бахтсиз ходисалар 2022. 5та лим натижали, 7та тан жарохати олиш натижали, 2та
Скачать 23.95 Kb.
|
2022 йил мобайнида энергосистемада жами 10та бахтсиз ходиса бўлган, шу жумладан 5та ўлим натижали, 7та тан жарохати олиш натижали, 2та гуруҳли, бундан: 2022 йил 7 январ куни соат 14-30 лар атрофида “Хоразм ҲЭТК” АЖнинг нимстанциялар хизмати электрчилангари Хасанов Қахрамон Қурбанбаевич билан оғир жарохатланиш оқибатли бахтсиз ходиса содир бўлди. Хасанов Қахрамон Қурбанбаевич, 1988 йилда туғилган, ЭХ бўйича IIIгр., иш стажи 2013 йилдан, оилали, икки нафар фарзанди бор. 2022 йил 7 январ куни 289-сонли талабнома бўйича нимстанция бригадаси соат 13-00 ларда уста иш раҳбари С.Рўзимов, ЭХ бўйича Vгр. Электрчилангар-иш бажарувчи Д.Рўзметов, ЭХ бўйича IV гуруҳ ва бригада аъзолари, электрчилангарлар: Қ.Хасанов, ЭХ бўйича III гуруҳ, Ш.Худойберганов ЭХ бўйича IIгуруҳ, 110/35/10 кВ “Шовот” подстанциясида РОСШ-110 кВ (разъединитель обходной секции шин)да “В” фазада синган изоляторни алмаштириш ишини бажариш учун келишган. Бригада шу жойда тушлик қилишган. Соат 14-30 лар атрофида иш жойини тайёрлашга рухсат берилмасдан ва иш жойини тайёрламасдан олдин наряд расмийлаштирилаётган вақтда электрчилангар Қ.Хасанов ўзбошимчалик билан Л-Хоразм-110 кВ тармоғининг РОСШ-110 кВга нарвон қўйиб чиққан ва кучланиш остида бўлган қисмга мумкин бўлмаган масофага яқинлашиши натижасида электр ёйига тушиб ерга йиқилиб тушган. Жабрланувчи Қ.Хасановга бригада аъзолари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган ва етиб келган тез тиббий ёрдам машинасида туман шифохонасига олиб боришган ҳамда реанимация бўлимига ётқизилган. Хозирда аҳволи қониқарли. Бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилмоқда. 2022 йил 8 январ куни соат 10-30ларда “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонасини “Ўзбекистон” устачилик бўлими электромонтёри Норматов Сахоб Охунович билан жароҳатланиш оқибатли бахтсиз ходиса содир бўлди. Норматов Сахоб Охунович, 1988 йилда тўғилган, ЭХ бўйича IIIгр, оилали, 1 нафар фарзанди бор, иш стажи 2019 йилдан. 2022 йил 8 январ куни соат 08-45да 12/1-сонли наряд асосида иш юритувчи –электромонтёр Мамадшукуров Саидкул, ЭХ бўйича IV гр., ва бригада аъзолари электромонтёрлар: Фозилжонов Ихтиёр, ЭХ бўйича IV гр., Мажидов Жасур, ЭХ бўйича IV гр. ва Норматов Сахоб, ЭХ бўйича III гр., 35/10кВ ли “Шароф Рашидов (с/х8)” подстанциядан чиқувчи10кВли “Самарқандқудуқ” ҳаво тармоғини дарахт шохларидан тозалаш ва салқи симларини тортиш ишларини бажариш учун юборилган. Бригада иш жойига етиб бориб, иш жойини тайёрлаш учун хозирлик кўрилаётган вақтда электромонтёр Норматов Сахоб Охунович ўзбошимчалик билан 10кВли “Самарқандқудуқ” ҳаво тармоғини таянчга кўтарилиб, кучланиш остида бўлган симга мумкин бўлмаган масофага яқинлашиши натижасида кучланиш остига тушган. Бригада аъзолари томонидан Шароф Рашидов ТЭТК ТДГ диспетчери Қамбаров Рустамга бахтсиз ходиса бўлганлигини айтишиб, 10кВли “Самарқандқудуқ” ҳаво тармоғини зудлик билан ўчиртиришган ва ҳаво тармоғи ўчирилгандан сўнг жабрланувчи Норматов Сахобни таянчдан тушириб олишган ҳамда биригчи ёрдам кўрсатишган. Сўнг Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, РШТЁИМ Жиззах филиалига юборилган ва 2-хирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи қониқарли. