Главная страница

збекистон Миллий Университети Тарих факультети


Скачать 7.85 Mb.
Названиезбекистон Миллий Университети Тарих факультети
Дата05.11.2022
Размер7.85 Mb.
Формат файлаppt
Имя файлаAmir Temur Madrakhimova Muhayyo.ppt
ТипДокументы
#771820




Ўзбекистон Миллий Университети
Тарих факультети
1-курс магистранти
Мадрахимова Мухайё





Тошкент 2022


Амир Темур бизнинг шаън - шавкатимиз, ғурур-ифтиҳоримиздир. Амир Темур-халқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзидир…
Амир Темур - шахсини идрок этиш-тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш-ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш-тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб буюк келажагимизга ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир.
И. А. Каримов


Биз ким – мулки Турон амири Туркистонмиз
Биз ким – миллатларнинг энг қадими
ва энг улуғи, туркнинг бош бўғинимиз
АМИР ТЕМУР


Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз


Амир Темур ибн Тўрағай Баҳодур 1336 йил 9 апрелда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа Илғор қишлоғида таваллуд топган. Оналари Такина хотун, Бухоро садр аш-шаъриасининг қизи;
Соҳибқирон Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси илм-фан ва маданият ҳомийси;
Амир Темур Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солган. Бундан ташқари Амир Темур давлатига Кичик Осиё Сурия, Миср ва шимолий-ғарбда Қуйи Волга, Дон бўйлари; шимолий-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача; жанубий-шаркда эса Шимолий Ҳиндистонгача бўлган мамлакатлар бўйсундирилган;
Амир Темур ўзининг илк ҳарбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари билан айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган; уларнинг ўзаро курашларига қатнашиб, жасорат кўрсатган, жангларда чиниққан, ҳарбий маҳоратини оширган;
У асосан XIV аср 60-йиллар ўрталарида ўз сиёсий фаолиятини бошлаган, мамлакатда ҳукм сурган тарқоқлик ва мўғул зулмига зарба бериш мақсадини илгари сурган;


Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушни қилич билан амалга оширдим
АМИР ТЕМУР


Амир Темур – буюк давлат асосчиси


Амир Темур мўғул ҳукмдори Туғлуқ Темур ва унинг ўғли Илёсхожага қарши фаол курашлар олиб борган;
1365 йилда Тошкент ва Чиноз оралиғида мўғуллар билан олиб борган йирик жанги “Лой жанги” номи билан тарихда қолган;
1370 йил 10 апрелда Амир Темур Мовароуннаҳрнинг ҳукмдори бўлиб, тахтга ўтиради;
Амир Темур давлатига икки хавф мавжуд эди: биринчиси маҳаллий ҳукмдорларнинг бошбошдоқлиги, иккинчиси мўғуллар хавфи;
Мўғулистон билан Оқ Ўрда ҳукмдорлари Фарғона водийсининг шарқи, Ўтрор, Ясси (Туркистон) ва Сайрам шаҳарларига ҳавф солиб, бу ҳудудларга тез-тез ҳужум қилар ва аҳолини талон-тарож қиларди;
Амир Темур исёнчи амирларга қарши шафқатсиз кураш олиб борди;
Шибирғон вилояти бўйсундирилган;
Хоразмни Амир Темур Чиғатой улусининг ажралмас қисми деб хисоблаб, уни ўз давлатига қўшиб олиш сиёсатини тутди;
Амир Темур Хоразм сўфийларига қарши беш марта юриш қилди ва 1388 йилда унинг худудлари Амир Темур давлатига бўйсундирилди;
Йигирма йил (1371-90) мобайнида Соҳибқирон Мўғулистонга етти марта юриш қилиб, мўғул ҳукмдорлари Анқотўра ва Қамариддин устидан ғалаба қозонди.


Амир Темурнинг марказлашган давлат тузиш йўлидаги фаолияти


Амир Темур томонидан марказлашган қудратли давлатга асос солиниши


1361-1365 йиллар Мўғулис-тон хони Туғлуқ Темур ва унинг ўғли Илёсхўжага қарши уруш;
1370-йили Амир Хусайнга қарши Балхга юриш ва уни бартараф этиш;
1370-1371- йилларда Фарғона, Ўтрор, Ясси, Тошкент, Хисор, Бадахшон, Қундуз бўйсундирилди.


1381-йили Хирот, Сеистон, Мозандарон, Сарахс, Жом, Кав-сия, Сабзавор бўйсундирилди;
1371-1389-йилларда жами 7 марта Мўғулистон ҳукмдорлари-га қарши курашди ва буйсундирди;
1371, 1373, 1375, 1379, 1388-йилларда Хоразмдаги сўфийлар сулоласи ҳукмдорлари: Хусайн, Юсуф ва Сулаймон Сўфийларга қарши кураш олиб борди;
Хоразмни ўз давлати ҳудудига қўшиб олди.


