2 мақола. Туркия тарихчилари нигоида рта осиё ва збекистон советлар даври тарихи солежон Аматжонович Тошев
Скачать 47.45 Kb.
|
ТУРКИЯ ТАРИХЧИЛАРИ НИГОҲИДА ЎРТА ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТЛАР ДАВРИ ТАРИХИ Солежон Аҳматжонович Тошев Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Тарих ва тиллар факультети, Тарих кафедраси ўқитувчиси solihahmad.toj@mail.ru +998976174846 Аннотация Совет Иттифоқининг тарқалишидан сўнг, нафақат мамлакат ичида, балки бутун дунёда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига бўлган қизиқиш ошди. Ўрта Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон мустақиллик яратган имконият соясида халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиш, чет давлатлари билан муносиб сиёсий ва маданий алоқаларни олиб боришга интилмоқда. Чет давлатлари жумладан Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига доир кўплаб тадқиқотлар амалга оширилганки, бу мақолада ушбу тадқиқотлар тарихшунослиги ва мазкур тадқиқотларни ташкил этган ҳамда қўллаб қувватлаган ташкилотлар фаолияти ёритилган. Таянч сўзлар: Совет Иттифоқи, Ўзбекистон, Туркия Республикаси, Ўрта Осиё давлатлари, советлар даври тарихшунослиги, илмий тадқиқот марказлари, тарихшунослик, истиқлол Аннотация После распада Советского Союза интерес к истории Средней Азии и Узбекистана возрос не только в стране, но и во всем мире. Страны Центральной Азии, в том числе Узбекистан, пытаются занять свое место на международной арене в тени созданной независимостью возможности вести соответствующие политические и культурных отношения с зарубежными странами. Многие исследования по истории Центральной Азии и Узбекистана были проведены в зарубежных странах, в том числе в Турции, в данной статье освещается деятельность этих исследований и организаций, организовавших и поддержавших эти исследования. Ключевые слова: Советский Союз, Узбекистан, Турецкая Республика, страны Центральной Азии, Советская историография, исследовательские центры, историография, независимость Abstract After the dissolution of the Soviet Union, interest in the history of Central Asia and Uzbekistan increased not only in the country, but also throughout the world. The countries of Central Asia, including Uzbekistan, are trying to gain their place in the international arena in the shadow of the opportunity created by independence, to conduct appropriate political and cultural ties with foreign countries. Many studies on the history of Central Asia and Uzbekistan have been carried out in foreign countries, including Turkey. In this article, the activities of these studies and organizations that have organized and supported these studies are highlighted. Keywords: Soviet Union, Uzbekistan, Republic of Turkey, Central Asian countries, Soviet historiography, research centers, historiography, independence Кириш.ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги бошларида мустабид советлар давлатининг барҳам топиши нафақат собиқ иттифоқ халқлари ҳаётида, балки жаҳон миқёсида сиёсий вазиятни тубдан ўзгартирди. Собиқ иттифоқ таркибидан биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикаси ажралиб чиқди. Сўнгра, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон республикалари ташкил топди. Халқларимизнинг асрий орзуси бўлмиш мустақиллик мустамлака даврида оёқости қилинган миллий, маьнавий, илмий, аҳлоқий-фалсафий, қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, илдизлари қадимий даврларга бориб тақалган тарихни холисона ва чуқур ўрганиш имкониятини