МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ТУРЛАРИ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ. Мультимедиа воситалари турлари ва таълим тизимида лланилиши iбоб мультимедиа воситалари турлари ва таълим тизимида лланилиши
Скачать 80 Kb.
|
МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ТУРЛАРИ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ I-БОБ. МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ТУРЛАРИ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ § 1.1.Мультимедианинг техник ва дастурий таъминоти Мультимедиа (мультимедиа – кўп муҳитлилик) воситалари бу техник ва дастурлар тўплами бўлиб, у инсонга ўзи учун табиий бўлган жуда турли-туман муҳитларни: товуш, видео, графика, матнлар, анимацияларни ишлатган ҳолда замонавий технология билан мулоқатда бўлиб бирор ахборотни инсонга одатдагидан кўра кўпроқ қилиш имконини беради. Мультимедиа фойдаланувчига фантастик дунёни (виртуал ҳақиқий) яратишда жуда ажойиб имкониятларни яратиб беради, бунда фойдаланувчи чеккадаги суст кузатувчи ролини бажармасдан, балки у ерда авж олаётган ҳодисаларда фаол иштирок этади; шу билан бирга мулоқат фойдаланувчи учун одатланган тилда биринчи навбатда товушли ва видеообразлар тилида бўлиб ўтади[7]. Мультимедиа – бу компьютер технологиясининг турли хил физик(DVD-плаер, проектр, овоз эшитиш қурилмаси вф б.)ва дастурий (KM-player, Studio-9., Auto Play va b.)ресурслардан фойдаланиб маълум кўринишга эга бўлган (матн, графика, расм, товуш, анимация, видео) ёки турли хил ташувчиларда мавжуд бўлган (магнит ва оптик дисклар, аудио- ва видео-ленталар ва ҳ.к.) ахборотдан фойдаланиш билан боғлиқ тушунча ҳисобланади. Мультимедианинг техник воситаларига вазифаларига кўра қуйидаги турларга бўлиб ўрганиш мумкин: Маълумотларни аудио – (нутқли) киритиш ва чиқариш қурилмалари; Микрафон, турли эшитиш қурилмалари(калонка, наушник) Маълумотларни кўрсатиш – рақамли тасвир ва видео ахборотларни фойдаланувчига кўрсатувчи қурилмалар; - монитор, проектор қурилмалари, видео карта қурилмаси Видео ва график маълумотларни киритиш қурилмалари – рақамли видео камера, рақамли фото камера, ТВ-тюнер, модем. Мультимедиа воситаларига юқори ишонч билан кўпинча товушли ва видеомаълумотларни ёзиш учун ишлатиладиган оптик ва рақамли видеодисклардаги катта сиғимли ташқи эслаб қолиш қурилмаларини ҳам киритиш мумкин. Ихчам компакт дискларнинг оммавий кўпайтирилиши мультимедиа дастурий воситаларининг тез тарқалиши учун хизмат қилди. Уларнинг сиғими (650 Мбайт ва ундан юқори), юқори ишончлилиги ва кўпга чидамлилигини ҳисобга олинса, компакт дискларда маълумотларни сақлаш нархи фойдаланувчи учун магнит дискларга қараганда беқиёс пастдир. Бундан ташқари i-pad қурилмалари ахборотни сақлаш ва эшитиш мосламаси бўлиб бу қурилмаларга мос тарзда аудио мультимедиали ўқув материалларини эшитиш мумкин. Бундан албатта ишдан ва ўқишдан бўш вақтларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу қурилмдан чет тилларни ўрганаётган таълим олувчилар самарали фойланишлари мумкин. Ҳозирги кунда тезлик билан ривожланиб бораётган мобил телефон қурилмаларидан ҳам мультимедиали ахборотларни кўриш, эшитиш ва тест синовларини топшириш каби вазифаларни бажарса бўлади. Андроид операцион тизимида ишлайдиган