Главная страница
Навигация по странице:

  • Пассив занжир

  • Шахобча

  • Электр қаршилик

  • Индуктивлик ғалтаги

  • Реал элементларни идеаллаштириб алмаштириш

  • 5 маъруза Электр занжирларнинг асосий элементлари Электр занжири


    Скачать 272.95 Kb.
    Название5 маъруза Электр занжирларнинг асосий элементлари Электр занжири
    Дата19.08.2022
    Размер272.95 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла5-6-konspekt.docx
    ТипДокументы
    #648673

    5- маъруза Электр занжирларнинг асосий элементлари

    Электр занжири - электр токини ўтишини таъминлаш учун мўлжаллангнан қурилмалар тўплами. Занжир манба (генератор, аккумулятор), истемолчилар (юклама), энергияни узатиш тизимларидан (симлар) ташкил топган бўлади.

    • Уловчи симлар орқали энергияни манбадан истимолчига узатиш учун электр занжир хосил қилинади

    • Занжирнинг асосий элементи бу ток манбаи, қолган барча элементлар ёрдамчи элементлар ҳисобланади

    • З

      анжир элементлари бир-бири билан кетма кет, параллел ва аралаш

    уланган бўлиши мумкин

    • Пассив занжир - электр энергия манбасига эга бўлмаган занжир. Бундай занжирларда диссипатив ва реактив элементлар (қаршилик ёки реактив элемент) мавжуд.

    • Актив занжир – электр энергияси манбаси мавжуд бўлган занжир. Буларда кучайтириш элементлари - транзисторлар ва электрон курилмалар мавжуд.

    • Шахобча занжирнинг шундай қисмики, унда бир хил электр токи оқиб ўтади.

    • Тугун - уч ва ундан ортиқ элементларнинг уланиш нуқтаси.

    • Контур - электр занжирининг берк қисми.

    • Улагич (қисқа туташув сими) – ноль қаршиликка эга бўлган схеманинг икки нуқтасига уланган электр сим.

    • Электр қаршилик бу физик катталик бўлиб, ўтказгичнинг электр токини ўтишга тўсқинлик қилиш хусусиятини белгилайди.

    • Электр қаршилик ўтказгичнинг учларидаги кучланиш ва ундан оқиб ўтаётган ток кучининг нисбатига тенг.



    Резистор - электр занжирининг пассив элементи.

    Ток кучини кучланишга ва кучланишни ток кучига ўзгартириш, токни чегаралаш, элект энергияни ютиш учун қўлланилади.

    • Электр сиғим бу ўтказгичнинг электр заряд тўплаш қобилиятига айтилади.

    • Электр сиғим электр заряднинг ўтказгичлар орасидаги потенциаллар фарқи нисбати бўйича аниқланади.

    C =Q/φ

    Q —заряд,  φ — ўтказгич потенциали.

    Индуктивлик ғалтаги (дроссель) – спирал ўралган симдан тайерланган ғалтак бўлиб, нисбий кичик сиғимида анча индуктивликка ва кичик актив қаршиликка эга.



    Шовқинларни сўндириш, энергияни тўплаш, ўзгарувчан токни чегаралаш учун қўлланилади.



    6- маъруза

    Электр занжирларнинг асосий элементлари

    электр занжирлари деб электромагнит жараёнларини ифодаланишда электр юритувчи куч, ток ва кучланиш тушунчаларидан фойдаланиш мумкин бўлган, электр токи оқиши учун йўлларни ҳосил қилувчи қурилмалар ва объектлар мажмуаларига айтилади.
    электр занжирларининг асосий элементларига электромагнит энергияси манбалари (қисқалик учун электр манбалари), электро-магнит энергияни узатиш, қайта ишлаш ва қабул қилувчи қурилма-лар киради. электромагнит энергиясининг манбаларига энергия-нинг у ёки бу туридан – иссиқлик, кимъёвий, ядро, қуёш, шамол, механик ҳаракат энергияси ва ҳ.к. – электромагнит энергиясига айлантирувчи генератор қурилмалари киради. буларга, масалан, айланувчи электр генераторлари, гальваник элементлар, аккумуля-торлар, термоэлементлар ва ҳ.к. киради

    электр занжирининг электромагнит энергияси манбалари таъсир этаётган қисмини занжирнинг актив қисми (қисқача актив зан-жир) деб номлаймиз. аксарият, уни ўртасида а ҳарфи бўлган тўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар (ўтказгичлар) билан чизилади (1- расм).

    шунга ўхшаш, занжирнинг манбаларини актив элементлар, қолганларини эса пассив элементлар деб атаймиз.
    электр занжирининг манбалари икки турга бўлинади: кучланиш ва ток манбалари. манбалар ток ва кучланишининг ташқи таъсир натижасида ўзгаришига кўра уларни мустақил ва номустақил манбаларга ажратилади. манбанинг чиқиш клеммаларидаги кучланиш (ток) миқдори манбанинг юкидаги ток (кучланиш) қийматига боғлиқ бўлмаса мустақил кучланиш (ток) манбаси дейилади.

