Мавзу Флотация жараёнига таъсир илувчи омиллар
Скачать 164.99 Kb.
|
МАВЗУ:Флотация жараёнига таъсир қилувчи омиллар. РЕЖА: Флотация жараёни хақида тушунча. Авзаллиги ва камчилиги. Флотация жараенига таъсир этуачи омилларни бартараф этиш. Флотация–универсал ва юқори технологик кўрсаткичларга эришиш мумкин бўлган жараён хисобланиб, унинг боришига кўп сонли омиллар таъсир қилиши мумкин. Уларга: дастлабки махсулотнинг минерал таркиби ва йириклиги, бўтананинг зичлиги, ҳарорат, реагент тартиби, сувнинг таркиби, флотация вақти, бўтананинг машинадаги аэрацияланиш даражаси ва ҳ.к.лар киради. Қўлланадиган реагентларни танлаш, уларнинг сарфи ва рудадаги компонентларни ажралиш кетма-кетлиги бойитилаётган руданинг минерал таркибига боғлиқ. Рудани минерал–петрографик ўрганиш асосида флотациядан олдин ҳамма минерал компонентларнинг таркиби, ўсимталарнинг ўзаро тузилиши, бегона аралашмаларнинг оксидланиш даражаси ва ҳар қайси компонентнинг масса улуши белгиланади. Бунинг асосида реагентлар танланади, янчиш ва флотация схемалари белгиланади. Турли хил рудалар турлича флотацияланади. Сульфидли минералларни носульфид минераллардан флотация усули билан осон ажратиш мумкин. Сульфидли рудаларнинг оксидланиши ва танлаб эритилиши натижасида осил бўлган оксидли рудаларнинг флотацион қобилияти суст бўлади ва улар аввал сульфидланмасдан туриб флотацияланмайди. Флотацияда дастлабки маҳсулотнинг йириклиги шундай бўлиши керакки, қимматбахо компонент заррачалари ўзига ёпишган пуч тоғ жинслари минералларидан тўлиқ озод бўлган ва флотацияланувчи заррачаларнинг ўлчами аво пуфакчаларининг кўтарилиш кучига мос келиши керак. Одатда флотацияни заррачаларнинг ўлчами 0,02-0,5 мм орасида олиб борилади. Флотацияланувчи минерал заррачаларнинг максимал ўлчами уларнинг гидрофоблигига ва шаклига боғлиқ. Рудани флотациядан олдин янчганда шунга эришиш керакки, дастлабки бўтана таркибида флотацияланиши мумкин бўлмаган йирик заррачалар ҳам, шунингдек, ажралишни кескин ёмонлаштирувчи ва реагентлар сарфини оширувчи, ўлчами 0,02 мм дан кичик шламлар ҳам бўлмасин. Бўтана қаттиқ заррачаларининг масса улуши 15-40% гача бўлиши мумкин. Флотациянинг баъзи операцияларида суюқроқ бўтана ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлса, айрим операциялар учун эса бўтана қуюлтирилади. Бўтананинг зичлиги катта бўлганда унинг пуфакчалар билан тўйиниш даражаси пасаяди, йирик минерал заррачаларнинг флотацияланиши ёмонлашади, бойитманинг сифати пасаяди. Юқори сифатли бойитма олиниши талаб қилинганда флотация суюқроқ бўтанада олиб борилади. Ҳароратнинг ортиши кўп ҳолларда флотация жараёнига ижобий таъсир этади. Бунда бир қатор реагентлар (айниқса, ёғ кислоталари ва совунлар)нинг эрувчанлиги ортиб, уларнинг сарфи камаяди. Шу билан бир вақтда тўпловчи сифатида ксантогенатлар ишлатилганда бундай ҳол кузатилмайди ва бунда бўтанани фақат қиш кунларидагина иситиш мақсадга мувофиқ. Флотацияда реагентлар таркиби ишлатилаётган реагентларнинг тури, уларнинг сарфи, жараёнга берилиш тартиби реагентларнинг бўтана билан таъсирлашув вақти билан белгиланади. Реагент тартиби, берилган руданинг флотацион қобилиятини, минерал заррачаларни йириклиги, сувнинг таркиби ва ҳ.к.