Главная страница
Навигация по странице:

  • Тошкент 2021 Режа

  • Биржа савдоси иштирокчилари.

  • Биржаларни таъсис этиш тартиби.

  • Биржалар фаолиятини тартибга солиш.

  • 4. Биржалар: таъсисчилар, биржа аъзолари, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.

  • Реферат. Реферат мавзу "Биржа савдосини ташкил этиш" Бажарди Сотволдиев А. абул илди Phd абдуллаева Р


    Скачать 49.41 Kb.
    НазваниеРеферат мавзу "Биржа савдосини ташкил этиш" Бажарди Сотволдиев А. абул илди Phd абдуллаева Р
    Дата11.02.2023
    Размер49.41 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаРеферат.docx
    ТипРеферат
    #931641

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
    МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

    ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

    ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ

    РЕФЕРАТ

    Мавзу: “Биржа савдосини ташкил этиш”

    Бажарди:Сотволдиев А.

    Қабул қилди:PhD Абдуллаева Р.

    Тошкент 2021

     

    Режа

     Кириш

    1. Биржа савдоси иштирокчилари.

    2. Биржаларни таъсис этиш тартиби.

    3. Биржалар фаолиятини тартибга солиш.

    4. Биржалар: таъсисчилар, биржа аъзолари, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.

    5. Биржа савдосининг ташкил этишнинг муҳим ҳусусиятлари.

    Хулоса

    Адабиётлар

    Кириш

     Хозирги бозор иктисодиёти шароитида биржа, брокер сызлари бизнинг амалий хаётимизга кириб келди ва кириб келиши шароиатга айланди. Биржа бу бозор иктисодиётининг асосий узаги булиб хисобланади.

    Биржа тугрисида гапирилган ва ёзилган булиб, у факат ишлатиш ёки фойдаланиш куроли тарзида, савдогарчилик маркази булиб хисобланган, унинг роли монополистик капитализм шароитида тушади ёки пасаяди.

    Хозирги даврда биржа билан муваффакиятли хамкорлик килиш учун унинг ишлаш механизмини билиш, уни урганиш даркор, унда хар вакт содир буладиган мураккаб вазиятларда дархол уз йулини топиб олиш учу, бундай янги ва мураккаб ишда бу маъруза матнлари энг  якин ва кулай була олади.

    Брокер биржада энг асосий ва марказий фигура булиб хисобланади. Биржадаги битимни ишлаб чикарувчилар ва истеъмолчилар ызаро эмас, биржа билан эмас, балки брокерлар уртасида уларнинг мижозлари топшириги билан тузадилар. Бу демак, биржа савдосини ривожланиши билан брокерлик касби кенг куламда ёйилиб, махсулот ишлаб чикарувчи ва истеъмолчилар брокер билан узвий богликликда ишлайди. Шундай килиб, брокерлик фаолиятини факат брокерларни узлари яхши билмай, уларни мижозлари хам яхши булишлари зарур.

    1. Биржа савдоси иштирокчилари.

    Биржа савдосида операциялар залига савдо катнашчиари кирадилар. Уларга биржа иш тажрибасига эга шу ишга махсус ёллаб олинган ходимлар ва хамда биржа комитетлари вакиллари кирадилар. Улар уз навбатида брокерлар, диллер – даллолра, трейдерлар, клерклар ва маклерлардан иборат. Булардан ташкари операциялар залига ; биржа ходимлари бош ижрочи раис, идора раиси, биржа кенгашининг маъсул аъзоси давлат комссари ва хамда биржа кенгаши тнидан русат этилган бошка кишилар кирадилар.

    Биржа воситачиси уз доимий мижозларини шакллантириш учун харакат килиб, уларнинг манфаатлари учун биржада товарлар сотиб олади ва сотади. Биржа воситачиси доимий мижоз булмаган корхона ва ташкилотлар учун хам савдо битими туиши мумкин .

    Биржа товарларни соти, сотиб олиш ва ёки уларни бошка товарлар билан алмаштириш операциялари факат биржа воситачилари томонидангина амага ошимрилади. Уларга куйидагиар киради:

    -Брокерлар-уз хизматлари учун чегиртма хак олувчи биржа аъзолари булиб, улар мижозлар буюртмалари буйича товар сотиш ва харид килиш буйича савдо кконтрактларини тузди.

    -Даллол ёки диллер- уз хисоби ёки уз номидан биржа воситачсига олиб берувчи , биржа аъзоси. Улар биржада уз жойларига эа булиб котейровка ишларини амалга оираилар. Уларни даромадари сотиб олиш ва сотиш нархлари тафовутидан ,ва хамда валюта ва кимматли когозлар курсларини узгаришидан иборатдир.

    -Трейдерлар- бу биржа аъзолари булиб, узлари учун савдо киладилар.

    -Маклерлар (жобберлар)- бокерлардан фаркли уларок факат уз хисобидан ва факат узи учун товар сотади ва сотиб олади. Маклерлар биржада савдони бошкаради.

    -Клерклар – биржа алида турли мажбуриятларни бажариб юрувчи хизматчи.

    Бутун савдо битими биржа залида амалга оирилади. Биржа залига хамма иштирокчилар сигиши керак . Хорижий иржалар операциялар залига 2-3 минг киши бемалол сигадиган булиб хар-бир савдо катнашчиси учун кулай иш шароити яратилган. У кабина ёки секцияларга булинган булади.

    Дунёнинг купчилик биржа ларида биржа савдоси бир неча товарар билан бир вакда секциялара бирданига олиб борилади. Битмлар имзолаш учун хар бир секциялар ката зал сахнидан пастрк булган нисбатан кичик майдонча ажратилади.