1. 1370-1386 мўғул зулмига барҳам берилган, мамлакат ягона давлатга бирлаштирилган, давлат бошқарув асосларини кучайтирувчи ички сиёсат олиб борилган.


2. 1386-1405 мамлакатнинг салтанатга айланиш даври. 27 давлат бирлаштирилади. Давлатнинг обрўси ошиб Шарқнинг энг қудратли салтанатига айланади.


Амир Темур фаолиятининг икки босқичи


Олтин Ўрдага қарши кураш


Амир Темур шу билан бирга шимолий-ғарбдан, яъни Олтин Ўрта томонидан бўлаётган тазйиққа барҳам бериш мақсадида Тўхтамишга қарши уч марта кўшин тортишга мажбур бўлди


1-жанг 1389 йилда Дизақ (Жиззак)нинг Аччиқ мавзеида бўлиб ўтган


2-жанг 1391 йилнинг 18 июнида (ҳозирги Самара билан Чистополь шаҳарлари оралиғида жойлашган Қундузча (Кондурча) дарёси водийсида бўлган


3-жанг 1395 йилнинг 28 февралида Шимолий Кавказда Терек дарёси бўйида Тўхтамиш қўшинига қақшатқич зарба беради


Амир Темур ҳарбий юришлари оқибатида Қуйи Идил (Волга) вилоятлари, Сарой Берка, Саройчик ва Ҳожитархон (Астрахон) каби шаҳарлар вайрон қилинди


Амир Темур Тўхтамишни қувиб Рязань вилоятигача борди ва Елец шаҳрини ишғол қилди


Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалабаси фақат Марказий Осиё учун эмас, балки бутун Шарқий Европа, шунингдек, тарқоқ Русь князликларнинг бирлашиши учун ҳам буюк аҳамият касб этган


Амир Темурнинг ташқи юришлари


1381 — 84 йиллар давомида Амир Темур Эроннинг катта қисмини эгаллади. Аввал (1381) Калот, Туршиз ва Сабзавор, кейин (1383) Сеистоннинг Зиреҳ. Зова, Фараҳ ва Буст қалъалари, 1384 йилда Астробод вилояти ва Озарбайжоннинг Омул, Сори, Султония ва Табриз шаҳарлари буйсундирилди


1371, 1373, 1375, 1379, 1388-йилларда Хоразмга қарши беш марта юриш қилди ва уни бўйсундирди. 1371-1389-йилларда Мўғулистон бўйсундирилган


«Уч йиллик» (1386 - 88) ҳарбий юришлар оқибатида Жанубий Озарбайжон, Ироқнинг шим қисми. Гуржистон ва Ван кўли атрофидаги ерлар эгалланди


Амир Темур бутун эътиборини Эрон, Ироқ, Сурия, Кичик Осий ва Ҳиндистон ерларини узил-кесил забт этишга қаратди. У «беш йиллик» (1392 — 96) уруш давомида Ғарбий Эрон, Ироқи Ажам ва Кавказни эгаллади, натижада музаффарийлар ва жалоирийлар ҳукмронлиги барҳам топди


Амир Темур 1398-1399 йилларда Ҳиндистонни забт этган


Амир Темурнинг 1399 — 1404 йилларда олиб борган «етти йиллик» ҳарбий юришлари натижасида Шомнинг Ҳалаб (Алеппо), Хумс, Баалбек (Баъалбак), Димишқ (Дамашқ) каби йирик шаҳарлари ва Ироқи Арабнинг Убулистон ўлкаси (қад. Каппадокия) билан Бағдод, шунингдек Туркиянинг катта қисми забт этилади. Анқара жангида Амир Темур жаҳоннинг буюк саркардаларидан бири Боязид Йилдирим устидан ғалаба қозонди


    ЭРОНГА ҚАРШИ ЮРИШЛАР:
    уч йиллик юриш-1386-88 (Эрон, Озарбайжон, Грузия, Арманистон) 1387 Исфахон
    беш йиллик юриш-1392-1396
    етти йиллик юриш-1399-1404


    ОЛТИН ЎРДАГА ҚАРШИ ЮРИШЛАР:
    Биринчи марта 1389
    Иккинчи марта 1391- Қундузча жанги
    Учинчи марта 1394-1395 Шимолий Кавказдаги Терек дарёси бўйидаги жанг


1371, 1373, 1375, 1379, 1388-йилларда Хоразмдаги сўфийлар сулоласи хукмдорларига қарши кураш


1398-1399 - Ҳиндистон юриши
1402 йил Анқара жанги. Бу жанг XV асрнинг энг йирик урушларидан биридир. Амир Темур ўз даврининг энг кучли подшоси бўлган Боязид Елдиримни мағлуб этган.


