тест. Электрон_тизимга_алифбосига_охиргиси. збекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2021 йил июнь сон
Скачать 258.45 Kb.
|
2021 йил 1июлдаги 1-17/M-369/8-сонли хатга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш бўйича Вазирлар Маҳкамасида 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитасида” белгиланган вазифалар ижросига доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 77-сон баёнининг 5-бандидада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг айрим харифларига ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этилган харажатлар миқдори ҳақидаги маълумотлар иловага мувофиқ юборилмоқда. Шунингдек, маълумотларни янги алифбога ўтказиш жараёнида ахборот тизимлари билан боғлиқ харажатлардан ташқари, бошқа тусдаги харажатлар ва юридик оқибатларни ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, – ФҲДЁ архивларида сақланаётган қоғоз ташувчилардаги далолатнома ёзувларидаги маълумотлар билан ахборот тизимидаги маълумотлар ўртасида тафовут юзага келиши; – тадбиркорлик субъектларининг номидаги ҳарфлар ўзгариши натижасида, уларнинг таъсис ҳужжатлари, лицензия ва рухсат этувчи ҳужжатлари ҳамда муҳр ва штампларидаги номлари фарқланиши; – барча турдаги гербли гувоҳномаларни алмаштириш эҳтиёжи юзага келиши мумкинлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Илова: электрон шаклда. Директор ўринбосари Н. Мухаммадиев Ижр: У. Баратов Тел: 71-207-00-66 (1014) 2021 йил __ июнь ________-сон хатга илова қилинади Давлат хизматлари агентлиги ахборот тизимларига ўзбек алифбосининг “O’, G’, Sh, Ch” ҳарифларни “Ş Ç Ğ Ö” харфларга ўзгартириш бўйича ўрганишлар бўйича. Хозирги кунда, Агентлиги томонидан ФҲДЁ ягона электрон архиви, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш, эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, Электрон хужжатлар айланиши, электрон навбатларни бошқариш ва Агентлик веб-cаҳифаси каби 6 турдаги ахборот тизимлари юритиб келинмоқда. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг ахборот тизимида: Маълумотлар базасида 2021 йил 14 июнь ҳолатига кўра, жами 936 273 та юридик шахс ва 987 655 та жисмоний шахс мавжуд бўлиб, ушбу ахборот тизими 4 дона умумий қимати 1 миллиард сўмлик бўлган сервер қурилмаларига ўрнатилган. Хозирда ушбу ахборот тизими дастурий таъминотида қўшимча ва ўзгартиришлар амалга ошириш учун, 1 та малакали дастурчи муханддиси билан ойлик тўлови 20 миллион сўмлик тўлов асасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузулган. “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида: Ахборот тизими базасида 60 миллинта далолатнома ёзуви маълумотлар мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 204-бандинги мувофиқ 75 йил давомида сақлаш кўрсатилган. Ушбу ахборот тизимни хавфсизлиги ва фойдаланиш қулайлигини ошириш учун, 1 та дастурчига ойлик тўлови 20 миллион сўмлик тўлаб келиниб, тахминан 7.6 миллиард сўм нархлардаги сервер ва қўшимча қурилмалар ўрнатилган. Эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ахборот тизими: Ушбу ахборот тизимни жорий қилишда дастурий таъминот учун 150 миллион сўм ва сервер қурилмаларни харидини амалга оширишда таҳминан 600 миллион сўм харажатлар сарфланган. Электрон хужжатлар айланиши, электрон навбатларни бошқариш, ва Агентлик веб-cаҳифаси ахборот тизимлари: Мазкур ахборот тизимларни дастурий таъминотига ва техник қурилмаларни жорий қилишга таҳминан 2 миллиард сўм харажаатлар сарфланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, барча