    Биржа аъзоларининг хапр бир катнашчиси учун бир хил имконият яратилаиган кииб жойлаштирилади. Шунинг учун хам купгина жорий иржалар заларида амфиеатр ёку цирк сахнасига жуа ухшаш булиб, савдо катнашчилари бир-бирларини ва операция олиб борувчи бокарувчини яхши куилари бир-бирларини имо-ишора харакатларини яхши тушина лишлари зарур. Россияда Челябинск унверсал биржаси юкоридаги талабларга жавоб берувчи биралардан бири. Биржа халкасининг маркази ва чеккаларида бироз баландликда биржа ходимлари ва биржа савдоини олиб борувчива битмлар имзоланса уларни руйхатга олувчи ходимлар эгаллашади.

    Баобру фирмани вакили булган брокер одатда биржа чукурчасининг баландк боскичини эгалайди. Унинг кулида купгина буюртмалари улиб, уни хамма савдогарлар ва ухаммани куриб туриши керак булади. Бундан ташкари яхши жой фирма вакили илан дотмо алокада булиб туришликни аъминлайди.

    Трейдерлар жойи чукурликнинг энг паст ёки пастки боскичлари хисобланади.

    Чукурликда брокер ва трейдерлар орасида факат нарх хисобини олиб борувчи клерк хизматкор булади. Унда рация булиб хар бир акция нархи узгаришини рация оркали эълон килиши керак.

    Янги на компьютер системасига киритилади ва электрон табло деворида чикарилиб савдонинг боришини акс эттириб туради. Битм катнашчилари хисобчи клрка охирги нархни эслатиб куйишари керак. Булмаса битм бекор килинади.

    Хорижий биржалар электрон табло деворларида факат битм нархларини акс эттирибгина колмай биржадаги бошка моллар, бошка товар валюта ва фонд бираларидаи маълумотлар, хатто нарх харакаиларига таъсир этувчи об-хаво , товар ортирилиши, сиёсий ахвол вокеалар ва бошкалар хакидаги маълумотлар бериб борилади.Брокерлар одатда савдо залига одатда савдо бошланишига 30 дакика колганда йигиладиларУларни хар бири кулида савдодаги товарлар руйхати, нархи, буюртма хажми идора ёки омбор жойлашган жой , товар еиказиб бери хакидаги маълумотлар ёзилган махсус варакалар билан таъминланган буладилар. Хар бир товар цекциясида уч маротаба бонг урилиб савдо бошланганлиги эълон килинади.

    Биржа савдоси ошкора ташкил этилади. Таклифларга охирги макуллаган кимса битим томони хисобланади. Яъни таклиф талаб нархи билан мос келганини товар эса сотилганини билдиради.

    Форвард ва кушимча шартлар билан тузиладиган битимлар томонлар келишуви асосида амалга оширилади.

    Секцияда савдони биржа маклери орлиб боради. Аввал тез сотилиши керак улган реал мавжуд товарлар билан иш бошланади. Кейин эса талифлар буйича форвард (яъни хисоб-китоблари битм куни эмас бир оз вакт утгандан кейин ва бошка шартлар билан ) операциялари буйича бимимлар тузилади.Хар бир секцияда савдо куйидаги тартибда олиб борилади. Даставвал маклер ушбу биржа кунида савдога куйилган барча товарлар руйхатини укийди. Маклер руйхатни укиётган пайтда битм учун зарур товарлар топган брокерлар куларидаги гувохномалари ёки баланд кутарадилар. Маклер дархол товарни сотувга чикараётган брокерлик идора ракамини айтади . Брокер идораси вакили харакатни тасдикламаса ( ёки шу пайтда шу ерда булмаса, ёки мудраб колса ) товар савдодан олиб ташланади ва брокер биржага келмаанлиги учун биржага жарима тулайди.

    Ундан сунг маклер бошка товар турига утади. Бутун руйхат укиб булингач кичик танаффус эълон килинади. Кейин бонг бир марта урилгандан сунг ишнинг иккинчи кисми , рокерлар таклифлари мухокамасига утилади. Хар бир брокерик таклифининг мухокамаси икки кисмдан иборат булади.

    Мухокаманинг иккинчи кисмида секцияга йигилган харидор брокерларнинг мукобил (карама-кари таклифлари) мухокама киинади.

    Брокер харидорлар товар харид килиш шартларини эълон килади. (ёк товарнинг бир кисмини).

    Бу шартар товар хажми ва нархи хусусида булади. Агар битм яна имзоланмаса маклер сотувга куйилган товарлар руйхатини кейинги позисиясини мухокамасига утади.

    Биржа савдосида операциялар залига савдо катнашчиари кирадилар. Уларга биржа иш тажрибасига эга шу ишга махсус ёллаб олинган ходимлар ва хамда биржа комитетлари вакиллари кирадилар. Улар уз навбатида брокерлар, диллер – даллоллар, трейдерлар, клерклар ва маклерлардан иборат.

    Биржа савдоси ошкора ташкил этилади. Таклифларга охирги макуллаган кимса битим томони хисобланади. Яъни таклиф талаб нархи билан мос келганини товар эса сотилганини билдиради.

    Даставвал маклер ушбу биржа кунида савдога куйилган барча товарлар руйхатини укийди. Маклер руйхатни укиётган пайтда битм учун зарур товарлар топган брокерлар кулларидаги гувохномаларини  ёки кулларини баланд кутарадилар. Маклер дархол товарни сотувга чикараётган брокерлик идора ракамини айтади. Брокер идораси вакили харакатни тасдикламаса (ёки шу пайтда шу ерда булмаса, ёки мудраб колса ) товар савдодан олиб ташланади ва брокер биржага келмаанлиги учун биржага жарима тулайди.

