Главная страница
Навигация по странице:

  • 2. Давлат кредити классификацияси

  • 3. Давлат кредитини бошқариш

  • 2-топшириқ. Қуйидаги иқтисодий тушунчаларга таъриф беринг.

  • Эссе. Давлат кредити . (интернетдан фойдаланиш мумкин, 10-15 гапдан иборат кичик иншо ёзинг) Давлат кредити бўйича 15-16 та сўздан иборат кроссворд тузинг.

  • 4.ГЛОССАРИЙ 24-мавзу. Давлат кредити Давлат кредити муносабатларининг асоси (

  • Давлат кредити (

  • 6. ТАҚДИМОТ МАТ Е РИАЛЛАРИ

  • 1. маъруза матни 24мавзу. Давлат кредити Давлат кредитининг мазмунмоияти ва функциялари Давлат кредити классификацияси


    Скачать 51.58 Kb.
    Название1. маъруза матни 24мавзу. Давлат кредити Давлат кредитининг мазмунмоияти ва функциялари Давлат кредити классификацияси
    Дата27.08.2022
    Размер51.58 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаDavlat kredtit.docx
    ТипДокументы
    #654455

    1.МАЪРУЗА МАТНИ
    24-мавзу. Давлат кредити
    1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари

    2. Давлат кредити классификацияси

    3. Давлат кредитини бошқариш

    4. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзлар
    Давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади.
    Давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги – молия ва кредит – пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга ва ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. Молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади.
    Давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятлари билан фарқланади:

    • агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар – омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар – майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин;

    • Марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарзий маблағлар аниқ ифодаланган мақсадли характерга йўналтирилган бўлади. Масалан, янги йўлларни ва турар-жой массивларини қуриш учун олинган қарзий маблағлар ана шундай характерга эгадир;

    • ҳар қандай қарз олувчи сингари давлат ҳам маблағларни олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида ўз ифодасини топади.


    Давлат кредитининг мазмун-моҳияти у томонидан бажариладиган функциялар орқали яққол намоён бўлади. Молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функцияларни бажаради:

    • тақсимлаш;

    • тартибга солиш;

    • назорат.


    Давлат кредити тақсимлаш функциясининг ижобий таъсири натижасида, вақт нуқтаи-назаридан, солиқ юки оғирлигининг нисбатан текисроқ тақсимланишига эришилади. Давлат қарзлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш даврида олинаётган солиқлар миқдори ошмайди ва унинг оғирлик юки ортмайди. Акс ҳолда, яъни харажатларни молиялаштиришга давлат томонидан қарзга олинган маблағлар жалб қилинмаса, бу нарсани, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, фақат солиқлар миқдорини ошириш ва унинг оғирлик юкини орттириш эвазига молиялаштириш мумкин. Шунинг учун ҳам кейин – олинган кредитлар қайтарилаётган (узилаётган) пайтда - солиқлар уларни тўлаш учун олинмасдан, балки қарзлар бўйича фоизларни узиш (қайтариш) учун ҳам олинади.
    Давлат кредитининг назорат функцияси молиянинг назорат функцияси билан органик равишда қўшилиб кетгандир. Лекин унинг бу функцияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан қуйидаги характерли белгиларга эга:

    • давлатнинг фаолияти ва марказлаштирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган;

    • қийматнинг икки томонлама ҳаракатини қамраб олади, чунки маблағлар олинишининг қайтарилиши ва тикланишини тақоза этади;

    • фақат молиявий таркибий тузилмалар томонидан эмас, балки кредит институтлари томонидан ҳам амалга оширилади.

    Давлат кредитининг назорат функцияси орқали маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши, уларнинг қайтарилиш муддатлари ва фоизларнинг ўз вақтида тўланиши назорат остига олинади.
    Давлат кредити қуйидаги бир неча белгиларга кўра класссификация қилинади:

    1. эмитентлар бўйича:

    • марказий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар;

    • ҳудудий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар;

    1. жойлаштирилиш жойига қараб:

    • ички қарзлар;

    • ташқи қарзлар.