Амир Темурнинг энг йирик ҳарбий юришлари

Амир Темур –мутлоқ ҳукмдор


Амир Темур –мутлоқ ҳукмдор
Девонбеги
Вазирлар
Махфий ва очиқ кенгашлар


АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИНИНГ МАРКАЗИЙ БОШҚАРУВИ


Чегара ерлар ва тобе давлатлар иши бўйича 3 вазирлик


Амир Темур давлатининг марказий бошқарув тизими
АМИР - МУТЛОҚ ҲУКМДОР


БОШ ВАЗИР –
Девонбеги


Мамлакат ва раият аҳволи, ҳосил, солиқлар, кирим – чиқимлар билан
шуғулланувчи вазир


Сипоҳ вазири – ҳарбий ишлар билан шугулланган


Мулкчилик ва солиқ ишлари вазири ўлиб кетганлар, қачонлар келиб – кетаётганлар, чорвалар, ўтлоқ-яйловлар ва улардан олинадиган даромадларни назорат қилувчи вазир


Салтанат ишларини
юритувчи вазир


Солиқ ишлари
билан
шуғулланувчи
вазир


Сипоҳ
ишлари
вазири


Дараксиз йўқолган кишилар, келиб – кетиб юрувчилар, ҳосил, ақлдан озганлар, вориссизлар мол-мулки, қозилар ва шай-хулисломларнинг ҳукми билан олинган жарималарни тартибга келтирган


Жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга хизмат қилган;
халқ вакиллари билан кенгашиш воситаси;
Қурултойда уруш, тинчлик масалалари ёки давлат бошқарувига оид бошқа муҳим ишлар ҳал этилган;
У олий табақа вакилларининг кенгаши;
Қурултой бошқарувда жамоат фикрига таяниш имконини яратган;
Марказий ва маҳаллий бошқарув тизими ўртасидаги алоқадорликнинг таъминлашига таъсир этган;
Қурултой монархиянинг демократия билан уйғунлашган кўриниши давлатда тенглик, адолат тамойилларини шакллантиришга катта таъсир кўрсатган;
Қурултой давлатнинг манбаи халқ бўлганлигини англатади.


ҚУРУЛТОЙ ВА УНИНГ ДАВЛАТ ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ


АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИНИНГ МАЪМУРИЙ ТУЗИЛИШИ


САЛТАНАТ


Улус


Вилоят


Туман (10 минг аскар етказиб берган)


Ҳазора (минглик)


Сада (юзлик)


Даҳа (ўнлик)


Ҳоким


Молия девони бошлиғи


Қози


Муфтий


Мутаваллий


Мухтасиб


Адолат амири


Вилоят ва туман бошкарувлари


Маҳаллий эркин жамоалар


Маҳалла оқсоқоллари


Кутвол (комендант)


АМИР ТЕМУРНИНГ ШАХСИДА СИЁСАТ ВА АХЛОҚ УСТУВОРЛИГИ


Унинг шахсида ахлоқ ва сиёсат уйғунлашган


Унда юксак стратегия (сезгирлик, огоҳлик, тезкорлик, имкониятлардан максимал фойдаланиш, узоқни кўра билиш) кучли шаклланган эди.


Амир Темур давлат ва халқнинг ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишдаги асосий воситачи бўлган. Бошқарувда малакали мутахассислар, олимларга таянган.


мухолифатчилар муаммосини ижобий ҳал қилган. Кучли душманлар кўнглига йўл топган, уларнинг куч-салоҳиятидан давлатни бошқаришда фойдаланган


доимо маслаҳат ва машваратга таянган, юксак сиёсий билимга эга бўлган


эзгу амали, юксак раҳбарлик қобилияти билан катта обрў қозона олган


адолатли, инсофли ва ҳақиқатгўй бўлган , ваъдага вафо қилган, молпарастлик ва таъмагирликдан узоқ бўлган, унга нисбатан халқнинг ишончи ошиб борган


у ҳар бир вазифани ўз вақтида бажарган, бунинг учун керакли чора-тадбирлар белгилаган


иқтисодий ишларда тежамкорлик, ўртамиёналик йўлини тутган


ўз сиёсатида ортиқча қаттиққўл ёҳуд ўта юмшоқ ҳам бўлмаган


камтар, оддий ва содда бўлиб, у «киши ўзига берилган имкон учун Аллоҳ олдида жавоб беради» деган тушунчага таянган ва бошқа кўплаб хислатларга эга бўлган


