10 ижтимоии вамаданий хизмат крсатиш Инфратузилмалари билан таминлаш
Скачать 30.07 Kb.
|
Мавзу 10- Ижтимоии вамаданий хизмат кўрсатиш Инфратузилмалари билан таминлаш Ўзбекистондаги қишлоқ аҳоли пунктларининг режавий ташкил қилиниши принциплари кўп асрлар мобайнида шаклланиб келган. Қулдорлик тизими даврида мустаҳкамланган, истеҳком кўринишидаги қишлоқ посёлкалари, феодализм даврида – мустаҳкамланган қишлоқ аҳоли пунктлари пайдо бўлган. XIX асрнинг иккинич ярмида Туркистон ўлкаси Россияга қўшиб олинганидан кейин қишлоқларнинг тузилмаси очиқ, мудофаа деворларисиз характерга эга бўлган. Тарихий шаклланган қишлоқларнинг аксарият қисми йўллар ва ирригация каналлари ёқасида шаклланган. Уларнинг тузилмаси томорқа майдонлари бўлган турар-жой иморатларидан иборат бўлиб, улар, асосан, қишлоқдаги бош мачит атрофига жамланган. Режавий ташкил этилишнинг асосий жиҳатлари бугунги кунгача сақланиб қолган бўлсада, турли минтақалардаги қишлоқлар фақат ўзларига хос хусусиятларга эгалар. Эски суғориш ҳудудларидаги қишлоқ тузилмасида кўкаламзорлар ва сув манбалари устуворлиги яққол кўзга ташланади (4.2.1-расм). Иморатлар қурилишининг мавзе кўринишидаги, қатор бўйлаб ва эркин турлари шаклланган. Қишлоқнинг режавий тузилмасига уй-жой фондининг сийраклиги хос бўлиб, буни ҳар бир турар-жой қошидаги томорқа майдонларининг катта ўлчамлари билан изоҳлаш мумкин. Тоғ этакларидаги қишлоқларнинг режаланиши манзарали бўлиб, айрим ҳолларда иморатларнинг қурилиши жойнинг фаол рельефи таъсири остида бажарилади. Сой бўйлаб қатор қилиб қуриладиган ва тоғ этакларидаги террасаларда эркин тарзда қуриладиган иморатлар бу минтақа учун хос жиҳат ҳисобланади (4.2.2-расм, 4.2.3-расм). Чўл ва саҳро зоналарида дов-дарахтлар ва сув танқислиги мавжуд бўлгани сабабли қишлоқ тузилмаси ихчам кўринишга эга. Иморатлар қурилиши – мавзе кўриниши ёки эркин усулда бажарилади (4.2.4-расм). Шаклланган қишлоқлар режалаштирилиши ва қурилиши усулларини истиқболда уларни қўллаш нуқати назарида ўрганиш давомида уларнинг салбий ва ижобий томонларини ажратиш мумкин. Ижобий жиҳатлар сирасига иморатлар кўкаламзорлар ичига жойлаштирилганини, маҳаллий шароитларга яхши мосланганлигини, маҳаллий қурилиши материалларидан фойдаланиш ҳисобига ўзига хос миллий қиёфага эканлигини, қуёш радиациясидан ҳимоя қилиш воситаларининг мавжудлигини, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва сув чиқаришнинг маҳаллий усуллари мавжудлигини киритиш мумкин. Муҳандислик тармоқларининг йўқлиги ва уй-жой фондининг сийраклиги эса асосий салбий жиҳатлар ҳисобланади. Туркистон ўлкасидаги (ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳам ўша даврларда ўлка таркибида эди) қишлоқлар тузилмасининг тубдан ўзгартирилиши ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида бошланган. Қишлоқ ҳаётининг феодал-патриархал шаклининг ўзгариши ҳам айнан шу даврга тўғри келади. 