Главная страница

автомагистраль. Автопоезд улагич мосламалари билан уланган эгарли шатакка олувчи ва ярим тиркама ёки юк автомобили ва тиркама (тиркамалар)дан иборат транспорт воситаси таркиби йл аракати хавфсизлиги


Скачать 19.96 Kb.
НазваниеАвтопоезд улагич мосламалари билан уланган эгарли шатакка олувчи ва ярим тиркама ёки юк автомобили ва тиркама (тиркамалар)дан иборат транспорт воситаси таркиби йл аракати хавфсизлиги
Дата17.12.2022
Размер19.96 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаавтомагистраль.docx
ТипДокументы
#848885

автомагистраль — 5.1. йўл белгиси билан белгиланган, ҳар бир йўналишнинг қатнов қисмлари ажратувчи минтақа билан ажратилган (у бўлмаганда йўл тўсиқлари билан) ҳамда бошқа йўллар, трамвай ва темир йўллари, пиёда ва велосипед йўлкалари билан бир сатҳда кесишмайдиган йўл.
автопоезд — улагич мосламалари билан уланган эгарли шатакка олувчи ва ярим тиркама ёки юк автомобили ва тиркама (тиркамалар)дан иборат транспорт воситаси таркиби.
йўл ҳаракати хавфсизлиги — йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати;
велосипед — камида иккита ғилдиракка эга бўлган ва одатда миниб олган шахс(лар)нинг мускул кучи билан, хусусан, тепкилар ёки дастаклар ёрдамида ҳаракатлантириладиган транспорт воситаси (ногиронлиги бўлган шахслар кажавасидан ташқари). Велосипед номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан, тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган двигателга эга бўлиши мумкин.
велосипедчи — велосипедни бошқарадиган шахс;
велосипед йўлкаси — алоҳида йўл ёки конструктив жиҳатдан қатнов қисми ва тротуардан ажратилган йўлнинг таркибий қисми бўлиб, тегишли йўл белгиси билан белгиланади;
велосипедчилар учун тасма — йўлнинг бошқа қисмларидан йўл чизиғи билан ажратилган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган йўл қисми бўлиб, фақат велосипед ҳаракатланиши учун мўлжалланган;
транспорт воситаси — одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;
транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ҳайдовчи — йўлларда транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс. Бошқаришни ўргатувчи, от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади;
мажбурий тўхташ — техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракати охирги зарур чора бўлиб, қоидабузарлик деб эътироф этилмайди;
асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт, цемент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди;
арава — отга (ёки бошқа ҳайвонларга) қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма;
йўл — транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ва фойдаланиладиган ер полосаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл автомобиль йўлларини, шаҳар электр транспорти йўлларини йўлкаларни ва тротуарларни ўз ичига олади;
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиш жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса;
йўл ҳаракати — одам ва юкларни транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ташиш ёхуд йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлларда ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;
темир йўл кесишмаси — йўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи;
йўналишли транспорт воситаси — белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси);
механик транспорт воситаси — двигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзи юрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир;
мопед — энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам мопедларга тенглаштирилади;
мотоцикл — двигателининг иш ҳажми 50 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) ва ҳар қанақа двигателда энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошадиган икки ғилдиракли ва ён тиркамали (кажавали) ёки ён тиркамасиз механик транспорт воситаси.
