ФАТФ. ФАТФ ва 2886 буйича кулланма-1. Ат хал банки тизимида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга арши курашиш бйича ув лланма. Фатф ташкилоти, унинг масад ва вазифалари, тавсиялари
Скачать 102.38 Kb.
|
АТ Халқ банки тизимида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув қўлланма. «ФАТФ ташкилоти, унинг мақсад ва вазифалари, тавсиялари» Жиноий уюшмалар томонидан тўпланган ва қонуний иқтисодиётга сармоя сифатида йўналтирилаётган даромадлар ҳажми нафақат алоҳида бир давлат, балки халқаро ҳамжамият хавфсизлигига ҳам таҳдид солади. Шундай бўлсада, ноқонуний пуллардан бевосита фойдаланиш ҳуқуқ-тартибот органларида шубҳа уйғотиши жиноятчилар учун ноқулайлик туғдириб, улар томонидан мазкур маблағларни очиқчасига тасарруф этиш имкониятини чеклайди. Ҳуқуқий адабиётларда "жиноий пулларни тозалаш" атамаси Америкада 1920 йилларда пайдо бўлган. Рус олимлари мазкур масала бўйича ўтказган тадқиқотлари натижасида инсоният бутун тарих давомида жиноий даромадларни легаллаштиришнинг ҳозиргига ўхшаш усулларидан фойдаланиб келган, деган хулосага келишган. Қиморхона ва банк муассасалари орқали ноқонуний олинган пул маблағларини Швейцариядан Куба ва Европага ўтказган, кейин эса "хорижий инвестицияларни" АҚШга қонуний асосларда қайтарган Меера Ланскийлар жиноий даромадларни қонунийлаштиришнинг дастлабки асосчилари сифатида эътироф этилади. Жиноий йўл билан топилган "даромадларни легаллаштириш" атамаси юридик маънода 1973 йилдан сўнг АҚШда чоп этиладиган газеталарда ишлатила бошланган. Бу атаманинг ўзи нолегал, яъни ноқонуний усул ва ғайриқонуний йўллар билан топилган пулларни қонуний пулларга айлантириш жараёнини англатади. Кейинчалик "пулларни легаллаштириш" атамаси 1980 йил бошларида наркотиклар савдосининг ҳамда ундан келадиган даромадларнинг ўсиши оқибатида қўлланилган ва ноқонуний олинган пулларни қонуний пулларга айлантириш жараёни сифатида талқин этилган. Шу даврдан бошлаб уни ижтимоий хавфли қилмиш сифатида эътироф этиш кенг тарқалган. Жиноий йўллар билан орттирилган пул ва бошқа мол-мулкларни легаллаштириш давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади, шу сабабли уни бартараф этиш учун нафақат миллий, балки халқаро даражада чора-тадбирлар белгилашни тақозо этади. БМТнинг 1988 йил 19 декабрдаги "Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш тўғрисида"ги Вена конвенцияси пулларни легаллаштиришга қарши курашиш ва катта даромад келтирувчи жиноий фаолиятни бартараф этиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган дастлабки универсал халқаро битим бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995 йил 24 февралда мазкур конвенцияни ратификация қилди. 2000 йил 15 ноябрдаги "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенция"да жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш халқаро жиноятлар қаторига киритилди. Шунга асосан, 2004 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳудудида фаолият кўрсатувчи Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Евроосиё регионал гуруҳи (ЕАГ) ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари сифатида аниқ йўналишларни белгилаш, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини баҳолаш, бу ишларни халқаро миқёсда мувофиқлаштириш, чуқур таҳлил қилиш ва тажриба алмашиш белгиланган. Ўзбекистон 2005 йилнинг декабрь ойидан бери ушбу гуруҳ аъзосидир. Вена конвенциясида белгиланган тартиб Европа Иттифоқининг 1990 йил 8 ноябрда Страсбург шаҳрида қабул қилинган ва кейинчалик мазкур жиноятга қарши курашишдаги Европа ҳамкорлигининг асосий ҳуқуқий базасига айланган "Легаллаштириш, аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисида"ги конвенцияда (Страсбург конвенцияси) янада ривожлантирилди. Ушбу халқаро ҳужжат минтақавий ташкилот доирасида қабул қилинган бўлса-да, унинг 37-моддасида Европа Иттифоқи аъзоси бўлмаган давлатлар ҳам конвенцияга қўшилиши мумкинлиги қайдэтилган. Вена конвенциясидан фарқли ўлароқ, Страсбург конвенциясида нафақат наркобизнесдан, балки жиноий фаолиятнинг бошқа турларидан олинган маблағларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳаракатлар ҳам жиноят деб эътироф этилади. Европа Ҳамжамияти Кенгашининг 1991 йил 10 июнда қабул қилинган 91/308-сонли директивасига асосан Страсбург конвенцияси низоми жиноий даромадларни легаллаштириш мақсадида молиявий тизимлардан фойдаланишни тугатиш борасидаги бандлар билан тўлдирилган. «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича махсус гуруҳ» (Financial Асtion Таsк Fогсе оn Моnеу Laundering) — FATF (Молиявий Ҳаракатлар Вазифаси Гуруҳи) гуруҳи жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш стандартларини белгиловчи ҳукуматлараро ташкилот деб эътироф этилади. FАТF гуруҳи 1989 йилда "Катта еттилик" мамлакатлари томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган сиёсатни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳисобланади. FАТF - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида жаҳон стандартларини ишлаб чиқувчи, шунингдек мамлакатларнинг ЖФОДЛ/ТМҚ бўйича тизимларини мазкур стандартларга мувофиқлигини баҳолаб борадиган ҳукуматлараро ташкилотдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 2005 йилдаги №1617 сонли Резолюциясига мувофиқ, ФАТФнинг тавсиялари БМТга аъзо барча давлатлар учун мажбурий халқаро стандарт ҳисобланади Жиноий даромадларни криминалистик тавсифлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун зарур