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, тўлиқ тафсилотлари қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 24 январ куни соат 16-40лар атрофида “Қашқадарё ҲЭТК” АЖнинг электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш ҳизмати электромонтёри Худойқулов Тарагай Сулаймон ўғли билан ўлим оқибатли бахтсиз ходиса содир бўлди. Худойқулов Тарагай Сулаймон ўғли, 1991 йилда тўғилган, ЭХ бўйича IVгр. электромонтёри, оилали, 1 нафар фарзанди бор, иш стажи 2018 йилдан. 2022 йил 24 январ куни 48-сон наряд асосида иш раҳбари уста И.Тўҳтаев, ЭХ бўйича Vгр., иш боши электромонтёр Т.Худойқулов, ЭХ бўйича IVгр. ва бригада аъзолари электромонтёрлар Б.Саидмуродов, ЭХ бўйича IVгр., А.Шодмонқулов, ЭХ бўйича IIгр. ва тракторчи М.Тўйчиев, ЭХ бўйича Iгр., эрталаб соат 09.00ларда Миришкор ТЭТК 110/35/10кВли “Миришкор” подстанциясидан чиқувчи 10кВли “Ободон” ҳаво тармоғидаги 153-сон КТП-160кВА трансформаторини таъмирдан сўнг қайта ўрнатиш учун боришган ва кун давомида трансформаторни ўрнатиш ва монтаж ишларини бажаришган. Соат 16.30ларда ишлар тугатилгандан сўнг электромонтёр Т.Худойқулов 153-сон КТП ёнида янги ўрнатилган ТП-250кВА трансформаторининг кожухини ўрнатиб қўйиш учун 10кВли РЛНД ажраткичини ўчирган ва трансформаторга чиқиб, ажраткичнинг “А” фазаси пичоғи ажрамай қолганлиги натижасида кучланиш остида бўлган қисмга мумкин бўлмаган масофага яқинлашиб, кучланиш остига тушган. Бригада аъзолари жабрланувчи Т.Худойқуловни тушириб олишган ҳамда биринчи ёрдам кўрсатишган. Сўнг Миришкор туман тиббиёт бирлашмасига олиб боришган ва шифокорлар томонидан тиббиёт кўрикдан ўтказилиб, Т.Худойқуловнинг вафот этганлигини қайд этишган. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, тўлиқ тавфсилотлари қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 5 март куни соат 09-10лар атрофида “Тошент ХЭТК” АЖнинг Олмалиқ шаҳар элекр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси электромонтёри Беркутов Рашид Хайдарович билан ўлим оқибатли бахсиз ходиса содир бўлди. Беркутов Рашид Хайдарович, 1964 йил 6 декабр куни туғилган, Олмалиқ ШЭТК ТЧБ электромонтёри, ЭХ бўйича IV гр., оилали, 1 нафар фарзанди бор, иш стажи 2004 йилдан. 2022 йил 5 март куни Олмалиқ шаҳар ЭТКни тезкор диспетчерлик гуруҳига истеъмолчилар томонидан 35/6кВли “Гузал” ПСдан чиқувчи 6кВли 7-фидер ҳаво тармоғида битта фаза йўқлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган. Навбатчи диспетчер А.Маҳмудов, ЭХ бўйича IV гр., тезкор чиқиш бригадаси электромонтёри Р.Беркутов ва ҳайдовчи-электромонтёри Э.Байматовга 7-фидер ҳаво тармоғини кўрикдан ўтказишга оғзаки фармойиш берган. ТЧБ электромонтёри Р.