    Ундан сунг маклер бошка товар турига утади. Бутун руйхат укиб булингач кичик танаффус эълон килинади. Кейин бонг бир марта урилгандан сунг ишнинг иккинчи кисми, рокерлар таклифлари мухокамасига утилади. Хар бир брокерик таклифининг мухокамаси икки кисмдан иборат булади.

    Мухокаманинг иккинчи кисмида секцияга йигилган харидор брокерларнинг мукобил (карама-кари таклифлари) мухокама киинади.

    Брокер харидорлар товар харид килиш шартларини эълон килади. (ёки товарнинг бир кисмини).

    Бу шартлар товар хажми ва нархи хусусида булади. Агар битим яна имзоланмаса маклер сотувга куйилган товарлар руйхатини кейинги позисиясини мухокамасига утади.

    1. Биржаларни таъсис этиш тартиби.

    Биржаларни яратиш узоқ давом этадиган машшаққатли ва қимматга тушадиган ишдир. Одатдаги бу иш ташаббускор кишиларни тўпланиши, шакилланишидан бошланади ва унга кирган аъзолар кейинчалик биржани таъсис этувчилари бўлиб қолади ва биржа раҳбариятига киради. Улар бўлажак биржанинг қандай бўлиши кераклигини белгилайдилар ва унинг фаолияти концепциясини ишлаб чиқадилар. Ҳозирги яратилаётган биржалар аслини олганда универсал биржалар ҳисобланади. Уларда турли-туман товарлар билан савдо қилинади. Фақат ихтисослаштирилган биржалар яҳши истиқболга эга бўлади. Биржаларни яратишда уларни таъсис этувчилар сони ва таркибини аниқлаш масаласи хал қилувчи аҳамиятга эгадир. Юқорида кўрсатилгандек, биржа турлича хуқуқий статистикага эга бўлиши мумкин; ёпиқ ёки очиқ шаклдаги акционерлик жамияти, аралаш тарздаги шерикчилик уюшмаси ва хаттоки давлат корхонаси бўлиши мумкин.

    Биржалар юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан таъсис этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлик қилувчи ташкилотлар кам товар биржаларини таъсис этиш хуқуқига эгадирлар. Биржаларни таъсис этувчилар сони қанча кўп бўлса, уларнинг молиявий-моддий аҳволи хам шунча мустақил бўлади, улар биржага шунча кўп ёрдам кўрсатишлари мумкин. Лекин биржа раҳбарлари сонини кўп бўлиши, унга раҳбарлик қилишни мураккаблаштиради. Хар бир яратиш вариантини инсоний ва салбий томонлари хам бордир. Буларни хаммасини аввалдан чамалаб кўриш керак, ўзининг аниқ шарт-шароитлари билан солиштириб энг яхши вариантларини танлаш лозим.

    Таъсис этувчилар сони аниқланиб бўлингандан сўнг, улар ўзаро таъсис шартномаси тузадилар. Шартномада биржа номи, устав фонди, қиймати, фаолият сохаси ва йуналишларини, биржани яратиш бўйича молиявий харажатларни бадалларини қўйиш усуллари ва шаклларини, жавобгарлик ва шунга ўхшашлар бўйича хуқуқ ва вазифаларни аниқ белгилайдилар. Таъсис хужатларни тайёрлаш, биржаларнинг устав фондини аниқлаш, акцияларга обуна бўлиш ва брокерлик жойларини сотиш ишлари муҳим аҳамиятга эгадир.

    Шартномада иштирокчилардан бирига таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, ташкил этилаётган биржани рўйхатдан ўтказиш топширилди. Шуни билиш керакки, биржа аъзолари сифатида унинг таркибига бир вақтнинг ўзида биржани таъсис этувчилар киради. Тайёрлов ишлари бўйича сарф-харажатлар жамият ёки бошқача қатнашчилари маблағлари ҳисобига уларни қўшган улушларига мос миқдорда аванслаштиради. Шу асосда умумий ишларни олиб бориш учун ишонч коғози берилади.

    Биржанинг устав фонди републикамизда 50 млн. сўмдан кам бўлмаслиги керак. Устав фондининг аниқ миқдори биржанинг йириклигига ва вазифаларига, унинг оборотига, иштирокчилар сонига ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. Устав фондининг энг кам миқдори хар йили нарх-наво даражасининг ўзгаришига мувофиқ равишда қонунларда белгиланган тартибда индексация қилиниши, яъни даврлар нисбати олиниши мумкин. Биржаларни пайчилар ёки акционерлик жамиятлари сифатида яратилиши тўғрисидаги қарорни таъсис конференцияси қабул қилади. Конференция биржа уставини тасдиқлайди: устав фондини камайтириш ёки ошириш тўғрисида, қарор қабул қилади; биржа ташкилотини сайлайди; ёки биржани яратиш жараёнидаги таъсис этувчилар битимини маъқуллайди; натура шаклида қўйилган киримларнинг қийматини баҳолайди.Таъсис конференцияси, шунингдек товар биржасидаги товар секциялари турини кўрсатади ва биржа савдоси қоидаларини тасдиқлайди.1

    1. Биржалар фаолиятини тартибга солиш.