    1. бозорда муомала қилишига (айланишига) қараб:

    • бозорли қарзлар;

    • нобозорли қарзлар.

    1. маблағларни жалб қилиш муддатига кўра:

    • қисқа муддатли (бир йилгача қайтариш муддати билан);

    • ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача);

    • узоқ муддатли (беш йил ва ундан юқори).

    5. Қарзий мажбуриятларнинг таъминланганлигига қараб:

    • гаровли;

    • гаровсиз.

    6. Тўланадиган даромаднинг характери бўйича:

    • ютуқли қарзий мажбуриятлар;

    • фоизли қарзий мажбуриятлар;

    • ноль купонли қарзий мажбуриятлар.


    Давлат кредитини бошқаришни кенг ва тор маъноларда кўриб чиқиш мумкин. Кенг маънода давлат кредитини бошқариш дейилганда қарздор, кредитор ва гарант (кафил) сифатида давлатнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган унинг молиявий сиёсати йўналишларидан бирини шакллантириш тушунилади.

    Молиявий сиёсатнинг йўналишларидан бири сифатидаги давлат кредитини бошқариш давлатнинг бошқарув ва ҳокимият органлари қўлидадир. Фақат улар бюджет дефицитининг умумий ҳажмини ва демак, уни молиялаштириш учун зарур бўлган қарзларнинг ҳажмини, пул муомаласи, кредит, ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигига таъсир қилишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини ҳамда кичик бизнес ва мамлакат айрим минтақаларини қўллаб-қувватлаш бўйича умумдавлат дастурларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.

    Давлат кредитини бошқариш жараёнида қуйидаги вазифаларни ечиш кўзда тутилади:

    • қарздорнинг қарзи қийматини минималлаштириш;

    • бозорни давлатнинг қарзий мажбуриятлари билан ортиқча тўлиб кетишига ва улар курсининг кескин тебранишига йўл қўймаслик;

    • жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ажратилган кредитларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;

    • кредитларнинг ўз вақтида қайтрилишини таъминлаш;

    • молиявий сиёсат билан аниқланган вазифаларни максимал ечиш.

    Давлат кредитини бошқаришни бошқарув органлари, молия ва кредит институтлари амалга оширади. Уни оператив бошқариш эса мамлакат ҳукуматининг раҳбарлиги остида Молия вазирлигининг Марказий банк билан ҳамкорлигида таъминланади.

    Жойлаштирилиш жойига қараб давлат қарзлари иккига бўлинади:

    • давлат ички қарзлари;

    • давлат ташқи қарзлари.

    Давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндисига давлат ички қарзлари дейилади. Давлат ташқи қарзлари дейилганда эса давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси тушунилади. Бу қарзлар қарзий инструментлари, жойлаштирилиш шартлари, кредиторларининг таркиби ва қарзнинг валютасига нисбатан бир-биридан фарқ қилади.

    Давлатнинг ички қарзлари давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш жараёнида (натижасида) вужудга келади. Давлат томонидан ички маблағларни жалб қилиш активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишини англатади.

    Шунга ўхшаш, давлатнинг ташқи қарзлари ҳам давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш жараёнида (натижасида) вужудга келади. Давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш активларни хориж манбаларидан (хорижий давлатлардан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятларининг вужудга келишини билдиради.
    НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР

    1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

    2. Давлат кредити қандай субъектлар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат ва унда давлат қандай сифатларда майдонга чиқади?

    3. Давлат кредитида қачон (қай ҳолда) давлат кафилга айланади?

    4. Давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қандай характерли хусусиятлари билан фарқланади?

    5. Давлат кредити қандай функцияларни бажаради?

    6. Давлат кредити қандай белгиларга кўра класссификация қилинади?

    7. Эмитентлар бўйича давлат кредити қандай гуруҳларга бўлинади?

    8. Жойлаштирилиш жойига қараб давлат кредити нималардан ташкил топади?

    9. Бозорда муомала қилишига (айланишига) қараб давлат кредитининг таркиби нималардан иборат бўлади?

    10. Бозорли ва нобозорли қарзлар дейилганда нималар назарда тутилади?