берди. Маълумки, мустабид тузум даврида Ватанимиз тарихи тоталитар мафкура босими остида сохталаштирилган ва тарихий жараёнлар, жумладан тарихий шахслар ҳаёти ҳукумрон мафкура манфаатларидан келиб чиқиб нохолис талқин этилган. Мустақиллик шароитида тарихимиз асосланган илмий қарашлар ва холисона тадқиқотлар асосида ўзига хос янгиланиш, тикланиш йўлидан ривожланмоқда. Шу тарққиёт берган имконият соясида хорижий тарихшуносликда мафкуравий чеклашлар бўлмаган шароитда Ватанимиз тарихи қандай ёритилганлигини ўрганиш ва шу тарихий ҳақиқатни тиклаш зарурияти долзарблик касб этади.1 Иккинчидан, Илмий тадқиқот жараёнида дуч келинадиган енг долзарб муаммолардан бири тадқиқот ишининг бундан олдин ўргилганилган ёки ўргилганилмаганлигини аниқлаш ва бу соҳадаги илмий ишларни таҳлилий ўрганишдир. Шундан келиб чиқиб тадқиқотчи илк саҳифаларда манбаларни таҳлил этар экан тадқиқот мавзусига тегишли бўлган библагирафияларга мурожаат этишига тўғри келади. Учинчидан, мавзу танлашда такрорга учрамаслик, ўрганилмаган мавзуларни аниқлаш, тадқиқотлар ўртасидаги даврий, ғоявий ва илмий узвийликни таминлаш, мазуга оид олдинги тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланиш учун илмий ишлар тарихи ва манбалари ҳақида хабардор бўлиш муҳим аҳамиятга эгадир. Хусусан, хорижий тарихшунослик намуналари маълум бир давлатдаги соҳага оид илмий ютуқларни кўрсатиши билан бирга, маълум бир даврда содир бўлган тарихий жараёнларни ғоявий ва илмий таҳлил этишда хорижий давлатлардаги илмий қарашлардан фойдаланиш имконини бериши билан долзарблик касб этади. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти концепцияси тўғрисида”ги (2012) қонуни2, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон фармони3 ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Туркия жумҳурияти билан ҳамкорлиги масалаларининг назарий-методологияси ҳамда қонунчилик асосини ташкил этади. Мақсад ва вазифа: Мустақиллик даврига келибгина хорижий тарихшунослик илк бор илмий мақсадларда мафкуравий чеклашлардан холи тарзда ўрганила бошланди. Шундан келиб чиқиб хорижда, хусусан Туркияда Ватанимиз тарихига оид илмий тадқиқот ишлари ва илмий адабиётларни тизимли ўрганиш, улардаги илмий қараш ва мулоҳазаларни таҳлил этиш тарихий жараёнларга холис хулосаларни берибгина қолмасдан, Ўзбекистон халқларининг мустабид тузум давридаги мураккаб ижтимоий сиёсий ҳаёти, маданий, маърифий тараққиёт хусусиятлари, мустақиллик учун бўлган курашлар тарихига Туркиядаги илмий муносабат ҳақида тасаввур ҳосил қилиши билан аҳамиятлидир. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг советлар мустамлакачилиги даври тарихини турк тарихшунослиги асосида Ўрта Осиёнинг бошқа Республикаларидаги тарихий жараёнлар билан бирга ўрганиш, ўрганилган давр бўйича Туркиядаги илмий тадқиқотларни маҳаллий тадқиқотлар билан қиёсий таҳлил этиш ва ҳиссиётга берилмаган, холис фикрларга асосланган илмий хулосалар чиқариш асосий вазифа сифатида белгиланди. Усуллар:Мазкур масалани тадқиқ этиб керакли илмий хулосалар ҳосил қилиш учун, умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, қиёсий-мантиқий таҳлил, дискорс таҳлил, холислик тамойилларидан фойдаланиб Туркияда Ўзбекистонннинг 1945-1991 йиллардаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихига оид амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари: - диссиртациялар, илмий асарлар, илмий мақолалар мажмуи яратилиб таснифланган ва таҳлилий ўрганилган, шунингдек улардаги илмий қарашлар ва хулосалар совет тарихшунослиги ва мустақиллик даври тарихшунослиги билан қиёсий таҳлил этиш