Беркутов ва Э.Байматов 7-фидер ва 14-фидер икки занжирли ҳаво тармоғини шлейфи узилганлиги айтишган. ТДГ навбатчи диспетчери А.Махмудов ТЧБ электромонтёри Р.Беркутов ва Э.Байматовларга 35/6кВли Гузал ПС дан чиқувчи 6кВли икки занжирли 7 ва 14 фидерларни ўчириб, схемани ажратиб, кучланиш йўқлигини текшириб, ерга улагичларни ўрнатиб, ишлашга руҳсат берган. ТЧБ электромонтёри Р.Беркутов ПСга кириб, чиққан ва ҳайдовчи-электромонтёр Э.Байматовга иккала фидерини ҳам ўчириб, ерга улагичларни ўрнатдим деб айтган ҳамда сим ва арқонларни тайёрлашни буюрган. Ҳайдовчи-электромонтёр Э.Байматов арқон, сим ва химоя воситалари тайёрлаётган вақтида Р.Беркутов 2-сон таянчга чиққан, шу вақтда ҳайдовчи-электромонтёр Э.Байматов Р.Беркутовни бақирган овозини эшитган, сўнг Р.Беркутовни кучланиш остига тушганлигини кўриб, ПСга югуриб борган ва ПСда 7-фидер ўчирилмаганлигини билиб, ўчирган ва схема ажратиб, диспетчер А.Махмудовга хабар берган. Вокеа жойига етиб келган ШЭТК ходимлари билан Р.Беркутовни устундан тушуриб олишган ва биринчи ёрдам кўрсатилган. Етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари келиб Р.Беркутовни вафот этганлигини қайд эишган. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, тўлиқ тавфсилотлари қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 25 май куни соат14-00лар атрофида “Андижон ҲЭТК” АЖнинг Бўстон туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Хусанов Диёрбек Улуғбек ўғли билан ўлим натижали ва электромонтёр Жўраев Азимжон Адхамжонович билан оғир оқибатли жароҳатланиш билан боғлиқ гуруҳли бахтсиз ходиса содир бўлди. Хусанов Диёрбек Улуғбек ўғли, 2001 йилда тўғилган, ЭХ бўйича III гр., оилали, 1 нафар фарзанди бор, иш стажи 2021 йилдан. Жўраев Азимжон Адхамжонович, 1984 йилда туғилган, ЭХ бўйича III гр., оилали, 2 нафар фарзанди бор, иш стажи 2014 йилдан. 2022 йил 25 май куни Бўстон ТЭТК устаси, иш раҳбари: И.Отахонов (ЭХ бўйича V гуруҳ), ишга қўювчи ва иш бажарувчи: электромонтёр Б.Сайфутдинов (ЭХ бўйича IV-гуруҳ), бригада аъзолари: электромонтёрлар Х.Хайдаров (ЭХ бўйича IV-гуруҳ), Д.Муталибжонов (ЭХ бўйича IV-гуруҳ), Д.Хусанов, (ЭХ бўйича III гр) ва А.Жўраевлар (ЭХ бўйича III гр) 34-сонли наряд-ижозатга асосан 10 кВ кучланишли “Сой” ҳаво тармоғидаги 10-11-сонли таянчлар оралиғидаги симларни демонтаж қилиш ишларини бажариш учун ишга чиқишган ва соат 12-00да демонтаж ишларини тугатишган. Соат 13-00лар атрофида Бўстон ТЭТК бош муҳандиси Э.Марибжонов бригада устаси И.Отахоновга, бригадасини 10 кВли “Сой” ҳаво тармоғига уланган 255-сонли ТП ёнига олиб келишини айтган. Бригада 255-сонли ТПга келгандан сўнг, уларга 10 кВ “Ўрмон” тармоғини яқин таянчидан 10 кВли “Сой” ҳаво тармоғини яқин таянчи оралиғига сим тортиб, “Ўрмон” тармоғидан “Сой” ҳаво тармоғининг кучланишсиз қолган қисмига кучланиш бериш топшириғини берган. Соат 13-30ларда бош мухандис Э.Марибжонов томонидан 10 кВли “Ўрмон” ҳаво тармоғини 35/10кВ “Насриддинбек” подстанцияси навбатчиси И.