1918 йилда “Туркистон ўлкасидаги суғориш ишларини бажариш ва уларни ташкил қилиш учун 50 миллион рубль ажратиш тўғрисида”ги декрет қабул қилинган бўлиб, ушбу декрет Туркистондаги ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг дастурий ҳужжати мақомига эга бўлди. Сув-ер ислоҳоти қишлоқлар ҳаётини ўзгартириб юборди, дастлабки жамоа хўжаликлари (колхозлар) ва давлат хўжаликлари (совхозлар) ташкил этила бошланди. Масалан, 1924 йилда пахтачиликка ихтисослашган “Пахтаорол” совхози, 1927 йилда “Боёвут”, 1939 йилда “Далварзин”, “Малек” пахтачилик совхозлари, “Ударник”, “Зомин” ғаллачиликка ихтисослашган совхозлари ташкил этилди. Қишлоқ турар-жой биноларининг биринчи лойиҳалари айнан ўша даврда тузилган. (4.2.5-расм). Ўша даврга қадар қишлоқларда мавжуд бўлмаган маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларининг лойиҳалари ишлаб чиқарилди ва қурилди. Деҳқон хўжаликларини коллективлаштириш даврида (1929-1941 йиллар) машина-трактор станциялари (МТС) ташкил қилинди, совхозлар сони йилдан-йилга ортиб борди. Бу даврда қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш бўйича лойиҳа ишлари янада жадаллашди, чорвачилик фермалари, хўжалик майдонлари ва жамоат марказлари ташкил қилинди. Колхоз ва совхоз посёлкаларидаги ҳудудларни турар-жой ва ишлаб чиқариш зоналарига ажратиш бошланди. ХХ асрнинг 30-йилларида ташкил этилган “Политотдел” колхозининг посёлкаси айнан шундай тузилмага эга (4.2.6-расм). Эгри-бугри ва тор кўчаларнинг ўрнига ободолаштирилган кўкаламзорлаштирилган кенг ва тўғри кўчалар, деразалари кўчага қараган шинам турар-жой бинолари пайдо бўлди. 1938-1939 йилларда “Агротехника”, “Социализм” ва “Қизил деҳқон” совхозларининг посёлкалари қурилиши ҳам умуман янгича усулда амалга оширилди. Ўша даврга келиб ишлаб чиқариш ва маъмурий, турар-жой ва маданий-маиший биноларнинг янги лойиҳалари ишлаб чиқилди. Лойиҳаларда табиий-иқлимий шароитлар ва маҳаллий анъаналарга мослаштирилган қишлоқ посёлкаларини яратишга қаратилган қатор тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган эди (4.2.7-расм). Посёлка марказларида қишлоқ совети, колхоз правленияси, клуб, мактаб, почта, дўконлар ва бошқа бинолар барпо этилди. Бу янги жамоат бинолари қишлоқнинг ижтимоий ҳаётида, унинг меъморий ва ташқи қиёфасида муҳим аҳамиятга эга эдилар. ХХ асрнинг ўрталарига келиб қишлоқ қурилишидаги ҳажмлар ва суръатлар сезиларли даражада ортди. Намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқишга катта аҳамият қаратилди, стандартлаштиришга бўлган интилишлар кучайди. Турар-жой биноларининг шундай лойиҳалари пайдо бўлдики, уларда муаллифлар халқ меъморчилиги анъаналарини ҳисобга олиб ва қўллаган ҳолда қишлоқ уйининг умуман янги намуналарини яратишга ҳаракат қилган эдилар (4.2.10-расм, 4.2.11-расм). Лекин, айнан ўша даврда замонавий техника ва иқтисодиёт талабларига умуман жавоб бермайдиган эстетик формализм каби услуб ҳам кенг тарқалган эди. Қишлоқнинг реал имкониятларини инобатга олмай туриб, баъзи архитекторлар қишлоқ клуб биносини дабдурустдан саройга айлантириб қўяр эдилар (“Социализм” колхозидаги клуб биноси, “Пахтаорол” колхозидаги ёзги клуб ва бошқалар), (4.2.8-расм). 