долзарб вазифа сифатида белгиланди. Натижалар ва мулоҳаза: 1990 йиллар бошларида дунё сиёсий харитасидаги ўзгаришлар, янгидан тузилган таянч ҳудудлар ичида Ўрта Осиё минтақаси муҳим стратегик аҳамиятга эгадир. Туркиянинг минтақадаги давлатлар билан тарихий ва маъданий муштараклиги бу ҳудудни ўрганишга, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлик фаолиятини амалга оширишга ва бу мақсад сари илмий ва сиёсий фаолиятига асос бўлган ва бўлмоқда. Совет Иттифоқининг тарқалиши ва Ўрта Осиёда мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши Туркияда бу давлатлар, жумладан минтақада қулай геосиёсий қўними, шунингдек ўзига хос маданият ва давлатчилик тарихига эга бўлган Ўзбекистон тарихига оид қизиқишни ошишига ва илмий тадқиқотларнинг ортишига сабаб бўлди. Турк тарихчиси Ефе Чаман ўзининг “Кавказ ва Марказий Осиёда Туркиянинг янги минтақавий сиёсати” (Kafkasya ve Orta Asya’da Türkiye’nin Yeni Bölgesel Politikası) номли асарида таъкидлаганидек: “Иккинчи Жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган халқаро сиёсий бўлинишда Туркиянинг зиммасидаги роли ва СССРнинг икки қутбли тизимдаги позицияси Туркия ва "Марказий Осиё" ўртасида кучли сиёсий, маданий ва иқтисодий муносабатлар ўрнатишга изн бермади " 4 Совуқ урушни тугаши билан Туркиянинг Ўрта Осиё давлатлари билан кенг миқёсдаги халқаро алоқаларга киришуви тасодиф эмас. Туркларнинг Ўрта Осиё давлатлари билан тарих, маданият, тил, дин ва қадриятлар борасидаги яқинлиги инкор этилмас ҳақиқатдир. Бу яқинлик мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг пойдевори ҳисобланади. Бугунги глобаллашув даврида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва интеграциялашув тараққиётнинг воз кечилмас муҳим омили ҳисобланади. Бироқ, шуни ҳам унутмаслик лозимки, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик мафаатлар устида қурилади. Ҳар бир дўстлик қўлини чўзган давлат биринчи ўринда ўз манфаатини кўзлаши инкор этилмас ҳақиқатдир. Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига доир кўплаб тадқиқотлар асосан Совет иттифоқининг парчаланиши ва мамлакатларнинг мустақилликга эришгандан сўнг амалга оширилган бўлсада, илмий тадқиқот ишлари нафақат мустақилликдан кейинги давр тарихи, балки Ўрта Осиё тарихининг барча даврлари, жумладан Совет мустамлакачилиги даври тарихи ҳам ўрганилган. Туркияда Ўрта Осиё халқлари тарихига бағишланган тадқиқотларда “Ўрта Осиё” ҳудудини номини таърифлашда баъзи тафовутлар учрайди. Ўрта Осиё ҳудуди ҳам географик нуқтаи назардан, ҳам минтақадаги давлатларни таснифлашда ҳам фарқли қарашлар мавжуд. Мисол учун, географик маънода “Merkezi Asya”(Марказий Осиё), “Türkistan” (Туркистон), “Türk Dünyası”(Турк дунёси) ва б. каби атамалар қўлланилмоқда. Бироқ, Туркияда ҳудудга оид сиёсий нуқтаи назардан аниқ бир атама ҳанўз шаклланмаган. Агар собиқ иттифоқ даврига нисбатан Ўрта Осиё давлатлари асосан “Türkistan” (Туркистон), ва “Sovyet dönemde Orta Asya Türk Cumhuriyetleri”(Cоветлар даврида Ўрта Осиё туркий давлатлар ) каба номлар билан ифдаланган бўлса, иттифоқ парчалангандан сўнг давлатлар учун “Türk Cumhuriyetleri”(Турк Республикалари), “Orta Asya Türki Cumhuriyetleri” (Ўрта Осиё турк Республикалари), “Orta Asya Cumhuriyetleri”(Ўрта Осиё турк Республикалари), “Yeni Türk Cumhuriyetleri”(Янги турк Республикалари), “Türk Dilini Konuşan Ülkeler”(Турк тилида сўзлашувчи давлатлар), “Müslüman Cumhuriyetler”(Мусулмон Республикалар), “Türk ve Akraba Toplulukları”(Турк ва қардош халқлар) сингари бир қанча географик ва ҳудуд билан боғлиқ атамалар қўлланилмоқда. Турк тарихчиси Фахри Солак тузган “Türkistan ve Kafkasya Bibliyografyası” (Туркистон ва Кавказ библиографияси) китобида “Avrasya”(Евросиё) 497 марта, “Dış Türkler”(Туркиядан ташқаридаги туркийлар) 68 марта, “Türk Cumhuriyetleri” (Турк Республикалари) 278 марта, “Türk Dünyası” (Турк дунёси) атамаси эса 589 марта ишлатилган. Жой номлари индексида Ўрта Осиё атамаси 561 марата, Туркистон Атамаси 622 марта ишлатилган. 