ушбу қурилмаларнинг баъзи ишлаб чиқарилаган турлари компьютерлар даражасидаги вазифаларни ҳам бажара олади. Ўқув жараёнида қўлланилаётган замонавий мультимедиа технологияларида бири - интерфаол электрон доскалари ҳисобланади. Улар оддий маркерли доскалар каби кўринишга эга бўлиб, уларда ёзилаётган ҳар бир матн, график кўриниш, чизма, жадвал кабилар дақиқаларда тез доска дисплейи пайдо бўлади. Электрон доскаларнинг таълимда асосий афзалликлари қуйидагилар: Аудитория талабаларни диққат-эътиборларини бир объектга йўналтириш; Дарс мавзусига оид натижалардан нусха олиш, электрон почта орқали жўнатиш, сақлаш имкониятларининг мавжудлиги; Дарс жараёнида матн, товуш, анимация, графикалардан биргаликда фойдаланиш имкониятининг кенглиги; Мавзуни тушунтириш жараёнида маълумотларни таҳрирлаш учун электрон қаламдан фойдаланишнинг мавжудлиги[7]; Ҳозирги кунда Республикамиздаги таълим муассасалари ўқув аудиторияларида Prometneon LTD фирмаси ишлаб чиқарган Activboard интерфаол электрон доскаларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Activboard интерфаол электрон доскалари конференция презентацияларини намойиш этиш учун мўлжалланган қулай техника воситаси ҳисобланади. Интерфаол электрон доска ACTIVboard дастурий таъминотларда ишлаш имкониятини беради ва бу орқали сизни тинглаб турувчи аудитория аъзоларига маълумотларни етказиш сифатини оширади. Activboard интерфаол электрон доскаларидан фойдаланиш аудиториядаги ҳар бир қатнашувчининг фаол иштирокига имкон яратади. Электрон қалам орқали компьютерни сичқонча каби бошқариш мумкин. ACTIVboard - интерфаол электрон доска 1,25 м, 1,62 м, 1,99 м ёки 2,45 м диагоналли бўлиб, компьютер ва проектор билан биргаликда ишлайди. электрон қалам фаол экран орқали компьютерни бошқариб, қалам контекст меню ва бажарувчи иккита тугмачадан иборат. ACTIVboard - интерфаол электрон досканинг Windows тизимининг исталган иловасида ишлай олади. Инфрақизил портли панель ёрдамида фаол экранни аудиториянинг исталган жойидан туриб бошқариш мумкин. Компьютер тармоқлар – асосан ҳозирги кунда кўп соҳаларда қўлланилаётган ушбу технологиядан ҳам виртуал мультимедиа сифатида файдаланилади. Видеоконференциялар, масофали таълим, виртуал таълим технологияларини ҳам мультимедиа технологияси сифатида ишлатиш мумкин. Мультимедианинг дастурий таъминотига асосан график дастурлар, аудио ва видео дастурлар ҳамда ушбу аудио, видео ва график таҳрирловчи дастурларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Овоз ёзиш дастурларига звукозапись, soundrecorder дастурларини мисол келтириш мумкин. Овоз маълумотларини таҳрирлашда FLStudio, Sound editor каби дастурлар ишлатилади. График дастурлар мултьтимедиа дастурларининг асосий негизидаги ахборотларни яратади ва қайта ишлайди. Windows муҳитида ишловчи Macintosh ва IBM PC компьютерлари учун мўлжалланган электрон кўринишдаги фото тасвирларни таҳрирловчи дастурдир. “Adobe Photoshop” дастури Adobe System, Inc компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, ишлатишдаги алоҳида қулайликлари билан машҳур. “Adobe Photoshop” тасвир таҳрирлагичи ёрдамида фотосуратларга кўшимчалар киритиш, фотосуратдаги доғларни ўчириш ва эски расмларни қайта ишлаш ва тиклаш, расмларга матн киритиш, қўшимча махсус самаралар