9.12.2022 й Кунлик ҳисобот. ишло хжалиги вазирлиги Жорий йилнинг 9 декабрь куни аллачилик ва дуккакли дон экинлар бошармаси
Скачать 294.6 Kb.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлар бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ I.Ижро ҳолати бўйича: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-106-сон қарорининг 4-иловаси 5-бандида пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантиришни тўғри йўлга қўйиш вазифаси берилган. Мазкур топширик ижроси юзасидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, ер балл бонитети ҳамда сув билан таъминланиш даражаларини ҳисобга олган ҳолда 718,1 минг гектар (70%) ғўза қатор орасига ғалла экиш ишлари амалга оширилди ҳамда пахта-ғаллада алмашлаб экиш учун (382,4 минг гектар очиқ майдонларнинг) 65,1 минг гектар (6,3%) майдонларда кузги буғдой+беда аралаш экинлар биргаликда экиш тизими йўлга қўйилганлиги буйича Вазирлар Махкамасига хат тайёрланди ва тегишли бошкармалар билан келишилмокда. II.Бошқа амалий қилинган ишлар бўйича: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 2 февралдаги ПҚ–4973-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган тадбирлар тугрисида Коракалпогистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги ва худудий вилоятлар бошкармалари хамда тегишли ташкилотлардан ёзма маълумотлар олинди. 2. Илмий муассасалар томонидан 2022 йил ҳосилидан етиштирилган кузги бошоқли дон экинлари навларининг юқори авлодли уруғликлари миқдори ва уларни 2023 йил ҳосили учун уруғчилик фермер хўжаликларига тарқатилиши тўғрисида маълумотлар олиниб таҳлил қилинди. 3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2023 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонлари учун сарфланган уруғликларни нав ва авлодлари тўғрисида ҳисоботлар таҳлил қилиниб, жамланиб бормоқда. |