50-йилларнинг бошларида Ўзбекистонда жамоа хўжаликлари (колхозлар)ни йириклаштириш ўтказилган. Қишлоқ хўжалигида техника воситасида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ҳажмлари ортгани натижасида юзага келган янги шароитлар майда хўжаликларни бирлаштириб, йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари – катта колхоз ва совхозларни ташкил қилишни тақозо этарди. Республикада мавжуд 6399 жамоа хўжаликлари (1949й.) ўрнига 1952 йилга келиб 2573 та колхоз қолди. Бу жараён давомида колхозлар тасарруфидаги ер майдонларининг бирлаштириши билан олиб борилди, майда ер участкалари буткул йўқ қилинди, натижада қишлоқ хўжаликдаги ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш самараси ошди. Бироқ, майда қишлоқларга оид жойлашув тузилмаси кўп жиҳатлар бўйича ўзгармай қолди. Колхозлар йириклаштирилиши, ишлаб чиқариш ва маданий-маиший, турар-жой қурилиши миқёслари ортиши билан бир қаторда йириклаштирилган хўжаликларнинг марказий посёлкалардаги ишлаб чиқариш зоналари ҳам кенгайиб борди. 1956 йилда Мирзачўлдаги миллионлаб гектар қўриқ ерларни комплекс суғориш ва ўзлаштириш ишлари бошланди. 23 та янги давлат қишлоқ хўжалик корхоналарини (совхозларни) ташкил этиш режалаштирилди. 1957 йилда “Фарҳод” совхози, 1959 йилда 5-сонли совхоз, 1961-1963 йилларда эса 1-, 2-, 3-, 4- , 6-, 7-, 17-, 26-сонли ва бошқа кўпгина давлат хўжаликлари ташкил этилди. Совхозлар кўп бўлинмали хўжаликлар шаклида лойиҳаланган эди, уларнинг тузилмаси ўша даврда мавжуд бўлган хўжалик юритишнинг қўл меҳнати улушининг катталиги ва механизациялашган пахтачиликни ривожлантириш анъаналарига умуман мос келмаслиги билан шартланган ташкилий шаклларига мувофиқ эди. Совхозлар ҳар бирнинг мустақил қўрғони бўлган 5-6 та бўлинмалардан иборат бўлиб, турар-жой иморатлари асосан 1 қаватли қурилар эди. Ҳар бир турар-жой биноси қошида 0,15 гектар томорқа майдони ажратилиб бериларди (5-сонли “Фарҳод” совхози ва б.). Иморатлар қурилишининг ўша йилларга хос бўлган кенг кўчали ва майда мавзели тўғри тўрт бурчакли тузилмаси (4.2.9а-расм) посёлкалар қурилишига сарфланадиган харажатлар катта бўлишини шартлаб берган эди. Совхозларнинг кўп бўлинмали тузилмасида аҳолини маданий-маиший хизмат кўрсатиш билан етарли даражада таъминлашнинг имконияти йўқ эди. Мирзачўлдаги хўжаликларнинг ташкилий тузилмаси ўзгартирилганидан сўнг (1950-1964 йй.) улар бўлинмаларсиз шаклга ўтдилар. Совхоз ҳудуди (8-10 минг гектар ер майдонлари) 3-4 та агроучасткаларга бўлиб ташланди. Ҳар бир агроучастка ўз агрохўжалик марказлари ва бригада шийпонларига эга эди. Битта совхозда битта марказий посёлок ташкил қилинган эди. Уй-жой фонди зичлигини ошириш ва муҳандислик инфратузилмаси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида томорқа участкаларининг ўлчамлари 0,02-0,04 гектаргача қисқарди. 