    11. Маблағларни жалб қилиш муддатига кўра давлат кредити қандай гуруҳларга бўлинади?

    12. Қарзий мажбуриятларнинг таъминланганлигига қараб давлат кредити нималардан ташкил топади?

    13. Гаровли ва гаровсиз облигациялар бир-бирларидан нималари билан фарқланади?

    14. Тўланадиган даромаднинг характери бўйича давлат кредити қандай классификация қилинади?

    15. Ютуқли облигациялар бўйича даромадларнинг тўланиши нималар асосида амалга оширилади?

    16. Ноль купонли облигациялар дейилган нима тушунилади?

    17. Давлатнинг қандай қарзий инструментлари купонларга эга эмас?

    18. Даромадларни аниқлаш методига кўра давлат кредити қарзий мажбуриятларнинг қандай турларидан иборат?

    19. Қарз чиқарилган пайтда белгиланган (ўрнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қатъий риоя қилиш бўйича қарздорнинг мажбуриятларига мувофиқ давлат кредити қарзий мажбуриятларнинг қандай кўринишларидан таркиб топади?

    20. Қарзларни қайтаришнинг (узишнинг) қандай усуллари бўлиши мумкин?

    21. Кенг ва тор маънода давлат кредитини бошқариш деб нималарга айтилади? Улар бир-бирларидан нималари билан фарқ қилади?

    22. Давлат томонидан қандай фаолиятнинг амалга оширилиши натижасида давлат қарзи вужудга келади?

    23. Давлат қарзи деб нимага айтилади?

    24. Ўзбекистон Республикасида давлат қарзини бошқаришнинг олий органи ким ва у нималарнинг умумий миқдорини белгилайди?

    2.ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛ

    1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари











    2. Давлат кредити классификацияси








    3. Давлат кредитини бошқариш



    4. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзлар






    3.АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН МАТЕРИАЛ

    1-Топшириқ. Тестларни ечинг.



    Мавзу номи

    Савол

    Жавоб A

    Жавоб B

    Жавоб C

    Жавоб D

    1

    Давлат кредити

    Давлат кредитининг характерли хусусиятлари нималардан иборат?

    Таъминланганлик елементи бўлиб давлатнинг мулки ёки даромади ҳисобланади

    Аниқ мақсадли характерга ега бўлмайди

    Белгиланган муддатларга жалб қилинади

    Барча жавоблар тўғри

    2

    авлат кредити

    Давлат кредитининг функцияларини кўрсатинг

    Тақсимлаш ва назорат

    Тартибга солиш

    Ташкиллаштириш

    Рағбатлантириш

    3

    Давлат кредити

    Жойлаштирилишига қараб давлат қарзлари қандай қарзларга бўлинади?

    Давлатнинг ички ва ташқи қарзлари

    Бозорли ва бозорсиз қарзлар

    Марказий ва худудий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар

    Барча жавоблар тўғри

    4

    Давлат кредити

    Давлат кредити емитентлар бўйича қандай классификация қилинади?

    Марказий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар

    Давлат облигациялари

    Ҳудудий бошқарув органлари томонидан жойлаштириладиган қарзлар

    маҳаллий облигациялар

    5

    Давлат кредити

    Тўланадиган даромаднинг характери бўйича давлат кредити қандай классификация қилинади?

    Ютуқли

    Фоизли

    Нол купонли

    Барча жавоблар тўғри

    6

    Давлат кредити

    Давлат кредитини бошқариш жараёнида қандай вазифаларни ечиш кўзда тутилади?

    Бюджет дефицитини қоплаш


    Кредитларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш

    Қарздорнинг қарзи қийматини минималлантириш

    Иқтисодиётни ривожлантириш

    7

    Давлат кредити

    Давлат қарзларини жалб қилишда қарз мажбуриятларининг қайси турларидан фойдаланилади?

    Давлатнинг қисқа ва узоқ муддатли қимматли қоғозлари

    Қисқа, ўрта ва узоқ муддатли кредитлар

    Ўзбекистон Республикаси кафолатлари

    Барча жавоблар тўғри

    8

    Давлат кредити

    Давлат қимматли қоғозлалри билан операциялар қайси қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади?