билан бойитиш, бир фотосуратдаги элементларни иккинчи фотосуратга олиб ўтиш, суратдаги рангларни ўзгартириш, алмаштириш мумкин. “Adobe Photoshop” имкониятлари кенг қамровли бўлиб, у газета ва журналларни турли-туман расмлар билан бойитишда жуда катта қулайликлар яратади. “Adobe Photoshop” айниқса журланистларнинг, рассомларнинг ижодий имкониятларини тўла амалга оширишларида ёрдам беради. Журналистика ва бевосита матбуот ёки нашриёт соҳасига алоқадор бўлган шахсларнинг мазкур дастур билан ишлашни билиши улар учун қўшимча имкониятларни яратиб беради. Тақдимот ишлари дастурлари: Maсintosh ва Windows муҳитларида ишлатилувчи тақдимот дастурлар пакетидан анчадан буён мавжуд дастурлар гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу гуруҳга Lotus фирмасининг Freelance Graphics, Software Publishing фирмасининг Harvard Graphics, Microsoft корпорасиясининг Power Point дастурлари киради. Бу дастурларни ишлаб чиқувчилари хар бир янги версияси(русуми)да ишлатиладиган воситаларни кўпайтириб имкониятларини кенгайтирадилар. Maсintosh ва Windows муҳитларидаги янги турдаги тақдимот дастурлари пакети мультимедиа воситаларини янада тўлиқ ишлатишга мўлжалланган. Бу дастурлар видео а товушли файлларни қулай ўзатиш (импрот қилиш), диаграммаларда аннимасия воситаларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Янги турдаги тақдимот дастурлар каторига Makromedia фирмасининг Action ҳамда Gold Disk фирмасининг Astound дастурлар пакети (тўплами) киради. Power Point дастури MS OFFICE дастурлар тўплами таркибига киради. Ундан фойдаланиш осон, қулай. Дастурда ўргатувчи ўқув дастури, тайёр тақдимот намуналари, матн билан ишлаш воситалари, бошловчилар учун фойдали ёрдам тизими мавжуд. Power Point дастурида ички мультимедиа воситалари бўлмасада, бу воситаларни OLE-2(Object Linking and Embedding) технологияси ёрдамида кенгайтириш ва тўлдириш мумкин. Astound дастури( пакети) янги тақдимот дастурлари ичида энг яхшиларидандир. У ишлатилиши соддалиги билан ажралиб туради. Товушли клиплар, ҳаракатли тасвирлар ва мультимедианинг бошқа элементларидан бир вақтнинг ўзида баравар (синхрон) ишлатишга имкон беради. Рақамли видеотасвирларга ишлов бериш дастурлари ҳамда икки ўлчовли ва уч ўлчовли графикадан фойдаланган ҳолда кўпқатламли композисияларни яратиш, мураккаб(съёмка) суратга олиш жараёни ўрнини эгаллаши, компьютер графикаси ёрдамида суратга олинган материалларга ишлов бериш, суратга олинган материалларни компьютер анимацияси билан қўшиш, натижаларни кино ва видеотасмаларга чиқариш мумкин. Windows ва Macintosh муҳитларида ишловчи видеотасвирларни таҳрирлаш дастури Adobe Premier рақамлаштирилган видеони, статик тасвирларни ва товушли файлларни монтаж қилиш имконини беради. Пакетнинг энг охирги версияси (русуми) турли усуллар билан бир нечта мустақил видеороликларга ишлов бериш, кўпгина фильтрлардан фойдаланиш, махсус эффект ва шрифтларни ҳосил қилиш имконига эга. Composer дастури барча кино ва видеоформатларни ҳамда видео билан ишловчи қурилмаларни қўллаш имконини беради. Бу дастурлардан ташқари SGI муҳитида видеога ишлов берувчи Chiron фирмасининг Liberty, Integrated Research фирмасининг Harmony, Parallax фирмасининг Matador, Avid фирмасининг Media Suite Pro, Discreet Logic