2 қаватли иморатлар қурилиши бошланди, айрим хўжаликларда томорқа участкаси бўлмаган турар-жой бинолари пайдо бўлди. Ўша даврда шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовутни янада жадалроқ бартараф қилишга қаратилган посёлок-микрорайон ғояси устувор эди. Натижада, ўта йириклаштирилган посёлкалар (2-, 3- ва 8-совхоз қўрғонларининг бирлаштирилиши, 1962й.), томорқасиз уй-жойлар қурилиши улушининг ортиши (11-сонли совхоз, 1964 й.), республикадаги қишлоқ аҳолиси анъналари ва турмуш тарзига мос келмайдиган ва шаҳар архитектурасига хос уй-жой бинолари ва хонадонлар сонининг кескин кўпайиши кузатилди (4.2.9б-расм). Эски суғориш зонасида лойиҳалаштирилаётган қишлоқ аҳоли пунктларида ҳам шунга ўхшаш аломатлар пайдо бўла бошлади. Бундай қишлоқларда аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудлар чеккасида қўрғончаси бўлган уй-жой биноларини учратиш мумкин бўлсада, марказга яқинлашган сари томорқасиз секция типидаги турар-жой бинолари кўпроқ қурила бошланди (4.1.12-расм). Посёлканинг марказий қисми хиёбон шаклида лойиҳалаштирилиб, ҳиёбонга қириш қисмида жамоат бинолари (одатда, клуб), ичида эса спорт зонаси, дам олиш майдончалари жойлаштириларди (4.2.15-расм). Режавий услублар тўғри тўртбурчакли мавзелар қурилиши билан чекланган эди. Ўша йиллардаги режавий тузилмаларда кўчаларнинг турли қисмлари симметрик тарзда қурилиши кенг тарқалган эди. (4.1.12-расм, 4.2.13-расм, 4.2.15-расм). Ишлаб чиқариш зонаси қишлоқ хўжалик участкалари – машина-трактор, омборхона, сут-товар фермаси, қурилиш ва бошқа участкалар жамланмаси кўринишида лойиҳалаштирилган (4.2.14-расм). Бош режалардан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш объектларини маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектлари билан композицион нуқтаи назарида боғлашга айтарли эътибор қаратилмаган. 1965 йилдан кейин Ўзбекистондаги қишлоқ аҳоли пунктларини қайта қуриш иккита асосий йўналиш бўйича амалга оширилган: мавжуд қишлоқларни реконструкция қилиш ва янги посёлкаларни қуриш. Бу тадбирлар аввалдан суғориб келинган ҳудудларда тарихий қарор топган қишлоқ жойлашувини тартибга солиш ва чўл зонасидаги ерларни ўзлаштириш жараёнида янги жойлашув тузилмаларини ташкил қилиш дастурининг ташкилий қисми сифатида амалга оширилган. Барча ишлар маъмурий районларнинг туман миқёсида режалаштирилишига мувофиқ олиб борилган. Бунда алоҳида ҳудудлардаги табиий иқлим ва миллий-маиший шароитлар билан узвий боғлиқликда бўлган қишлоқ турмуш тарзи ва қишлоқ хўжалик фаолиятини юритишнинг хусусиятлари ҳисобга олинган. Турар-жой қошидаги шахсий томорқа участкаларидаги чекловлар (бу чекловлар 1960-1964 йилларда амал қилган) бекор қилиниши ва томорқалар ўлчамларининг катталаштирилиши ҳамда муҳандислик тармоқларининг нисбатан юқори даражаси посёлкалар, янги типдаги турар-жой бинолари ва хонадонларни лойиҳалашда янги оқилона ечимларни излаш заруратини шартлаб берди. ХХ асрнинг 70-йилларида Ўзбекистонда экспериментал-намунавий посёлкаларни лойиҳалаш ва қурилиши бошланди. Ҳар бир вилоятда 1-2 та, жами 12 та шундай экспериментал-намунавий посёлкалар қурилиши режалаштирилди. Лойиҳа ташкилотларига яқин йиллар ичида маданий-маиший хизмат кўрсатиш, турар-жой ва жамоат биноларининг турлари, меъморий ечимлар, муҳандислик ускуналари ва тармоқлари ҳамда ободонлаштириш бўйича мавжуд лойиҳалардан 10-15 йилга ўзиб кетадиган лойиҳалар яратиш вазифа юклатилди. Республика миқёсида амалга оширилган лойиҳалаш-қурилиш ишлар натижасида Сурхондарё вилоятининг “Ленинград” колхозидаги посёлка, Самарқанд вилоятининг “Октябрь” колхозидаги “Бешбола” ва Қашқадарё вилоятидаги ХХII съезд колхозининг “Пачкамар” посёлкаси, Хоразм вилоятидаги Й.