5 Яна бир турк тарихчиси Фират Пурташнинг фикрига кўра Ўрта Осиё Совет иттифоқининг парчаланишидан сўнг пайдо бўлган геосиёсий ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бироқ, Фират Пурташ ҳудуднинг аниқ бир чегараси маълум эмаслигини, Санкт Петербургдаги Шарқшунослик Институтида тайёрланган қомусий изоҳли луғатга асосан шундай кўрсатади: “Ўрта Осиё, Ҳазар қирғоқларидан Манжуриягача чўзилган ерлар ҳисобланади.”6 Туркияда Ўрта Осиё давлатларининг тарихи ва ижтимоий, сиёсий жараёнларни ўрганган ва шу йўналишда фаолият олиб борган ташкилотларни қўйдагича таснифлашимиз мумкин. Давлат ташкилотлари Университетлар қошидаги илмий муассасалар Стратегик тадқиқот марказлари Илмий журнал ва вақф ташкилотлари Туркияда Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа муносабатларни қуриш ва бу алоқаларни яхшилаш учун ташкил етилган енг аҳамиятли ташкилотлар ТiКA, ТÜРКСОЙ, ЕCО Турк-Па каби расмий муассасалар ҳисобланади. Туркияда 1991 йилгача бўлган даврда “Туркий ўчоқлар” (Türk Ocakları), “Турк дунёси тадқиқотлар вақфи” (Türk Dünyası Araştırmaları Vakfı), “Туркия миллий маданият вақфи” (Türkiye Milli Kültür Vakfı), “Турк маданияти тадқиқот маркази”(Türk Kültürünü Araştırma Enstitüsü) каби кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлари туркий халқлар маданияти ва тарихини ўрганган ва илмий тадқиқот фаолиятини олиб борган. Бундан ташқари Советларнинг атеистик мафкураси таъсирида қолган ёшларга исломни ўргатишни мақсад қилган бирқанча ижтимоий ҳаракат ва бирлашмалар ҳам фаолият олиб борган. Булар орасида Туркия диёнат вақфи (Türkiye Diyanet Vakfı), Исломий билимлар тадқиқот маркази(Islami Ilimler Araştırma Vakfı), Ҳазрат Акшамиддин вақфи (Hz Akşemseddin Vakfı, Ilim Yayma Vakfı), Ҳақ йўли вақфи (Hakyol Vakfı)ларни мисол келтиришимиз мумкин.7 Туркияда Ўрта осиё давлатлари билан сиёсий. иқтисодий ва маъданий алоқалар ўрнатиш ва бу алоқаларни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган кўзга кўринарли расмий ташкилотлар TIKA, TÜRKSOY, ECO, Türk-Pa ҳисобланади. Ўрта Осиё Республикалари ўз сиёсий мустақилликларига эришганларидан сўнг бу давлатлар билан алоқалар ўрнатган ва ҳудуддаги давлатлар ва халқларнинг ижтимоий сиёсий ҳаёти, маданияти, тарихи, ривожланиш хусусиятларини ўрганган энг илғор ташкилотлардан бири шубҳасиз TIKA (Türk Işbirliği ve Kalkınma Ajansı) ташкилоти ҳисобланади. 1992 йил январ ойида ташкил этилган ҳозирда 20 давлатда расмий идораси эга бўлган мазкур агентлик туркий халқлар, жумладан Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданиятини тадқиқ ва тарғиб этиш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.8 Турк маданияти ва санъати қўшма идораси (TÜRKSOY) ташкилоти турк маданияти ва санъати санъатнинг ривожланиши, Туркия ва турк дунёси тарихи, санъати ва маданиятини ўргатиш, тарқатиш, тарғиб қилиш бошқа туркий республикалар ўртасида маданий алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 1993 йил июл ойида Олмаотада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Туркманистон маданият вазирлари томонидан ташкиллаштирилган “Туркий тилда сўзлашадиган давлатлар вазирларининг III йиғилиши”да имзоланган шартнома билан ташкил етилган. Таъсис этилгандан сўнг, яна бир қанча туркий автоном ўлкалар ушбу ташкилотга автоном аъзо сифатида қўшилишди. Турк Маданияти ва Санъати Қўшма Идораси (TÜRKSOY) ташкилоти ҳозиргача турк маданиятининг муштарак қадриятлари ва тарихий шахсларини тарғиб қиладиган 32 га яқин китоблар ва нуфузли нашрлар, интеллектуал ва бадиий асарларни тақдим этган бўлиб бу асарлардан Ўзбекистон тарихи, жумладан советлар даври тарихига оид қимматли маълумотларни олишимиз мумкин. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, халқ маданиятларини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ҳузуридаги “Турк Дунёси Тадқиқотлар Бўлими” Туркиядан ташқарида яшайдиган туркий халқлар тарихи ва маданиятига оид тадқиқотлар ва тегишли нашрларни амалга ошириш, соҳага оид лойиҳаларни қўллаб қувватлаш фаолияти билан шуғулланадиган яна бир расмий ташкилот ҳисобланади. Турк Дунёси Тадқиқотлари Бўлими "Ота юртдан она юртгача турк дунёси” номли илмий журнални нашр этиб келмоқда. Туркияда Совет Иттифоқи таркибидаги туркий халқларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихига оид яратилган диссиртациялар, асарлар, илмий мақолаларни жамлаб таҳлилий ўрганиш Ўзбекистон тарихининг хорижий тарихшунослигида муҳим қадам ҳисобланади. Турк тадқиқотчиларининг ишларига тарихшунослик нуқтаи назаридан биринчи марта Д.Х.Зияева томонидан мурожжат қилинди. Д.Х.Зияева ўз докторлик диссертациясида9 ва қатор мақолаларида 1918-1924 йилларда Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатлари нафақат ватан тарихшунослиги, балки хорижий тарихшунослик асосида ўрганилган. Лекин, унда 1918-1924 йилларда Туркистон халқлари ҳаёти ҳақидаги турк тилидаги тадқиқотларга тўхталиб ўтилтсада, ишнинг даврий чегарасидан келиб чиқиб Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр тарихшунослиги ёритилмаган. С.Шодмонова ўзининг докторлик диссертациясида ва қатор илмий асарларида10 совет мустамлакачилик даври тарихшунослиги немис ва турк тилидаги илмий тадқиқотлар асосида таҳлил этилган. Муаллиф илк бор совет мустамлакачиларига қарши кураш масалаларини немис ва турк тарихшунослиги, хусусан даврий матбуот намуналари асосида совет тарихшунослиги билан қиёсий таҳлил асосида ўрганиб, уларнинг илмий хулосалардаги фарқлар, манбавий асослари, илмий қарашлардаги ҳамоҳанглик ва тафовутларни кенг ёритган. Туркий тилдаги тарихшунослик намуналари эса илк бор Тоҳир Қаҳҳорнинг “Ҳур Туркистон учун”11 китобида таҳлил этилди. Ўзбекистон Совет мустамлакачилик даври тарихи, хусусан иккинчи жаҳон урушидан кейинги тарихий жараёнлар,Совет Иттифоқидаги марказлашган тоталитар тузум ва давлат томонидан амалга оширилган қатағонлик сиёсати тарихни холисона ўрганишга тўсиқ бўлган. Шу нуқтаи назардан хорижда, хусусан тарихий илдизи бир бўлган Туркияда Ватанимизнинг ушбу даврига бағишланган манбаълар ва улардаги илмий ғоявий қарашлани таҳлил этиш, ўша давр ҳақида ҳиссиётга берилмаган илмий хулосаларга эга бўлишга асос бўлади. Совет Иттифоқининг тарқалиши ва Ўрта Осиёда мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши Туркияда бу давлатлар, жумладан минтақада гесиёсий қўними, шунингдек ўзига хос маданият ва давлатчилик тарихига эга бўлган Ўзбекистон тарихига оид қизиқишни ошишига ва илмий тадқиқотларнинг ортишига сабаб бўлди. Туркияда Совет Иттифоқи таркибидаги туркий халқларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихига оид ёзилган диссиртациялар, асарлар, илмий мақолаларни жамлаб таҳлилий ўрганиш Ўзбекистон тарихининг хорижий тарихшунослигида муҳим қадам ҳисобланади. Туркиялик тарихчи олим Фаҳри Солакнинг “Туркистон ва Кавказ библиографияси”12 номли асари Ўзбекистон тарихига бағишланган турк тилидаги илмий тадқиқот ишлари ва илмий адабиётлар билан танишиш учун муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилади. 