Нусаси Янгийул шахар Прокурорига Нусаси Тошкент вилояти Прокурорига
Скачать 26.91 Kb.
|
Нусҳаси: Янгийул шахар Прокурорига Нусҳаси: Тошкент вилояти Прокурорига Ўзбекистон Республикаси бош Прокурорига Янгийўл шаҳар Мезон МФЙ Бунёдкор кўчаси 3 уй 10 хонадонда яшовчи Эшдавлатова Дилафрўз Соиповнадан Тел: 93 189 77 24 АРИЗА Сизга ушбу ариза билан мурожаат қилишимнинг боиси шундаки, қизим Худайберганова Хуснора Асрор қизига нисбатан етказилган тан жарохати бўйича берган аризамиз юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБси суриштирувчиси бўлган участка нозири Д.Жабборовнинг ноқонуний харакати ва харакатсизлиги бўлди. Аниқроқ қилиб айтганимда, 2022 йилнинг 26 май куни қизим Худайберганова Хуснорани келин бўлиб тушган хонадонида бўлган жанжал вақтида қайноғаси ва уй хизматкори томонидан етказилган тан жарохати ва қаттиқ рухан эзилиш оқибатида қизим Хуснора дастлаб Қуйичирчиқ тумани гинекология бўлимида, кейин Тошкент шаҳар «Жуковски» шифохонасида узоқ муддат статционар ётиб даволанишга мажбур бўлди. Ушбу кундаги жанжалдан сўнг қизим Хусноранинг саломатлиги жуда ёмонлашиб, руҳиятида хам қаттиқ эзилиш оқибатида уч ойлик хомиласини тушиш хавфи бўлганлиги учун шифокорлар 26 май кунги воқеани унга умуман эслатмаслигимизни тайинлашди. Бундан ташқари биз қизимнинг оиласи бузилиб кетмаслиги учун, шифохонага борган вақтимизда, олинган тан жарохатлари сабабчиларини айтмаган эдик. Бироқ жанжал сабабчилари бўлган хонадон вакиллари яни қудаларимиз оилани сақлаб қолиш ўрнига уни барбод қилиш харакатига тушишди. 30 май куни кеч соат 23:00, 00:00 лар атрофида шифохонага номаълум эркак келиб, қизимнинг касаллик тарихини суратга олаётганини кўрдик. Қуйичирчиқ тумани ИИБ бўлимига шу захотиёқ хабар бердик. Суратга олганлигининг сабабини сўраганимизда номаълум эркак Экспертизада ишлашини айтди. Биз иш вақти эмаслигини ва экспертиза қарорини сўрадик. Номаълум эркак ўзини Янгийўл шаҳар экспертизасидан «Шоира опа» юборганини айтди. Шу куни тунда Шоира опа ва Янгийўл шахар участка нозири Асомиддин акалар хам шифохонага келишиб, номаълум эркакни ўзлари билан олиб кетишди. Асомиддин акадан хеч қандай қарорсиз нега безовта қилинаётганимизни сўраганимизда Асомиддин ака экспертиза қарори борлигини айтди аммо кўрсатмади. Кейин маълум булишича экспертиза қарори 10 июн куни чиқарилган. Участка нозири ва Шоира опа ўзларининг ноқонуний хатти харакатларини яшириш учун ёлғон гапиришган. Аризамга 30 май куни ёзиб олинган видиоларни илова қиламан. Ушбу воқиалардан сўнг мен хам участка нозирига «Қарши ариза» ва тушунтириш хатини ёзиб топширдим. Лекин негадир участка нозири терговчига берган материаллар ичида менинг аризам топилмади. Участка нозири қизимнмни эспертизадан ўтказишни хар хил бахоналар билан пайсалга солди. Баданидаги жарохат излари йўқолиб кетишини кутди. Ва нихоят 7 июн куни Жабборов Дониёр мендан Янгийўл шаҳар экспертизасига бориб, экспертларни олиб келишим кераклигини айтди. Янгийўл шаҳар экспертизасига борганимда, Шоира опа қизимни экспертизадан ўтказишдан бош тортди. 