Бошқарувда туркий, мўғул ва форсий бошқарув анъаналаридан фойдаланилган, аммо маҳаллий анъаналар устунлик қилган;
Ўтроқ ва кўчманчи аҳоли манфаатлари ҳимоя қилинган;
Давлат мафкуравий, маънавий ва ахлоқий асосларни кучайтиришда шариат қоидаларига таянган;
Салтанатда халқларнинг тинчлиги, барқарорлиги, қонунийлик ва адолат таъминланган;
Давлат солиқлар, божлар, хирож, моли омон, ўлжалар, бадавлат заминдор, тадбиркорларнинг хайрия ҳадялари ва бошқа манбалар эвазига тўлдирилган;
Давлатда кучли ижтимоий ҳимоя таъминланган;
Кучли ҳарбий ва мудофаа тизими шаклланган;
Илғор суд-ҳуқуқ тизими жорий этилган;
Тадбиркорлик ички ва ҳалқаро миқёсда кенг ривожланган, ер эгалари тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлаган;
Илм-фанга ҳомийлик қилинган;
Балки салтанатнинг барча қишлоғу шаҳарларида кўплаб қурилишлар бунёд этилган;
Буюк Ипак йўлига эътибор берилган ва унинг устидан назорат ўрнатилган;
Ягона макон, интеграция, глобаллашув асосларининг дастлабки кўринишлари пайдо бўлган;
Маданиятлар, динлараро кўприк ўрнатилган.


АМИР ТЕМУР БОШҚАРУВИДА УСТУВОР ХУСУСИЯТЛАР


1-саййидлар, уламо, шайхлар ва фозиллар;


2-ақлли кишилар ва кенгаш соҳиблари;


3-дуогўй кишилар;


4-амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорлар;


5-сипоҳ ва раият;


6-ишончли, тўғри эътиқодли кишилар;


7-вазирлар, девон котиблари ва муншийлар;


9-муҳаддислар, пайғамбарлар ва авлиёлар тарихини ўрганувчи тарихчилар;


10-машойихлар, суфийлар, орифлар;


11-касбу ҳунар эгалари;


12-саёҳатчилар, мусофирлар.


АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИДАГИ ИЖТИМОИЙ ТАБАҚАЛАР:


Бу даврда йирик заминдорлар, ўрта ва кичик ер эгалари ҳаётида сифат ўзгаришлари юз берган;
Руҳонийлар табақаси - шайхулислом, қози, имом хатиб, воиз,мударрис, садр, шайхлар ва бошқалар.
Савдо аҳллари - тужжорлар, “аҳл-и бозор”, савдогарлар, олиб сотарлар ва б.
Ҳунармандлар, уларнинг бирлашмалари - касб-ҳунар, маориф ва ахлоқий-маърифий маскан бўлган;
Қишлоқ аҳолиси - Майда хусусий ер эгалари, ижарачилар, эркин деҳқонлар, қуллар
Ер эгалиги турлари: 1-давлат мулки (мамлака); 2-хусусий ерлар; 3-вақф ерлари; 4-жамоа ерлари;
Ҳарбийлар: оддий аскар, баҳодирлар, ўн боши, юз боши, минг боши, туманбоши (10.000 аскар бошлиғи), ўн икки даражали амирлик тизимлари, бекларбеги, амир ул–умаро (жами 313 амирлар);
Зиёли аҳоли ва ҳарбийлар
Мутахассисларни танлашда номзоднинг насл-насаби, касбий малакаси, соғлиги, ақл-фаросати, юксак маънавий ахлоқи, кўрсатган жасорат ҳамда хизматларига эътибор берилган.
Кам таъминланган табақалар ижтимоий ҳимоя қилинган, деҳқонлар ва савдогарликнинг фаолият бошлашларига хатто камбағалларнинг уй-жой қурилишларида ҳам фоизсиз давлат кўмак берган
Раият – хазина – қўшиннинг бойлиги салтанат қудратининг таянчи деб тушунилган.


АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТУЗИЛИШИ:


Дорулиморат- хокимлик бошқармаси;
қозихона-суд идораси;
доруладолат-адлия бошқармаси;
фуқаролик ишлари билан шуғулланувчи қозиликлар;
шариат ишлари билан шуғулланувчи қозиликлар;
ҳарбий ишлар билан шуғулланувчи қозиликлар;
Асаслар - кеча қоровуллари, қидирув ишлари бошлиқлари;
қўрчи - давлатнинг қурол-яроғларини авайлаб-асраган маъмурлар;
кундузги, тунги, фуқаролик ва ҳарбий ишларга тегишли бўлинмалар;
муҳтасиб - тошу тарозилар, маънавий гуноҳлар учун жазони тайинловчи кишилар;
арзбегилар – аҳолидан тушган арз-шикоятларни кўриб чиқиб, муҳим чоралар белгилаган.


СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ:


Ички хавфлар: уларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳар тарафлама чуқур ўрганилган. Ноқулай вазиятлар келиб чиқишининг олди олинган


Ташқи хавфлар: чегарадан ўтиб келган ҳар бир киши, қўшни давлатлардаги аҳвол синчковлик билан ўрганилган. Амир Темур саройида жосуслик хизмати кучайтирилган


Сарой, девонни қўриқловчи 16000 кишидан иборат
доимий бўлинма
мавжуд бўлган


Давлат ерлари – Мовароуннахр, қарам вилоятлар, чегара худудларни қўриқловчи қўшиндан иборат доимий бўлинмалар
мавжуд бўлган


ДАВЛАТ МУДОФААСИ


АМИР ТЕМУР ҲАРБИЙ ҚЎШИНИНИНГ ТУЗИЛИШИ
(Амир Темур қўшинида жами 313 амир фаолият кўрсатган)


10 лик қисмни ўнбоши бошқарган


100 лик қисмни юзбоши бошқарган


1000 лик қисмни мингбоши бошқарган. У амир деб аталган


10 000 лик (туман) – туманбоши ёки нўён бошқарган


1-даражали амир 1000 қўшин сардори


2-даражали амир 2000 қўшин сардори


3-даражали амир 3000 қўшни сардори


4-даражали амир 3000 қўшин сардори


5- даражали амир 5000 қўшин сардори


6- даражали амир 6000 қўшин сардори


7- даражали амир 7000 қўшин сардори


8- даражали амир 8000 қўшин сардори сардори


9- даражали амир 9000 қўшин сардори


10- даражали амир 10.000 қўшин сардори


11- даражали амир 11000 қўшинсардори


12-даражали амир амир – ул умаронинг ноиби


АМИР – УЛ УМАРО ҚЎШИН сардори ҳисобланган


Бекларбеги-лар


Амир Темур даврида Ҳиндистон, Шероз, Исфаҳон ва Дамашқнинг машҳур уста-ҳунармандлари мамлакатда ҳашаматли иморату иншоотлар бино қилганлар;
Амир Темур забт этган мамлакатларнинг бир қатор шаҳарлари Бағдод, Дарбанд, Байлақонни қайта тиклади ва салтанатнинг барча шаҳару қишлоқларида кенг бунёдкорлик ишларини олиб борди;
Амир Темур Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда мадраса, Туркистонда машҳур шайх Аҳмад Яссавий қабри устига мақбара қурдирган бўлса-да, лекин асосий эътиборини она шаҳри Кеш ва пойтахти Самарқандга қаратди;
У салтанат қудратини қурилишларда ифода этган. Унинг қурилишларида Шарқ ва мусулмон дунёсининг тафаккури ўз ифодасини топган. Барча соҳаларда трансформациялашув жараёнлари кечган.


Қай бир жойдан бир ғишт олсам. ўрниға ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим
АМИР ТЕМУР


Соҳибқирон буюк бунёдкор


КЕШДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ


Кешда отасининг қабри устига мақбара, ўғли
Жаҳонгирга мақбара билан масжид қурдирди


Амир Темур ҳукмронлигининг илк даврида Кеш шаҳрини
пойтахтга айлантириш ниятида бўлиб, унинг ободончилигига
катта аҳамият берди, бу ерда машҳур ОҚСАРОЙ қад кўтарди


Амир Темур Кешни Мовароуннаҳрнинг маданий марказига
айлантиришга ҳаракат қилди. Шу боисдан бу шаҳар
«Қуббат ул-илм вал-адаб» унвонига эга бўлди