тадбирларни ишлаб чиқишга замин яратади. Бунинг учун энг муҳим омил бу қилмишни жиноий-ҳуқуқий баҳолашдир. Айнан қилмишни тўғри ҳуқуқий баҳолаш унга қарши курашиш режасини самарали ишлаб чиқишга ва унинг олдини олишга хизмат қилади. FATF гуруҳининг асосий вазифаси ноқонуний даромадларни легаллаштириш йўлида банклар ва бошқа молиявий ташкилотлардан фойдаланиш амалиётини чеклаш бўйича олиб борилган ҳамкорлик натижаларини баҳолаш ва уни янада чуқурлаштиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги фармойиши билан тузилган идоралараро комиссия томонидан мамлакатимизда ФАТФнинг тавсияларини ўрганиш ва татбиқ этиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимининг самарадорлиги халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган. Жумладан, Базель бошқарув институтининг рейтингида Италия, Испания, Канада, Жанубий Корея ва АҚШ давлатлари қаторида Ўзбекистон ҳам муносиб ўринга эга бўлиб, юртимиз жиноий даромадларни легаллаштириш хавфи паст мамлакатлар сирасига киради. Бундан ташқари, FATF гуруҳи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш тенденциялари ва услубларини тадқиқ қилади ҳамда бу услублар ва кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тайёрлаб боради. ФАТФ ТАВСИЯЛАРИ 1 Таваккалчиликка асосланган ёндошув * 2 Халқаро хамкорликда иштирок этиш ва ўзаро алоқалар ўрнатиш 3 Пул маблағларини легаллаштириш жинояти* 4 Мусодара қилиш ва олдини олиш чоралари* 5 Терроризмни молиялашдаги жиноятлар* 6 Терроризмни молиялаш ва терроризмга алоқадорларга молиявий санкцияларни белгилаш* 7 Молиявий санкциялар белгиланишига алоқадорларнинг ортиб бориши* 8 Нодавлат ташкилотлар* Молиявий ташкилотларнинг химоя қоидалари Мижозларни лозим даражада текшириш ва мижозлар хисобини йўритиш 10 Мижозларни лозим даражада текшириш * 11 Маълумотларни махфийлигини таъминлаш Маълум шахс ва фаолиятлар бўйича қўшимча аниқ чоралар 12 Юқори мансабдор шахслар * 13 Воситачи банклар* 14 Қимматликлар ёки пул ўтказма хизматлари* 15 Янги технологиялар 16 Электрон тўлов ўтказмалари* Ошкоралик, назорат қилиш ва молиявий гурухлар 17 Учинчи шахсларнинг ошкоралиги* 18 Ички назорат, унинг чет эл бўлимлари ва филиаллари* 19 Хатар даражаси юқори давлатлар* Шубхали транзакциялар хақида хабар бериш 20 Шубҳали операциялар тўғрисида хабар бериш * 21 Хабар бериш тартиби ва махфийликни таъминлаш Терроризмни молиялаш мақсадидаги шубхали операциялар (ТММШО) 22 (ТММШО) Мижозларни лозим даражада текшириш* 23 (ТММШО) Бошқа чора-тадбирлар 24 Юридик шахсларнинг асл эгаларини идентификация қилиш* 25 Манфаатли юридик битимларни асл эгаларини идентификация қилиш* 26 Тартибга солиш ва назорат қилиш Тартибга солиш ва молиявий ташкилотларни назорат қилиш* 27 Назорат қилувчи органларнинг хуқуқлари 28 ТММШО ни назорат қилиш ва тартибга солиш Хуқуқни мухофаза қилиш органлари ва унга алоқадор ташкилотлар 29 Молиявий махфий ахборот бўлинмалари* 30 Хуқуқни мухофаза қилиш органларининг мажбуриятлари ва хокимият органларининг назорати 31Хуқуқни мухофаза қилиш органларининг хуқуқлари ва хокимият органларинингназорати 32 Нақд пул маблағларига алмаштириш Оммавий эхтиёжлар 33 Статистика 34 Маслахат ва фикр-мулохазалар 35 Санкциялар 36 Халқаро кўрсаткичлар 37 Қонуний йўл билан чора кўриш 38 Қонуний йўл билан чора кўриш: пул маблағларини музлатиб қўйиш ва мусодара қилиш 39 Экстрадитция 40 Халқаро хамкорликнинг бошқа шакллари ФАТФ гурухи аъзолари ФАТФ гурухига 34 та давлат аъзо. Жумладан; Австралия, .Австрия, Аргентина, Бельгия, Бразилия,Буюк Британия, Германия, Гонконг, Греция, Дания, Индия, Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Мексика, Голландия, Янги Зинландия, Норвегия, Португалия, Россия, Ж. Корея, Сингапур, АҚШ, Туркия, Финляндия, Франция, Швейцария, Швеция, ЖАР, Япония, Хитой FATF гуруҳи ўзининг асосий вазифаларини амалга ошириш доирасида унга аъзо давлатларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш борасида кўрилаётган чоралар устидан назоратни амалга оширади. FATF томонидан рўйхатга киритилган ҳамда кучли мониторинг остига олинган давлатлар Халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати Эрон, Шимолий Корея Тизимда стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар Покистон, Монголия, Камбоджа, Мавpикий, Йемен, Ямайка, Уганда, Исландия, Зимбабве, Мьянма, Сурия, Баpбадос, Панама, Албания, Никаpагуа, Багама, Ботсвана, Гана ФАТФ типидаги Евро-Осиё гурухи ФАТФнинг 40 та тавсияларини бажаришга ва ЖФОДЛТМҚК бўйича миллий тизимни ҳамкорликда баҳолашга тайёр бўлган бирлашган мамлакатларнинг ФАТФ тоифасидаги ҳудудий гуруҳлари билан ҳамкорликни амалга оширади: 1. ЖФОДЛТМҚК бўйича чораларни баҳолаш Европа Кенгашининг экспортлар қўмитаси (МАНИВЭЛ – MONEYVAL); 2. ЖФОДЛТМҚК бўйича ЕвроОсиё гуруҳи (ЕАГ – EAG); 3. ЖФОДЛТМҚК бўйича Осиё-Тинч океани гуруҳи (АТГ – APG); 4. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларининг ЖФОДЛҚК чораларини ишлаб чиқиш гуруҳи (МЕНАФАТФ – MENAFATF); Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи (Eurasian group): ФАТФнинг бирлашган аъзоси мақомига эга; 2004 йилнинг февралидан бошлаб фаолият юритмоқда; 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро ташкилотга аъзо бўлди. ФАТФга Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиѐнинг йирик молиявий марказлари жойлашган 35 та давлат билан бирга Европа Комиссияси ва Форс кўрфази ҳамкорлиги кенгаши аъзо. Бундан ташқари, ташкилот қошида 20 дан ортиқ кузатувчи мавжуд. Шулардан 5 таси ФАТФ типидаги минтақавий ташкилотлар бўлса, қолган 15 дан ортиғи халқаро органлардир. Евро Осиё гурухига аъзо давлатлар Белоруссия, Хитой, Россия, Хиндистон,Қирғизистон, Туркманистон,Қозиғистон, Тожикистон,Ўзбекистон. 