратилиши, грамматик ўзгариши, грамматик қўшимча ҳақидаги таълимот.У юнонча morphe ва logos сўзидан олинган бўлиб, “шакл хақидаги фан” маъносини англатади.Морфологияда сўз туркумлари, унга хос грамматик категория ва грамматик шакл, бу шаклни хосил қилиш йўли ва воситаси ўрганилади. Морфологиянинг обекти, асосан, сўзнинг шакл ясалиши масаласи. Сўзнинг шакл ясовчи қўшимча ва номустақил сўзни олиши шакл ясалиши, ўзгариши дейилади. Сифат Сон ОТ Мустақил сўз туркуми Феъл Равиш Морфология Олмош Кўмакчи Боғловчи Ёрдамчи сўз туркуми Юклама Модал сўз Тақлид сўз Ундов 11. Синтаксис ҳам грамматиканинг бир қисми бўлиб, сўзнинг ўзаро эркин боғланиши, бу эркин боғланиш натижасида ҳосил бўлган сўз бирикмаси ва гап, унинг тури ва хусусиятини ўрганади. Сўзнинг тилдаги муайян қонун-қоида асосида ўзаро бирикувидан сўз бирикмаси ва гап хосил бқлади. Сўз бирикмаси ва гап қурилиши хамда ифода мазмунига кўра фарқланади. Синтаксисда сўз бирикмаси ва гап қурилиши масаласи ўрганилади. У юнонча syntaxis “қуриш, тузиш” сўзларидан олинган. Синтаксис Шахси ноъмалум гап Шахси маълум гап Шахси умумлашган гап Гап Сўз бирикмаси Шахссиз гап Бош гап Атов гап Эргаш гап Бош бўлак Иккинчи даражали бўлак Тобе Хоким 12. Пунктуация тиниш белгисини ишлатиш қоидасини ўргатади.Ўзбек тилимизда тиниш белгилар сони 11 та бўлиб, уларнинг келиб чиқиши ва мазмун, оханг жихатидан қўлланилиш тартибини ўргатади. Нуқта(.) Вергул (,) Ундов (!) Чизиқча (-) Пунктуация Сўроқ (?) Икки нуқта(:) Қўштирноқ(“”) Нуқтали вергул(;) Қавс ( ) Кўп нуқта (...) 13. Услубият- тилшунослик фанининг бир бўлими бўлиб, нутқ жараёнида тил ходисасидан мақсад, шароит ва мухитга мос равиўда фойдаланиш қонунияти билан таништиради.Нутқ услуби ва унинг тури, тил воситасининг нутқда қўлланиш имконияти, лексик, фразеологик ва грамматик синонимия масаласини текширади. Нуқ услублари Илмий услуб Расмий-идоравий услуб Сўзлашув услуби Бадиий услуб Оммабоб услуб 14. Диалектология умумхалқ тилини ташкил этган шева ва лаҳжанинг фонетик, лексик ва грамматик хусусияти, тарқалиш доирасини ўрганади. Жаргон Лахжа Аргон Диалектология Термин (атама) Шева Касб-хунарга оид сўзлар 15. Этимология сўзнинг келиб чиқиш илдизи, тарихи масаласи билан шуғулланади. Тилшуносликда сўз ва қўшимчаларнинг келиб чиқиш тарихи, тараққиёти мухим масала хисобланади. Этимология тилшунослик сохаси бўлиб, унда сўз ва қўшимчаларнинг келиб чиқиши ўрганилади. У юнонча etymon-харакат ва logos – таълимот сўзидан олинган. 16. Тил тарихи тилнинг тарихи, тарихнинг маълум бир давридаги ҳолати ва ривожланиши масаласи билан машғул бўлади. 17. Социолингвистика тил ва жамият муаммоси, тилнинг жамиятдаги турли табақа, тоифа, касб ва жинсдаги киши нутқида ўзига хос тарзда воқеланиши масаласини текширади. Адабий тилнинг ҳар қайси шакли ўз қонун-қоидасига эга. Бу тил меъёри дейилади. Ўзбек тилшунослиги тарихи. Ўзбек тилшунослиги фан сифатда қуйидаги тарихий босқични босиб ўтган: • эски туркий тилшунослик (ХII—ХIII аср); • эски ўзбек тилшунослиги (ХIV-ХIХ аср); • замонавий ўзбек тилшунослиги (ХХ асрнинг 20- йилларидан ҳозир-гача). Эски туркий тилшунослик. Ўзбек тилшунослиги фани Маҳмуд Кошғарийнинг "Девони луғотит турк" асари билан бошанади. Асар ХI асрда яратилган бўлиб, 1914- йилда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида топилган. «Девону луғотит турк» уч томдан иборат бўлиб, 1915-17-йилда Истанбул шаҳрида нашр етилган. Шу нашр асосида В.Броккелман бу асарни 1928-йилда немисча таржимада нашр қилди. 1939- йилда Анқарада Басим Аталай таржимасида турк тилида босилди. Олим С.Муталлибов девон таржимаси устида самарали ишлаб, 1960-63- йил давомида уч томда ўзбек тилида нашр қилди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Касб- хунар коллежлари учун дарслик Тош. 2002 йил Она тили ва адабиёт Абдурозик Рафиков. Назира Гуломова. 2. Узбек тилидан унверсал кулланма. Бахтиёр Мелиев. Урол Холиёров. 3. Узбек тили ва адабиёти кулланма. Абдурозик Рафиков 4. Она тили ва адабиёти дарсликлари 6-9 синфлар. |