Охунбобоев номли колхозидаги посёлка ва бошқа аҳоли пунктлари қурилди. Оптимал тузилмавий ечимларни излаш баробарида турар-жой ва жамоат биноларининг меъморий сифатини яхшилаш бораисда кенг миқёсли ишлар олиб борилди. Турар-жой ва жамоат бинолари бўйича экспериментал лойиҳаларнинг бир нечта намунавий сериялари ишлаб чиқилди (4.2.16а-расм, 4.2.16б-расм, 4.2.19-расм, 4.2.21-расм). Ьурар-жойларнинг ишлаб чиқилган намунавий лойиҳаларида Ўзбекистоннинг турли минтақаларидаги иқлимий шароитлар ҳисобга олинди: “Термез” серияси – республиканинг жанубий ҳудудлари учун, “Янгиер” серияси – жанубий ва тоғ олди ҳудудлар учун, шимолий ҳудудлар учун махсус лойиҳалар ишлаб чиқилди. Лекин, таъкидлаш зарурки, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналари бино ва иншоотларининг меъморий-режали ва ҳажмли-фазовий ташкил этилишини яхшилаш бўйича ишлар етарлича кенг қамровга эга бўлмади. Экспериментал-намунавий ва оддий қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуриш жараёнида ижобий тенденциялар ва камчиликлар ҳамда хатолар аниқланди. Келгусида бўлажак посёлкаларни лойиҳалаш ва қуришда ҳисобга олиш учун уларни ўрганиб, таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тарихий қарор топган қишлоқларга қараганда бир қанча афзалликларга эга замонавий аҳоли пунктлари қишлоқ аҳолиси учун меҳнат, маиший ва дам олиш учун қулай шароитларни етарли даражада тақдим эта олмаяптилар. Республикадаги қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаш амалиётидаги заиф нуқталардан бири сифатида уларнинг режавий тузилмалари маҳаллий табиий-иқлимий шароитларга мослашмаганини эътироф этиш мумкин. Тоғ олди ҳудудлардаги рельефнинг фаоллиги, чўл ва саҳро зоналардаги сув танқислиги, суғориладиган ҳудудлардаги яшил зоналарнинг кўплиги мавжуд бўлган шароитларда тўғри чизиқли мавзелар кўринишидаги режалаштириш тизими қўлланилмоқда. Лойиҳачилар бундай ҳолатни табиий омиллар (текислик рельефи, турар-жой биноларининг йўналтирилганлиги, ечимни енгиллаштирадиган вазиятнинг йўқлиги), техник (ирригация тармоқларининг тўғри чизиқли схемалари) ва функционал омиллар билан асосблаб бермоқдалар. Чизиқли тизимни рад этиш тенденциясини республиканинг айрим посёлкаларида кўриш мумкин. Мисол тариқасида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “Бешбола” посёлкасини келтириш мумкин (4.2.17б-расм). Бу ерда мавзеларнинг бир қисмидаги кўчалар эгри чизиқли схема асосида лойиҳалаштирилган. Манзарали, бадиий жиҳатдан кўримли композициялар яратишнинг бир қатор усуллари мавжуд: кўчаларнинг қисқа участкаларини ташкил қилиш, боши берк кўча атрофида турар-жой бинолари гуруҳини жойлаштириш (4.2.17а-расм, 4.2.20в-расм), мавзе ичидаги майдонларни кўкаламзорлаштириш (4.2.20а-расм, 4.2.20г-расм). Қарор топган лойиҳалаш