Салтанат пойтахти Самарқанд Амир Темур даврида гуллаб яшнади;
Шаҳарда Исфаҳон, Шероз, Ҳалаб, Хоразм, Бухоро, Қарши ва Кеш шаҳарларининг меъмору бинокорлари қўли билан саройлар, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар қурилади;
Шаҳар ташқарисида боғу бўстонлар барпо этилади;
Шоҳизинда меъморий мажмуасига мансуб Шодимулк оға мақбараси, Ширинбека оға мақбараси ва бошқалар қурилади;
Шаҳарда Бибихоним жоме масжиди, Амир Темурнинг қароргоҳи Кўксарой ва Бўстонсаройлар қад кўтаради;
Умуман олганда Самарқанд ш. Амир Темур даврида ўзининг қадимий ўрни Афросиёбдан бирмунча жануброқда бутунлай янгитдан қурилди;
Шаҳар тевараги мустаҳкам қалъа девори билан ўралиб, Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Коризгоҳ, Сўзангарон ва Феруза каби номлар билан аталувчи 6 та дарвоза ўрнатилди. Мовароуннахрнинг деҳқончилик воҳаларида, хусусан Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоқлари чиқарилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Янги қишлоқлар барпо этилди;
Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Амир Темур Самарқанд атрофида қад кўтарган бир қанча янги қишлоқларни Шарқнинг машҳур шаҳарлари Димишқ (Дамашқ), Миср, Бағдод, Султония ва Шероз номлари билан атади;
Амир Темурнинг фикрича, Самарқанд катталиги, гўзаллиги ҳамда теварак-атрофининг обод этилганлиги жиҳатидан дунёдаги энг йирик шаҳарлардан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди.


Амир Темурнинг салтанат пойтахти Самарқанддаги бунёдкорлик фаолияти


Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларларда фойдаланарди.
АЛИШЕР НАВОИЙ


Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек, илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан музокаралар ўтказган;
Амир Темур саройида уламолардан мавлоно Абдужаббор Хоразмий, мавлоно Шамсуддин Мунши, мавлоно Аблулло Лисон, мавлоно Баҳруддин Аҳмад, мавлоно Нуъмонуддин Хоразмий, Хўжа Афзал, мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Ҳокий ва бошқалар хизмат қиларди;
Амир Темур давлат пойтахтига мусулмон оламининг энг машҳур ва билимдон олиму-уламоларини тўплашга интилган. Уларни ҳар томонлама ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилган, давлатни бошқаришда олимларнинг маслаҳатларига таянган ва улардан фойдаланган;
Амир Темур ўз даврида энг бой бўлган кутубхона ташкил қилдирган. Бу кутубхонага қадимги юнон-рим олимлари, араб дунёси, Ўрта Осиё Уйғониш даври буюк олим ва мутафаккирларининг асарлари тўпланган ва янги илмий кашфиётларни амалга оширишга қулай шароитлар яратилган;
Улуғбек академияси ҳам Амир Темур томонидан илм-фан соҳасига қўйилган пойдеворнинг маҳсулидир;
Буюк ипак йўли, ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг ривожланиши маданиятлараро, жумладан, илм-фан ўртасидаги алоқаларни ҳам ривожлантиришга, бу соҳада кенг интеграция жараёнларининг юзага келишига туртки берган;
Амир Темурнинг 27 давлатни бирлаштирган салтанатида мустаҳкам давлат бошқарув тизимининг яратилиши, адолат, тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт учун катта имкониятларнинг мавжудлиги илм-фан равнақига ҳам муҳим таъсир кўрсатган.


Амир Темур етук донишманд ва илм-фан ҳомийси


Амир Темур юртимизда илдиз отган мўғуллар зулмига узил-кесил барҳам берди;
майда давлатларга бўлиниб кетган, тарқоқлик, ички урушлар ва адолатсизликлар ҳукм сурган Мовароуннаҳрни ягона давлатга бирлаштириб, унинг бошқарув асосларини шакллантирди ва мустаҳкамлади;
Давлат бошқарув асосларини такомиллаштириб янги босқичга кўтарди;
қонун устувор бўлган жамият асосларини барпо этди;
салтанатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий асосларини мустаҳкамлади;
нисбатан қисқа вақт ичида Мовароуннаҳрни дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бирига айлантирди;
Осиё, Африка, Европа минтақаларидаги халқларнинг тинчлиги, фаровонлиги учун катта хизматлар қилди ва ҳалқаро майдонда адолатни таъминлаш учун курашди;
турли дин, миллат, элат вакиллари ўртасида ўзаро алоқаларнинг ўрнатилиши оқибатида биринчи марта ягона макон ва интеграция ғоялари шакллана бошлади;


Амир Темурнинг тарихдаги хизматлари


Салтанатда ислом динининг илмий асосларига, бағрикенглик тамойилларига таянилиб давлат бошқаруви амалга оширилган;
Амир Темур ҳукмронлиги даврида давлат, жамият ва шахс манфаатлари уйғунлаштирилди;
Бу даврда салтанат ҳаётида сиёсий, иқтисодий ва маънавий барқарорлик ўрнатилган;
Давлат бошқарувининг муҳим соҳаларидаги фаолият адолат, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида ташкиллаштирилган ҳамда чиқарилган қонунлар шу мақсадларга йўналтирилиб, ўз вақтида ижросини топган;
Амир Темур биринчи маротаба ғарб ва шарқ халқлари ўртасида ҳамкорлик кўпригини ўрнатган. Бугун унинг бу фаолияти «қўл чўзиш сиёсати» деб баҳоланмоқда;
Салтанатнинг барча ҳудудларида кенг бунёкорлик ишлари олиб борилган;
Амир Темур давлатида илм-фан, маънавият, меъморчилик ва санъат беқиёс даражада ривож топди ва фанда бу ҳақли равишда иккинчи Уйғониш даври деб талқин этилди.


