Главная страница
Навигация по странице:

  • Абсор б цияга Ретур

  • 12.3. Донадорланган диаммофос .

  • 12.4. Аммофосфат .

  • Аммофос ишлаб чиариш


    Скачать 114.91 Kb.
    НазваниеАммофос ишлаб чиариш
    Дата23.04.2021
    Размер114.91 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаammofos_ishlab_chiqarish.docx
    ТипДокументы
    #197825

    Аммофос ишлаб чиқариш

    Ўғит сифатида ишлатиладиган аммофос ишлаб чиқаришда куйидаги турли кўринишдаги технологик схемалар кулланилади:

    1. Буғлатилмаган (20-30% P2O5) экстракцион фосфор кислотани нейтраллаш ва (чанглатгичли, барабанли ёки кайновчи қатламли) кўритгичда сувсизлантиришга асосланган схемалар;

    2. Буғлатилмаган (20-30% P2O5) фосфор кислотани нейтраллаш, сўнгра аммофос суспензиясини буғлатиш хамда донадорлаш ва кўритишни барабанли донадорлаш кўритгичлари (БДК) да амалга оширишга асосланган схемалар;

    Биринчи ЭФК холда аммиак билан (рН=5) нейтралланади. Бунда харакатчан суспензия ҳосил бўлади. 100-105°С хароратли бу суспензияни бир қисми (70-80% миқдори) охирги реактордан чанглатгичли кўритгич 5 га тушади, у ерга шунингдек газсимон ёки суюқ ёқилғини ёндирилишидан олинган ўтхона газлари берилади. Қўритгичдан чиқувчи мўрили газ харорати 100-115°С бўлади ва чангдан тозаланиши учун циклон 6 дан ўтади.

    Қўритилган (1% намликкача) кукунсимон аммофос узлуксиз равишда икки валли шнекли аралаштиргич 13 га келиб тушади, у ерга шу билан бир вақтда тайёр махсулотнинг майда фракцияси ва суспензиянинг қолган (20-30%) қисми берилади. Нам (10-12% Н2О) аммофос доначалари аралаштиргичдан доначаларни думалокловчи барабан 14 га ва сўнгра кўритиш барабани 15 га юборилади. Кўритилиш мўрили газлар билан (350° С да) амалга оширилади.

    Кўритилган доначалар ажратилади. 3,2 мм дан йирик доначалар фракцияси майдаланади ва яна ажратишга берилади ёки фосфор кислотада эритилади ва жараёнга (аммонийлаштиришга) қайтарилади. 1 мм дан майда фракциялар донадорлашга юборилади; 1-3,2 мм ли доначали фракция эса тайёр маҳсулот сифатида чиқарилади. Апатит ва Қоратоғ фосфорити асосидаги маҳсулот таркибида, мувофиқ равишда: 52 ва 47% P2O5умум, 51 ва 46% P2O5узл, 50 ва 41% P2O5сув.э, 12 ва 11% N, 1% Н2О, 0 ва 4% Мg0, 3,5 ва 3% F бўлади.

    12.6-расм. Чанглатгичли қўритгичли аммофос ишлаб чиқариш схемаси.



    1 — реактор сатуратор; 2 — суспензияни йиғгич: 3 — марказдан қочма насос; 4 —суспензияни меъёрлаштиргич; 5 — чанглатгичли қўритгич; 6 — циклон, 7 — вентилятор; 8 — абсорберлар; 9 — шнек; 10 — майдалагич; 11 — элеватор; 12 — бункер; 13- икки валли аралаштиргич; 14 — думаланувчи барабан; 15 — барабанли қўғитгич; 16 — икки хил тешикли элак; 17 — қўритгич; 18 — транспортер.
    Аммофос суспензиясини қўритишнинг анча такомиллашган усули — уни қўритишни БДК ёки БДКС — барабанли донадорлаш қўритгичли совутгич жихозларида амалга ошириш ҳисобланади. Аммофос суспензиясини оралиқ буғлатиш схемаси кенг тарқалгандир (7— расм). Бошланғич фосфор кислотани олдиндан натрий ёки калий сульфат, ёки сода билан қайта ишлаш ундан анчагина микдордаги фторнинг фторсиликатлар тарзида йўқотилиши таъминлайди ва шу билан бир вақтда ундаги кальцийдан тозаланади ва бошқа қўшимчалар (Ғе, А1) микдори камайтирилади. Бу аммофосдаги ўзлашувчан ва сувда эрувчан P2O5 нинг концентрациясини оширади, чиқинди газларидан фторнинг ажратиб олинишини осонлаштиради, бунинг учун фторсизланган фосфор кислота ишлатилиши мумкин.