    Биржа фаолияти давлат томонидан тартибга солиб турилади. Бунинг учун қуйидаги ишлар бажарилади:

    -биржани ва биржа фаолияти иштирокчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

    -лицензиялар бериш;

    -биржа фаолиятини солиқ солиш йўли билан бошқариш;

    -биржага доир қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш. Давлат тасарруфида бўлмаган тузилмаларнинг биржалари ва биржа қатнашчилари фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия бериш ишларига аралашувига йўл қўймайди.

    Биржани давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказади. Биржа фаолиятини қатнашчилари рўйхатдан ўтказиш эса «Ўзбекистон Республикасидаги корхона тўғрисида»ги қонунга мувофиқ амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланган қатъий суммаларда давлат божи ундирилади.

    Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа ўз фаолиятини бошлаши учун лицензиялар олиши зарур. Биржа фаолиятига лицензия бериш тартибини Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси белгилаб беради.

    Лицензия олиш учун қуйидаги хужжатлар тайёрланади:

    -лицензия олиш тўғрисидаги қўлланмада қабул қилинган шаклдаги ариза;

    -таъсис шартномаси;

    -биржа устави ва давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

    -биржадаги савдо қоидалари;

    -устав капиталини 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорини ўтказганлик хақида банк справкаси «маълумоти».

    -савдони олиб бориш жойидан фойдаланиш хуқуқини тасдиқловчи хужжат.

    Биржа фаолиятини солиқ олиш йўли билан тартибга солиб туриш корхоналари, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ қуйидаги идоралар, муассасалар, бирлашмалар биржа бўлиши мумкин эмас:

    -давлат хокимияти ва бошқарувчининг олий ҳамда махаллий идоралари;

    -давлат банклари ва давлат кредит муассасалари бунда банклар фонд ва валюта биржаларинг муассасалари бўлиши мумкин.

    -давлат суғурта ва давлат инвестиция кампаниялари хамда фондлари;

    -жамоат, диний ва хайрия бирлашмалари «ташкилотлари» хамда фондлари;.

    -қонунларга кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган жисмоний шаҳслар.

    4. Биржалар: таъсисчилар, биржа аъзолари, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.

    Биржани бошкариш унинг аъзолари томонидан шунингдек, унинг ёлланган персонали томонидан хам амалга оширилади. Биржа рахбариятининг Олий органи Директорлар (Бошкарувчилар) Кенгаши хисобланади. Кенгаш аъзолар томонидан сайланади. Биржа савдоси сиёсати, коида ва меъёрлари Директор Кенгаши томонидан белгиланади ва биржа кумиталари томонидан амалга оширилади. Бу кумиталар Директорлар Кенгаши томонидан тайинланади ёки биржа аъзолари томонидан сайланади. Кумита Директор Кенгашига тавсия билан чикади ва унга ёрдам курсатади, шунингдек биржанинг фаолият курсатиши билан боглик булган аник вазифаларни бажаради. Ёлланган персонал савдо ва овоз бериш буйича хукукларга эга булмайди. Персоналлар сони ва уларнинг мажбуриятлари Директорлар Кенгаши томонидан белгиланади. Персонал ДК ва кумита томонидан берилган топширик ва карорларни бажаради, персоналларнинг ташкилий тузилиши эса купинча кумиталар функцияларига мос келади.

    Куплаб биржалар хусусий шахсларнинг ассоциацияси шаклида мавжуд булади. Биржа аъзосларининг сони чекланган булади ва у доимий равишда узгариб туради. Биржа аъзоси булган корпорациялар купинча тузилган битимлар буйича фоизлар тулашда, уз товарларини сотишда бир катор янгиликларга эга булиши мумкин.

    Бундан ташкари баъзи биржаларда корпорацияларга, компанияларга ва кооперативларга биржалардаги аъзолари биланбирга канцелярия ва техник ишларни бажариш учун биржа аъзо булмаган хизматчиларни ушлаб туришга рухсат берилади, бирок шартнома тузиш факат биржа аъзоси булган компания вакилининг хукуки булиб колаверади.

    Биржа уставида унинг устав капитали курсатилади, бу капитал аъзоларнинг пайлари (взнослари) хисобига шакллантирилади.

    Биржага аъзолик маълум бир хукукларни беради ва шунингдек маълум бир мажбуриятларнинг  бажарилишини хам кузда тутади.

    Биржа тулик аъзосининг асосий хукуки – бу мустакил равишда биржа доирасида битимлар тузишдир. Биржага аъзомаслар эса операцияларни факат биржа аъзолари оркали амалга оширадилар. Биржада битимлар тузиш хукуки автомат тарзда эмас, балки маълум бир тайёргарликдан утилгандан сунг ва мулокот килиш, шуни билиш буйича куйиладиган минимал талабларга жавоб бера олгандан сунггина берилади. Шундан сунг у савдогар (маклер) белгисини олади ва бу белги билан биржа доирасига кириш хукукини олади. Белги олган маклерга кучлирок молиявий талаблар куйилади, чунки уларнинг хатоси биржа фаолиятига сезиларли зарар келтириши мумкин, улар катта хажмдаги операцияларда иштирок этадилар.

    Биржа аъзоликнинг яна бир афзаллиги биржа операцияларини утказишга килинадиган харажатлар нисбатан кам булади. Одатда аъзомаслар хар бир битим учун биржа тулови тулайдилар, бу туловлар турли биржаларда турлича булиб, битимнинг 2% дан 15 % гачани ташкил этиши мумкин. Аъзолар эса бундай туловдан озод килиниши ёки кисман тулаши мумкин.2

    Биржада аъзолик тузилган битимлардан йигиладиган комиссион туловлардан келадиган даромадларни хам таъминлайди.