    Фонд биржаларида

    Давлат қимматли қозлари бозорида

    Уюшган бозорда

    Иккиламчи бозорда

    2-топшириқ. Қуйидаги иқтисодий тушунчаларга таъриф беринг.

                1. Давлат кредити муносабатларининг асоси–бу ...

                2. Давлат кредити–бу ...

                3. давлат ички қарзлари–бу ...

                4. давлат ташқи қарзи–бу ...




                1. Эссе. Давлат кредити. (интернетдан фойдаланиш мумкин, 10-15 гапдан иборат кичик иншо ёзинг)

                2. Давлат кредити бўйича 15-16 та сўздан иборат кроссворд тузинг.

    4.ГЛОССАРИЙ

    24-мавзу. Давлат кредити

    Давлат кредити муносабатларининг асоси (Основание государства кредита, The foundation of the state of credit) - муносабатларида бўш турган пул капиталларига нисбатан давлат эҳтиёжларининг мавжудлиги.

    Давлат кредити (государственный кредит, state loan) - давлат, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги пул муносабатларининг ўзига хос алоҳида шаклидан иборат. Бунда давлат, асосан, маблағларни қарзга олувчи, шунингдек, кредитор ва кафил сифатида ҳам майдонга чиқади.

    Давлат кредити (государственный кредит, state loan) қимматли қоғозлар эгалари ва жамғарма банклари омонатларида пул даромадларини ошириш манбасидир.

    давлат ички қарзлари (Государственный долг, Government debt) - давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;

    давлат ташқи қарзи (Государственный внешний долг, State foreign debt) - давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;

    давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш (привлеченных государством, attracted by the state) - активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келиши;

    давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш (правительством для привлечения иностранного капитала, by the government to attract foreign funds) - активларни хориж манбаларидан (чет эл давлатларидан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;

    давлат қарзи (государственный долг, state debt) - давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;

    5.АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ

    1. Ваҳобов А., Маликов Т. Молия: дарслик. – Т.: Ношир, 2011. – 712 б.

    2. Финансы: учебник для бакалавров / Под ред. М. В. Романовского, О. В. Врублевской. – 3-е изд., перераб. и доп. – М.: Издателство Юрайт, 2012. – 590 с.

    3. Маликов Т., Тилабов Н. Молия: тест (савол-жавоблар). –Т.: Академнаср, 2013. – 448 б.

    4. Ваҳобов А., Қосимова Г.А. Давлат молиясини бошқариш. – Т.: Иқтисод-молия, 2008 й.

    5. Ваҳобов А, Маликов Т. “Молия: умумназарий масалалар” ўқув қўлланма Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2008 й., 316 б.

    6. Ваҳобов Д., Ражабов Ш. “Молия” ўқув қўлланма Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2009 й., 200 б.

    7. Маликов Т.С. Хўжалик юритувчи субъектлар молияси, ўқув қўлланма, Т.:2010 й..

    8. Маликов Т.С., Ваҳобов Д. Молия: чизмаларда. Ўқув қўлланма, Т.: “Иқтисод-молия” , 2010й .

    9. Маликов Т., Жалилов П. Бюджет-солиқ сиёсати, ўқув қўлланма, Т.: 2011 й.

    10. Маликов Т., Хайдаров Н., “Давлат бюджети” ўқув қўлланма, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA”, 2007 й., 84 б.

    11. Маликов Т., Хайдаров Н., “Бюджет даромадлари ва харажатлари” ўқув қўлланма, Тошкент: “IQTISOD-MOLIYA”, 2007 й., 245 б.

    12. Маликов Т., Хайдаров Н., “Бюджет: тизими, тузилмаси, жараёни” ўқув қўлланма, Тошкент “IQTISOD-MOLIYA”, 2008 й., 84 б.

    13. Маликов Т. Ҳайдаров Н. “Молия: умумдавлат молияси” ўқув қўлланма Тошкент, “IQTISOD-MOLIYA”, 2009 й., 556 б.

    6. ТАҚДИМОТ МАТЕРИАЛЛАРИ



    написать администратору сайта