Главная страница

Брифинг. Ассаломй алайкум урматли Оолтин тумани ахолиси Мен сизларга Оолтин тумани оила ва хотинизлар блими тамонидан 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар амда келгусидаги вазифалар трисида ахборот бермочиман


Скачать 13.37 Kb.
НазваниеАссаломй алайкум урматли Оолтин тумани ахолиси Мен сизларга Оолтин тумани оила ва хотинизлар блими тамонидан 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар амда келгусидаги вазифалар трисида ахборот бермочиман
Анкорmatematika
Дата24.11.2022
Размер13.37 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаБрифинг.docx
ТипДокументы
#810549

Ассаломй алайкум ҳурматли Оқолтин тумани ахолиси Мен сизларга Оқолтин тумани оила ва хотин-қизлар бўлими тамонидан 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида ахборот бермоқчиман.Оқолтин тумани ахолиси 54 минг 200 нафардан ортиқ бўлиб шундан 24 минг 959 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳурматли Президентимиз жорий йил 1 март куни қабул қилинган Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги 81-сонли фармонига асосан туманимизда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди. Хотин-қизлар фаоллари лавозимига бугунги кунда 13 нафар муносиб номзодлар танлаб олинди ва улар томнидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда, жумладан хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва хал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги 145-сонли қарорига асосан, Аёлларни химоя қилиш уларни ижтимоий химояси ҳамда ногиронлиги бўлган ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида аёллар дафтарига 735 нафар хотин-қизлар киритилди. Бугунги кунда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 82 % амалий ёрдам кўрсатилди. Оғир касалликка чалинган ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб уларнинг 5 нафарига жаррохлик операцияси учун, 7 нафарига дори-дармон учун “Аёллар дафтари” маблағидан пул маблағи ўтказилди.Олий таълим муассасаларига тавсиянома олиш учун ариза билан мурожаат этган 84 нафар хотин-қизларимизнинг аризалари кўриб чиқилиб
55 нафарига тавсияномалар берилди. Ўзбекистон Республика Президентининг Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора–тадбирлари тўғрисидаги 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87 сонли фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
9-июндаги 322-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 23 сонли буйруғига асосан 20 июндан 30 июнга қадар 40 нафар хотин-қизлар электрон мурожаат қилган талабгорларнинг аризалари aziz ayol.uz платформаси орқали қабул қилинди ва тавсияномалар берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 август куни қабул қилинган 437-сонли қарорига асосан Оқолтин туманида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларига ҳар жабхада фаолият юритадиган илимли етук салоҳиятли билимга эга бўлган 35 нафар хотин-қизларимиздан иборат нуроний онахонлар, отинойилар, узоқ йиллааар корхона ва ташкилотларда мехнат фаолиятини олиб борган опа-сингилларимиз бириктирилди. Бундан ташқари Ота-оналар университети, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолият олиб бориб, маҳаллаларда нотинч оилалар билан ишлаш оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажиримларни олдини олиш борасида тизимли ишлар ташкил этилди. Ҳамда спортга бўлган ахолини қизиқишини ортириш ўз саломатлигига эътиборли бўлиш мақсадида маҳаллаларда хафтанинг шанба кунлари соғломлаштириш куни деб эълон қилинди. Оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий ажиримларни олдини олиш борасида тизимли ишлар ташкил этилган. Биргина ФХДЁга никоҳдан ўтиш учун ариза берган ёшлар билан туман миқиёсида ёш оила мактаблари ташкил этилиб бугунги кунда 57 нафардан ошиқ ёшларимиз бу мактабга ўқувларга жалб этилди. 2022 йил 9 ойда туманимизда 93 нафар ажиримлар қайд этилди. Ажиримларнинг олдини олиш борасида ҳар биримиз ҳар бир махалла фаоллари кўча етакчи аёллари, оилавий жанжал бўлган хонадонларда ёки оилавий келишмовчиликларни олдини олиш уларни бартараф қилиш борасида муайян ишларни амалга ошириб боришлари лозим албатта хотин-қизларимизни бандлиги таъминлаш бугунги кунда асаосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бугунги кунга қадар 250 нафардан ортиқ аёлларимиз касб ҳунарга ўқитилди. Ундан ташқари 155 дан ортиқ аёлларимиз доимий ишга жалб этилди. Бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш уларни ҳунармандликка ўргатиш ҳам бизни асосий йўналишларимиз ҳисобланади.

Эътиборингиз учун рахмат.


написать администратору сайта