    Биржага аъзоликнинг яна афзалликлари – аъзо биржа бошкарувида фаол иштирок этади, биржа фаолияти тартибларини шакллантиради в аузгартириб боради, намунавий битимлар шартларини узгартиришда иштирок этади, аъзомасларга нисбатан купрок ва аввалрок сунгги ахборотларга эга булади.

    Узбекистон Республикасининг «Товар биржалари ва биржа савдоси тугрисида» ги конунига мувофик биржани таъсис этишда куйидагилар иштирок этиши мумкин эмас:

    • давлатнинг олий ва махаллий хокимиятлари ва бошкармалари;

    • белгиланган тартибда лицензия олган банк ва кредит муассасалари;

    • сугурта ва инвестиция компаниялари хамда фондлари;

    • ижтимоий, диний ва хайрия ташкилотлари хамда фондлари;

    • конунчиликка мувофик тижорат фаолияти юритиши мумкин булмаган жисмоний шахслар.

    Таъсисчилар сони канча куп булса биржанинг молиявий-моддий ахволи шунчалик яхши булади, шу билан бирга таъсисчиларнинг куплиги биржани бошкаришни кийинлаштириб юборади.

    Биржанинг устав капиталига уз хиссасини кушган ёки биржа мол-мулкига максадли, аъзолик бадалларини тулаган шахслар таъсис хужжатларида курсатилган тартибда аъзоликка кабул килинадилар.

    Биржа аъзолари куйидаги хукуклари мавжуд:

    1. Биржа савдоларида иштирок этиш.

    2. Биржа норматив хужжатларига мувофик биржа бошкарувида иштирок этиш.

    3. Фойда таксимлашишида иштирок этиш ва белгиланган дивидентларни олиш.

    4. Биржа савдосига катнашиш хукукини бошкача ижарага бериш (белгилангантартибда ва факат битта юридик шахсга).

    Биржа аъзоларининг сони чекланган, у биржа устав капиталининг хажмига ва кушилган пайнинг кийматига ёки битта акциянинг кийматига боглик булади. У биржадаги «жой»нинг бахосини шакллантиради.3

    Жой – бу биржа аъзосининг мулкидир. У сотилиши ёки ижарага берилиши мумкин. Жойнинг бахосини биржа кумитаси аниклайди, у талаб ва таклифга боглик булади. Масалан, 1991 йилда РТХБдаги жой 2 млн 470 минг сумга сотилади (унинг номинал киймати 100 минг сум эди), уша йилнинг охирида эса жой бахоси 7 млн. 600 минг сумгача кутарилади. 1995 йилда Чикаго товар биржасидаги битта жой 406 минг $ га сотилади. Шу биржада тулик аъзолик жойи 445 минг $ га таклиф этилди ва 405 минг $ талаб килинди.

    Чет элларда товар биржаларида турли гурухлардаги аъзолар мавжуд булади. Масалан, Лондондаги металл биржасида куйидаги аъзолар мавжуд.

    1. Индивидуаллар (принципиаллар) – уз номидан битимлар тузади.

    2. Вакил – аъзолар, улар буюртма берган компаниялар номидан битимлар тузади.

    «Товар биржалари ва биржа савдоси тугрисида»ги конунга мувофик куйидаги биржа аъзолари фаркланади:

    • тулик аъзолар – биржанинг барча секцияларида булим ва булинмаларида) савдо килиш хукукига эга аъзхолар;

    • Туликмас аъзолар – биржанинг маълум бир секцияларида (булим ва булинмаларида) савдо килиш хукукига эга аъзолар:

    Биржани бошқариш унинг Уставига мувофиқ амалга оширилади. Биржа ўз бошқарувчисининг тузилишини, шакли ва услубларини мустақил белгилайди.

    –  Биржа уставида қуйидагилар белгилаб берилади:

    –      биржанинг номи ва тури;

    –      биржа манзилгохи;

    –   биржа фаолиятининг соҳаси ва мақсади;

    -устав фондининг миқдори, муассасалар томонидан фойда улушлар киритилишининг тартиби ва муддатлари;

    -даромадни тасдиқлаш ва мўлжалланган зарарларни қоплаш тартиби;

    -биржа муассасалари ва аъзоларининг мулкий жавобгарлиги;

    -биржанинг бошқарув идоралари, уларни ташкил этиш тартиби ва уларнинг ваколатлари;

    -биржа савдо-сотиғи қоидаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тартиби;

    -биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни вақтинча тўхтатиб туриш ва тўхташ тартиби, биржа аъзоларини хуқуқ ва мажбуриятлари;

    -биржани қайта тиклаш, ташкил этиш ва тўхтатиш тартиби.

    Мустақил давлатлар кенгаши, шу жумладан Ўзбекистондаги ва чет элдаги жисмоний ва юридик шахс ҳисобланган қуйидаги талабларни бажаргандагина аъзолари бўлиши мумкин:

    биринчи, агар шу шахсларга тадбиркорлик билан шуғулланиш қонунда ман қилинмаган бўлса;

    иккинчидан, агар улар биржа устави ва биржа кенгаши аъзоларига қўйилган талабларга жавоб берса;

    учинчидан, агар аъзоликка кирувчилар зарурий бадалларни ёки брокерлик ўрни учун тўловларни тўлай олсалар.

    Биржа аъзолигига кириш фақат Биржа Кенгашининг розилиги билан бўлиши. Биржа ички ишларини бошқариш ва бошқа субъектлар билан хуқуқий ташқи алоқаларни ўрнатиш учун биржа раҳбар ташкилоти яратилади.