Трицикллар, шунингдек, рухсат этилган тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган, мотоциклга ўхшаш ўриндиққа ва рулга эга бўлган ва двигателининг энг юқори қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган квадрицикл (квадроцикл) ҳамда бошқа механик мосламалар ҳам мотоциклларга тенглаштирилади;
аҳоли пункти — кириш ва чиқиш йўллари 5.22 — 5.25 йўл белгилари билан белгиланган ҳудуд;
етарлича кўринмаслик — ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши ва шунга ўхшаш шароитларда, шунингдек, куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлиши;
қувиб ўтиш — бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш;
қайта тизилиш — дастлабки ҳаракат йўналишини сақлаган ҳолда ўз ҳаракатланиш тасмасидан бошқа ҳаракатланиш қаторига ўтиш;
ўзиб кетиш — транспорт воситасининг бир йўналишда транспорт воситаси тезлигидан ортиқ тезликда ҳаракатланиши;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларининг олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият;
йўл ёқаси — йўлнинг қатнов қисмига у билан бир сатҳда бевосита туташган, қоплама тури билан фарқ қиладиган ёки 1.1 йўл чизиғи ёрдамида ажратилган, ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш учун мўлжалланган бўлаги;
йўл ҳаракатини ташкил этиш — йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техника тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи;
пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси — Қоидаларнинг 16-банди талабларига мувофиқ йўлда бир йўналишда биргаликда ҳаракатланаётган одамлар гуруҳи;
транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси — олдида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси ёқилган транспорт воситаси кузатиб бораётган, бевосита бир-бирининг кетидан, битта ҳаракатланиш бўлагида, яқинни ёритувчи фаралар чироқларини ёқиб келаётган, уч ва ундан ортиқ механик транспорт воситалари гуруҳи;
болалар гуруҳини ташкилий ташиш — йўналишли транспорт воситаларига дахли бўлмаган автобусларда саккиз ва ундан ортиқ болаларнинг ташкилий ташилиши;
тўхташ — транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш);
тўхтаб туриш — транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатни 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатиш;
йўловчи — транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс, шунингдек транспорт воситасига кираётган (унга чиқиб ўтираётган) ёки транспорт воситасидан чиқаётган (ундан тушаётган) шахс;
чорраҳа — йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи. Чорраҳа чегараси унинг марказидан қатнов қисмлари охиридаги қарама-қарши томонларнинг энг узоқ бурилиш жойларини туташтирувчи тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланади.
Ёндош ҳудудлардан чиқиш жойлари чорраҳа ҳисобланмайди;
огоҳлантирувчи ишоралар — авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, ҳаракат йўналишини ўзгартиришда, тўхтатишда қўлланиладиган ишоралар;
пиёда — транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек, ҳаракатланиш учун роликли конькилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади;
пиёдалар ўтиш жойи — қатнов қисмидаги 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан белгиланган ва пиёдалар йўлни кесиб ўтишда ҳаракатланишлари учун ажратилган жой.
Йўл чизиқлари бўлмаса, пиёдалар ўтиш жойининг кенглиги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари орасидаги масофа билан аниқланади;
пиёдалар йўлкаси — пиёдалар ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган алоҳида йўл ёки сунъий иншоот юзаси. Транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми;
пиёда ва велосипед йўлкаси — қатнов қисмидан ажратилган, велосипедчиларнинг ва пиёдаларнинг алоҳида-алоҳида ёки биргаликда ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва 4.6.1 — 4.6.6 йўл белгилари ўрнатилган йўлнинг таркибий қисми ёхуд алоҳида йўл;
реверсив ҳаракатланиш — қатнов қисмининг махсус ажратилган, 5.35 — 5.37 йўл белгилари, 1.9 йўл чизиғи билан белгиланган ва устида реверсив светофор ўрнатилган бўлагида ҳаракатланиш йўналишининг қарама-қарши томонга ўзгариши;
рухсат этилган тўлиқ вазн — жиҳозланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови).
Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва бошқалар) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўлиқ вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўлиқ вазнлари йиғиндиси киради;
тартибга солувчи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ), ҳарбий автомобиль назорати органлари ходими, ўз хизмат вазифаларини бажараётган, ушбу Қоидаларда кўзда тутилган ишоралар ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга солиш ваколатига эга бўлган ва уни бевосита амалга ошираётган йўлдан фойдаланиш хизмати ходимлари, темир йўл кесишмаси ва сол кечувларидаги навбатчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари. Тартибга солувчи махсус кийим ва (ёки) таниқлик белгиси (қўл боғичи, жезл, қизил ишорали ёруғлик қайтаргич, қизил чироқ ёки байроқча)га эга бўлиши шарт;
тротуар — қатнов қисмига туташган ёки ундан майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисми;
тиркама — механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган ва двигатель билан жиҳозланмаган транспорт воситаси. Ушбу атама ярим тиркама ва узайтириладиган тиркамаларга ҳам тааллуқлидир;
фото ва видео қайд этиш — йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар ёрдамида қайд этиш;
хавфли юк — ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлган тақдирда ташиш, юк ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар;
хавфсизлик оролчаси — ҳаракатланиш тасмаларини (шу жумладан велосипедчилар тасмаларини) ажратувчи, конструкциясига кўра қатнов қисми устига бордюр тошлари билан кўтарилган ёки ҳаракатни ташкил этиш техник воситалари билан белгиланган қатнов қисмидан ўтаётган пиёдалар, талаб қилинган ҳолда тўхтаб ўтишлари учун мўлжалланган йўл қурилмаси. Ажратувчи минтақа оралиғидан ўтказилган пиёдалар ўтиш жойи ҳам хавфсизлик оролчаси ҳисобланади. Икки томонлама ҳаракатланишли йўлларда қарама — қарши йўналишларни ажратувчи хавфсизлик оролчаларини ўнг томондан айланиб ўтилади;
кўриниши чекланган жойлар — жойлардаги паст-баландликлар, бурилишлар, ўсимликлар, дарахтлар, қурилишлар, иншоотлар ёки бошқа объектлар, шу жумладан, транспорт воситалари туфайли ҳаракатланиш йўналишида йўл кўринишининг чекланиши;
ёндош ҳудуд — бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, маҳаллалар, турар жой даҳалари, транспорт воситаси тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).
Ёндош ҳудуддан чиқаётган транспорт воситалари барча йўл ҳаракати қатнашчиларига йўл бериши шарт;
қатнов қисмлари кесишмаси — йўлларнинг қатнов қисмлари ўзаро кесишиб ўтадиган ва тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланган ҳудуд;
қатнов қисми — йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисми;
сутканинг қоронғи вақти — кечки ғира-ширанинг охиридан тонгги ғира-ширанинг бошланишигача бўлган оралиқдаги вақт;
ҳаракатланиш тасмаси — автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама тасмаси;
ҳақиқий вазн — транспорт воситасининг юки, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги вазни;
йўл бериш (тўсқинлик қилмаслик) — йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзи бўлган бошқа йўл ҳаракати қатнашчисининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда, ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажариши мумкин эмаслигини билдирувчи талаб;
йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этувчи шахс;
имтиёз — мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи;
тўхтаб туриш жойи — транспорт воситаларини ташкилий тўхтаб туриши (жойлаштирилиши) учун мўлжалланган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган, қатнов қисмининг бир бўлаги ёки қатнов қисмига, тротуарга, йўл ёқасига, кўприкка, эстакадага ва кўча-йўл тармоғининг бошқа объектларига туташган, махсус жиҳозланган жой;
пулли тўхтаб туриш жойи — тўлов асосда фойдаланиладиган тўхтаб туриш жойи;
ҳаракатланиш учун хавф — йўл ҳаракати жараёнидан ўша йўналишда ва ўша тезликда ҳаракатланишни давом эттириш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишига таҳдид қиладиган омил;
ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми;
электромобиль — ташқи электр манбаидан қувватланиб фақат электр двигатели билан ҳаракатланадиган транспорт воситаси;
хавф — йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи ҳар қандай омил;
тўсиқ — йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм (бузилиб қолган транспорт воситаси, тушиб қолган юк, йиқилган дарахт ва бошқалар).
Тирбандлик туфайли ёки Қоидалар талабига биноан ушбу тасмада тўхтаган транспорт воситаси тўсиқ ҳисобланмайди;
тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаси — тезкор вазифаларни бажаришга мўлжалланган, кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқча билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситаси;
авария ҳолатини юзага келтириш — йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳаракат йўналиши ёки тезлигини кескин ўзгартиришга, шунингдек, ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилиш;
хорижий автотранспорт воситалари — хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш, юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари.


написать администратору сайта