Тақриз. збекчанемисча икки тилли электрон луатлар тузиш принциплари
Скачать 13.26 Kb.
|
Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчилари Комолова Шаҳнозахон Адхамовна ва Худанова Шаҳнозахон Норбутаевналарнинг “Ўзбекча-немисча икки тилли электрон луғатлар тузиш принциплари” номли мақоласига ТАҚРИЗ Ҳозирги кунда мамлакатимизда чет тилларини тобора ривожланиб бораётганини амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Чет тилини ўрганиш жараёнида немис ва ўзбек тилларини қиёслаб ўрганиш энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. “Ўзбекча-немисча икки тилли электрон луғатлар тузиш принциплари” мавзусидаги маколанинг асосий максади чет тилини ўрганишда луғатларнинг қай даражада аҳамиятли эканлиги, электрон хамда босма луғатлар мисолида тахлил қилиб чиқилган. Айниқса, XXI асрнинг мўжизаси ҳисобланмиш электрон луғатларлар тузиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Макола муаллифлари томонидан Шавкат Каримов, Юсуф Исмоилов, Замиржон Бутаев каби махоратли немис луғатшунос олимлари томонидан тузилган немисча-ўзбекча, ўзбекча-немисча луғатлар ўрганиб чиқилган ва улар ўзбекча - немисча, немисча - ўзбекча электрон луғатлар билан қиёсланган. Таҳлил натижаси шуни кўрсатадики, немисча-ўзбекча, ўзбекча-немисча электрон луғатлар анча саёз ишланганлиги ва уларда сўзларнинг маънолар хато берилганлигини учратиш мумкин. Бундай электрон луғатлар талабалар томонидан дарс жараёнида қўлланилиши турли хил тушунмовчиликлар келтириб чикариши мумкин. Мақолада асосан икки тилда яратилган электрон луғатлар билан боғлиқ грамматик, лексик ва бошқа муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳим аҳамият касб этади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, “Ўзбекча-немисча икки тилли электрон луғатлар тузиш принциплари” мақоласидаги баъзи гапларнинг ғализликлари мақоланинг умумий савиясига таъсир қилмайди. Мақола муаллифлари Комолова Ш.А. ва Худанова Ш.Н. танланган мавзуни илмий асосда ёритиб бериш учун қилган саъй-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда уни чоп этишга тавсия этиш мумкин. ЎзМУ профессори: ................................ |