    Улар қуйидагилар;

    – биржа аъзоларини умумий йиғилиши;

    – биржа қўмитаси. кенгаши ёки биржа уставида кўрсатилган бошға ташкилотлар Бошқарув идораси, Бошқарма, Ташриф комиссияси, Арбитраж, ҳисоб палатаси, Рўйхат комитети, савдо қоидалари бўйича қўмита ёки шунга ўхшашлар. Уларнинг фаолиятлари махсус Норматив хужжатлар. Устав, биржа қарорлари ва қўлланмалари билан тартибга солинади.

    Биржага раҳбарлик қилишнинг энг олий органи биржа аъзоларини умумий йиғилиши ҳисобланади. Бу йиғилиш йилда бир марта бўлади. Йиғилишлар ўртасидаги фарғ 1 5 ойдан ошмайди. Умумий йиғилиш қуйидаги масалаларни хал этади : -Уставни тиклайди, унга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритади;

    – биржа кенгаши тўғрисидаги қўлланмани тасдиқлайди, қўшимчалар ва ўзгаришлар киритади;

    – шуъба «дочерний» корхоналар ва бошқа алоҳида фирмаларни яратади ва зарур ҳолларда тугатади,

    – директорлар кенгаши «Биржа кенгаши»га тушган шикоятларни кўриб чиқади;

    – биржа фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, тафтиш комиссияси хулосаларини, даромад ва зарарлар ҳисобини тасдиқлайди.

    Умумий йиғилишлар орасидаги энг олий орган раҳбарлик органи бўлиб, Биржа Кенгаши ҳисобланади. Унинг сони ва хар бир шахс бўйича таркибини акционерларнинг умумий йиғилиши белгилайди. Биржа Кенгаши зарур бўлмаган барча масалаларни хал этади. Унинг хуқуқлари махсус қўлланма билан белгиланади. Биржанинг кундалик маъмурий-хўжалик ва коммерция фаолиятларига маъмурият раҳбарлик қилади. Биржа қуйидаги вазифаларни бажаради: – биржа савдо-сотиғини ўтказиш учун шароит яратиб бериш;

    -биржа операцияларини тартибга солиб бориш;

    -товарларга булган таклифлар ва талаблар нисбати асосида нарх-навони аниқлаш;

    -Биржа аъзолари ва мижозларига ташкилий йўсиндаги ҳамда бошқа хил хизматлар кўрсатиш;

    -мунтазам равишда нарх-наво аниқлашига, индексацияси ва

    ўзгаришига, савдо-сотиқ вақти, товарлар, битим хажмлари, шартномаларнинг миқдорларига ва бошқа кўрсаткичларига доир ахборотларни, товарлар бозорининг аҳволи ва унинг ривожланиши тахминларига доир тахминий шартларни эълон қилиш.

     Биржани бошкариш унинг институционал таркибидан келиб чикади ва куйидаги куринишда булиши мумкин:

    Биржанинг таъсисчилари уни ташкил этишни зиммасига олган ташаббус гурухидир. Таъсисчилар таъсис шартномасини имзолайдилар ва дастлабки бадалларни киритадилар:

    Хам ижтимоий хам хукукий шахс таъсисчи булиши мумкин.

    Биржани бошкариш органлари ижтимоий ва стационар таркиблардан иборат булади:

    Умумий йигилиш – бу биржа ичидаги фаолият буйича турли тартибларни урнатувчи орган булиб у куйидаги фаолиятни бажаради:

    • бутун биржанинг ва биржа савдосининг бошкарувини амалга оширади;

    • биржанинг максад ва вазифасини унинг ривожланиши стратегиясини ички тартиб коидасини аниклайди ва ишлаб чикади;

    • таъсис хужжатларини тасдиклайди ва узгартиради (шартномалар, устав, савдо коидалари ва бошкалар);

    • биржа кумитаси ва ревизия хайъати сайловини ташкил этади ва тасдиклайди;

    • кумита, кенгаш ва органлар таркибига узгартириш киритади, уларни тулдириб боради;

    • биржа фаолияти натижаларини тасдиклайди ва фойдани таксимлайди;

    • дивидентлар тулаш тартибини ва зарарларини коплаш шартларини ишлаб чикади;

    • биржада жойларни кенгайтириш ёки камайтириш масаласини хал килади, биржа аъзолари учун квоталар белгилайди;

    • биржа кумитаси карорларини тасдиклайди;

    • биржага янги аъзоларни кабул килади;

    • биржанинг харажатлар сметасини тасдиклайди.

    Биржа тузилиши. Маълумки биржа – бу алоҳида маҳсус ташкил этилган бозордир. Бундай ташкил этишнинг ҳусусиятлари ва тузилишини кўриб чиқамиз.

    Биринчидан, хар қандай биржада биржа мажлисларини ўтказиш вақти чекланган.

    Иккинчидан, секциялар бўйича ажратилган операция залида ўтадиган савдо олиб бориладиган жой хам аниқ ажратилган. Хар бир секция бир турдаги товарни сотиш бўйича ихтисослаштирилган ва савдони унда ўзини далоли олиб беради.

    Секциялар сони шу биржада муомилада бўладиган товарларнинг ассортиментини кенглигига боғлиқ бўлади.