амалиётида ишлаб чиқариш зонаси посёлканинг таркибий қисми сифатида унинг фазовий ечимида деярли иштирок этмайди. Натижада, у “истиқомат” зонасидан ажралган ҳолда ташкил этилади (истиқомат ва ишлаб чиқариш зоналари ўртасида ўзаро аниқ функционал-режавий ва фазовий боғланишлар боғланишлар йўқ бўлиб чиқади). Айрим ҳолларда ишлаб чиқариш ва истиқомат зоналари санитария зонаси билан бирлаштирилган парк билан боғланади, натижада ишлаб чиқариш зонаси, жамоат маркази ва паркни ягона композицион ядрога боғловчи кўкаламзорлаштирилган йирик массив ҳосил бўлади. Ишлаб чиқариш зонасини посёлканинг режали-фазовий тузилмаси таркибига киритиш усули амалий ечимлардан бири ҳисобланиб, буни Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги “Чакар” посёлкаси мисолида кўриш мумкин (4.2.22в-расм). Бу ерда ўзаро перпендикуляр композион ўқларда жойлаштирилган жамоат маркази асосий композицион ядро бўлиб хизмат қилади. Бу ўқларнинг бири марказлар тизими – жамоат маркази – коммунал марказ – ишлаб чиқариш зонаси ичидан ўтади, иккинчи ўқ эса жамоат марказини жамоа хўжалиги правлениясининг алоҳида жойлашган бинолари билан бирлаштиради. “Уймоут” посёлкасида истиқомат зонаси билан боғланган ишлаб чиқариш-коммунал марказини яратишга ҳаракат қилинган. Ишлаб чиқариш зонасининг ичида хиёбон ташкил қилиниб, бассейн ва умумий овқатланиш блоки барпо этилган (4.2.22г-расм). Аксарият ҳолларда лойиҳачилар жамоат марказини жойлаштириш масаласига тўғри ёндошадилар – марказнинг устувор ҳолати ва турар-жой ва ишлаб чиқариш зоналарнинг асосий боғланишлари айнан у томонга йўналтирилгани аниқ кўрсатилади. Лекин, айрим ҳолларда, жамоат маркази посёлканинг чеккасида, кириш йўлидан узоқда жойлаштирилгани туфайли унинг устувор композицион роли ўзгаради. (4.2.20-расм). Бир қатор лойиҳавий ечимларда хизмат кўрсатиш объектларининг тарқоқ жойлаштирилиши кузатилади. Мисол учун, “Пачкамар” жамоа хўжалигидаги посёлкада жамоат маркази функционал гуруҳларга бўлиб ташалнган. Маъмурий-хўжалик муассасалари посёлокка кириш яқинида жойлаштирилган, маданий-маиший хизмат кўрсатиш бинолари марказда, таълим-тарбия муассасалари эса парк зонасига яқин жойда ташкил қилинган. (4.2.22б-расм). Бу усулни қўллашда бир қатор камчиликлар аниқланди: жамоат маркази қурилишида ягона ансамбль кўзга ташланмайди, унинг майда ва тарқоқ объектлари ифодали чиқмаган. Нисбатан каттароқ бўлган “Бешбола” посёлкасида хизмат кўрсатиш муассасаларини бу каби жойлаштирилиши юқорида санаб ўтилган камчиликлардан ташқари яна етиб олиш радиуси ортишига олиб келди. ТашЗНИИЭПинститути томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, республиканинг кўпгина қишлоқ аҳоли пунктларида қишлоқлараро маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинмас экан. Хусусан, “Бешбола” посёлкасида маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг ҳисоби фақат шу посёлка учун бажарилган, ёрдамчи посёлкалардаги аҳолининг эҳтиёжлари инобатга олинмаган. Лойиҳаларнинг аксарият қисми шаклланиб бўлган йирик аҳоли пунктлари учун бажарилгани учун мавжуд уй-жой фондидан