компаниясининг Flint пакети, Flame, Interno, XAOS фирмасининг Pandemonium дастурлари мавжуд. Моделлаштириш (2D ва 3D): Икки ўлчовли ва Уч ўлчовли моделлаштириш дастурлари дизайнерлик ва муҳандислик ишланмалари учун қўл келади. Булардан ташқари бу дастурларни уч ўлчовли анимация, полиграфик, тақдимот пакетлари билан тўлдириш мумкин. Моделлаштириш дастурлари ичида WINDOWS муҳитида ишлатилувчи энг кучли автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими сифатида Autodesk фирмасининг AutoCad дастурини олиш мумкин. Одатда, AutoCad ни автоматлаштирилган лойихалаш тизими(SAPR)нинг график ядроси сифатида қабул қиладилар. Дастур ёрдамида турли чизиқ, ёй, матнлар ҳосил қилиш, таҳрирлаш, 2D ва 3D моделларни яратиш, лойиҳалаш жараёнида вужудга келадиган кўпгина муаммоларнинг ечимини автоматлаштириш, хусусий сценарий ва макрокомандалар яратиб, аниқ(конкрет) масала ва иловаларга тизимни созлаш, адаптасия қилиш мумкин. AutoCad пакети Auto LISP ички дастурлаш тилига эга бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи янги буйруқларни ҳосил қилиши ва ҳатто юқори даражадаги дастурлаш тилларидан фойдаланиши мумкин. IBM ва Macintosh муҳитларида уч ўлчовли моделлаштириш учун кўпинча Alias Wavefront фирмасининг splaynли моделлаштириш дастури ишлатилади. Бу дастур юқори сифатли визуаллаштириш имконини беради. Ray Dream Designer дастури эса махсус моделлаштириш воситалари тўпламига эга бўлиб, тасвирнинг фотореалистик сифатига эришиш имконини беради. Macromedia фирмасининг MacroModel пакети ва Auto.des.sys фирмасининг Form.Z дастури уч ўлчовли объектларни моделлаштириш ва деформасиялаш воситаларига эга. IBM га мос компьютерларда яна Crystal Graphics фирмасининг Crystal 3D Designer дастуридан фойдаланиш мумкин. Бу дастур визуаллаштириш, сояли эффектлар ҳосил қилиш, юзаларга материалларни жойлаштириш воситаларига эга. Silicon Graphics нинг ишчи станцияларида ишлатилувчи энг кучли моделлаштириш ва дизайн дастурлари қаторига Alias Wavefront фирмасининг Designer, Studio ва АutoStudio дастурларини киритиш мумкин. Бу дастурлар ёрдамида бир вақтнинг ўзида 2D ва 3D моделлар билан ишлаш ҳамда мавжуд автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари билан мужассамлашиш масаласининг ечимини топиш мумкин. Designer дастури сплайнлар асосида юқори даражада моделлаштиришни қўллаш билан бирга геометрик объектлар хусусиятларини бахолашнинг етарли воситаларига, анимациянинг қулай ускуналарига ҳамда рендерингнинг сифатли модулига эга. Designer имкониятларини тўлдириб, кенгайтириб Studioга айлантириш мумкин. Studio дастури моделлаштириш имконининг юқорилиги, юзалар ва эгри чизиқлар билан ишлаш тизимининг мукаммаллиги, геометрик объект, рендеринг ва расм чизишни баҳолашнинг қўшимча имкониятлари билан Designer дан фарқ қилади. AutoStudio эса Studio дастурига автомобиль дизайнерлари учун махсус ишлаб чиқилган, моделлар ва анимацияни таҳрирловчи махсус воситалар қўшилиши натижасида вужудга келган. Шунингдек, бу дастурлар Silicon Graphics нинг кўппросессорли моделларида ишлатилиши учун қўшимча воситалар ва имкониятлар билан тўлдирилиши, кенгайтирилиши мумкин. SGI муҳитида ишловчи автоматлаштирилган лойихалаш тизимлари ичида яна Engineering Animation фирмасининг Vislab дастурини айтиб