    Дунё тажрибалари шуни кўрсатадики, товар биржалари ўзини ривожланишида универсаллаштиришдан тор даражада ихтисослаштириш йўлини босиб ўтган. Биз хозир шу йўлнинг бошида турибмиз, шунинг учун бизнинг биржалар асосан универсал биржалар бўлган ва хозир хам шундай. Уларнинг товарлар ассортименти анчагина турли-тумандир. Шунга мувофиқ товар секцияларни хар хилдир. Биржада секциялар келажакда бўладиган товарлар, ёки уларни ўтказиб бериш шартномалари, намунали шартномалар, бартер операциялари бўйича савдо қилиш, аукционда сотиш секциялари ва шунингдек қимматбаҳо коғозлар билан савдо қилиш каби махсус секциялар ташкил этилиши мумкин.

    Учинчидан, савдони секциялари бўйича ташкил этишдан ташқари брокерни мўътадил иш олиб боришини махсус бўлинмалар таъминлайди:

    – биржа савдоси қоидалари қўмитаси;

    – стандартлар ва сифат бўйича қўмитаси;

    – котировка қўмитаси. Бу қўмита хар бир товар ёки товарлар гуруҳи бўйича баҳо бюллетенини чиқаради ва бундан брокерни хабардор қилади. Бозор конъюнктураси асида биржа кунидан олдинги ва биржа кунидаги баҳолар тўғрисидаги маълумотлар асосида бугунги кундаги товар баҳосини аниқроқ даражада белгилаш мумкин. Муомилада бўлишни, биржада юриш бугунги биржа кунидаги битим учун илгаридан белгиланган хеч қачон баҳо бўла олмайди.

    Ахборот тахтаси уч қисмдан иборат:

    АА Таклиф, талаб ва якуний битимлар. Буларга рўйхат бўлиши ёки ахборот бюросидан; биржада ўз ўрни бўлган савдо иштирокчиларидан, маълумотлар тушиб туради. Талаб ва таклифга тегишли маълумотларда таклиф этиладиган ёки сўраб олинадиган товарларнинг номини, ҳажмини ва тартиб ўрни акс эттирилади ва бу маълумотлар таблога тушади.4

    «Якуний битим» бўлагида хар бир турдаги товар баҳоси ва амалга оширилган охирги битим шарт-шароитлари кўрсатилади. Баҳо масаласи хал бўлгандан сўнг, савдо бошланмасидан икки – уч кун илгари брокерлик идораси ариза беради, масалан, ғишт сотиш тўғрисида Биржа маълумот каналига таклифлар киритади. Бу маълумот операция олиб бориш залининг махсус кўргазма жойида акс эттирилади. Агар шундай маълумот ўз вақтида етказилмаса яқин кундаги савдога қўйилмайди. Агар брокер ғишт эмас, бошқа тезда сотилиши зарур бўлган товарни реализация қиладиган бўлса аризани Биржа маълумот каналига киритиш шарт эмас. Бу маълумотни савдодан олдин маклерларга топшириши мумкин. Шундай қилиб, ғишт сотиш тўғрисидаги ариза Биржа маълумот каналига киритилади, икки кундан сўнг бизнинг брокеримиз қурилиш материаллар бўлимида ғиштнинг

    барча партиясини муваффақиятли сотди, дейлик. Шундан сўнг битимларни рўйхатдан ўтказиш бўлими ёки қўмитасига битим рўйхатдан ўтказилади, жихатлаштирилади. Бунинг учун сотувчи-брокер ва олувчи брокерлар операция залидаги компьютердан бирига келиши ва битимни хужжатлаштирилиши лозим. Натижада, хисобот натижасида тузилган битим бўйича ҳисоб ишлари амалга оширилади. Лекин шундай бўлиши хам мумкинки, брокернинг харакат жараёнида саволлар ва конфликт холатлар пайдо бўлиши мумкин. Биржа савдоси масалалари бўйича пайдо бўладиган талашувларни тезда хал қилиш ва юридик маслахатлар бериш учун биржада арбитраж бор. Албатта, ҳар бир биржани раҳбарлик структураси ўзига хос бўлади, уларни билиш учун қийин эмас.

     

    5.Биржа савдосининг ташкил этишнинг муҳим ҳусусиятлари.

    Биржа савдосини ташкил этишнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, савдода тўғридан-тўғри бирон бир товар ёки товар нусҳаси иштирок этмайди. Биржада стандарт талабларига жавоб берадиган товарлар ёки қимматли қоғозларнинг маълум миқдори билан савдо қилинади. Савдодаги товарлар биржа товарларига ва биржада сотилиши мумкин бўлмаган товарларга бўлинади.

    Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг З-моддасида кўрсатилишича: «Мол-мулк, хизматлар, маҳсулот» етказиб беришга доир шартномалар, интеллектуал мулк, қимматли қоғозлар, валюта маблағлари ва фуқаролар ўртасидаги муомилага чиқариладиган бошқа товарлар биржа товарлари ҳисобланади.

    Ер, ер ости бойликлари, сувлар, бошқа табиий ресурслар, маданият ва тарихга доир миллий бойликлар рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа товарлар биржа товари бўлиши мумкин, эмас. Масалан, биржа бўлмаган товарларга қурол – яроқлар, захарли химикатлар, заргарлик буюмлари, доривор ўтлар ва бошқалар киради.

    Биржада сотиладиган товарлар алоҳида талабларга жавоб бериши зарур. Улар қуйидагилардан иборат

    – товарлар сифати жихатидан бир хил бўлиши зарур;

    – товарлар сони ҳажми ёки оғирлиги бўйича аниқ бўлиши лозим;

    – шу партияда товарларни хар қандай бошқасига алмаштириш мумкин бўлиши керак.