10 июн куни участка нозири ва қизимни олиб, вилоят экспертизасига боришга мажбур бўлдим. Вилоят эспертизасида қизимнинг аҳволи оғирлашиб, ҳушидан кетиб, анча вақт ҳушсиз ётди. (вилоят эспертизаси камера қайдларида кўришингиз мумкин). Участка нозири билан тез ёрдам машинасида Тошкент шаҳар клиникасига қизимни олиб бордик. Клиникада ички ишларга хабар беришимизни айтишди. Аммо участка нозири менга ишни ўзи олиб боришини айтди. Ариза берганимиз ва участка нозири қизимнинг ахволи оғирлигини ўзи кўриб тургани холда ишга бир томонлама қаради. Қуйи чирчиқдан олган касаллик тарихида шифокор хулосаси якунига етказиб тугалланмаган. Бошқа касаллик тарихларимизни эътиборсиз қолдирган. Қизимнинг ойлаб шифохонада ётгани, фарзандидан айрилгани эътибордан четда қолиб, бир томонлама экспертиза хулосаси билан ишни терговга ошириб юборди. Вахолангки, Жабборов Дониёр менга «Опа қизингизнинг ахволи оғир, қудангизнинг ишчиси Мохиранинг боши сал шилинган ҳолос, йертилса ёки ёрилса шифокорлар жарохатнт тикишарди, биз хам инсонмиз, сизни тушунамиз, қизингизга қаранг деб айтган эди. 2022 йилнинг 31 май куни мен ва қизим Хуснорани ўзига нибатан ғайри қонуний харакатни содир қилган шахсларга нисбатан чора кўришни сўраб, Янгийўл шаҳар ИИБ бошлиғи номига ёзиб, участка нозири Д,Жабборов қўлига берган аризамиз бўйича, то бугунги кунгача, яни 2022 йилнинг 21 сентябирига қадар бирор бир харакат қилинмасдан, Аризаларимизни иш хужжатлари ичидан йўқотилиши сабабли, ушбу ариза билан мурожаат этишни мақсадга мувофиқ деб билдим. Мазкур жанжалда мени қизим Хуснора жабрланган, фарзандидан айрилган бўлсада мен ва қизим Хуснорани айбдор деб, гумон қарорини 2022 йил 17 август куни Янгийўл шаҳар ИИБ хузуридаги ТБ тергов органи томонидан эълон қилинган вақтдагина бизларнинг аризаларимиз иш хужжатларида мавжуд эмаслигининг гувохи бўлгач, мен йўқолган аризаларимизни топиб, қизимга тан жарохати етказган шасларга қонуний чора кўришни, қизимнинг олган жарохатлари бўйича экспертиза тайинлашни сўраб, қайтадан ариза бердим. Бугунги кунда участка нозири Д,Жабборовнинг бизларга нисбатан ноқонуний харакати сабаб, иш бир томонлама, фақат бизларни айблаш йўлидан бахоланган холда олиб борилгани натижасида, бизнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларимиз поймол этилганини исботлайди. Қолаверса қизим Хусноранинг танасининг турли қисмларида қолган қонталаш ва кўкариш излари йўқолганлиги, ўша вақтда олинган суратлар хисобга олинмаётганлиги, Қуйи чирчиқ тумани Геникология бўлимидаги 26 май кунидан очилган касаллик тарихини тўрт ойдан бери шифохонага қайтариб топширмаслик харакати, Тошкент шаҳар клиникасида даволангани тўғрисидаги касаллик тарихини олмасдан қилган харакатсизлиги билан участка нозири Д Жабборов бизга номаълум қандайдир мақсад учун ишга бир томонлама ёндошиб, менга «… Опа қизингизни даволатаверинг, сизлар жабрддийда бўлсангиз, сизларга хеч ким хуч нарса демайди, хаммасини ўзим хал қиламан!...» деб бизларни ИИБ га хам яқинлаштирмаганлигини қандайдир бошқа сабаби бор деб биламан. Юқоридагиларга кўра мен Сиздан қизим Худайберганова Хуснорага нисбатан тан жарохатлари ва хомиласининг тушишига сабаб бўлган шахсларнинг харакатига ва участка нозири Д.Жабборовнинг қонунга зид харакати ва харакатсизлигига ҳамда Янгийўл шаҳар экспертизаси харакатига нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман. Илова Видио ёзувли диск Аризачи : Эшдавлатова Д. 21.09.202 |