ўтиш мумкин. Бу дастур дизайн ва муҳандислик масалаларининг визуал ечимини яратиш(ҳосил қилиш) имконини беради. § 1.2. Таълимда тизимида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш Мультимедиа технологияларига асосланган таълим аҳамиятли даражада техник ва дастурий инфраструктурага таянади. Мультимедиа (ўқув ахборотларини жойлаштириш ва тақдим қилиш сифатида) ва компьютер қурилмалари (уни ташкил этиш ва номойиш воситаси сифатида) хизмат қилади. Шунинг учун мультимедиали электрон ресурслар яратишда ҳисобга олиниши зарур бўлган тамойиллардан бири ўқув материалини тақсимлаш тамойил ҳисобланади. Мультимедиа электрон ресурс ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлган иккинчи муҳим тамойил ўқув материалини интерактивлигидир. Интерактив воситалар ахборотни тақдим қилишнинг турли хил воситаларини - текст, статик ва динамик графиклар, видео ва аудио записларни бир бутун мажмуага бирлаштириш имкониятини яратади, бу эса таълим олувчини ўқув жараёнида фаол иштирокчи бўлишига йўл беради, модомики, ахборотларни тақдим қилиш таълим олувчининг ҳаракатига мувофиқ жавоб сифатида юз беради. Мультимедиадан фойдаланиш ахборотни ўзлаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятларини максимал даражада ҳисобга олишга имкон беради, бу педагог томонидан таълим олувчига компьютер воситасида ўқув ахборотларини етказиб беришда жуда ҳам муҳимдир[7]. Шу тарзда, мультимедиали электрон ресурсларни яратишда ҳисобга олиниши лозим бўлган учинчи тамойил бу ўқув ахборотларини мультимедиали тақдим қилишдир. Таълимнинг исталган янги шакли психологик-педагогик асосларни шакллантиришни талаб қилади, буларсиз ўқув жараёнининг ютуқлари ва самарадорлиги хақида гапириб бўлмайди. Мультимедиали таълимнинг асосий хусусиятларидан бир бу таълим олувчининг қизиқишини ва билим самарадорлигини ошириш билан бирга узлуксиз таълим тизимини таъминлаш учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Фараз қилайлик бирор фаннинг мультимедиали ўқув материалидаги барча мавзуларда уларни мураккаброқ ўрганиш учун бошқа бир мультимедиали дастурга гипермурожаат йўналтирилган бўлса таълим олувчи вақтдан ютган ҳолда ўзига керакли билимларни олшиш мувофақ бўлади. Бунинг учун албатта мультимедиали ўқув материалларнинг миллий базаси ва сифати талаб даражасида бўлиши лозим. Ҳозирги кунга Республикамизда жуда кўплаб фанлар бўйича электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилган ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиб келинмоқда. Айниқса utube.uz, multimedia.uz интернет сайтларида жойлаштирилган электрон қўлланмалар билим олиш истагида фойдалаувчиларнинг доймий хизматида. Республикамизда 2013 йилда ташкил этилган “Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази” электрон таълим материалларини ёзиш, таҳрирлаш, уларга ишлов бериш ва давлат таълим стандартларига мувофиқ турли фанлардан видеороликлар ишлаб чиқишни йўлга қўйган. Мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратиш технологияларини амалга оширишда инсоннинг психо-физиологик хусусиятларини эътиборга олиш муаммолари асосий ўринни эгаллайди[6]. Таълим жараёнини оптималлаштириш йўлида асосий муаммо инсонни янги билимларни эгаллаш жараёнидаги ҳолатини баҳолаш ва яхшилашдир. Бунда мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратишда ҳисобга олиниши лозим бўлган тўртинчи тамойил - таълим олувчининг шахсий ҳусусиятларига мослаштириш тамойилидир. Таълимда мустақил ишларни (мультимедиали электрон таълим ресурсларни қўллаган ҳолда) аҳамияти катта бўлишига қарамасдан, ўқув жараёнининг асосий субъектлари талаба ва ўқитувчи ҳисобланади. Таълим фаолиятида талабанинг ўқитувчи билан баравар қатнашиши сифатли таълим шартларидан биридир. Мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратишнинг юқорида ифодаланган тамойиллари электрон таълим воситаларини сифати ва самарадорлигини оширишга имкон беради. Виртуал таълим тизими – бу онлайн курсларни ўқитувчилар томонидан тузиш, бошқариш учун яратилган web тизим ҳисобланади. Бундай e-learn системаларни кўпинча “таълимни бошқариш системалари” ёки “виртуал таълим муҳити” деб ҳам аталади. Тизим таълимий веб-сайт ҳамда алоҳида онлайн курсларни яратиш инструментал муҳити бўлиб, тизимда компьютер тармоқларидан таълимда фойдаланиш назарияси ва амалиёти асос қилиб олинган[2]. Ҳозирда Республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ушбу тизимни жорий этилиши, билим самарадорлигини ошиши билан бирга мустақил таълим учун ҳам хизмат қилмоқда. Бу тизимни таълимда қўлланилишининг яна муҳим жиҳати ҳозирда ўқитиладиган фан соатларининг кўп қисми мустақил таълимга тўғри келишидадир. Фанни ўзлаштиришни якуний босқичида умумий тест синови ўтказиш ва билимни баҳолаш мумкин. Натижада талабани билим самарадорлиги назорати тизим томонидан ўз вақтида амалга оширилади. Талаба online электрон таълим тизимидан фойдаланиши учун рўйхатдан ўтиши ёки курсдан меҳмон (гость) сифатида ҳам фойдаланиши мумкин. Таълимда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш албатта ўз самарасини беради. Баъзи фикр-қарашлар замонавий ахборот технологиялар ёшлар онгига таъсири борасида танқидий мулоҳаза юритиши табиий ҳол сабаби ёшларнинг қизиқувчанлиги интернет ва мобил алоқа воситаларга боғланиб қолиши билан изоҳланади. Муаммони мобил технология ва интернетни чеклаб қўйиш билан ечиб бўлмаслигини барчамиз биламиз, лекин барибир ёшлар танқид остида қолаверади. Ҳозирги кунда баркамол авлодни тарбияларшда албатта интернетдаги маълумотлардан фойдаланиш маданиятини (информацион иммунитет) ўргатиш талаб этилади. Бу технологияларга қизиқишни тўғри мақсадга йўналтириш миллий маълумотлар баъзасини кўпайтириш билан боғлиқ. Айниқса таълим тизимида электрон қўлланмалар ва виртуал таълим тизимлардаги миллий маълумотлар баъзасининг кўпайиши ёшларнинг таълим олишлари учун самарали восита бўлиб хизмат қилади. Маълумки дарснинг одатий – анаънавий ўтилиши талабаларнинг 25% га яқини ўзлаштириши мумкинлиги педагог олимлар томонида исботланган. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бир вақтнинг ўзида ҳам маърузани эшитиш, ҳам материални компъютер экранида кўриш ва уни экранда чиқаришни актив бошқариш ўзлаштириш сифатини оширади. Асосий муаммо - профессор-ўқтувчиларнинг мулътимедиа имкониятларини яхши биладиган дастурчилар билан биргаликда ишлашининг ташкил этилмаганлигидир. Бундай ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув юртларида кенг тарқатиш таълим олувчиларнинг билим самарадорлигини ошишига хизмат қилади |