    реал манбаларда айнан шундай бўлади ва уларнинг ташқи тавсифлари пасаювчан бўлади. манбалар бошқарилмас ва бошқарилувчи гуруҳларга ажратилади. бошқарилувчи ток ва кучланиш манбаларининг ҳар бири уларнинг кириш қисмига келтирилган ток ва кучланиш билан бошқарилиши мумкин. улар учун схемаларда қуйидаги белгиланишлар қабул қилинган:

    а) кучланиш билан бошқарилувчи кучланиш манбаси кбкм, яъни кириш қисмида uбош бошқарувчи кучланиш, чиқишидаги кучланиш эса унга боғлиқ u(uбош) бўлган кучланиш манбаси. бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин;

    б) ток билан бошқарилувчи кучланиш манбаси тбкм, яъни кириш қисмида iбош бошқарувчи ток чиқишидаги кучланиш эса унга боғлиқ u (iбош) бўлган кучланиш манбаси. бунда боғлиқлик пропорционал бўлса чизиқли ва, аксинча, ночизиқли бўлиши мумкин;

    электромагнит энергияни заҳиралаш хоссасига эга бўлган, физик хусусиятлари ψ=l·i тенглама билан ифодаланувчи индуктив ғалтакни идеаллаштирилган элементи индуктивлик элементи (ёки индуктив-лик) дейилади. l пропорционаллик коэффициенти индуктивлик дейи-лади ва генри [нп] ўлчов бирлигига эга. 3.10-расмда чизиқли (а), но-чизиқли (б) индуктивликнинг белгиланиши ҳамда ψ=l·i боғланишлар келтирилган.
    электр энергиясини заҳиралаш хоссасига эга бўлган, физик хусу-сиятлари q=c·u тенглама билан ифодаланувчи конденсаторнинг идеал-лаштирилган элементи сиғим элементи дейилади. с пропорционаллик коэффициенти сиғим дейилади ва фарада [f] ўлчов бирлигига эга.
    11- расмда чизиқли (а), ночизиқли (б) сиғимнинг белгиланиши ҳамда q=c·u боғланишлар келтирилган.

    Реал элементларни идеаллаштириб алмаштириш
    кўрилган реал элементлар (резистор, сиғим, индуктивлик)нинг ҳар бири фақатгина ўзига ҳос бўлган хусусиятли бўлмасдан, балки ўзидан бошқа ҳар бир элементларнинг ҳам хусусиятларига эга. масалан, солиштирма қаршилиги катта бўлган қотишмадан спирал-симон ўрамлар сифатида ясалган резистор хоссасини кўрайлик.

    фараз қилайлик, электромагнит энергияси иссиқлик энергиясига фақат а-b соҳадаги резистордагина ўтаяпти, яъни бу оралиқда зан-жирнинг барча қаршилиги r миқдорида мужассамланган; электр силжиш токлари фақат c-d оралиқда конденсатор қопламалари орасида мавжуд, яъни бу соҳада занжирнинг барча с сиғими му-жассамланган; ниҳоят, ўзгарувчан магнит майдон эюкни фақат
    h-j оралиқда мужассамланган ғалтакда индуктивлайди, яъни ушбу соҳада занжирнинг барча l индуктивлиги йиғилган. умумий ҳолда анча мураккаброқ кўринишга эга бўлган ва ҳар хил элементлардан ташкил топган шунга ўхшаш электр занжирлари, мужассамланган параметрли электр занжирлари дейилади.
    электр занжирлари ва, демак, улар схемалари умумий холда шохобчалар ва тугунлардан иборат.
    электр занжири схемасининг шохобчаси деб занжирнинг шундай қисмига айтиладики, унинг ихтиёрий бўлагида токнинг миқдори доимо бир хил бўлади.

    шохобча таркибида ихтиёрий миқдордаги кетма-кет уланган қаршилик, конденсатор, индуктивлик элементлари, эюк манба-лари бўлиши мумкин. бунга мисол сифатида 15- расмни келтириш мумкин. унда схеманинг d нуқтасидан c нуқтасига l1, r1 , e ва r2 элементлари бўйлаб юрсак, шу элементларнинг ҳар биридан бир хил ток оқишини кўрамиз. демак, схеманинг d - l1 - r1 - e - r2 - с бўлаги шохобча экан. шу оралиқни сc r3 – d бўйлаб юрсак, яни бир шохобчани кўрамиз. ушбу схемада яна c – r4 – f, f -r6 - h, q - l2 - r7 – h ва d - r5 h шохобчалар ҳам мавжуд. демак, ҳар бир шохобчадаги элементлар ўзаро кетма-кет уланган экан.
    бунда электр занжири қисмларининг кетма – кет улангани деб шундай уланишига айтиладики, унда занжир шу бўлагининг ҳар бир қисмидан оқаётган ток бир бирига тенг бўлади.
    кетма – кет уланган элементларга мисол сифатида 16- расмда келтирилган схемаларни кўриб чиқайлик. иккинчи шохобчада эса c ва d нуқталари орасида r ва l элементлари кетма-кет уланган ва ir = il



    электр занжирининг тугунлари деб шохобчаларнинг уланган нуқталарига айтилади. тугун электр схемасида нуқта билан белгиланади. мисол сифатида 15- расмдаги схемани кўриш мумкин.
    ундаги c, d, f, ва h нуқталар тугун дейилади. электр занжири контури деб, бирнеча шохобчалардан ўтган ихтиёрий берк йўлга
    айтилади. бунга мисол қилиб 15- расмдаги abdcа, cdhfс ва fqhf контурларни олишимиз мумкин.


    написать администратору сайта