2004 йил 26 августда Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Мазкур Қонун 2006 йилдан кучга кирган. Банк тизимида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш доир қонунчилик ҳужжатлари “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни (660-II-сон,26.08.2004 й.); Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами: №2886, 24.05.2017й.) “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами: №2063, 13.01.2010й.). “Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ваоперацияларини тиклаш тартиби тўғрисида” Низом (2833-сонли, 11.10.2016) Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами: №2886, 24.05.2017й.) Ички назорат ҚОИДАЛАРИГА мувофиқ: - Ички назорат тизимини ташкил этиш; - Мижозларни лозим даражада текшириш; - Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролларинитарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётганшахслар иштирокида амалга оширилаётган операциялар; - Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари ҳамда уларни аниқлаш; - Маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш,сақлаш ва махфийлигини таъминлаш белгиланган. Ички назорат тизимининг мақсади жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш; тижорат банкининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек тижорат банкини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик; таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш. Мижозларни лозим даражада текшириш Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак: а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан: юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда; жисмоний шахс банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда; юридик ва (ёки) жисмоний шахслар тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда; юридик ва (ёки) жисмоний шахслар тижорат банки устав капиталининг бир фоизга тенг ёки ошадиган суммадаги унинг акцияларига эгалик қилганда; жисмоний шахс кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда; б) бир марталик операциялар, шу жумладан улар ўзаро боғлиқ бўлган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган қуйидаги ҳолларда: базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида; базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида (конверсия); базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида; базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан тижорат банкида жойлашган терминаллар орқали банк карталаридан фойдаланилган ҳолда операциялар (нақд маблағлар ечиш, товар ва хизматларга тўловлар) амалга оширилганда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно); базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида; жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасининг сотиб олиниши (резидент жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда нақд чет валютаси сотиб олинганда); банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно); базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини, нумизматика ва коллекция мақсадларида чиқарилган пул белгиларини сотиб олинишида. в) мазкур Қоидаларда ўрнатилган ҳар қандай истисноларга қарамасдан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда; г) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда. Тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш; мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш; мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни; ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганиш; мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик хусусияти, шу жумладан зарур бўлганда маблағлар манбаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш. Тижорат банклари мижоз ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан: юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш; юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина банкнинг бошқаруви раиси ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосари рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш); амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда тижорат банклари ушбу мижозга нисбатан қуйидаги лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт: мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш; мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш; мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш; ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини, айнан мижоздан, у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш ва (ёки) мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганишни амалга ошириш имкони бўлмаган тақдирда тижорат банки бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан амалий иш муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишни рад этиши керак. Халқаро пул ўтказмалари бўйича, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали операцияларни амалга оширувчи тижорат банклари: ўзларининг бундай хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари (шохобча, бўлим ва шу кабилар) ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари; пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс — мижозларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари; жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари; норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари; норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; жўнатувчининг яшаш манзили ёки туғилган санаси ва жойи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари; олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари; олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда тижорат банки томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак. Тижорат банкларига, пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмалари бўйича, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларни кўрсатиш тақиқланади. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар: юридик шахснинг бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида; атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. Тижорат банкларига қуйидагилар тақиқланади: аноним шахсларга, яъни, ҳисобварақ (омонат) очаётган жисмоний ёки юридик шахслар томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда, ҳисобварақ (омонат) очиш; ўйлаб чиқарилганлиги аниқ бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланмаган номларга ҳисобварақлар очиш; ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш, тижорат банки аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган ҳамда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилган ёки тижорат банклари томонидан биометрик маълумотлар асосида идентификация қилинган, шунингдек учинчи томонлар амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижаларига тижорат банкларининг ишонган ҳолатлар бундан мустасно; ўзлари ва доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида жойлашмаган норезидент-банклар билан муносабат ўрнатиш ва давом эттириш; тақдим этувчига бўлган қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий инструментлар чиқариш; мижозни идентификацияламасдан чет эл валютасидаги пул маблағларини олиш ёки жўнатиш бўйича хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида шўъба банклари, филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш. 46-Тижорат банклари, бир вақтнинг ўзида мазкур Қоидаларнинг 49-бандида келтирилган мезонларга эга бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк манбаларини шаклланиши билан боғлиқ ва ўтказилиши режалаштирилган операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органига дархол хабар беради ҳамда узоғи билан уч иш куни мобайнида уларнинг ўзаро алоқадорлигининг таваккалчилик даражасини аниқлаш мақсадида тўлиқ таҳлил қилганидан сўнг бундай операцияларни амалга оширади. ГУМОНЛИ ВА ШУБҲАЛИ ОПЕРАЦИЯЛАР МЕЗОНЛАРИ ВА АЛОМАТЛАРИ Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади: тижорат банки томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз; резидент-мижоз томонидан товар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) шартномаси бўйича аввал олинган сумманинг норезидент фойдасига мунтазам равишда қайтариб берилиши; операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан, операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар тижорат банкида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги; операцияни амалга ошириш учун ариза (топшириқ, илтимоснома) билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши; мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки тижорат банки томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши; амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги; операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги; мижоз фаолияти тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва (ёки) мижоз ҳисобварағининг фаоллиги уч ойдан ортиқ муддат мобайнида паст бўлиб ёки фаоллиги тўхтаб, сўнг унинг ҳисобварағида пул маблағлари айланмасининг асоссиз кўпайиши; мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши; тижорат банк томонидан мижозга нисбатан мазкур Қоидаларда кўрсатилган чораларни асосли қўлланилганида, мижоз ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларини тўхтатилиши; тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги; мижоз томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши; ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг одатий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши; жисмоний шахс томонидан айирбошлаш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада бир қийматдаги банкнотларни бошқа қийматдаги банкнотларга айирбошлаш; жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши; юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши; жисмоний шахсларнинг фойдасига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши; жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши; бир контрагентнинг терминалидан бир кун давомида беш ва ундан ортиқ халқаро тўлов карталаридан ҳар бир картанинг операцияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммадаги операциялар (тўлов ёки нақд пул ечилиши) амалга оширилиши. пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада ўтказилиши. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб тан олинади: операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса; жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши; жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига аноним шахсга очилган ҳисобвараққа пул маблағлари кўчирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасига аноним шахсга очилган ҳисобварақдан ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган пул маблағларининг ўтказилиши; пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи оффшор ҳудудда рўйхатга олинган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши; пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг ҳисобварағига ёки фойдасига ўтказилиши, ёхуд бундай шахсларнинг ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикасига 30 кун давомида охирги ўтказиш (келиб тушиш) кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар бир маротаба ёки кўп маротаба ўтказилиши (келиб тушиши); таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ва (ёки) уларни барча мумкин бўлган усуллар орқали олиш имконияти йўқ бўлган норезидент шахслар билан операциялар; пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш рухсати берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция, шу жумладан уни ўтказишнинг уриниб кўриши; мазкур бандда назарда тутилган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, мазкур Қоидалар ва тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган гумонли операциялар тоифасига кирмайдиган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига тижорат банкида шубҳа мавжуд бўлган операциялар. норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши; фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул маблағларини жўнатилиши ва олиниши (мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади); террористик тусдаги жиноятни содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахслар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади); янги ташкил этилганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахс — мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 20000 бараварига тенг ёки ундан ошса; жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 1 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олиниши. Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга оширилаётган операциялар Тижорат банклар операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт. Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда тижорат банки бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўяди. Тўлиқ мос келиши тушунчаси остида мижоз ёки операция иштирокчисининг идентификация маълумотлари Рўйхатда келтирилган барча тегишли маълумотлар билан аниқ ва бир хилда бўлишини англатади. Қуйидаги ҳолатларда ҳам операцияни тўхтатиб туриш ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим: агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса; операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса; операция қатнашчиси — юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса. Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда тижорат банки ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориш лозим Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш Тижорат банки аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим: а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар; б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар; в) чет эл корхоналарининг ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг норезидент — жисмоний шахслар; г) оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар; д) оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар; е) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар; ж) фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар; з) бенефициар мулкдори мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар; и) мунтазам равишда (масалан, 3 ой ичида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар; к) мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган дастурий мажмуалардан фойдаланувчи мижозлар; л) юқори мансабдор шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар; м) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар. Масофавий хизматларни кўрсатувчи тижорат банклари таваккалчиликни камайтириш мақсадида: масофавий хизматларни кўрсатиш тўғрисида мижозлар билан имзоланадиган шартномаларда мижоз томонидан ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар (бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туриш; ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш)ни кўзда тутишлари керак; масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганлиги ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда тижорат банки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган шахс томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзил бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга; масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганда, бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатга масофавий хизматларни кўрсатишни тўхтатишлари керак; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида масофавий хизматлардан фойдаланилганлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилишлари керак. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш 64. Мижозларни идентификациялаш ва улар операцияларининг жорий текшируви лавозим мажбуриятларига мувофиқ тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) ходимлар томонидан ўтказилади, улар шубҳали ва (ёки) гумонли аломатлари мавжуд операциялар аниқлаган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва Ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда зудлик билан хабар бериши лозим. Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви Ички назорат хизмати ходимлари томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади. 65. Гумонли ва (ёки) шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операциялар аниқланганда тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан зарур ҳолларда ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар. 66. Ички назорат хизмати ходимлари мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганадилар, тегишли маълумотларни махсус журналга ва мижоз анкетасида қайд этадилар ҳамда етарли асослар мавжуд бўлганда Ички назорат хизмати раҳбарига операцияни гумонли ёки шубҳали сифатида таснифлаш ҳақида таклиф юборадилар. 68. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолатда мазкур Қоидалар ҳамда тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган мезонлар ва аломатлардан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади. 69. Мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг, Ички назорат хизмати қуйидаги чораларни кўриши керак: шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш; мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш; мижознинг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш; мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш; 70. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади. 71. Ҳар бир хабар тўғрисидаги маълумот махсус журналга киритилади. Ички назорат хизмати ҳар куни махсус ваколатли давлат органига юборилган хабар ҳақида, электрон хабардаги барча ахборотлар акс эттирилган жадвалда қоғоз шаклида маълумот шакллантиради. Мазкур жадвал ижрочи томонидан имзоланади. 72. Махсус ваколатли давлат органига юборилган барча хабарлар ва юборилган хабарлар ҳақида жадвал шаклидаги маълумот бевосита Ички назорат хизмати раҳбари томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак. Маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш 80. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ бўлган тўлиқ ёки қисман хорижий тилда тузилган ҳужжатлар тижорат банки томонидан, зарур ҳолларда, давлат тилига ёки рус тилига таржимаси билан талаб этилиши шарт. 81. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, тижорат банки танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 82. Ички назорат хизмати амалга оширилаётган чораларни расмийлаштириш мақсадида ўзининг барча бўлинмаларини (операциялар ҳақидаги хабарларни олиш, таҳлил қилиш ва бериш билан шуғулланувчи) ва масъул ходимларини махсус журналлар билан таъминлаши керак. Махсус журнал ип ўтказиб тикилган, рақамланган ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилган ва Ички назорат хизмати раҳбарининг имзоси қўйилган бўлиши керак. Махсус журналда операция ҳақидаги барча маълумотлар (махсус журналга киритиладиган маълумот тартиб рақами ва санаси; мижоз номи (мижоз хос рақамини кўрсатган ҳолда); операция тури, суммаси ва амалга оширилган санаси; мижоз контрагенти ҳақидаги маълумотлар; операция юзасидан маълумот тақдим қилган бўлинма номи; операция бўйича амалга оширилган чоралар тўғрисида маълумот, шу жумладан, хабар берилган сана ва рақами; ва бошқалар). 84. Барча мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар махсус дастурлар ёрдамида электрон шаклда тўлдирилади. Гумонли ва (ёки) шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозлар бўйича анкеталар реестри электрон шаклда юритилади. Электрон шаклда тўлдирилган мижоз анкетаси қоғоз шаклида чиқарилганда тижорат банкининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг ўринбосари ёхуд масъул ходим томонидан тасдиқланади. 86. Мижоз анкетаси тижорат банкида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади. 87. Мижоз анкетасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, тижорат банклари зарур ҳолларда мижоз билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим. 89. Тижорат банклари операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт. 90. Ички назорат хизмати фаолиятида ишлатилган ҳужжатларга (Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалар, шу жумладан, махсус ваколатли давлат органига берилган қоғоз ва электрон шаклдаги хабарлар; мижозларнинг қоғоз ва электрон шаклидаги анкеталари; журналлар ва бошқалар) кириш имкониятини чегаралаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита Ички назорат хизмати (масъул ходим) томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин камида беш йил мобайнида сақланиши керак. 91. Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш усули асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва Ички назорат хизмати раҳбари томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак. Ҳужжатлар сақланиш муддати тугаши билан ўрнатилган тартибда тижорат банки архивига топширилади. 94. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги банк томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим. 95. Бир маротабалик операцияларни амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар, мижозни лозим даражада текшириш чораларини кўриш талаб қилинган кейинги операцияларни бажаришда янгиланади. Тижорат банкининг, ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги Тижорат банклари, шу жумладан, Ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Қонун ҳужжатлари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тижорат банки ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган тижорат банки ходимлари ушбу далилларни дарҳол Ички назорат хизмати раҳбарига ёки ходимларига ёзма равишда етказадилар. |