1928 йилдан бошлаб Туркияда Ўрта Осиё ҳақида тадқиқотлар тўғрисидаги маълумотларни Фахри Солакнинг "Туркистон ва Кавказ" библиографик асаридан кўришимиз мумкин. Туркияда Ўрта Осиёга оид 1928-йилдан 1960-йилгача фақатгина 43 та диссертация, 213 та китоб, 325 та мақолалар нашр етилар екан, 1960-1969 йиллар минтақа билан боғлиқ нашрлар кўпайганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Лекин ҳақиқий сакраш, Фахри Солак таъкидлаганидек, 1991-йилда минтақа давлатлари мустақилликка еришган йилларидан бошланади. "Айниқса олий ўқув юртлари битирувчилари ва магистрлар ўз тадқиқотларда Ўрта Осиё халқлари ва давлатлари тарихига оид масалаларга ургу беришни бошлади ва бу академик тадқиқотларнинг сезиларли ўсишига олиб келди. 1990-йиллард мазкур йўналишда 180 докторлик диссертацияси ва 600 дан ортиқ магистрлик диссертацияси тайёрланди. Бу даврда, енг катта ўсиш мақолалар сони тўғри келиб 1990-1999 йилларда 4000га яқин чоп етилди. Илгари давр мобайнида мавзуга оид нашрлар асосан Turancı(Турончи), Türkçü(Туркчи) миллий ташкилот ва ҳаракатлар томонидан амалга оширилган бўлса, 1992 йилдан минтақа билан боғлиқ тадқиқотлар сони ва уларга бўлган илмий қизиқиш ҳамда ижтимоий талаб ортган. Шуниси аҳамиятлики, мустақилликдан кейинги тадқиқотларда нафақат мустақилликдан кейинги давр, балки ундан олдинги, жумладан советлар мустамлакачилиги даврида Ўрта Осиё халқлари тарихи ўрганилган. 1-Жадвал. Туркияда 1928-2007 йиллар оралиғида Ўрта Осиёга оид амалга оширилган илмий тадқиқотлар
2-Жадвал. Туркияда 1928-2007 йиллар оралиғида Ўрта Осиё тарихига бағишланган диссертацияларнинг таснифи
Ўзбекистоннинг 1945-1991 йиллардаги тарихи Туркиядаги кўплаб тарихий тадқиқот ишларида ўрганилган. Жумладан, Кара Фусун, Зокир Чотаев, Гунеш Ҳокан, Игре Фелиз, Меҳмет Халил, Онай Яшарларнинг докторлик диссиртациялари13, Атмaжа Шадуман, Ченгиз Сердар, Челеби Эржан, Tекинже Мевлут, Улашов Тура, Яман Филиз, номзодлик диссиртациялари14, Айхан Бекир, Эрдал Чавдар, Сидика Гўк, Дурсун Гўндоғду Таҳирларнинг магистрлик ишларида15 ўрганилаётган даврдаги Ватанимиз тарихига оид ижтимоий сиёсий ва маданий жараёнлар Ўрта Осиёнинг бошқа Республикалари билан боғлиқликда ўрганилган. Хусусан, Кара Фусун ўзининг “1917-1991 йилларда Ўзбекистон тарихи” мавзусидаги докторлик диссиртациясида16 Ватанимизнинг 1917-1991 йиллардаги географияси, иқлими ва табиати, демографик хусусиятлари, маъмурий тузилишини ёритиш билан бирга 1917 йил октябр инқилобидан то 1991 йил Ўзбекистон ўз сиёсий мустақиллигини қўлга киритишигача бўлган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар, ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар тарихи баён этган. Кара Фусун диссиртациясининг сўз бошисида йиллар давомида Чор Россияси томонидан моддий, маънавий, табиий, иқтисодий бойликлари билан мустамлака қилинган ўзбек халқининг 1917 йил октябр инқилобидан кейин ҳам, ўз Она Ватанларида қабоҳат ва ғайриинсоний муносабатларга учраганлари, ишонч ва эътиқодларидан, ўз табиий ва иқтисодий имкониятларидан маҳрум бўлиб истибдод тобеъси бўлганларини ёзади. Кара Фусун диссиртациядаги асосий ғоя мустақилликдан олдинги мустабид тузум даврида ўзбек халқи бошдан кечирган тобеълик натижаси ўлароқ моддий, маънавий юқотишларни илмий асослашдан иборатдир. Унда