Главная страница
Навигация по странице:

  • 4. ХИЗМАТ Қ ИЛИБ БЕРИШ ВА Қ ТИ ВА ТАРТИБИ

  • 6.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ Қ ИЛИШ МУДДАТИ 6.1.Ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб бошлаб кучга киради ва 31.12.2022 йилга қадар кучга эга бўлади.7.ТОМОНЛАР Ҳ

  • 8. ЖАРИМАЛАР ҚЎ ЛЛАНИЛИШИ

  • 9. НИЗОЛАРНИ Ҳ АЛ Қ ИЛИШ

  • 10. БОШ Қ А ШАРТЛАР

  • 11. ТОМОНЛАРНИНГ Ҳ У Қ У Қ ИЙ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ.

  • Сайера опа. Шартнома 6 30 ноябрь 2022 йил Тошкент шари Бир тарафдан Низом асосида иш фаолиятини крсатувчи, келгусида Бажарувчи


    Скачать 69 Kb.
    НазваниеШартнома 6 30 ноябрь 2022 йил Тошкент шари Бир тарафдан Низом асосида иш фаолиятини крсатувчи, келгусида Бажарувчи
    Дата04.04.2023
    Размер69 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаСайера опа.doc
    ТипДокументы
    #1037582

    Ш А Р Т Н О М А № 6

    30 ноябрь 2022 йил Тошкент шаҳри

    Бир тарафдан Низом асосида иш фаолиятини кўрсатувчи, келгусида «Бажарувчи» деб аталадиган ҳунарманд “Турдиқулова Сайёра Шарофовна” ЯТТ номидан раҳбар С. Турдиқулова, иккинчи тарафдан низом асосида иш фаолиятини кўрсатувчи, келгусида «Буюртмачи» деб аталадиган «Тошкент каштадўзлари кластери» МЧЖ номидан раҳбар Л.Мухутова ўртасида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

    1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

    1.1 Бажарувчи Шартнома шартларига мувофиқ Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сон қарори ижросини таъмилаш мақсадида Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ташаббуси билан чекка ва олис ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган қиймати 50 млн.сўмлик миқдоридаги лойиҳалар танловида ғолибликни қўлга киритган “Тошкент каштадўзлари кластери” МЧЖ учун лойиҳада кўрсатилган хизматларни амалга ошириши;

    ушбу шартномага асосан уч ой давомида “Тошкент каштадўзлари кластери” МЧЖда фаолият кўрсатаётган 50 нафар хотин қизларни уй шароитида касаначилик меҳнати билан шуғулланиши учун каштачиликнинг ироқи турини ўргатади.

    1.2 «Буюртмачи» хизматларни қабул қилади ва ҳисоб-китоб ишларини амалга оширади. “Бажарувчи”нинг семинар тренинг давомида яшаш ва овқатланиш, хизмат сафари харажатлари “Буюртмачи” томонидан қопланади.

    2.ШАРТНОМА НАРХИ



    Хизмат тури

    Ўлчов бирлиги

    Миқдори

    Нархи

    Сумма

    1

    Семинар ўтказиш харажатлари ва хизмат сафари, тренер учун тўлов

    нафар

    1

    7 350 000

    7 350 000




    Жами:










    7 350 000

    Шартнома умумий баҳоси 7 350 000 (етти миллион уч юз ўттиз минг) сўм.

    3.СИФАТИ

    3.1. Бажарувчи» Бажараётган хизматни сифати талабларига мос бўлиши керак.

    3.2. Камчиликларни бартараф этиш муддати кафолат муддати: ўша камчилик аниқланган вақтдан бошлаб 3 иш кунигача.

    4. ХИЗМАТ ҚИЛИБ БЕРИШ ВАҚТИ ВА ТАРТИБИ

    4.1. Хизмат таъминловчи томонидан сифатли тайёрланиб, уни Буюртмачига ўз вақтида бажариб бериши шарт.

    4.2. Транспорт харажатларини таъминловчи ўз зиммасига олади.

    5. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

    5.1. «Буюртмачи» «Бажарувчига»га олдиндан пул ўтказиш йўли билан 100 % тўловни амалга ошириши керак.

    5.2 «Бажарувчи тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш кунида «Буюртмачи»га маҳсулотни етказиб бериши шарт.

    6.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

    6.1.Ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб бошлаб кучга киради ва 31.12.2022 йилга қадар кучга эга бўлади.
    7.ТОМОНЛАР ҲУҚУҚИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    7.1 «Буюртмачи» «Бажарувчи» томонидан юборилган вакил, муасасса раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган ҳамда юмалоқ муҳр босилган ишонч қоғози кўрсатилгандан сўнг хизмат кўрсатади. 7.2 «Буюртмачи» ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилишини ўз зиммасига олади ҳамда Хизматни сектор қошида белгиланган тартибдаги тузилган сифат комиссияси далолатномасига асосан етказиб беради.

    7.3. «Буюртмачи» шартномада кўрсатилган хизмат сифати талабига жавоб берган ҳолдагина уни қабул қилиб олади ва «Бажарувчи» ишонч қоғозида қайд қилинган хизматни кўрсатади.

    7.4 «Буюртмачи» қабул қилиб олинган хизмат шартнома талабларига номувофиқлиги аниқланган ҳолда таъминловчига ёзма далолатнома юборади ҳамда сифатсиз деб топилган хизмат бекор қилинади.

    7. ФОРС МАЖОР

    Тарафлардан ҳеч бири бошқа тарафни олдида Ушбу шартнома бўйича олган мажбуриятларини тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ва бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар билан боғлиқ ҳолатда бажармаганлиги учун жавобгар бўлмайди.

    8. ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ

    8.1.Агар таъминловчи томонидан истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатган ҳолда истеъмолчи таъминловчидан бундай хизмат умумий қийматидан 50%, лекин шартноманинг 1.1. бандида кўрсатиб ўтилган сумманинг 50% ошмаган ҳолда жарима қўллаб, конунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.

    8.2. Агар таъминловчи томонидан истеъмолчига хизматлар белгиланган муддатларда етказиб келинмаса, таъминловчи хизматнинг умумий қийматини 0,05% ҳар бир муддати ўтган куни учун истеъмолчига жарима тўлайди.

    8.3 Жарималар тўланиши таъминловчини шартномада белгиланган мажбуриятларини бажаришидан озод этмайди.

    9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

    9.1.Тарафлар ўртасидаги барча келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларида ҳал қилинади

    9.2.Ушбу шартномага қўшимча ўзгартириш ҳамда бекор қилиш тарафларнинг ўзаро розилиги асосида ёки давлат органларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилади.

    10. БОШҚА ШАРТЛАР

    10.1 Кўрсатилган кетадиган хом ашёнинг нархи ўзгарса, кўрсатаётган хизмат ҳам нархи ўзгариши мумкин. Бу тўғрисида томонлар ўзаро қўшимчага келишадилар.

    10.2. Ушбу шартнома икки нусхада тузилиб ҳар бир томон бир нусхадан ўзида қолдиради.

    10.3. Ушбу шартномада кўрсатиб ўтилмаган шартлар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасида ( Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонундан фойдаланадилар.

    11. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ.



    «Бажарувчи»

    «Буюртмачи»


    “Турдиқулова Сайёра Шарофовна” ЯТТ




    Манзили:




    _____________________________




    х/ р.




    Банк номи:




    МФО:




    ИНН:









    Тел:




    Раҳбар: _________ С.Турдиқулова










    М.у.





    написать администратору сайта