Ахмедовга(ЭХ бўйича IV-гуруҳ) айтиб, ўчиртирган ва бригадани ишга қўйган. Соат 14-00лар атрофида симларни улаш ишларини бажариш вақтида устунда бўлган электромонтёрлар Д.Хусанов ва А.Жўраевлар кучланиш остига тушган. Бригада аъзолари жабрланувчи Д.Хусанов ва А.Жўраевларни устундан тушириб олишган ва биринчи ёрдам кўрсатишган. Бўстон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокорлари етиб келган ва олиб борилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан шифокорлар томонидан жабрланувчи Д.Хусановни вафот этганлигини қайд этишган. Электромонтёр А.Жўравга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб боришган, хозирда ҳолати қониқарли. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, батафсил маълумотлар қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 31 май куни соат 11.40лар атрофида “Фарғона ҲЭТК” АЖнинг Қўштепа ТЭТК 3-эксплуатация бўлими электромонтёри Тожибоев Бобур Сирожиддинович билан ўлим натижали бахтсиз ходиса содир бўлди. Тожибоев Бобур Сирожиддинович 1985 йил 3 июлда туғилган, оилали, 3 нафар фарзанди бор, иш стажи 2005 йилдан, ЭХ бўйича III гуруҳ. 31 май 2022 йил куни эрталаб соат 09.00ларда Қўштепа ТЭТК раҳбарияти томонидан қарздор истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш бўйича топшириқ берилган. Электромонтёр Б.Тожибоев ва истеъмолчилар билан ишловчи мухандис А.Юсупов биргаликда Марказий Фарғона ҳудудидаги қарздор истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш учун боришган. Ҳеч қандай наряд ва фармойишсиз, ташкилий ва техник тадбирларни бажармаган ҳолда 35/6кВли “Солижонобод-1” навбатчисиз подстанциядан Қўштепа ТЭТК навбатчи диспетчеридан руҳсат олмасдан, подстанцияга кириб 6кВли “Пикетный” узатмасини ўчиришган. Шундан сўнг иш жойига яъни “Мастона” МЧЖ ҳамда “Шерхон Шоҳжахон” фермаер хўжаликларига қарашли ТПлар уланган отпайкани ажратишга боришган. Б.Тожибоев таянчига чиқиб, отпайкани ажратиш ишларига киришган. Ушбу тармоқдан ажратилаётган жойдан яъни 6кВли “Пикетный” узатмаси остидан 35/10кВли “Охун” подстанциясидан чиқувчи 10кВли “Қизилкум” ҳаво узатмаси кесиб ўтган бўлган. Таянчдаги изолятордан симларни ажратиш вақтида кесишган жойга 6кВли “Пикетный” узатмасидан ажратилган сим 10кВли “Қизилкум” хаво узатмаси симига тегиши натижасида кучланишга тушган. Жабрланувчи Қўштепа туман тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб боришган, шифокорлар вафот этганини қайд қилишди. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, батафсил маълумотлар қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 2 июн куни соат13-00лар атрофида “Самарқанд ҲЭТК” АЖнинг Нарпай туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Дияров Фурқат Нуриддинович билан жароҳатланиш билан боғлиқ бахтсиз ходиса содир бўлди. Дияров Фурқат Нуриддинович, 1968 йилда тўғилган, ЭХ бўйича III гр., оилали, 3 нафар фарзанди бор, иш стажи 2019 йилдан. 