ларни ўрганиш борасида олиб борилган тажрибалар асосида танланади. Одатда реагентлар қуйидаги кетма-кетликда қўшилади: муҳитнинг регуляторлари, сўндирувчилар, фаоллаштирувчилар, тўпловчи ва кўпик ҳосил қилувчилар. Муҳит регуляторлари тегирмонга ёки чанларга берилади. Тўпловчилар эса контакт чанлар ёки тўғридан-тўғри флотомашиналарга берилади. Тўпловчи одатда бира-тўла эмас, балки оз-оздан қўшилади. Кўпик ҳосил қилувчилар флотацион камерага берилади. Сувнинг таркиби ҳам флотация жараёнига таъсир қилади, чунки сув ўзининг таркибида ҳар хил ионлар, эриган газлар ва бошқа қўшимчаларни сақлайдики, улар муҳитнинг pH ини ўзгартириб, кўпик ҳосил бўлишини ёмонлаштиради ва реагентлар сарфини оширади. Бўтанадаги ионлар керак бўлмаган ҳолда минералларга активлигини оширувчи ёки сўндирувчи сифатида таъсир қилиши мумкин. Флотация вақти флотацияланувчи компонентнинг бойитмага ажралиш даражаси ва бойитманинг сифатини белгилайди. Олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, флотация вақтининг маълум бир чегараси (оптимум) бўлиб, флотация вақтининг оптимумдан ошиши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас, чунки қимматбао компонентнинг бойитмага ажралишининг сезиларсиз даражада ортиши флотация вақтининг анча узайиши, бойитма сифатининг ёмонлашиши ва флотацион машина ишлаб чиқариш унумдорлигининг камайиши ҳисобига содир бўлади. Бўтананинг аэрацияланиш даражаси флотация вақти ва бойитишнинг технологик кўрсаткичларига таъсир қилади. Бўтананинг аэрацияланиш даражаси ортиши билан флотация вақти камаяди. Бироқ, бўтанани аво билан ҳаддан ташқари тўйинтириш уларнинг қўшилишини кўпайтиради. Нисбатан йирик пуфакчалар катта тезликда қалқиб чиқиб, улардан минерал заррачаларнинг ажралиш этимолини оширади. Бўтанада минерал заррачаларни кўтариш учун нисбатан йирик пуфакчалар (d = 1mm) нинг ва минерал заррача юзасини фаоллаштирувчи майда пуфакчалар ҳам бўлиши керак. Флотациянинг самарали кетишига флотацион машинанинг ишлаш шароити ҳам таъсир қилади. Машинага тушаётган бўтананинг ҳажми ва ундаги қаттиқ заррачаларнинг масса улуши (зичлиги) доимий бўлиши керак. Флотацион машинани ҳаддан ташқари юклаш метални бойитмага ажралишини камайтиради, чунки флотация вақти камаяди. Машинага етарли миқдорда маҳсулот солинмаса, бунинг аксича, флотация вақти ортади ва кўпикли маҳсулотга пуч тоғжинслари ўтиб кетиб, бойитма сифати ёмонлашади. Уйга вазифа. Ботана нима Флотатцияда қандай схемалар бор Полиметал рудалар флотациясининг технологик схемасини чизиб берин. Флотация машинасида флотация операцияларини тақсимлан Концентрат бу....... Флотацион схемани танлашни танлашда нималарга этибор берилади Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: 1. Шавкат Мирзиёев“Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,янги босқичга кўтарамиз” Тошкент – “Ўзбекистон”-2018. 2. Шавкат Мирзиёев “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баходир” Тошкент – “Ўзбекистон”-2018. 3. Шавкат Мирзиёев “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” Тошкент – “Ўзбекистон”-2019. 4.Сагатов Н. Кон ишлари асослари. Тошкент, 2007 5.Беленький А.М. Технологические измерения и контрольноизмеретельнуе прибору. 1981 г. 6.Гетопанов В.Н.Горные и транспортные машины и комплексы.Учебник. М. Недра, 1991. 7.Шаходжаев Л.Ш.,Аннакулов Е.Ж.,Мирсаидов Г.М., Абдиев О.Х. Тог-кон траспорти.Ўқув қўлланма.Тошкент, 2007. 8.Шаходжаев Л.Ш. Куракли конвейерлар.Ўқув қўлланма.Тошкент, 2013. 9.Шаходжаев Л.Ш.Проектрование подземного конвейерного транспорта. Тошкент, 1983. 10.Шаходжаев Л.Ш. Задачи и упражнения по ленточным конвейером. Тошкент, 2013. 11.Абрамов А.А. Технология переработки и обогащения руд цветных металлов. Учебник. –М. МГГУ 2005. 12.Cпиваковский А.О. Транспортные машины и комплексыоткрытых горных разработок. М. Недра, 1993. 13.Cпиваковский А.О. Потапов М.Г. Транспортные машины и комплексыоткрытых горных разработок. М. Недра, 1994. 14.Cпиваковский А.О. Потапов М.Г.Карьерный конвейерный транспорт. М. Недра, 1993. Интернет манбалари: -http: //www.uralrti.ru -http: //www.mining.ite-uzbekistan.uz.ru -http: //www.minenet.com-Mining -http: //www.Rsl.ru -http: //www.edu.ru -http: //www.tlibrary.ru/menu info.asp |