    Биржа товарларнинг сони ва ассортименти доимо ўзгариб туради. Ҳозирги вақтга келиб биржадаги товар турлари XIX аср охиридаги 200 тадан 60-б5 тага тушиб кетди. Булардан 45 тадан кўпроғи биржада доимо харакат қилади. Масалан, озиқ-овқат, тўқимачилик хом-ашё, рангли металлар киради. Тарихан биринчи яратилган биржалардан товар биржасидир. Бунда оммавий тарзда ишлаб чиқариладиган, айниқса хом-ашё ва озиқ-овқат товарлари, улгуржи обороти тўпланган бўлади. XX аср бошларида биржа товарлари ҳисобланган товарлар бугунги кунда /арбий товар биржаларида аҳамиятга молик эмас. Масалан, кўмир, фанер, қора металлар, сариқ мой, ипак ва шунга ўхшашлар. Лекин янги товарлар пайдо бўлмоқда. Булар қўрғошин, никель, мазут, бензин, дизел ёқилғиси, пропан ва бошқалар. Бизнинг биржаларда ҳозирги вақтда давлат буюртмаларидан ва республикалараро мажбуриятларини таъминлаш учун мўлжалланган ҳажмдан юқори бўлган товарларни эркин нархда сотиш учун рухсат этилган. Шу туфайли товарлар ҳажми кўп эмас, ҳозирги биржада биржа товарлари ва биржада бўлмаган товарлар хам муомилада юрибди, биржаларнинг ўзи эса универсал магазинни эслатади.

    «Тошкент» биржа савдосида хаттоки аёллар зонти, қурилиш бинолари, ер томорқаси, канцелярия буюмлари, иш ҳолатлари ва бошқаларни учратиш мумкин. Республикамизда биржа бўлмаган товарлар махсус идораларнинг Мудофаа вазирлиги, Давлат мулкчилик қўмитаси,  Юстиция вазирлиги ва Ўзбекистон Вазирликлари Маҳкамасининг махсус қарорлари билан бошқарилади, тартибга солиб турилади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда етакчи биржаларимизнинг савдони ихтисослаштиришга бўлган тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бунда классик биржа товарларига имтиёз кўпроқ берилади.

     

    Хулоса

    Биржа бу асосан уч хил воситачиликни ифодаловчи сўз бўлиб: биринчи хил воситачилик сотувчи ва сотиб олувчиларнинг бир жойга йиғилганлигини; иккинчиси эса бундай йиғилишларни ўтказиш ва учинчиси шу вақтда амалга ошириладиган савдо-сотиқдар йиғиндисини ифодалайди ва биржа тарихини ўз ичига қамраб олади. Бунда шуни айтиш керакки, савдо қилишнинг дастлабки шакли бўлиб уни товар шакли бўлмай, балки валюта-вексель биржаси шакли тариқасида юзага келган. Товарлар билан битим тузиш ўша даврларда фақат ярмаркаларда бўганлиги ва шу йўллар билан товар биржаларини ташкил топганлиги баён қилинган. Ташқи иқтисодиётида биржаларнинг ривожланиши борасида, дастлабки биржа қачон ва қаерда ташкил топганлиги уни иқтисодиётда тутган ўрни, кейинчалик у қандай ривожланганлиги ва ҳозирга келиб қандай ҳолатда, ундан ташқари қандай биржалар амал қилаётганлиги тўғрисида ва бу амалдаги биржалар нима билан шуғулланганлиги ва уларнинг асосий вазифаларини кўрсатиб беришга харакат қилинган.Биржа фаолиятини ташкил этиш товар биржалари, фонд биржалари, амлоқ (интеллектуал мулк объектлари билан савдо-сотиқ қилувчи) биржалар ёрдамида амалга оширилади. Хар бирини ўзига хос вазифалари мавжуд.

    Биржа фаолияти ташкилий ёки биржа аъзолари ўртасида қонунчилик бўйича қуйиладиган талабларни қупол равишда бузганда ёки биржа тўлов қобилиятини йўқотган ҳолларда: суд қарорлари асосида тўхтатилиши мумкин. Бундан ташқари хуқуқий лицензияларни бекор қилиниши биржани қайта ташкил этиш туфайли хам тўхтатилади.

    Биржа аъзоларини биржага берган мулкларидан фойдаланиш ва қайтариш шакллари.

    Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчиликка асосланган холда тугатиш йўл йўриқлари мавжуд.

    Демак; биржани тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

    Биржа савдосида товар иштирок этмайди. Биржада сотиладиган товарлар алоҳида талабларга жавоб бериши зарур. Биржа товарларининг сони ва ассортименти доимо ўзгариб туради.

     

    Адабиётлар:

    1. Дегтярева О.И., Кандинская О.А.,”Биржевое дело” Москва., ЮНИТИ 2003г.

    2. Каменева. Н.Г., “Организация биржевой деятельности” Москва. Банки и Биржи ЮНИТИ 2018г.

    3. Узун В.Я. “Товарная биржа” Москва , Знание 2018 г.

    4. С.Салимов «Биржа и биржевая деятельность» Ташкент. 2016 г.

    5. Додобаев Ю.Т., Азизова Н., Худойбердиев А. «Биржевое дело» 2017г.

    6. agrobirja.narod.ru

    7. yarmarka.ru

     

    1 http://xonnur.zn.uz/2017/12/13/биржа-фаолиятини-бошқариш/

    2 http://xonnur.zn.uz/2017/12/13/биржа-фаолиятини-бошқариш/

    3 http://xonnur.zn.uz/2017/12/13/биржа-фаолиятини-бошқариш/

    4 http://xonnur.zn.uz/2017/12/13/биржа-фаолиятини-бошқариш/



    написать администратору сайта