ахборот тизимларида ўзбек алифбосининг “O’, G’, Sh, Ch” ҳарфларидан “Ş Ç Ğ Ö” ҳарфларига ўзгартириш киритиш жараёнида, талаб қилинадиган дастурчи мухандис, ўзгартирилган маълумотларни таҳлил қилувчи мутахассис ва сервер қурилмаларга сарфланадиган харажатлар: тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг ахборот тизимида ўзгартириш ва таҳлиллашга 5 ой муддатни талаб қилиниб, 2 та юқори малакали дастурчил мухандис (200 миллион сўм), ўзгартиришларни таҳлил қилиш учун 4 та мутахассис (100 миллион сўм) ҳамда қўшимча сервер қурилмалар ( 4 та сервер 800 миллион сўм) билан таъминлашга таҳминан 1.3 миллиард сўм маблағ сарфланади; “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида ўзгартириш киритиш ва таҳлиллашга 6 ой муддат талаб қилиниб, 3 та дастурчи мухандис (360 миллион сўм), техник қурилмаларга (7 миллиард сўм) ва ўзгартирилган маълумотларни таҳлил қилишга 10 та мутахассисларга (300 миллион сўм) таҳминан 7.6 миллиард сўм маблағ сарфланади; Эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш аборот тизимига ўзгартириш киритиш ва таҳлиллаш муддати 2 ой талаб талаб қилиниб, дастурий таъминотга ва таҳлил қилиш учун 200 миллион маблағ сарфланади; Электрон хужжатлар айланиши, электрон навбатларни бошқариш, ва Агентлик веб-cаҳифаси ахборот тизимларига ўзгартириш киритиш ва таҳлиллаш муддати 4 ой талаб қилиниб, ушбу тизимларда дастурий таъминот ва сервер қурилмаларига 800 миллион маблағ сарфланади. Юқоридаги Агентликга тегишли барча ахборот тизимларига узгартириш киритиш ва ўзшпришдпн олдинги маълумотларни сақлаб туриш учун қилинган таҳлил натижаси юзасидан шулар маълум бўлдики, таҳминан 9.9 миллиард сўм маблағ сарфланади. Ушбу ахборот тизимларида мазкур ўзгартиришлар қилингандан сўнг юзага келиши мумкин бўлган муаммолар қуйидагича: Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими бўйича: 1. Юридик шахсларни таъсис ҳужжатларидаги ва тизим маълумотларидаги ушбу тафовутни бир хиллаштириш учун тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади. Бу ўзгартириш ва қўшимчалар тадбиркорлик субъектларининг қайтадан мурожаат этишларига бу эса уларни вақтини ва ортиқча маблағларини сарф этишига сабаб бўлади; 2. Реестрда фирма номлари бўйича қўшимча равишда тўлиқ тахлил ўтказган ҳолда адаштириб юбориш ва ўхшаш даражаси бир хил бўлган фирма номларини ажратиб чиқиш лозим бўлади; 3. Тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни сўров асосида олаётган ваколатли органлар томонидан фирма номини адаштириб юбориш ҳолати ошишиши ва бу ўз навбатида бошқа бир юридик шахс тўғрисидаги маълумотардан фойдаланиб ноаниқликларга олиб келиш эхтимоли юқори. “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими бўйича: Интеграция қилинган давлат органи ва идоралар билан маълумот алмашиш жараёнида маълумотлар тўғри келмаслиги; Туғилганлик ҳақидаги, никоҳ тузганлиги ва ўлим гувоҳномаларида чоп этилган ёзувлар билан Ягона электрон архив базасидаги маълумотлар билан бир бирига туғри келмаслиги; Давлат хизматларини кўрсатувчи органларда, ахборот тизимларга маълумотларни киритишда маълумот киритувчи қурилмасида (клавеатура) кўрсатилган ҳарфлар йоғлиги. Юқоридаги ўрганишлар бўйича ахбарот тизимларига ушбу ўзгаришларни қуллашни фақат янги киритилаётган маълумотларга, яъни рўйхатдан ўткизиш мобайнида (ахборот тизимларига янги далолатнома ёзувларини қўшишда, янги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўткизиш мобайнида) қуллаш мақсадга мувофиқ бўлишини таклиф сифатида киритилади. |