ўзбек халқинининг ўз эътиқодидан, миллий маънавиятидан маҳрум этишга бўлган ҳаракатлар илмий далиллар асосида фош этилиб кескин қораланган. Жумладан, комунистик мафкура томонидан “эскилик сарқити” деб 10000дан ортиқ тарихий меъморий обида бутунлай йўқ қилингани келтириб ўтилган. Муаллиф ўз қарашларида мустабид тузум даврида Ватанимиз тарихи ҳақида ҳақоний холисона ёндошган бўлсада, бу даврдаги инкор этилмас баъзи жиҳатлар ёритилмаган. Жумладан, Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқининг жасорати ва ғалаба йўлидаги фидокорона хизмати ҳақида маълумотлар учрамайди. Бугунги замонавий тарихшуносликда туркиялик таниқли тарихчи олим Меҳмет Сарайнинг “Ўзбек турклари тарихи”17 китобида ҳам ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги Ўзбекистон тарихи ҳам ёритилган бўлиб, илмий-оммабоп асар тарзида ёзилгани учун тарихий жараёнлар, воқеалар ҳақида умумий тасаввур беради. Тарихий жараёнларни баён этишда, талқин этишда маҳаллий шарт-шароитлар ҳисобга олинмаган. Хулоса.Мавзуга қўйдагича хулоса қилиш мумкинки, Туркияда Ўзбекистон тарихини ўрганишга бўлган илмий қизиқиш юқори бўлишига қарамай иккинчи жаҳон урушидан кейинги дунёдаги сиёсий мафкуравий жараёнлар ва бунда Туркия ва Совет Иттифоқининг тутган позицияси илмий тадқиқотларга тўсқинлик қилган. Мустақилликдан кейин Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига бағишланган илмий тадқиқотлар ва мазкур тадқиқотларни қўллаб қувватловчи давлат ва нодавлат ташкилотлар, илмий муассасалар, фондлар, сиёсий институтлар сони илмий тадқиқот натижаларининг сони ошган. Ўрганилган масала бўйича турк тилидаги илмий тадқиқотларда баён этилган илмий қарашларда советлар юритган мустамлакачилик сиёсатини қоралаш билан бирга, Ўзбекистон ва советлар мустамлакасидаги туркий халқларининг истиқлол учун олиб борган мардона кураши улуғланади. Бундан ташқари мураккаб сиёсий босим остида яшаган халқлар ўз миллий маънавиятини, дини, она-тили, миллий ўзлиги, тарихий хотира ва қадриятларини асраш йўлидаги йуқотишлари, охир оқибат курашлар самараси ўлароқ истиқлол неъматига эришиш тарихи хорижий тарихшуносликда, хусусан турк тарихчилари асарларида қандай акс этганини аниқлаш ҳам тарихий ҳақиқатларни тиклаш, ҳам ватанимиз тарихшунослигидаги жумбоқли саволларга жавоб топиш нуқтаи назаридан ғоят аҳамиятлидир. 1 Санобар Ш. Немис ва турк тарихшунослигида совет мустамлакачилигига қарши кураш масалалари.- Т.:Абу Матбуот Консалт, 2008 2 Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси. 2012 йил 10 сентябрь. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси. № 9/1. 2012. – Б. 12 3 Ўзбекистон Республикаси Президентинининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони. – Т.: Адолат, 2017. –112 б 4 Efe Çaman, “Kafkasya ve Orta Asya’da Türkiye’nin Yeni Bölgesel Politikası: Dış Politika’nın Yönelim Sorunsalı”, Avrasya Dosyası 2006, Cilt 12. Sayı 1, Ankara, ASAM Yayınları, s.188 5 Fahri Solak Türkistan ve Kafkasya Bibliyografyası, Türk Dünyası Belediyeler Birliği Yayınları, Okutan Yayıncılık, Istanbul, 2007, s.720-755 6 Fırat Purtaş, “Orta Asya’nın Bütünlüğü Sorunsalı ve Orta Asya’da Bölgesel Entegrasyon Girişimleri”, Orta Asya ve Kafkasya’da Güç Politikası, Derleyen M.Turgut Demirtepe, Ankara. USAK, 2008 içinde s.35 7 Karasar, H.A. Kuşkumbayev, S.: Türkistan Bütünleşmesi, Merkezi Asya’da Birlik Arayışları 1991-2001, Ötüken Yayınları, Istanbul 2009,s 151 8 Ainur Yerbolayeva, Türkiye’de Orta Asya ile Đlgili Araştırma Yapan Kurumlar, Yüksek Lisans tezi, Istanbul Üniversitesi? Sosyal Bilimler Enstitüsü, Sosyoloji Anabilim Dalı Istanbul 2009 190 s 9 Зияева Д.