    Фосфор кислота (22-29% P2O5) газ холатдаги аммиак билан рН = 5-5,5 гача ТАБ тезкор аммонийлаштирувчи буғлатгич жихозида нейтралланади (8 — раем). Бу вертикал реакция кувури Ф= 0,6 м, 6 м остидаги Вентури соплоси (ичида газ ёки суюқлик тезлиги ошадиган ўзгарувчан кесимли канал ёки қисқа қувур) дан аммиак ва кислота киритилади. Реакция иссиқлиги ҳисобига масса қайнайди ва юқорига харакатланади, 1-2 минут ичида сепараторга етиб боради, суспензия у ердан айлантирувчи кувур орқали реакцион қувурга қайтарилади. Унинг бир қисми сепаратордан концентрлашга юборилади. Сепаратордан чиқадиган бўғ иссиқлик алмаштиргичда бошлангич кислотани иситиш орқали конденсатланади. Аммофос суспензияси (NНз3Р04 =1,1) кўп қобиқли буғлатиш қурилмасида концентрланади, у ерда ундаги сув миқдори 55-56% дан 18-25% гача камайтирилади; 1-қобиқ вакуум остида, 2-қобиқ - атмосфера босимида, 3-қобиқ - юқори босимда ишлайди; янги хосил килинган буғ (0,3 мПа) 3- ва 4-қобиққа берилади, 1- ва 2-кобикларда эса жараёнда хосил бўладиган буғ ишлатилади. Сўнгра 112-115°С хароратли суспензия БДК жихозида кўритилади ва шу билан бир вақтда донадорланади. Совутилган ва элакда ажратилган махсулотнинг заррача ўлчами 1 мм дан кичиқ бўлган фракцияси БДК жихозига ташқи ретур сифатида қайтарилади. Йирик фракция майдалашга юборилади, махсулот фракцияси эса 45°С гача (контейнерларга юклашда ёки қоғоз қопларга жойлаштиришда) ёки 55°С гача (полиэтилен қопларига жойлаштиришда) совутилади.



    12.7 — расм. Аммофос суспензиясини буғлатиш ва БДК жихозида донадорлаштирувчи аммофос ишлаб чиқариш схемаси.

    1— ТАБ жихози; 2 — буғлатувчи жихозлар; 3 — айлантирувчи насослар; 4 — буғлатилган суспензия йиғивчи; 5 — БДК жихози; 6 — элеватор; 7 — элак; 8 — валкали майдалагич; 9- совутгич; 10 — сурувчи насадкали абсорбер; 11 — ювиш минораси; 12 — суюқ аммиакни буғлатгич; 13 — оралиқ бак; 14 — иссиқлик алмаштиргич.
    Чиқинди газлари



    12.8 – Тезкор аммонизатор буғлатгич.

    Апатитдан (51% P2O5, 12% N) ва Қоратоғ фосфоритидан (47% P2O5, 11% N) 1т аммофос махсулоти ишлаб чиқариш учун сарф коэффициентлари мувофиқ равишда, тахминан қуйидагича бўлади: экстракцион фосфат кислота (100% P2O5) — 0,54 ва 0,5 т; NН3 — 0,15 ва 0,14 т; табиий газ (34,8 Мж/м3) — 28 м3; электроэнергия 111 кВт*с; сув — 22 м3; қисилган хаво - 60 м3. P2O5 дан фойдаланиш даражаси 96% ни, NН3 дан эса — 97% ни ташкил этади.