Гўри Амир мақбараси


Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир- давлат арбоби ва буюк саркарда


1336-1405


Сабзаворда сарбадорлар ҳаракатининг бошланиши


1337


Важухуддин Маъсуд бошлиқ сарбадорлар ҳукумати тузулиши


1338


Амир Темур- Кеш ҳокими


1361


Амир Темур билан Амир Хусайннинг Тўғлуқ Темурга қарши иттифоқи


1361


Амир Темур ва Амир Хусайннинг Илёсхўжа билан тўқнашуви («Жанги лой»)


1365


Мўғул хони Илёсхўжанинг Самарқандни қамал қилиши


1365


Самарқандда сарбадорлар қўзғолони (Мавлонзода ва Абу Бакр Қулуйи наддоф)


1365


Амир Хусайн- Мовароуннаҳр ҳокими


1366


Амир Хусайн томонидан сарбадорлар раҳбарларининг қатл этилиши


1366


Амир Темурнинг Амир Хусайнга қарши кураши


1366-1370


Амир Темур- Мовароуннаҳр ҳокими


1370


Амир Темурнинг Олтин Урда ва Хоразмга юришлари


1372-1375


Амир Темурнинг «Уч йиллик юриш» лари (Эрон, Кавказорти)


1386-1388


Олтин Ўрда хони Тўхтамишнинг ўрта Осиёдан қувиб чиқарилиши


1388


Амир Темурнинг «Беш йиллик юриш» лари


1392-1396


Амир Темурнинг Ҳиндистонни забт этиши


1398-1399


Амир Темурнинг «Етти йиллик юриш» лари


1399-1404


Амир Темур билан Йилдирим Боязид тўқнашуви (Анқара жанги)


1402


Шаҳрисабзда Оқсарой қурилиши


14-аср охири
– 15-аср боши


Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбараси қурилиши


14-аср охири
– 15-аср боши


Самарқандда Бибихоним масжиди қурилиши


1399-1404


Баҳовуддин Нақшбандий Саид Муҳаммад ибн Жалолуддин- нақшбандийлик тариқати асосчиси


1318-1389


Қозизода Румий Салохиддин Мусо ибн Махмуд- математик ва астроном


1360-1437


Шарафуддни Али Яздий- тарихчи ва шоир, «Зафарнома» (1419-25) муаллифи


? – 1454


Ибн Арабшох Шоҳобуддин Ахмад ибн Муҳаммад ибн Абудллох ибн Иброхим- араб тарихчиси. «Темур ҳақидаги ҳабарларда тақдир ажойиботлари» асари машҳур


1388-1450


Клавихо Руи Гонсалес- испан сайёхи. Амир Темур саройига элчилар бошлиги сифатида келган. «Буюк Темур тарихи» асарининг муаллифи


1404-1406


Шохруҳ ибн Темур
(1409-1447)


Улуғбек ибн Шохруҳ
(1447-1449)


Абу Саид ибн Султон Муҳаммад
(1458-1469)


Мовароуннаҳр ва Хуросонни бошқарган темурийлар


Темурийлар сулоласи Мовароуннаҳрда
(пойтахти Самарқанд)


Халил Султон


1405-1409


Улуғбек


1409-1449


Абдуллатиф


1449-1450


Абдуллоҳ Мирзо


1450-1451


Абу Саид ибн Султон Муҳаммад


1451-1469


Султон Аҳмад ибн Абу Саид


1469-1494


Султон Махмуд ибн Саид


1494-1498


Султон Али ибн Султон Махмуд


1498-1500


Темурийлар сулоласи
Хуросонда (пойтахти Ҳирот)


Шохруҳ


1396-1447


Улуғбек


1447-1449


Абулкосим Бобур


1449-1457


Абу Саид ибн Султон Муҳаммад


1458-1469


Султон Махмуд ибн Абулқосим Бобур


1457-1459


Султон Хусайн ибн Мирзо
Мансур бинни Мирзо Байқаро


1470-1506


Бадиуззамон ибн Султон Хусайн


1506-1507


Амир Темур ва Темурийлар даврида бунёд этилган меъморий обидалар ва боғлар


Самарқандда:
Ғўри Амир мақбараси
Шохи Зинда ансамбли мажмуи
Кўк сарой
Бўстонсарой
Бибихоним масжиди ва мадрасаси
Улуғбек мадрасаси
Улуғбек расадхонаси
Боғи Дилкушо
Боғи Беҳишт
Боғи Жахонаро
Боғи Нав
Боғи Давлатобод
Боғи Шамол
Боғи Зағон
Боғи Майдон в.б.