оқилона фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар доимо долзарб бўлиб келмоқда. Мавжуд иморатлар қурилиши экспертизаси далолатномаларидаги материаллар шуни кўрсатаяптики, мавжуд қурилмаларнинг катта қисми, айрим ҳолларда эса барчаси босқичма-босқич бузиб ташланиши лозим экан. Шу билан бирга, лойиҳачилар мавжуд иморатлар мажмуасини реконструкция қилиш ўрнига уни батамом бузиб ташлашни таклиф қилиши ҳам кузатилади, натижада тарихий қарор топган ва ўзига хос афзалликларга эга бўлган кўчалар тизими янги лойиҳанинг композицион жиҳатдан ифодасиз “бир чизиқли” тизимига мослаштирилади. Лекин, мавжуд турар-жой муҳитидан оқилона фойдаланишнинг ёрқин мисолларини ҳам келтириш мумкин. Масалан, “Карнаб” қишлоқ аҳоли пунктида янги турар-жой мавзеларини кўчаларнинг шаклланиб бўлган тизимига мослаштириб туриб, мавжуд турар-жой фонди бутунлигича сақланиб қолган. Бир қатор лойиҳаларда посёлкаларнинг функционал зоналанишини амалга оширишда истиқомат ҳудуди орқали ўтадиган транзит қатнов сақланиб қолган, натижада, функционал ва санитария-гигиеник кўрсаткичлар ёмонлашди. Қишлоқ аҳоли пунктларида яшаш учун қулай шароитларни яратиш учун транзит йўлларни унинг ташқарисига олиб чиқиш зарур. Баъзи лойиҳаларда посёлкаларнинг меъморий-режали тузилмасини маҳаллий табиий-иқлимий шароитларга мослаштиришга уринишлар кузатилган. Мисол учун, “Ленинизм”совхозидаги посёлка табиий ландшафт таркибидаги режали тузилма кўринишида лойиҳаланган (4.2.20г-расм). “Ленинград” посёлкасининг тузилмаси чўл минтақаси учун хос бўлган жиҳатларга эга – турар-жой гуруҳлари ёпиқ режали тузилмага эга, кўчаларнинг қисмлари режада қайта бўлиб ташланган, посёлка парки композициянинг марказида жойлаштирилган ва ҳк. (4.2.22а-расм). Мирзачўлдаги 14-сон совхоз посёлкасида ҳам худди шундай режавий тузилма ташкил этилган (4.2.26-расм). Айрим қишлоқ аҳоли пунктларида турар-жой зонаси ихчам турар-жой гуруҳлари шаклида ташкил этилган. Бу гуруҳлар кўкаламзорлаштирилган участкалар атрофига жойлаштирилиб, тузилма ташкил этувчи функцияларни бирламчи маданий-маиший хизмат кўрсатиш блоклари бажаради. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, бундай ечим маҳаллий аҳолининг илғор анъаналарининг давоми сифатида қабул қилинган (4.2.25а-расм, 4.2.25б-расм, 4.2.26-расм, 4.2.27-расм). Саҳронинг ноқулай табиий-иқлимий шароитлари атрофида бутун композиция шаклланадиган катта яшил массивлар ташкил қилинишини шартлаб беради (4.2.20б-расм, 4.2.20в-расм, 4.2.23в-расм). Бульварлар, турар-жой ҳудудларининг кўкаламзорлаштирилиши ва аҳоли пунктларининг атрофида ташкил қилинувчи шамолдан ҳимоя қилувчи дарахтзорлар маҳаллий шароитларга мослаштирилган режали тузилмалар яратилишида кенг қўлланилади. Шундай қилиб, бугунги кунга келиб Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида тарихий қарор топган қишлоқлар ва янги лойиҳалар асосида қурилган қишлоқ аҳоли пунктлари шаклланган бўлиб, бу посёлкаларнинг режали тузилмаларини ташкил этишдаги илғор принцип ва ғоялардан қишлоқни ўзгартириш муаммосини ҳал қилишда фаол фойдаланиш зарур. |