    Аммонийлаштирувчи донадорлагич (АД) ишлатилган холдаги схема бўйича аммофос олишда (12.9 — расм) 50-54% P2O5 гача буғлатилган экстракцион фосфор кислотага чиқинди газларини абсорбциялашдан олинадиган оқавалар қўшилиб ундаги P2O5 микдори 47-48% гача камайтирилади, аралаштиргичли реакторларда аммиак гази билан NH33Р04 = 0,6-0,7 моляр нисбатигача нейтралланади. 120-125°С харорат ва 17-18% намликдаги (аммонийлаштириш иссиқлиги ҳисобига реакторларда 20-25% буғланган) кислотали (рН 3) суспензия АД жихозига берилади (12.10 — расм). АД жихозида 85-95°С хароратда масса NН33Р04 = 1-1,05 моляр нисбатигача қўшимча нейтралланади ва махсулот донадорланади; унда жараёнга берилган 50% сув буғланади. АД жихозидан чиқадиган нам (2,5-3,5% Н2О) доначалар тўғри оқимли барабанли қўритгичда (250-350°С хароратдаги) ўтхона газлари билан доначалар харорати 75-90° С бўлган холда қўритилади. Сўнгра у эланади ва махсулот фракцияси совутгичда 75-90°С дан 45-55°С хароратгача совутилади.





    Нейтрализация


    Н2О


    Атмосфера Атмосфера


    12.9 — расм. АД жихози билан донадорланган аммофос олиш схемаси:

    1 — нейтраллагич; 2 — аммонийлаштирувчи; 3 - қўритгич; 4 — циклонлар; 5 — элаклар; 6 — совутгич; 7,8 — абсорбер.

    Қўритиш барабанидан (105-1150С да) чиқадиган хамда нейтраллагич ва аммонийлаштирувчи донадорлагичдан суриб олинадиган газлар чанг, аммиак ва фтордан тозаланади; хосил бўладиган оқавалар реактор-нейтраллагичларга юборилади.

    Маҳсулот таркибида фтор микдорининг кам (1% дан ошмаслиги) келтириб утилган жараённинг афзалликларидан бири ҳисобланади; кучсиз кислота ишлатилганда эса у 3,5-4% ни ташкил килади.

    Абсорбцияга Ретур



    12.10 — расм. Аммонийлаштирувчи донадорлагич (АД):

    1 - қобиқ; 2 — сочилувчи компонентларни узатиш тузулмаси; 3 — ички деворларни тозалаш учун пичоқ; 4 — бўтқа тақсимлагич; 5 — аммиакопровод; 6-аммиак тақсимлагич; 8 — таянч ва қисқич ғилдираклар; 9 — таянч халқа; 10 — бандаж; 7 – тишли ғилдирак.

    Бу схема бўйича 1 т аммофос (53% P2O5 12% N) га: буғлатилган кислота шаклида 0,588 т P2O5 0,151 т NН3, 9 м3 табиий газ (34,8 Мж/м3); 67 кВт*с электроэнергия талаб этилади.

    Апатит концентратидан олинадиган махсулот таркибида тахминан: 55-56,5% P2O5умум.; 54-55% P2O5узл., 53-54% P2O5 сув.э. , 12-12,5% N, 0,5-1% Н2О бўлади.

    Келтирилган схемаларни мукаммаллаштириш бўйича турли таклифлар берилган. Масалан, кислотани нейтраллашни босим остида амалга оширишни кўрсатиб ўтилади. Бунда реакция иссиқлигидан амалда деярли тўла фойдаланилишига эришилиши мумкин. Концентрланган (50-54% P2O5) экстракцион фосфор кислота рН = 4-4,5 гача нейтралланиши 0,3-0,35 мПа босимда қувурли реактордан жуда қисқа вақтда ўтиши (-0,1 с) ҳисобига амалга оширилади. Нейтрализация иссиқлиги ҳисобига 180-200°С гача қизиган суспензия минорадаги форсункада чангланади, у ерда атмосфера босими ушлаб турилади; шу билан бир вақтда массанинг совутилиши натижасида ўз-ўзидан буғланиш ҳисобига қизиган эритмадан сув тезда йўқотилади; кукунсимон аммофос хосил бўлади. Уни донадорланиши мумкин ёки нитроаммофос ва бошқа мураккаб ўғитлар олиш учун ишлатилиши мумкин.