Х. Туркистонда миллий озодлик ҳаракати масалалари ХХ аср тарихшунослигида(1916 йил қўзғолони ва 1918-1924 йиллардаги истиқлолчилик ҳаракати мисолида).: Тарих фанлари илмий даражасини олиш учун диссертация.- Т.1999. 10 Санобар Ш. Немис ва турк тарихшунослигида совет мустамлакачилигига қарши кураш масалалари.- Т.:АБУ МАТБУОТ КОНСАЛТ, 2008. –б.127 11 Қаҳҳор Т. Ҳур Туркистон учун.- Т.: Чўлпон, 1994. –б.112 12 Fahrı Solak.Türkistan ve Kafkasya bibliyografyasi.- İstanbul.Türk dünyasi belediyeler birliği yayınları.2007. 13 Kara, Füsün, Özbekistan tarihi (1917-1991), Doktora tezi, Fırat Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Elaziğ, 1990, 190 s; Chotayev, Zakir, Eski Sovyet Topraklarinda Şıddet ve şıddete karşı kuvvet kullanma politikalarının uluslararası hukuk açısından (Orta Asya ve Kafkaslar örneği). Doktora tezi, Ankara ünversitesı, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 2006 ,304 s; Güneş, Hakan, Post sovyet Kazakıstan, Kırgızıstan ve Özbekistan’da sıyasal konsolidasyon ve mobilizasyon örüntüler, Doktora tezi, Marmara ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 2005 ,280 s,; Onay,Yaşar, Tarihte ve günümüzde Rusyanın Orta Asya siyasetleri, Doktora tezi, İstanbul Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 1995,; İrge, Filiz, SSCB’de Gorbaçov liderliğinde başlayan radikal reform haraketlerinin nedenleri, Reform hedefleri-uygulanışı ile Doğu blokunda, Sovyet Cumhurıyetleri’nde ve uluslararası alanda etkileri-sonuçları, Doktora tezi, İstanbul Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 1995; Leylak, Mehmet Halil, Orta Asya ve Kafkaslar’da turklerin demografık yapısı (XX.yüzyil), Doktora tezi, Ankara Ünversitesi, 1998 14 Atmaca Şaduman, Sosyalist sistemınde tarımın vergilendirilmesi (Sovyet deneyimi) Yüksek lisans tezi, Uludağ Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Bursa, 1991,104;Çingiz Serdar, 1945-1980 arası Türk-Sovyet ilişkleri, Yüksek lisans tezi, Gazi Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 1990, 134 s;Çelebi, Ercan, Yaş Türkistan dergisi’ne göre Türkistan milli mücadelesi, Yüksek lisans tezi, Gazi Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 2000, 267 s; Tekince Mevlüt, Rusya Federasyonu’nun Orta Asya polıtıkaları ve Çarlık ve SSCB dönemi uygulamalarınınbu politikalara yansıması, Yüksek lisans tezi, Gazi ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 1997 ,93s; Ulaşov Türe,Türkıye ve Özbekistan’da öğretmen yetiştirme, Yüksek lisans tezi, Hacettep Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Ankara, 1995, 53 s; Yaman, Filiz, 1945-1980 dönemi Türk Sovyet ilişkeleri, Yüksek lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, İstanbul, 1988, 103 s; 15 Ayhan, Bekir, Rus idaresinde Orta Asya, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul, 1971; Cebeci, Erdal, Rus idaresinde Orta Asya, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul, 1971;Çavdar, Sıdıka, S., Özbek Tarıhı hakkında bibliyografya denemesi, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul, 1982;. Gök, Dursun, Türkistan tarihi, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul,1972; Gündoğdu, Tahir, Özbekistan Sovyet sömürgeciliğine dair bir makale, Lisans tezi, İstanbul Ünversitesi, Edebiyat fakültesi, Tarih bölümü, İstanbul.1972 16 Kara, Füsün. Özbekistan tarihi (1917-1991). Doktora tezi, Fırat Ünversitesi, Sosyal bilimler Enstitüsü, Elaziğ, 1990 17 Mehmet Saray.Özbek türkleri tarihi. İstanbul. 1993. s.46 |