Главная страница

Оригинал Аёлни алдаманг. Аёлни алдаманг хиёнат илманг, у сизни алдаса ёмон блади


Скачать 12.19 Kb.
НазваниеАёлни алдаманг хиёнат илманг, у сизни алдаса ёмон блади
Дата10.11.2022
Размер12.19 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаОригинал Аёлни алдаманг.docx
ТипДокументы
#780866


Аёлни алдаманг хиёнат қилманг,

У сизни алдаса ёмон бўлади,

Ишончига киргач жиноят қилманг,

Номарднинг устози хайвон бўлади.

Аёлни алдаманг у сизни севиб,

Жонининг учида эхтиёт қилиб,

Битта ёлғон билан қолмасин совиб,

Атиргул бағрида тикон бўлади.
Аёлни алдаманг у она, у ёр,

У меҳрибон сингил, опа вафодор,

Унга зиғирчалик бермангиз озор,

Покиза номлари харом бўлади.
Аёлни алдаманг, уни авайланг,

Ахир у сиз учун яшайди ўйланг,

Нозиккина гулни сўлдириб қўйманг,

Ким унга сизчалик қалқон бўлади.
Аёлни алдаманг эркаксиз ахир,

Номусин тепкилаб кўрсатманг қахр,

Ёнингизда унинг борлиги бахтдир,

Нодоннинг шериги шайтон бўлади.
Аёлни алдаманг севмасангиз хам,

Тўғрисини айтинг у хам бир одам,

Аммо ёлғон билан жонин қийнаманг,

Сизни деб гул умри хазон бўлади...!
Аёл нега йиғламасин, хиёнат кўрса,

Зор бўлиб меҳрга, паришон юрса,

Аёл нега йиғламасин, кўзларин силаб,

Бошида эр эмас, бир алкаш турса.
Аёл нега йиғламасин, бўлмаса бола,

Хар куни қон ютиб, чексалар нола.

Аёл нега йиғламасин, фарзанд доғида,

Осмони ғуборли, ёғсалар жaла.
Биз нега йиғлаймиз, билинг эркаклар,

Хаётимиз ўйнатиб, қилманг эрмаклар.

Аёл хам Худонинг бир ожизаси,

Эркакка бахш бўлган, хур мўъжизаси.
Умринг ортига бир қарагин эй одамзод...

Ўтмишинга узок термул эй эркак зот.

Ана кўрдингми?...

Сени хам аёл дунёга келтирган, унга мехр бер... Йиглатма...
(http://sherlaruz.com/news/ajolni_aldamang_khijonat_ilmang/2016-02-04-2039)
Юқорида кўрсатилган интернет сайтидан олинган шеърнинг ким томонидан ёзилгани номаълум.


написать администратору сайта