2022 йил 2июн куни Нарпай ТЭТК раҳбарияти томонидан “Оқ олтин” УБ устасиН.Қодировга 85-сон трансформатор пунктига уланган қарздор истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш бўйича топшириқ берилган. “Оқ олтин” УБ устаси Н.Қодиров (ЭХ бўйича V гуруҳ) ва электромонтёр Ф.Дияров (ЭХ бўйича III гр) билан биргаликда 38-сонл наряд асосан қарздор истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш учун иш жойига боришган. Соат 13-00лар атрофидауста Н.Қодиров истеъмолчилар билан ўзаро тортишув вақтида устунга 3-4 метр баландликка кўтарилган ва химоя камари билан махкамланмаган электрмонтёр Ф.Дияров устундан қулаб тушган ҳамда чап қўл ва чап оёқ синиши, шунингдек бош мия чайқалиши жароҳатини олган. Жабрланувчи Ф.Дияровга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Нарпай тумани шифохонасига олиб борилган. Хозирда жабрланувчининг ҳолати қониқарли. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, батафсил маълумотлар қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 15 июл куни соат 14-53лар атрофида “Қорақалпағистон ҲЭТК” АЖнинг Хўжейли туман электр таъминоти корхонаси тақсимлаш тармоқларига ҳизмат кўрсатувчи бригада электромонтёри Мирзамбетов Амантай Асанович билан ўлим оқибатли бахтсиз ходиса содир бўлди. Мирзамбетов Амантай Асанович, 1981 йилда туғилган, ЭХ бўйича IIIгр, оилали, 3 нафар фарзанди бор, иш стажи 2019 йилда. 2022 йил 15 июл куни Хўжейли ТЭТК тақсимлаш тармоқларига ҳизмат кўрсатувчи бригадаси 531-сон фармойиш билан катта хажмдаги юк ташувчи автотранспортни магистрал йўлда мавжуд хаво электр узатиш тармоқларидан авариясиз ўтказилишини таъминлаш топшириғини олган. Бригада, иш раҳбари – уста Р.Алламбергенов, ЭХ бўйича V гр., иш бажарувчи – электромонтёр Р.Нурманов, ЭХ бўйича IV гр., ва бригада аъзолари электромонтёр О.Куденов, ЭХ бўйича IV гр., электромонтёр А.Мирзамбетов, ЭХ бўйича IIIгр.лар ҳамда катта хажмдаги юк ташувчи автотранспорт эгалари томонидан ёлланган автокўтаргич (АГП) билан биргаликда магистрал йўлни 110/35/6кВ “Хўжейли” подстанциясидан чиқувчи 6кВ “Оқ олтин” тармоғи кесиб ўтган жойга келишган. Бригада томонидан 6кВ “Оқ олтин” тармоғида ишларни бажариш вақтида электромонтёр А.Мирзамбетов автокўтаргич хайдовчиси билан, ўзбошимчалик билан, ҳеч кимга хабар бермасдан иш жойидан кетган ва 300м узоқликдаги автомагистрал йўлни 6кВ “Ойбек” хаво тармоғи кесиб ўтган жойга бориб, хаво тармоғига автокўтаргичда кўтарилган ва кучланиш йўқлигини текширмасдан, кучланиш остида бўлган тармоққа мумкин бўлмаган масофага яқинлашиши натижасидан кучланиш остига тушган. Вокеа жойга етиб келган бригада аъзолари томонидан жабрланувчи А.Мирзамбетовни автокўтаргичдан тушириб олишган ва биринчи ёрдам кўрсатишган. Чақирув асосида етиб келган тез тиббий ёрдам автомашинасида Хўжейли тумани марказий касалхонасига олиб боришган ва у ерда шифокорлар томонидан А.Мирзамбетовни вафот этганлигини қайд қилишган. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, тўлиқ тавфсилотлари қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 28 июл куни соат 13-30ларда тушлик вақтида “Қашқадарё ҲЭТК” АЖнинг Касби туман электр таъминоти корхонаси Наврўз УБ электромонтёри Чориев Нурмуҳаммад Зафар ўғли билан оғир жароҳатланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Чориев Нурмуҳаммад Зафар ўғли, 1995 йилда туғилган, ЭХ бўйича IV гр, оилали, 1 нафар фарзанди бор, иш стажи 2016 йилда. 2022 йил 15 июл куни 102-сонли нарядга асосан иш раҳбари А.Бўронов, ЭХ бўйича V гр., Р.Исматов, ЭХ бўйича IV гр., иш бажарувчи Н.Чориев, ЭХ бўйича IV гр., бригада аъзолари Ш.Чориев, ЭХ бўйича IV гр., Б.Болтаев, ЭХ бўйича IV гр., лар 10кВ “Пахтакор” хаво тармоғига уланган ТП-604дан чиқувчи 0,4кВ хаво тармоғига уланган аҳоли истеъмолчи хонадонларига СИП-4 симларини улаш ишларини бажаришган. Сорат 12-00да ишлар тугатилган, электромонтерлар Н.Чориев ва Ш.Чориевлар тушлик қилиш учун уйга кетишган. Тушлик вақтида фермер “Субхонова Эъзоза” дехқон хўжалиги раҳбарининг илтимосига кўра, наряд-ижозат ёки фармойиш расмийлаштирмасдан, ўзбошимчалик билан темир-бетон устунни ўрнатиш учун фермер хўжалиги худудига боришган ва темир-бетон устун ўрнатиш вақтида Н.Чориев автокрандан юз қисми билан ерга йиқилиб, бош соҳаси, бурни ва жаги синган. Бригада аъзоси Ш.Чориев жабрланувчини йўловчи автомашинада Касби туман марказий касалхонасига олиб борган. Ҳозирда жабрланувчининг ҳолати қониқарли. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, тўлиқ тавфсилотлари қўшимча тақдим этилади. 2022 йил 12 август куни соат 21-05лар атрофида “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖнинг подстанция хизмати тезкор чиқиш электромонтёри Мусаев Махмуд Бахтиерович, ЭХ бўйича IV гр., 1995 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, иш стажи 2014 йилдан ва подстанция хизмати дублёр навбатчи электромонтёри Туркманбоев Шухрат Шерали ўғли, ЭХ бўйича IV гр, 1997 йилда туғилган, уйланмаган, иш стажи 2021 йилдан билан куйиш оқибатли гурухий бахтсиз ходиса содир бўлди. Сергели ТЭТК навбатчи диспетчери томонидан 110/10кВ кучланишли ДСК-4 подстанциясида жойлашган “Мехмонхона” ячейкасини Давлат ва шартномавий хизматларни ривожлантириш филиали томонидан чиқарилган 214-сонли хизмат фармойишига асосан ишга туширишга тезкор чиқиш электромонтёри М.Мусаевга “Мехмонхона” ячейкасини схемасини йиғиб кучланиш беришга топшириқ берган. 110/10кВ кучланишли ДСК-4 подстанциясида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Давлат ва шартномавий хизматларни ривожлантириш филиали томонидан ўрнатилган К-59 русумли “Мехмонхона” ячейкасини ишга тушуриш вақтида М.Мусаев ва Ш.Туркманбоевлар электр ёйига тушиб жароҳат олишган. Жабрланувчилар корхона ходимлари томонидан Тошкент шаҳар 16-сонли касалхонасининг куйиш бўлимига олиб борилган. Хозирги вақтда жабрланувчилар даволанмоқда аҳволлари қониқарли. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, батафсил маълумотлар қўшимча тақдим этилади. |