Тошкент атрофида қурилган Зангиота мақбара мажмуи
Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбара мажмуи
Шаҳрисабздаги Оқсарой мажмуи
Бухоро, Ғиждувонда барпо этилган масжид, мадрасалар
Тошкент яқинида Шохрухия шаҳри қурилиши


Хирот ва унинг атрофида:
Бойсунқур Нигористони
Гавҳаршодбегим мадрасаси
Ихлосия мадрасаси
Халосия хонақоси
Шифоя шифохонаси
Хусайн Бойқаро даврида қурилган 300 дан зиёд ноёб иншоотлар: масжид-у мадрасалар, мақбара-ю шифохоналар, работ-у карвонсаройлар, сув ҳавзалари, кўприклар в.б.


Улуғбек академияси олимлари ижодидан намуналар


Мирзо Улуғбек қаламига мансуб асарлар:


Ғиёсиддин Жамшид асарлари:


Али Қушчи
асарлари


Қозизода Румий асарлари:


“Рисола дар илми ҳисоб”
“Рисолаи қусур”
“Рисола дар хандаса”
“Рисола дар фалакиёт”
“Рисола дар илми ҳайъат”
“Рисолаи мантиқ”


“Зижи Кўрагоний”. Бу асарда 1018 та юлдузнинг ўрни, ҳолати, аниқланган. Жаҳондаги 683 та географик жойларнинг Самарқанд кенглигига нисбатан координатлари белгиланган.
“Тўрт улус тарихи”


“Рисола фил ҳисоб” (Ҳисобга доир рисола)
“Шарҳи Мулаххас фил-ҳайъат” (Астраномия асосларига шарҳ)
“Рисолатул жайб” (Синус ҳақида рисола)
Тафтазониянинг “Муфтахул-улум” (Илмлар калити) асарига шарҳ


“Суслам ус-само” (Осмон нарвони)
“Рисолат ул-жайб” (Ватарлар ва синус ҳақида рисола)


Самовий юлдузларга оид тадқиқотлар намуналари


Самовий юлдузларга оид тадқиқотлар намуналари


Самовий юлдузларга оид тадқиқотлар намуналари


4 та мадраса:
Ихлосия, Шифоия, Низомия, Хусравия


Алишер Навоий томонидан бунёд этилган иншоотлар


25 дан ортиқ масжид


11 та ҳонақох


18 та ҳовуз


9 та ҳаммом


16 та кўприк


50га яқин работ


1 та тўғон


Темурийлар даври меъморчилиги намуналари

Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati:


Ibn Arabshoh. Ajoib al —Makdur fi tarixi Taymur (Tеmur tarixidan taqdim ajoyibotlar). So`z boshi, arab tilidan tarjima va izohlarni filologiya fanlari nomzodi Ubaydulla Uvatov tayyorlagan. Ma`sul muharrir A. O`rinboyеv. l kitob-T., l992, 328 b.
Ibn Arabshoh. Ajoib al —Makdur fi tarixi Taymur (Tеmur tarixidan takdim ajoyibotlar). So`z boshi, arab tilidan tarjima va izohlarni filologiya fanlari nozodi Ubaydulla Uvatov tayyorlagan. Mas`ul muharrir A. O`rinboyеv. 2 kitob -T., l992, l92 b.
Nizomiddin Shomiy. Zafarnoma, l996.
Matеrialo` po istorii turkmеn i Turkmеnii. Tom l. VII-HI vv. Arabskiе i pеrsidskiе istochniki. Pod. rеd. S. L. Volina, A. A. Romaskеvicha i A. Yu. Yakubovskogo. M. L., l939. (Trudo` instituta vostokovеdеniya, 24, istochniki po istorii narodov SSSR). S. 5ll-524. (pеrеvod G. V. Ptitsina).
Izvlеchеniya iz Giyas ad-dina Ali, Sharaf ad-dina Yazdi, Nizam ad-din Shami. Zafar-namе (izvlеchеniya).-V kn.: (Tizеngauzеn V. G.). Sbornik matеrialov, otnosyaXIXsya k istorii Zolotoy Orda. T. 2. Izvlеchеniya.

Этиборингиз учун рахмат!



написать администратору сайта