    12.3. Донадорланган диаммофос.

    Ўғит сифатида ишлатиладиган донадорланган диаммофос апатит концентрати, Қоратоғ ва Прибалтика фосфоритлари асосида хосил қилинган экстракцион фосфор кислотадан олинади. Махсулот таркибида мувофиқ равишда: 48; 41; 48% P2O5узл, 43-45,5; 32; 41% P2O5сэр. ва 18; 13,5; 13% N бўлади.

    Уни ишлаб чиқариш схемаси кристалл махсулот олиш учун юқорида баён этилганидек, аммо аммонийлашнинг иккинчи босқичи сатураторда эмас, балки аммонийлаштирувчи донадорлагич (АД) да амалга оширилади. Бошланғич кислота (32-38% P2O5) сатураторларда аммиак билан NН3:Н3Р04 = 1,3:1,4 моляр нисбатигача нейтралланган бўлса, АД жихозида эса 1,7-1.8 гача амалга оширилади. Суспензия АД жихрзига 70-75°С хароратда, ретур эса 50°С хароратда берилади ва ретурнинг такрорийлиги 3-4 мартани ташкил қилади. Материалнинг АД дан ўтиш даври 6-8 минутни ташкил этади. Доначаларни қуритишда унинг хароратини 72-75°С дан (тўғри йўналишда бериладиган ўтхона газларининг хароратини 200°С дан) оширмаслик керак. Тайёр махсулот 2 5-27° С гача совутилади.

    12.4. Аммофосфат.

    Аммофосфат - Қоратоғ фосфоритини ундан олинадиган ортиқча микдордаги экстракцион фосфор кислота билан парчалаш, хосил килинган кислотали фосфат суспензиясини аммонийлаш, уни буғлатиш, донадорлаш ва қўритиш натижасида ишлаб чиқариладиган ўғитдир. Бунда Қоратоғ фосфоритини парчалаш учун қўшалоқ суперфосфатда бериладиган меъёрдаги экстракцион фосфор кислота берилса, фосфоритнинг парчаланиш даражаси унчалик катта бўлмайди. Аммо 150-200% ортикча олинган кислотада фосфоритнинг карбонатли қисми тўла, фосфатли қисми эса қисман парчаланади ва фосфат доначаларининг асосий массаси очилади, парчаланмаган қисмининг структураси ўзгаради ва парчаланиш жараёнида, аммонийлаштирилган суспензияни буғлатишда, донадорлашда ва қуритишда ўсимликларга ўзлашадиган шаклга ўтади.

    Белгиланган техник шартларга мувофиқ, махсулот таркибида: 38-39%

    P2O5 уиз 20-21% P2O5 сэр , 4-5% N ва 2% дан кам сув бўлади. 1 т P2O5, ҳисобида аммофосфат ишлаб чиқаришдаги фосфор кислота сарфи аммофосдагига қараганда кам бўлади, чунки аммофосфатдаги бир қисм P2O5 тўғридан-тўғри фосфорит унидан ўтади.
    Таянч сўзлар ва иборалар.
    Буғлатгич, доналаштиргич, аммонийлаштиргич-доналаштиргич. Чанглатгичли қуритгич, тезкор аммонизатор буғлатгич, диаммофос, аммофосфат.
    Синов саволлари.


    1. Чанглатгичли қуритгичли аммофос ишлаб чиқариш схемаси қандай босқичлардан иборат?

    2. БДК га аммофос қуйқаси қандай физик-кимёвий кўрсатгичлар билан берилади?

    3. Тезкор аммонизатив буғлатгич тузилиши ва ишлаш принципи қандаё?

    4. Концентрланган ЭФК дан (50 54% Р2О5) аммофос олиш қандай амалга оширилади?

    5. Аммонизатор доналаштиргич қандай қисмлардан иборат?

    6. Диаммофос олиш технологияси аммофос олиш технологиясидан нима билан фарқ қилади?

    7. Аммофосфат бу қандай ўғит, афзаллиги нимада?






    написать администратору сайта